Тавҳид форуми
Ғазаб устида талоқ қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Оила (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=23)
+---- Forum: Талоқ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=39)
+---- Thread: Ғазаб устида талоқ қилиш (/showthread.php?tid=1114)



Ғазаб устида талоқ қилиш - rinat80_09 - 03-12-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

2) Маст одам (эс хуши жойида) лекин газаб билан аёлини талок килган булса, бу талок тушадими?

Аллох рози булсин!




RE: Ғазаб устида талоқ қилиш - Муслим - 09-19-2012

(03-12-2012, 06:26 PM)beruni2008 Wrote: Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(03-12-2012, 06:26 PM)beruni2008 Wrote: 2) Маст одам (эс хуши жойида) лекин газаб билан аёлини талок килган булса, бу талок тушадими?
Ғазаб устида талоқ қилиш ҳақида шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳга савол берилганда, шайх жавобларида бундай кимсанинг ҳолатини учга бўлдилар:
“1 – Қачонки инсон ғазабда бўлганда ва шунда нима деётганини, қаердалигини англамаганда. Яъни унинг ақли берк, у нима бўлаётганини умуман тушунмаган. Бундай одамга қилган ишининг ҳукми, хоҳ у талоқ бўлсин ёки бошқами, татбиқ этилмайди.
Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар:


لا طلاق ولا عتاق في إغلاق

«Иғлоқ ҳолида талоқ ҳам, атоқ (қул озод қилиш) ҳам йўқдир» (Яъни, ақли берк бўлганда. Абу Довуд (2193), Ибн Можа (2049), Аҳмад (6/276, №26360) Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).
2 – Қачонки инсон ғазабда бўлса, аммо у ўзини бошқараяпти, нима деётгани ва қилаётганини англаса. Унда бундайнинг ҳукми у айтган ёки қилгани ўз кучига эгалигидир.
3 – Қачонки инсон ғазабда бўлса ва у ўзини бошқара олмаса, аммо биринчи ҳолатдагидек эмас. У фақат қаттиқ ғазабда бўлган ва шундан унинг амаллари содир бўлган. Бунда уламолар ўртасида ихтилоф бор.
Улардан унинг талоғи ўз кучига эга дейдиганлари, чунки у нима деётганини билди (дейишади). Бошқалари эса айтишдики, ўз кучига эга эмас, чунки у кучли ғазаби сабабидан нима деётганини билмаган кабидир. Ва мана шу фикр тўғрироқ. Ва мен шунисини ихтиёр қилдим. Чунки асос - у ўзининг никоҳида қолишидир. Никоҳни яқийнга асосланган очиқ-ойдин сабабсиз бекор қилиб бўлмайди.
Чунки ишонч билан қарор топган нарса, ишонч билангина бекор қилиниши мумкин”
.
("Нур алад-дарб”, тасма № 110 (а), 13:25).
Яна шу каби саволга шайх раҳимаҳуллоҳ қуйидагича жавоб бердилар: “Бундай саволга қатъий жавоб бериб бўлмайди. Чунки бунинг ҳукми муайян ҳолатга боғлиқ. Бундай одамни нима бўлгани ҳақида батафсил сўраш керак. Шундан кейингина фатво берса бўлади”.
("Нур алад-дарб”, тасма № 358 (а), 2:04).
Валлоҳу аълам.
(03-12-2012, 06:26 PM)beruni2008 Wrote: Аллох рози булсин!
Аллоҳ барчамиздан рози бўлсин!


RE: Ғазаб устида талоқ қилиш - Abu Uways - 11-30-2015

Ассалому айкум ва рохматуллохи ва барокатух.Азиз бродарлар куйида саволимга жавоб берсанглар илтимос.
Талок келишилган холда берилган. Аел эр айтган гапни тушинмай колган холда талокка рози булган.Талок эрнинг давомий стреслардан кейин, жазава холатта,каттик жахл устида,доимий асабийлашган холда юрган пайтда берилган.
Хозирги аели аввалги аелидан хадеб кизганганидан (рашк сабабли) эрини асабийлаштирган ва эри баланд овозда " агар сен айтган нарса булмаса уч талокмисан? " деб савол беради, шунда аел узи англамаган холда "ха" деб жавоб беради. Шунда эри " унда сен айтган нарса йук " деб уч талоксан деб айтворади. Ва бу холат бидат талок куринишида берилган, яъни хаздан кейин, покланганидан кейин бир-икки марта ковушган ( кушилган ) дан кейин берилган. Яна ундан олдинги бир талокдан икки марта берилиши хам бидат талоги куринишида берилган ва иккаласи хам шу захоти, ярим кун утгач кайтиб олинган. Улар хам аелнинг инжиклиги туфайли берилган. Эр хам аел хам талок илмидан бехабар булганлар. Бу айтилган уч талок сузи аслида бундан олдинги бир талокдан икки марта берилгани учун учинчиси деб назарда тутилган, шунинг учун учинчиси деган маънода 1-2-3 чиси деган маънода берилган, яъни бирдан уч талок маносида берилмаган. Эрининг талок бериш нийяти йук эди. Аслида эр ешликдан асабий,доимо асабда юради, тез жахли чикиб кетади, аел ута рашкчи. Эрнинг биринчи аели хадеб кунгирок килиши аелнинг рашкига сабаб булган. Иккаласини яшаш нийяти бор, чунки бир-бирини хурмат килишади. Эри ногирон булган, чунки турт-беш хил касали бор, операция булган. Аел медицина ходими, шунинг учун эр у аелнинг каровига мухтож. Чунки биринчи аели касал пайтида ташлаб кетган.
Уч талок сузи учинчи талок ниятида айтилган. Атганча, эр сал олдинрок кувват берувчи дори ичган ва шу дорининг таъсирида булган, у дори юракни уйнатворган, аели улган устига тепган килиб эрини жахлини чикараверган. Хозирда эр ва аели каттик афсузда ва яшаб кетиш умидида юришибди.
Эрининг касаллик варакасида выраженный астеноневротический синдром деган касаллик бор. Бу касалликда одам доим асаби таранг холда юради, тез жахли чикиб кетади, кул, бармоклар, томирлар калтираб туради, узини узи назорат килолмайди, уйламасдан гапирворади. Интернетта асаб касаллиги бор одамнинг талоги утмиди деган жойи бор экан. Хамма талоклар асаб касаллиги таъсирида берилган.


RE: Ғазаб устида талоқ қилиш - Abu Uways - 11-30-2015

Яна бир саволим. Бир инсон анча йил олдин бир таок куйган, лекин эслай олмайдики, уша берилга талок бидат талокми еки суннат талокми.Сабаби у инсон аксар вактларда аели хайздан покланиши билан жимо килган.Шунинг учун эслай олмиди.Орадан анча йил утган.Шуни хукми керак эди.Илтимос