Тавҳид форуми
Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99)
+--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28)
+--- Thread: Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ (/showthread.php?tid=1111)



Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - Admin - 03-11-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:assalamu alaykum va rohmatulloh.hurmatli birodarlar sutra haqida malumot bersangizlar.sutraning shartlari qanaqa,bazida bosh kiyimini,sumkasini yoki boshqa bir kiyimini sutra qilib namoz uqiyotganini kuramiz.shular ham sutra urniga utadimi? Jazakallohu hoyron.



RE: Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - Admin - 03-11-2012

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Сутра ва унинг фарзлиги

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам сутрага яқин турардилар; ва у киши билан девор орасида уч зироъ (тирсакдан қўлнинг ўрта бармоғигача бўлган масофа – бир зироъ, “Қомусл-Муҳит”дан, тарж.изоҳи) масофаси бор эди,[96] сажда ўрни билан девор ўртасида эса бир қўй ўтадиган масофа бўларди.[97]
Айтар эдилар (соллалоҳу алайҳи васаллам): “Сутрасиз намоз ўқима ва ҳеч кимга олдингдан ўтишга берма, агар у (олдингдан ўтишдан тўхтамай) бош тортса, у билан уруш, албатта у билан йўлдоши (шайтон) бор”.[98]
Айтар эдилар (соллалоҳу алайҳи васаллам): “Сизлардан биронтангиз намоз ўқиса, шайтон унинг намозини бўлмаслиги учун унга (сутрага) яқинлашсин”.[99]
Баъзан масжидларида намоз учун устун танлардилар (яъни олдиларида устун бўларди).[100]
Очиқ жойда бирон нарсани сутра қилиб олишга мумкин бўлмаганида олдиларига найзаларини тиқиб намоз ўқир эдилар ва одамлар у кишининг ортларида намоз ўқирди.[101] Гоҳо олдиларига туяларини қўйиб намоз ўқирдилар[102], ва бу намоз туялар қўрасида бўлса, мумкин эмас, чунки бундан қайтарганлар.[103]
Айрим вақтда эгарларини олиб (сутра) қилиб тўғрилаб, охирги қисми (яъни орқа суянчиғи)га қараб намоз ўқирдилар.[104]
Айтар эдилар: “Сизлардан биронтангиз эгарининг орқа суянчиғи каби нарсани олдига қўйса, намоз ўқийверсин ва сутранинг нариги томонидан ўтаётган одам уни хавотирга солмасин”.[105] Бир марта ул зот дарахтни сутра қилиб намоз ўқидилар.[106]
Баъзан ўринни сутра қилиб намоз ўқирдилар, Оиша розияллоҳу анҳу эса шу ўринда кўрпа остида ётар эди.[107]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимга ўзлари билан сутра орасидан ўтишга йўл қўймасдилар, “намоз ўқиётганларида қўй олдиларидан ўтиб кетмоқчи бўлганида сутрага қараб ҳаракат қилдилар, қоринлари деворга тегди ва қўй орқаларидан ўтди”.[108]
(Бир куни) фарз намозни ўқиётганларида қўлларини қисдилар. Намоз ўқиб бўлгач, (саҳобалар) сўрашди: “Эй Аллоҳнинг Расули, намозда янги нарса пайдо бўлдими?” Айтдиларки: “Йўқ, фақатгина шайтон олдимдан ўтмоқчи бўлди-ю, мен уни бўғдим ва тилининг совуғини қўлимда сездим. Аллоҳга қасамки, агар биродарим Сулаймон мендан (шу ишда) ошиб кетмаганида, мен уни масжид устунларининг бирига бойлаб қўярдим ва Мадина аҳлининг болалари уни ўраб олишарди. [Кимда-ким у ва қибла орасида бировни ўтказмасликка қодир бўлса, шуни қилсин]”.[109]
Айтардилар: “Агар бирингиз намоз ўқиб одамлардан бирон нарсани сутра қилиб олса-ю, биров олдидан (яъни у ва сутра орасидан) ўтмоқчи бўлса, кўкрагининг тепа қисмидан (ёки томоғидан) итариб юборсин, [қўлидан келганча қайтарсин], (бир ривоятда: икки марта уни тўссин, ман қилсин), агар у (олдидан ўтмасликдан) бўйин товласа, унда у билан уришсин, у фақатгина шайтондир”.[110]
Айтардилар: “Агар намоз ўқиётганнинг олдидан ўтувчи унга нима бўлишини билганида эди, унга қирқ давомида тўхтаб туриш (намоз ўқиётганнинг) олдидан ўтишидан кўра яхшироқ бўларди.”[111]

--------------------------------
[96] Бухорий, Аҳмад.
[97] Бухорий, Муслим.
[98] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”да яхши санад билан (1/93/1).
[99] Абу Довуд, Баззор (54 с.). Ҳоким, Заҳабий ва Нававий саҳиҳ дейишди.
[100] Мен айтаман (Албоний сўзлари): Ибн Ҳоний “Имом Аҳмаддан” бўлган масалаларда (66/1) айтди: “Бир куни жума намози ўқиладиган масжидда сутрасиз намоз ўқиётганимни Абу Абдуллоҳ (яъни Имом Аҳмад) кўрди. У менга айтдики: “Ўзингга бирон нарсадан сутра қўй”. Мен эгаримни сутра қилиб қўйдим”. Бунда Имомнинг катта ва кичик масжид учун сутра масалаларида фарқ йўқлигига кўрсатма бор. Ва бу ҳақиқатдир.
[101] Бухорий, Муслим, Ибн Можа.
[102] Бухорий, Аҳмад.
[103] Бухорий, Аҳмад.
[104] Муслим, Ибн Ҳузайма (2/92), Аҳмад
[105] Муслим, Абу Довуд.
[106] Насоий ва Аҳмад саҳиҳ санад билан.
[107] Бухорий, Муслим, Абу Яъло 1107/3.
[108] Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”ларида 1/95/1, Табароний 3/140/3, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[109] Аҳмад, Дорақутний ва Табароний саҳиҳ санад билан. Бу ҳадиснинг маъноси иккала саҳиҳ китобда (яъни Бухорий ва Муслимнинг “Жомеъ”ларида) ва бошқа манбаларда келтирилади. Бу шундай ҳадислар жумласиданки, улар сабабли қодиёнийлар кофир бўлишди. Улар (яъни қодиёнийлар) Қуръон ва Суннатда зикр қилинган жинларга ишонишмайди ва уларнинг очиқ далилларни инкор қилишлари маълумдир. Булар “жин” сўзини “инс” ва “башар” каби одамларнинг номларидан бири деб ҳисоблаб Қуръоннинг тафсирини ва Қуръонни тушунишни ўзгартиришди. Шу билан улар нафақат диндан, балки араб тили наҳвидан ҳам чиқишди. Улар Қуръонни ўз фикри билан тушунишарди ва Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар ва уларнинг йўли билан юрганларнинг насслар (Қуръон ва Суннат матнлари)ни тушунишларига эътибор қилишмади. Қуръон, ҳадислар ва соғ ақлга зид келадиган уларнинг ёлғони тушунарлидир.
[110] Бухорий, Муслим, Ибн Ҳузайма (1/94/1).
[111] Бухорий, Муслим, Ибн Ҳузайма (1/94/1).





RE: Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - abu_abbos - 08-29-2013

ассаламу алайкум варохматуллохи вабарокатух масжидда намоз укибоганимиздан сонг ортимизда бирнеча ракат кеч коганлар окиёткан болишади шунда биз уларга сутра боламижми ёки имомми сутраси кифоями? Биз туриб чикиб кетсак боладими ёки отиришимиз керакми? жазакаллоху хойрон!


RE: Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - abu_abbos - 11-12-2013

wunga sahih dalil b6sa yuborila iloji b6sa jazakumullohu xoyron


RE: Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - Меҳмон - 07-11-2014

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Фарз намозга такбир этилганда сизни биров сутра қилган бўлса ва у намозини тўхтатмаса, сутра бўлиб турган одам нима қилади, такбирга ижобат қиладими ёки намоз ўқивотган одамни намозини тугатишини кутиб турадими.
Баракаллоҳу фийкум!


RE: Сутра - намозхон олдидаги тўсиқ - 0708 - 07-13-2017

Сутрасиз (тўсиқсиз) намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтиш мумкинми