Кофта-юбка кийиш жоизми? - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99) +--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28) +--- Thread: Кофта-юбка кийиш жоизми? (/showthread.php?tid=1100) |
Кофта-юбка кийиш жоизми? - Меҳмон - 03-05-2012 Assalomu alaykum! Ayol hijop o`rnida keng, avratlarini berkitadigan kofta-yupka kiyishi joizmi? Agar joiz bo`lsa rangini va matosining rasmli yo rasmsiz bo`lishichi? RE: Кофта-юбка кийиш жоизми? - Abdulloh Salafiy - 10-02-2015 Ва алайкум ассалам ва роҳматуллоҳ ва боракатуҳ! Модомики шаръий далиллар таъқиқламас экан, кийинишнинг асоси – жоизликдир.
Савол: Баданга ёпишиб турган шимни кийишнинг ҳукми қандай? Ғарбликларга зид ўлароқ кенг тикилган шимни кийиш-чи? Агар шими кенг тикилган бўлса костюм-шимни кийса бўладими? Галстук тақса бўладими ёки унинг ҳукми мусулмонлар оммаси ўртасида кенг ёйилгани учун, «кофирларга ўхшаш»дан чиқдими? Охирги саволим: мусулмонлар ҳозирги замонда қандай кийимлар кийишлари керак? Аллоҳ устингиздан раҳматларини ёғдирсин, бу нарсалардаги Аллоҳнинг ҳукми қандай?
Жавоб: Кийинишдаги асос, шариат мутлақ истисно қилган эркаклар учун олтин ва ипак маҳсулотларидан бошқа нарсаларда (яра учун истеъмол қилиш мустасно), жоизликдир. Шим кийиш, кофирларгагина хос тарз эмас. Фақатгина тананинг узвлари, хусусан, авратларга ёпишиб турадиган тор шимларни кийишгина жоиз эмас. Агар кенг бўлса, кийса бўлаверади. Бироқ, шимнинг кенгини кийиш билан кофирларга ўхшашни қасд қилса, ундай кийиниш ҳам таъқиқланади. Шунингдек, костюм-шим кийиш ва галстук тақиш ҳам, кофирларгагина хос кийиниш эмас. Модомики кофирларга ўхшашни ният қилмас экан, уларни кийиш ва тақиш жоиздир. Хуллас, юқорида айтиб ўтганимиздек, модомики шаръий далиллар таъқиқламас экан, кийинишнинг асоси – жоизликдир. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин. Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 4257.
Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзо: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн Ғудайён |