Тавҳид форуми
Мажнун ҳақидаги ҳадис - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+---- Forum: Саҳиҳ ҳадис ва асарлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=66)
+---- Thread: Мажнун ҳақидаги ҳадис (/showthread.php?tid=1052)



Мажнун ҳақидаги ҳадис - abu Huzayfa - 02-01-2012

assalamu alaykum ua rohmatulloh!
shu hadisni matnini keltirsangiz ua qanchalik sahih ekanligini keltirishligingizni birodarlar iltimos qilishgandi.
barak Allohu fikum!
Бу дунёда мажнун булганларни,АЛЛОХ таоло киёмат куни уларни бу дунёда кандай мажнун буган буса ашиндай тирилтирадикан. жаханнамга караб юргизади экан уларни ичидан бош тотганларни жаханнамга туширадикан унга(жаханнам)га караб кетятганларни уларни жаннатга киргизадикан.......



RE: Мажнун ҳақидаги ҳадис - Муслим - 02-06-2012

(02-01-2012, 03:28 PM)abu Huzayfa Wrote: assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(02-01-2012, 03:28 PM)abu Huzayfa Wrote: shu hadisni matnini keltirsangiz ua qanchalik sahih ekanligini keltirishligingizni birodarlar iltimos qilishgandi.
barak Allohu fikum!
Бу дунёда мажнун булганларни,АЛЛОХ таоло киёмат куни уларни бу дунёда кандай мажнун буган буса ашиндай тирилтирадикан. жаханнамга караб юргизади экан уларни ичидан бош тотганларни жаханнамга туширадикан унга(жаханнам)га караб кетятганларни уларни жаннатга киргизадикан.......
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Қиёмат куни тўрт тоифа ўзини оқлайди. Ҳеч нарсани эшитмаган кар, мажнун, қартайган чол ва даъват етиб бормасидан вафот этган одам. Кар айтади: “Эй Роббим, Ислом келди, аммо мен ҳеч нарсани эшитмадим!” Мажнун айтади: “Эй Роббим, Ислом келганида болалар менга ахлат отишарди!” Қартайган чол айтади: “Ислом келди, аммо мен ҳеч нарсани тушунмадим!” Даъват етиб бормаган одам эса айтади: “Эй Роббим, менга расулинг етиб келмади!” Шундан сўнг улардан аҳд олинади ва уларга расул юборилади. У уларга дўзахга киришни буюради. Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, агар улар Дўзахга кирсалар, у улар учун салқинлик ва нажот бўлади. Кирмаганлар эса унга (Дўзахга) ташланади”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу сўзларини ривоят қилганидан сўнг деди: “Агар истасангиз (Аллоҳнинг ушбу қовлини) ўқинг: “Биз то бирон пайғамбар юбормагунча азоблагувчи эмасмиз” (Исро: 15) (Аҳмад 4/24, Ибн Ҳиббон 1827, Табароний 1/841. Ушбу ҳадисни 5 саҳобадан ривоят қилинган: Абу Ҳурайра, Абу Саъид ал-Худрий, Анас, Муоз ва ал-Асвад ибн Сориядан. Имом Байҳақий, ҳофиз Ибн Абдулбарр, ҳофиз Ибн Ҳажар ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деди).