Тавҳид форуми
40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1)
+--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7)
+--- Thread: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий (/showthread.php?tid=1031)

Pages: 1 2 3 4 5


RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-18-2013


ЎТТИЗ БЕШИНЧИ ҲАДИС

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бир-бирингизга ҳасад қилмангиз, сунъий равишда молнинг нархини оширмангиз,( бу ерда молни сотиб олиш нияти бўлмаган кишининг бозорда овозини кўтариб мол учун қиммат нарх сўраши назарда тутилган. Аслида унинг молни сотиб олиш нияти йук,балки бу билан бировга зарар бермоқчи) ўзаро нафрат-адоватда бўлмангиз, бир-бирларингизга терс ўгирилиб кетмангиз. Ҳеч бирингиз бошқа бировнинг савдоси устидан савдо қилмангиз. Эй Аллоҳнинг қуллари, ўзаро биродар бўлингиз. Мусулмон-мусулмоннинг биродаридир: У биродарига зулм қилмайди, уни алдамайди ва пастга урмайди. Тақво мана бу ерда! – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деб уч марта кўкракларига ишора қилдилар. - Кишининг ёмонлигига унинг мусулмон биродарини пастга уриши кифоядир. Мусулмоннинг қони, моли ва обрў-номуси бошқа бир мусулмон учун ҳаромдир.
(Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривоятлари).



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-18-2013



ЎТТИЗ ОЛТИНЧИ ҲАДИС

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради. Модомики, банда биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ таоло унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талабида йўл юрса, Аллоҳ таоло унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Одамлар Аллоҳнинг уйларидан бирига йиғилиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилиб, уни ўзаро дарс қилиб ўргансалар, улар устига осудалик тушади, уларни раҳмат қоплайди ва фаришталар ўраб олади. Аллоҳ таоло ўз ҳузуридагиларга уларни зикр қилади. Амали секинлаштирган кимсани насл-насаби тезлаштира олмайди”.

(Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-19-2013



Ўттиз еттинчи ҳадис


Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Парвардигорлари Аллоҳ таборака ва таолодан ривоят қилиб дедилар: "Аллоҳ таоло яхшиликларни ҳам, ёмонликларни ҳам ёзди, сўнгра шуни баён қилиб берди: ким бир яхшиликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир яхшиликни кўнглига тугиб, уни амалга ҳам оширса, Аллоҳ таоло уни ўз ҳузурида ўн ҳасанадан етти юз баробаргача – беҳад зиёдалар билан ёзиб қўяди. Агар банда бир ёмонликни кўнглига тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ таоло ўз ҳузурида уни комил яхшилик сифатида ёзиб қўяди. Агар бир ёмонликни кўнглига тугиб, уни амалга оширса, Аллоҳ таоло уни битта ёмонлик сифатида ёзиб қўяди".

(Имом Бухорий ва Муслим роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-22-2013



Ўттиз саккизинчи ҳадис

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таоло айтади: Кимда-ким Менинг дўстим билан адоватлашса, Мен унга уруш эълон қиламан. Бандам Мен унинг зиммасига фарз этган амаллардан кўра суюклироқ нарса билан Менга қурбат-яқинлик ҳосил қилмаган. Бандам Менга нафл ибодатлар билан тобора яқинлашаверганидан, ҳатто уни яхши кўриб қоламан. Агар уни яхши кўрсам, Мен унинг эшитадиган қулоғи, кўрадиган кўзи, ушлайдиган қўли ва юрадиган оёғи бўламан. Агар Мендан сўраса, албатта унга бераман. Агар Мендан паноҳ тиласа, албатта уни паноҳимга оламан".

(Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-24-2013



Ўттиз тўққизинчи ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Аллоҳ таоло мен учун умматимнинг билмасдан, унутиб ва мажбурланиб қилган ишларини кечди".

(Ҳасан ҳадис,Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар ривояти).



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-25-2013



Қирқинчи ҳадис


Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам икки елкамдан тутиб дедилар: “Дунёда бир ғариб ёки йўловчидек бўлгин”.
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳу айтардилар: “Кун ботса, тонгни кутма. Тонг кирса, кеч бўлишини кутма. Касалликдан олдин соғлигингни, ўлимингдан олдин ҳаётингни ғанимат бил”.

(Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривоятлари)



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-26-2013



Қирқ биринчи ҳадис


Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Сизлардан ҳеч бирингиз - токи унинг хоҳиш-истаклари мен олиб келган нарсага бўйсунмагунча, - мўмин бўла олмайди».

(«Китобул-ҳужжа» дан. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).



RE: 40 Ҳадис - Имом ан-Нававий - Umm Abdullah - 12-27-2013



Қирқ иккинчи ҳадис

Анас разияллоҳу анҳудан ривоят: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитдим: “Аллоҳ таоло деди: Эй Одам боласи, модомики, сен Менга дуо қилиб, Мендан умидвор турар экансан, нима гуноҳ қилган бўлсанг да, парво қилмасдан мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг булутларга қадар етса-да, Менга истиғфор айтсанг, сени мағфират этаман. Эй Одам боласи, агар сен ҳузуримга ер юзини қоплайдиган гуноҳлар билан келсанг ва Менга ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳолда рўбарў бўлсанг, Мен сени ер юзини қоплайдиган мағфират билан қарши оламан!”

(Термизий ривоятлари. Ҳасан-саҳиҳ ҳадис).