Тавҳид форуми
Нашиданинг Исломдаги ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Манҳаж (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=56)
+--- Forum: Даъват (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=58)
+--- Thread: Нашиданинг Исломдаги ҳукми (/showthread.php?tid=1024)



Нашиданинг Исломдаги ҳукми - abu Huzayfa - 01-11-2012

assalamu alaykum ua rohmatulloh!
Nshida! mana shu hitob butun internet ua odamlarning hayotiga kirdi, ua Sunnat deb ham aytilyabdi! ayrim saytlarda Nashidalar aytishlik ua eshtishlikka qattiq targ'ibotlar bo'lyabdi.
Ahli Sunna Ulamolari Nashidalar haqida qanday fatvolar berishgan?
barak Allohu fikum!


RE: Нашиданинг Исломдаги ҳукми - salsabil - 01-15-2012

va alaykum assalamu va rohmatullohi va barokatuh! Jang maydonida shijo'atni oshirish uchun mujohidlarga ruxsat huddi Muhammad sollallohu alayhi va sallam xondaq g'azotida sahoba rodiyallohu anhumlarni shijo'atlantirish uchun "abayna" ni aytganidek, Vallohu A'lam.


RE: Нашиданинг Исломдаги ҳукми - Муслим - 04-15-2012

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мана бу рисолани ўқиб чиқинглар.


RE: Нашиданинг Исломдаги ҳукми - Abdulloh Salafiy - 04-16-2012

ўша файлдан

بسم الله الرحمن الرحيم
ИСЛОМДА НАШИДЛАРНИНГ ЎРНИ

إن الحمد لله ، نحمده ، و نستعينه ، و نستغفره ، و نعوذ بالله من شرور أنفسنا و من سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مضل له ، و من يضلل فلا هادي له ، و أشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له ، و أشهد أن محمدا عبده و رسوله، صلى الله عليه و على آله و أصحابه أجمعين.
أما بعد:

Бугунги кунларимизда “исломий нашидлар” борасидаги саволлар, яъни уларни эшитиш мумкинми ёки йўқми ва бу борада уламолар нима дейишади? – деган саволлар кўпайиб кетди.
Аммо одамлар ҳозирги кунда “исломий нашидлар” деб номлаётган нарса, узоқ вақтлардан бери мавжуд бўлиб, замонлар ўтишлиги билан уларнинг номи ўзгариб турган холос. Мисол учун, авваллари нашидлар “тағбир” ва “қасоид” деб номланган бўлиб, улар учинчи ҳижрий йил бошларида пайдо бўла бошлаганди. Улар пайдо бўлаётган ўша кезлардаёқ, уларга дуч келган умматимизнинг имомлари буларни бидъат деб аташди ва ман қилишди. Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан: “Қасида айтувчилар ҳақида нима дейсиз?” – деб сўрашганида, у киши бунга жавобан айтдиларки: “Бу бидъатдир. Кимки бу билан шуғулланса, у билан бирга ўтиришлик ярамайди”. (”Масалатус-самаъ”, 124)
Энг аввало нашидларнинг Исломдаги ўрнини билишлик учун бир муҳим нарсани ўзлаштириб олишлигимиз керак! Исломда тағбир, қасида ёки нашидларга ўхшаш нарсаларга асос бўладиган ҳеч бир нарса йўқ. Ҳаттоки “исломий нашидлар” дейишлик ҳам мумкин эмас. Чунки бу билан Ислом динига алоқаси бўлмаган нарсани унга нисбатланган бўлади. Бу нарса шунга ўхшайдики, бизнинг ҳозирги кунларимизда кўпгина мумкин бўлмаган нарсаларни Исломга нисбатлаб гапира бошлашди: “исломий филмлар”, “ислом фалсафаси”, “исломий театрлар”, “исломий қўшиқлар”, “исломий банклар” ва ҳоказо. Салафларимиз эса бундай атамаларни умуман ишлатишмаганди, шунинг учун бидъатларга салафлар даврида бўлмаган атамалар ҳам киради.
Нашидларнинг мумкин эмаслигига биринчи ва очиқ далил шуки: одамлар уни Аллоҳга чақиришлик (даъват) воситаси қилишди. Диндаги асос эса, динга боғланадиган ҳар қандай нарса Аллоҳ ва Унинг Росули тарафидан келмаган бўлса, бидъат ҳисобланади. Бу ҳақда Росулуллоҳ айтдиларки: “Ким бизнинг ишимизда биз буюрмаган ишни қилса, бас у раддир!” (Муслим)
Бунга шунингдек даъватнинг услублари ҳам киради. Аллоҳнинг йўлига даъват мантиққа ёки бошқа бирор нарсага эмас, балки илмга асослангандир. Айнан шунинг учун ҳам Аллоҳ таъоло Ўзининг Пайғамбари га айтдики: “Айтгин: “Менинг йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашганлар аниқ ҳужжат – ишончга эгамиз ...”. (Юсуф, 108)
Саид ибн Жубайр, Ҳасан ал-Басрий ва Суфён ас-Саврийлар айтишдики: “Сўзлар амалларсиз қабул қилинмайди. Сўзлар ва амаллар эса, холис ниятсиз қабул қилинмайди. Ва сўз, амал ҳамда ният Суннатга мувофиқ бўлмаса қабул қилинмайди”. (Ал-Лялякаий “Эътиқоду аҳлус-Сунна”, 1/57, Ибн ал-Жавзий “Талбису Иблис”, 9, ва Заҳабий “Мезонул-эътидол”, 1/90)
Шайх Ибни Қосим айтадилар: “Аллоҳга чақиришлик (даъват) да икки шарт бўлиши лозим: биринчиси – даъват холис Аллоҳ учун бўлишлиги ва иккинчиси – даъват Пайғамбар нинг Суннатига мувофиқ бўлишлиги. Ва бунда киши агар биринчи шартни бузса мушрик бўлади, иккинчи шартни бузса бидъатчи бўлади!” (“Ҳошия китаб ат-тавҳид”, 55)
Шундай қилиб биз кўрамизки, даъват услубининг эшиклари ёпилган бўлиб, ҳеч кимнинг Пайғамбар ва у зотнинг саҳобалари қўлламаган янги даъват услубларини ўйлаб топишга ҳаққи йўқ. Нашидларга келсак, уларнинг фақатгина “исломий” деган номининг ўзи кўрсатадики, улар Исломга нисбат берилади. Уларни яратиб, тарқатувчилар эса бу нарса ҳозирги кундаги хорижликларни даъват қилишдаги энг яхши услубларидан бири эканлигини даъво ҳам қиладилар. Наҳотки, қандай қилиб на Росулуллоҳ , на саҳобалар ва на тобеъинлар қўллашмаган даъват услуби яхши бўлиши мумкин?!
Ибни Аббос (р.а.)дан ривоят қилинади:“Бир куни Росулуллоҳ хутба қилдилар ва бир кишини турганини кўриб, у ҳақда сўрадилар. Одамлар айтишдики: “Бу Абу Исроилдир. У қуёшда туришлик, ўтирмаслик, сояга ўтмаслик, гаплашмаслик ва рўза тутишликни назр қилган”. Шунда Росулуллоҳ айтдилар: “Унга айтинглар, гаплашсин, соялансин ва ўтирсин, рўзасини эса охирига етказсин!” (Бухорий, 6704)
Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Росулуллоҳ бу кишига бошқа нарсаларни ман қилиб, фақатгина рўзасини охирига етказишлигини буюрдилар. Чунки рўза – Аллоҳ яхши кўрадиган ибодатдир. Унинг рўзасидан бошқа қилган амаллари эса, Аллоҳга яқинлаштирувчи ибодат эмасди. Баъзи бирлар шундай ҳисобласа ҳам”. (“Мажмаъул-фатава”, 11/614)
Шунингдек Имом Молик қуёшда туришликни, гапирмасликни ёки уёқ-буёққа пиёда сафар қилишни, агар булар Аллоҳга яқинлаштиради деб қилинса, ман қилардилар ва гуноҳ деб ҳисоблардилар. Имом аш-Шотибий Имом Моликдан иқтибос келтириб сўнгра айтадилар: “Ўйланглар, Моликнинг қуёшда туришликни, гапирмасликни ва Шом ёки Мисрга пиёда сафар қилишни тақиқлаганлиги ва буларнинг барчасини гуноҳ деганлиги ҳақида! Бу амаллар аслида мубоҳдир. Бироқ, қачонки улар динга нисбат берилса ва уларнинг воситасида Аллоҳга ибодат қилмоқчи бўлса, ана шуни Имом Молик гуноҳ деди”. (“Ал-Эътисом”, 2/534)
Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Аллоҳга ибодат воситаси сифатида жун кийим кийишлик бидъатдир!” (“Мажмаъул-фатава”, 11/555)
Шундай қилиб биз кўрамизки, аслида мубоҳ бўлган ҳар қандай нарса агарда ибодатга айлантирилса, ҳаром бўлади. Худди шундай ҳолат нашидларда ҳам кўринади.
Нашидларнинг қатъий тақиқланганлигини кўрсатувчи иккинчи далил шуки: бунда кофирларга ва адашган сўфийларга тақлид қилишлик бор. Кофирларга тақлид қилишликка келсак, бу иш насроний-католикларда бўлиб, улар ўзларининг черковларида қўшиқлар айтиб, уни ибодат ва даъват сифатида қўллашади. Шунингдек яна кришнавий мажусийлар ҳам шундай йўл тутишади. Бидъатчиларга тақлид қилишликка келсак, улар сўфийлар бўлиб, мусулмонлар орасида улар биринчилардан бўлиб Аллоҳни хиргойи қилиб зикр қила бошладилар. Ва буни Аллоҳга яқинлаштириш воситаларидан бири қилишди. Яна кофирларга тақлид қилишлик мусиқавий оҳанглар (илҳон) ва хор (жўр бўлиб айтишлик) иштирокида этадиган қўшиқларни айтилиш шаклида ҳам кўринади. Росулуллоҳ айтдиларки: “Ким ўзини бирор қавмга ўхшатса, бас, у ўшалардандир”. Аҳмад, Абу Довуд, Таҳовий, Байҳақийлар ривояти. Ҳадиснинг саҳиҳлигини Имом Заҳабий, Ибни Таймия, ҳофиз Ибни Ҳажар, Ироқий ва шайх Албонийлар тасдиқлашган.
Ушбу ҳадисда гап нафақат кофирларга, балки ҳар қандай жамиятга ҳар қандай ҳолатда ҳам, – у ақида масаласида бўладими, ёки уларнинг одатларида ва аҳлоқларида бўладими фарқи йўқ, – тақлид қилишлик борасида бораяпти. Имомларимиздан Нававий, ал-Манавий, Санъоний, ибни Обидийн ва бошқалар айтишганки, тақлид борасидаги таъқиқ ҳар қандай жамиятга тааллуқли бўлиб, улар кофирларми, ёки гуноҳкор ва бидъатчиларми фарқи йўқдир. (“Равзатут-толибийн”, 8/206, “Субул ас-Салом”, 4/238, “Булуғ ал-амоний”, 22/40)
Нашидларнинг ҳаромлигига учинчи сабаб шундан иборатки: мусулмонлар уларга жуда кўп вақт сарф қиладилар ва бу эса уларни Қуръондан узоқлаштиради. Аллоҳ бизларни Қуръонда айтилган кимсаларга ўхшаб қолишдан ўзи асрасин: “Ва Росул айтди: “Ё Роббим! Дарҳақиқат, менинг қавмим ушбу Қуръонни тарк этди”. (Фурқон, 30)
Аллоҳни йўлига қайтган, лекин Исломгача қўшиқ эшитишни яхши кўрган кишилар ўзларига нашидларда ҳаловат топадилар. Ахир улар айтилиш ва оҳанг борасида эстрада қўшиқларидан ҳеч ҳам қолишмайди, агарчи улардан ортиқроқ бўлмаса.
Имом Шофеъий айтадилар: “Бидъатчилар динга “тағбир” деб номланувчи бидъат олиб кирдилар. Бунинг ёрдамида улар Қуръондан юз ўгиртиришади”. (Абу Нуъайм, 9/136)
Шайхул Ислом Ибни Таймия имом Шофеъийнинг сўзлари ҳақида айтадилар: “Бу имоми Шофеъийни динни комил билишлигини кўрсатади. Албатта, қачонки қалб қасида ва шеърларни эшитиб улар билан роҳатланишни бошласа, бу уни Қуръон оятларини эшитишни ёқтирмасликка олиб боради. Улар Раҳмоннинг оятларини эшитиш ўрнига шайтоннинг сўзларини эшитишликка алмаштирадилар”. (“Мажмаъул-фатаво” 11/532)
Шайх Ибнул-Қойюм айтадилар: “Агар кимдир қўшиққа кўника бошласа, албатта унинг қалбига яширин равишда мунофиқлик кириб боради. Аммо киши агар мунофиқликнинг қандайлигини билганда эди, уни ўз қалбида сезган бўларди. Қачонки бир қалбда қўшиққа муҳаббат ва Қуръонга муҳаббат жамланса, албатта бир муҳаббат иккинчисини сиқиб чиқаради. Қўшиқ ихлосмандларига Қуръонни қандай қийин эканлигини, ундан қандай қониқмаётганликларини ва уни ўқишдан фойда олмаётганликларини биз кўрдик. Уларнинг қалблари бунда иштироксиз қолади. Бироқ қўшиқни эшитишлиги билан, бу уларни шунчалик ром қиладики, улар уни қоронғу тунгача эшитишга тайёр бўладилар. Шунинг учун ҳам улар қўшиқ ва мусиқа эшитишликни Қуръон эшитишдан кўра афзалроқ кўрадилар. Жуда ҳам нодир ҳолатларда одамлар орасидан мусиқа ва қўшиқларнинг катта шайдосини намозга, айниқса масжидда ўқиладиган жамоат намозларига нисбатан қувонганликларини кўрамиз”. (“Масалатус-самаъ”, 57 ва “Иғъасатул-лухфан”, 1/173)

Ҳозирги замон уламоларининг нашидлар хусусидаги фатволари
Замонамизнинг кибор уламоларидан ҳеч бири уларни айтиш борасидами ёки эшитиш борасидами фарқи йўқ, нашидларни мумкинлиги ҳақида айтишмаган.
Шайх Муҳаммад Носириддин Албоний роҳимаҳуллоҳ: “Исломий нашидларга нисбатан ҳукм қандай?”– деган саволга жавоб бериб айтадиларки: “Диний деб номланган исломий нашидлар авваллари сўфийларга хос хусусиятларидан бўлган. Ва кўпгина ёш мусулмонлар бу нашидларни, улардаги Пайғамбар алайҳиссалломни ортиқча улуғлаш ва Аллоҳдан ташқари у зотга ёрдам сўраб мурожаат қилишликлар борлиги туфайли қоралаганлар. Сўнгра янги нашидлар пайдо бўлди ва мен аминманки, улар ўша эски нашидлардан келиб чиққан. Уларнинг матнларида, эски нашидларда бўлганидек, ширк ва мажусийлик тарафидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ кимки Аллоҳнинг китобига, Росулуллоҳ нинг суннатларига ва солиҳ салафларнинг амалларига қараса, албатта диний нашидлар деб аталувчи ҳеч нарсани топмайди. Аммо борди-ю, бу нашидлар ўзгарган бўлса ҳам ва Росулуллоҳ ни ортиқча мақталган эски нашидларга ўхшамаса ҳам, бизга қуйидаги икки сабаб, ёшлар орасида тарқалаётган ва шариатга тескари эмас деб даъво қилинаётган ушбу нашидларнинг ҳаромлигига кифоя қилади. Биринчиси шуки: ушбу нашидлар салафларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) услубларидан бўлмаган. Иккинчиси: ҳозирги кунда мен кўраётган ва гувоҳи бўлаётган воқелик жуда хатарли, чунки биз мусулмон ёшларини доимий равишда нашидлар куйлаётгани ва улар билан кўнгилхушлик қилаётганларини сеза бошладик. Бу уларни шунчалик машғул қиляптики, улар Қуръон ўқишлик, Аллоҳни зикр қилишлик ва Пайғамбар га саловат айтишлик борасидаги жиддий ҳаракатларни тарк этиб боришяпти. Бизга эса саҳиҳ ҳадисда келган ушбу сўзлар кифоя қилади: “Қуръонни доимий равишда ўқинглар, чунки руҳим қўлида бўлган Зотга қасам ичиб айтаманки, албатта у арқонидан чиқиб кетган туядан ҳам тезроқ кетиб қолади”. (Бухорий ва Муслим. “Ал-Баяну ал-муфид ан ҳукми ат-Тамсил ва ал-анашид”)
Шунингдек шайх Албоний яна айтадилар: “Агарчи Аллоҳга фақатгина у Зотнинг Ўзи шариат қилиб берган нарсалардан бошқа воситалар билан яқинлашиш мумкин бўлмаса, у ҳолда Ўзи ҳаром қилган нарсалар воситасида Унга яқинлашиш ҳақида нима дейиш мумкин?!” (“Таҳрим ал-алатут-тароб”, 157)
Ўзининг кўпгина кассеталарида нашидлар ҳақидаги саволларга шайх Албоний бу нарса бидъатдир деб айтадилар. ( “Силсилатул ҳуда ван-нур” № 22, 25, 71, 313)
Шайх Ибни Усаймин айтадилар: “Исломий қўшиқлар бидъат бўлиб, улар динга сўфийлар олиб кирган нашидларга ўхшайди. Шунинг учун биз улардан юз ўгирмоқлигимиз ва Қуръон ва Суннатга амал қилишга қайтмоқлигимиз лозимдир”. ( “Фатава ал-ақида”, 651)
Шайх Ибн Усайминдан сўрашди: “Нашидларни эшитиш борасида шариатнинг ҳукми қандай?”. У киши айтдилар: “Бу нашидларни олдин эшитганимда уларда рад қиладиган ҳеч нарса йўқ эди. Бироқ уларни охирги марта эшитганимда, уларни мусиқа ҳамроҳлигидаги қўшиқларга ўхшаган оҳангдор ҳолатда топдим. Ва шунинг учун мен одамлар бунга ўхшаш нашидларни тинглашлари мумкин деб ҳисобламайман”. (“ас-Саҳва ал-исламия”,123)
Шайх Солиҳ ал-Фавзондан сўрашди: “Исломий нашидлар борасидаги саволлар кўпайиб қолди. Уни мумкин дегувчилар бор ва яна ушбу нашидлар бор-йўғи мусиқанинг ўрнини босяпти дегувчилар бор. Бу борада сиз нима дейсиз?” У киши жавоб бердилар: ““Исломий нашидлар” деб номлашлик тўғри эмас. Бу ном ўйлаб топилган, чунки салафларнинг китобларида “исломий нашидлар” деб номланган ҳеч нарса йўқ. Уламоларга маълумки, сўфийлар биринчи бўлиб бу нашидларни ўзларига дин (услуби) қилиб олишди. Ҳар хил ҳизб ва турли жамоатлар пайдо бўлган бизнинг кунларимизда эса, уларнинг ҳар бири ушбу нашидлардан фойдалана бошлашди, улар билан тўлқинлантиришди ва уларни “исломий” деб атай бошлашди. Бундай номлашлик мумкин эмас, шунингдек нашидларнинг ўзи ҳам ҳаромдир ва шунинг учун уларни кишилар орасида тарқатишлик мумкин эмас!” (“ал-Мажаллатуд-даъва”, № 1632)
Шунингдек шайх Фавзон баъзи бирларнинг, Росулуллоҳ ҳузурларида баъзи саҳобаларнинг шеър айтишганлиги ва у зот буни ман қилмаганликлари ҳақидаги далилларига жавобан айтадиларки: “Росулуллоҳ ҳузурларида айтилган у шеърлар жўр бўлиб айтилмасди ва мусиқага ўхшамасди. Шунингдек улар исломий нашидлар деб аталмасди. Улар ўзларида ҳикмат ва намуналарни жамлаган арабий шеърлар эди. Уларда шижоат ва мардлик тавсифланарди. Саҳобалар бунга ўхшаш шеърларни улардаги маънолар туфайли ўқишарди ва буни жўр бўлиб эмас, балки алоҳида равишда айтишарди. Улар буни оғир иш вақтида ёки тунда йўл юриб айтишарди. Бу ҳолатлар шуни кўрсатадики, шеърларни ўқишликнинг бундай кўриниши айнан шунга ўхшаш ҳодисалар вақтида мумкиндир. Ва бу қиссаларда ҳозирда бўлаётганидек, нашидларни куйлашликдан даъват ва тарбия воситаси сифатида фойдаланишлик мумкинлигини кўрсатувчи ҳеч нарса йўқ. Аммо талабалар ушбу нашидларни оммага сингдиришяпти ва уларни “исломий” ёки “диний” деб аташяпти. Бу эса диндаги бидъат бўлиб, ушбу нашидларни дин қилиб олган адашган сўфийларнинг урфларидандир. Мусулмонларни бу нашидлардан огоҳлантириш ва ушбу кассеталарни сотишликни тақиқлаш ниҳоятда зарурдир! Ушбу масалаларни ойдинлаштириш шартдир, чунки ёмонлик кичик нарсадан бошланади ва агарда уни ўз вақтида йўқотишлик учун шошилинмаса, у ҳолда у унади ва катталашиб кетади ”. (“ал-Хутабу ал-Минбарийя”, 3/184-185)
Шайх Фавзоннинг шунингдек “Баянул-ахта баъд ал-куттаб” номли китоблари бўлиб, унинг 341-бетида у киши нашидларни мумкин дегувчиларга раддия берганлар.
Шайх Бакр Абу Зайд айтадилар: “Шеър ва қўшиқлардан зикр ва дуо каби ибодат сифатида фойдаланишлик бидъатдир!” (“Тасҳихуд-дуъа”, 97)
Шайх Аҳмад ан-Нажмий айтадилар: “Улар ушбу нашидлар воситасида яхшилик ва охират ҳаёти ҳақида эслатишга уринадилар, бу эса ибодат ҳисобланади. Росулуллоҳ шариат қилиб бермаган ибодат эса, ўйлаб топилган бидъат ҳисобланади ва шунинг учун биз ушбу нашидларни бидъатдир деймиз”. (“ал-Мавридул-ъазб”, 196)
Шунингдек, шайх Ҳамуд ат-Тувейжирий нашидлар ҳақида “Иқъаматуд-далил фил манъи мин анаашид ал-мулаҳанна ват-тамсил” номли бутун бошли мақола ёзганлар. Унда у киши нашидларнинг ўрнини тушунтирадилар ва уларни сўфийлар тарафидан киритилган бидъат деб атайдилар.
Шайх Абдулмуҳсин ал-Аббод айтадилар: “Нашидларга вақт ажратишлик ва уларга берилишлик керак эмас”. (“Фатава ҳукмул-анашид”, 26)
Шайх Ибни Жибрийндан сўрашди: “Чиқарилаётган кассеталар орасида жўр бўлиб ва оҳангга солиб айтилган нашидлар бор. Ушбу нашидларни эшитиш мумкинми?” Ибн Жибрийн айтдилар: “Агар улар оҳангга солиб айтилса, мумкин эмас”. Ундан сўрашди: “Жўр бўлиб айтишликчи?” У киши айтдилар: “Бу ҳам мумкин эмас!” Ундан яна сўрашди: “Ёшлар нашидлардан даъват сифатида фойдаланишяпти. Бу мумкинми?” У киши айтдилар: “Йўқ, мумкин эмас!”
Шунингдек нашидларни бидъат деган ва уларни эшитиш ва айтишликни ман қилган уламолардан: шайх Абдул-Азиз Оли Шайх, Абдул-Азиз ар-Рожиҳий, Абдурраҳмон ал-Барроқ ва бизнинг кунларимиздаги нашидларни “ихвонул муслимийн” фирқаси олиб кирган, деб айтган Солиҳ Оли Шайх бўладилар.
Ушбу уламоларнинг нашидлар борасидаги барча фатволарини “Ақвалул улама фил анаашид ват-тамсил” кассетасида тинглашингиз, шунингдек Усома Абдул-Мунъимнинг “ал-Қовлул-муфид фий ҳукми анаашид”, Абдул-Азиз ар-Роиснинг “ал-Адиллатуш-шаръийя фий ҳукмил-анаашид ал-исламийя” китобларида ва “Ҳукму ма юсамма бил анаашид ал-исламийя” фатвосида ўқишингиз мумкин.

Хотима
Барча юқорида келтирилган сўзлар, ўзини шубҳали нарсалардан сақловчи мусулмонга, очиқ-ойдин ҳаром бўлган нашидларнинг Исломдаги ўрнини билишлиги учун кифоядир. Қисқа қилиб шуни айтамизки: киши агар нашидларни ибодат сифатида эшитса ёки айтса, унда бу бидъат бўлади, агарда кўнгилхушлик учун бўлса, унда бу иш гуноҳ бўлади. Яна қайд этиб ўтиш керакки, “исломий нашидлар” деб номланаётган нарсаларни куйлашлик ёки эшитишлик, мусиқа эшитишликдан кўра каттароқ гуноҳ бўлиши мумкин. Чунки мусиқа саҳиҳ ҳадисларнинг далолати билан ҳаром ҳисобланса , нашидлар эса диндаги бидъат бўлиб, Исломда ширкдан кейинги ўринда бидъатдан кўра каттароқ гуноҳ йўқдир! Ибн Аббос бу борада шундай деганлар: “Аллоҳ энг ёмон кўрадиган амаллар – бидъатлардир”. (Байҳақий “Сунан ал-Кубро” 4/316)
Шайхул Ислом Ибни Таймия айтадилар: “Ислом имомлари бидъат гуноҳларнинг ичида энг оғирроғи ва ёмонроғи эканлигида иттифоқ қилдилар”. (“Мажмаъул-фатава”, 28/470)
Росулуллоҳ айтдилар: “Албатта кишининг қорни шеър билан тўлгандан кўра, йиринг билан тўлгани яхшироқдир”. (Бухорий, №6154 ва Муслим, №2258)
Агар ушбу сўзлар аслида мубоҳ ҳисобланган шеърлар ҳақида айтилган бўлса-да, у ҳолда ёшларнинг керагидан ортиқча берилиб кетаётган ва уларнинг кўпчилиги учун қўшиқ ва мусиқанинг ўрнини босаётган нашидлар борасида нима дейиш мумкин?! Шунингдек мусулмонлар орасида ушбу нашидлар шунчалик кенг тарқаляптики, баъзи оми мусулмонлар уларни диннинг бир қисми ва киши уларни эшитишлик билан савоб олади деб ўйлашяпти. Ибни Таймия айтадилар: “Ким Аллоҳга фарз ёки мустаҳаб бўлмаган нарсаларни шундай деб ҳисоблаб, улар воситасида Аллоҳга «қурбат» (яқинлик) ҳосил қилиш учун ибодат қилса, у адашган бидъатчидир”. (“Мажмаъул-фатава”, 1/160)
Агар нашидларда бирор-бир яхшилик бўлганда эди, у ҳолда Росулуллоҳ ва у кишининг, яхшиликка ҳаммадан кўра кўпроқ интилувчи саҳобалари бу борада биздан ўзиб кетишган бўлишарди!
Айтилишида шеърга ўхшайдиган, даъват ва ибодат сифатида қўлланмайдиган, жўр бўлиб ёки оҳангдор қилиб айтилмайдиган қўшиқларга келсак, уларга ҳеч қандай тақиқ йўқ, чунки булар аслида барча ишлар мубоҳ бўлган дунёвий ишларга киради.
Биз мусулмонларни “нашидлар” деб номланувчи бидъатдан четланишга ва энг яхши дастур, даъват воситаси, қисса ва ҳикоя бўлган Қуръонга қайтишликка чақирамиз!
Саъд ибн Абу Ваққос ҳикоя қиладилар: “Қачонки Росулуллоҳ га Қуръон нозил бўлганида, у зот кишиларга уни узоқ вақт ўқидилар ва шунда улар айтдилар: “Ё Росулуллоҳ, бизга бир қиссалар айтиб беринг”. Шунда Аллоҳ қуйидаги оятларни нозил қилди: “Алиф, Лам, Ро. Бу очиқ-ойдин Китобнинг оятларидир. Дарҳақиқат, ушбу Қуръонни ақлларингизни юргизишингиз учун, араб тилида нозил қилдик. Биз сенга энг яхши қиссаларни айтиб берурмиз” (Юсуф, 1-3). Росулуллоҳ кишиларга уни яна узоқ ўқидилар, токи кишилар яна: “Ё Росулуллоҳ, бизга бир ҳикоялар айтиб беринг”, дейишди. Ва шунда Аллоҳ қуйидаги оятларни нозил қилди: “Аллоҳ энг гўзал Сўзни (оятлари) бир-бирига ўхшаш, такрор-такрор келувчи бир Китоб – Қуръон қилиб нозил қилдики, ...” (Зумар, 23) (Ибн Абу Хотим 11323, Баззор 1152) Ҳадиснинг саҳиҳлигини имомлар Ҳоким, Заҳабий, шайхул ислом Ибни Таймия, ҳофиз Ибни Ҳажар ва шайх Муқбиллар тасдиқлашган.
Хабар қилинади: бир шаҳарнинг фуқаролари Салмон Форсийнинг масжидда ўтирганликларини эшитиб, у ерга келиб у кишининг атрофларига йиғила бошлашди. Ҳаттоки уларнинг сони мингтагача етди. Салмон уларга: “Ўтиринглар, ўтиринглар” – дедилар. Қачонки кишилар ўтиргач, Салмон Юсуф сурасини очиб, уни ўқий бошладилар. Кишилар тарқала бошлашди, ҳаттоки улардан юзтача киши қолди. Шунда Салмон ғазабландилар ва айтдиларки: “Сизлар учун чиройли бўлган сўзлар учун йиғилдингизлар ва қачонки сизларга Аллоҳнинг Китобини тиловат қилсам тарқаб кетдингизми?!” (Абу Нуъайм , “ал-Ҳиля” 1/203)
Бизнинг ҳозирги кунларимизда ҳам кўплаб мусулмонлар Қуръоннинг азаматини унутишяпти, ҳар хил қисса ва ҳикояларга берилиб ва уларни одамларга айтиб, улар учун қандайдир оддий деб туюладиган, Қуръондан кўра таъсирлироқ деб ҳисоблашяпти!
Ё, Парвардигор! Барчаларимизни Қуръонга муҳаббатли қил ва уни дастуримизга айлантир!

وصلى الله على نبينا محمد
وعلى آله وصحبه
وسلم.



Исламские нашиды - это признак хизбитов. Шейх Фаузан - Муслим - 06-30-2012




RE: Нашиданинг Исломдаги ҳукми - abu mus'ab - 11-01-2014

Assalamu alaykum!Nashidlani asl hukmi joizligimi? chunki salafladan asarla borakan. agan da'vat sifatida emas shunchaki etilsa joizmi keyin mana bu saytda keltirilgan hujjatlarni qanaqa tushinish kere? jazakumullohu xoyr! https://quran.maktoob.com/vb/quran38659/


RE: Нашиданинг Исломдаги ҳукми - Муслим - 05-21-2016

Мадина аҳли Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Толаъал Бадру аълайна”
нашиди билан кутиб олганмилар?

Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин! Мадина аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни “Толаъал Бадру аълайна” нашиди билан кутиб олганлари саҳиҳми? Ана шу қиссани мана бу нашидларга далил қилаётганлар бор.
Жавоб: Бу қисса собит бўлмаган. Бу ерда унинг асоси йўқ эканига далолат қиладиган нарса бор. (Нашидда) айтяптики: Бизга “Санийятул Вадаъ” томондан тўлин ой чиқди. “Санийятул Вадаъ” (Расул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳижрат қилиш йўлларидаги) Макка йўлида эмасди. Чунки Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага жануб йўлидан келдилар. Шимол йўлидан келмадиларки, ҳатто “Санийятул Вадаъ” йўлидан ўтсалар! “Санийятул Вадаъ” Мадинанинг шимолида. Бу (воқеъликка) тўғри келмаяпти. Ҳа (шундай).

Аллома Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Манба: http://www.safeshare.tv/w/ss56c147bd42115
Таржимон: mutaallim