Тавҳид форуми
Ҳижрий янги йилни нишонлаш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Бидъат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=8)
+--- Thread: Ҳижрий янги йилни нишонлаш (/showthread.php?tid=1003)



Ҳижрий янги йилни нишонлаш - Муслим - 11-15-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Янги ҳижрий йил билан табриклаш ҳукми



Савол: Фазилатли шайх, Аллоҳ сизни муваффақ қилсин. Кўпчилик одамлар ҳижрий янги йил бошланиши билан бир-бирларини табриклашади. Янги (ҳижрий) йил кирганида бир-бирини табриклашлик, “Янги йилингиз билан” ёки ҳар йили саломат бўлинг (каби) сўзларини ишлатишликнинг ҳукми нима? Бу машруъми?
Жавоб: Бу бидъат. Бу бидъат ва бу насоролар йилларини ҳисоблаганларида бир-бирларини табриклашларини эслатади. Бу салафлар қилмаган ишдир. Ҳижрий йилни ҳисоблашлик саҳобалар томонидан истилоҳ учун, нималар бўлгани ва қилган ишлари тарихини ёзишлик мақсадида жорий қилинган холос. Улар буни ийд қилишимиз, ёки бир-биримизни табриклашимиз, ёки фалон-фалон ишларни қилишимиз учун жорий қилишмаган. Йўқ, бунинг ҳеч қандай асоси йўқ. Саҳобалар буни фақатгина бўлган ишларни тарихини, вақтини ёзиш учунгина қилишган. Ҳа (шундай).
Манба: http://www.alfawzan.ws/AlFawzan/FatawaSearch/tabid/70/Default.aspx?PageID=10022