Тавҳид форуми
Ҳайз ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Таҳорат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=11)
+---- Forum: Ҳайз, нифос ва истиҳоза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=91)
+---- Thread: Ҳайз ҳақида (/showthread.php?tid=162)

Pages: 1 2 3 4 5


RE: Ҳайз ҳакида - Меҳмон - 01-20-2010

Эмизикли чақалоғи бўлган аёлнинг қони келмай қолди

Савол: Эмизикли чақалоғи бўлган хотиннинг ҳайз қони туғруқдан уч ой сўнгра келмай қолди. Сўнгра кечаларнинг бирида озгина қон келиб, кундузи тўхтаб қолди. У икки кун даво-мида рўзасини тутди ва икки кун ўтгач, қон қайта, ўз одатига кўра кела бошлади. (Айтингчи) бу аёлнинг кечаси қон келган икки кунда тутган рўзаси равоми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сиз айтган қон фақатгина кечаси кел(иб, кундузи келма)ган бўлса, тутган икки кунингиздаги рўза раводир. Шу икки кунларнинг кечаларида (янги) келган ёки қайта келган қоннинг бу икки кун рўзасига таъсири йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту са-ломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 278 – 4.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий
Аъзо: Абдуллоҳ ибн Сулаймон ибн Манийъ



Хотин киши ҳайз кўрган пайтида намоз ўқиб, рўза тутадими? - Admin - 11-21-2010

Хотин киши ҳайз кўрган пайтида намоз ўқиб, рўза тутадими?

Савол: Бизга хотин кишининг ҳайз кўраётган пайтида намоз ўқиб, рўза тутиши ҳақида маълумотлар беришингизни сўраймиз. Ўзимизнинг бу ҳақда ҳужжатаримиз бўлсада, сизлардан саҳиҳ-соғлом далилларни айтиб беришингизни умид қилиб қоламиз.
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Хотин киши ҳайз кўрган пайтида намоз ўқимайди ва рўза тутмайди. Пок бўлганида эса, Имом Бухорий ва бошқалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотин кишининг динининг нуқсони ҳақида айтган сўзларини баён қилишганига кўра, қазо қилган рўзасини тутиб, қазо қилган намозларини ўқимайди: «Бировингиз ҳайз кўрса рўза тутмай, намоз ўқимайдими?!» (Имом Бухорий 1/45).
Имом Бухорий, Имом Муслим ва бошқалар Муоза разияллоҳу анҳонинг Оиша разияллоҳу анҳога берган қуйидаги саволларини ривоят қилдилар: «Нега ҳайз кўрган хотин рўзанинг қазосини тутадию, намознинг қазосини ўқимайди?» – дедим. Оиша разияллоҳу анҳо мендан: «Сен ҳарурийямисан?» – деб сўради. Мен: «Ҳарурийя эмасман, бироқ сўрадим–да?» – дедим. Оиша разияллоҳу анҳо: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг замонида ҳайз кўрар, рўзанинг қазосини тутишга буюрилар, намознинг қазосини ўқимасликка буюрилар эдик» – деди (Имом Бухорий 1/356; Имом Муслим 1/265; Абу Довуд «Сунан», ҳадис № 262, 263; Насоий «Сунан» 1/191, 192; 4/191; Термизий «Сунан», ҳадис № 787).
Бу – Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолонинг хотин кишига берган раҳмати ва лутфидир. Чунки, намоз ҳар кеча ва кундузда беш марта такрорланади. Ҳайз қони эса, кўпинча, ҳар ойда бир марта такрорланади. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло хотин кишидан намозни ва намознинг қазосини ўқишни соқит қилди. Чунки, уларнинг қазосини ўқиб бериш катта машаққат туғдиради. Рўза бир йилда бир марта такрорлангани учун ҳам, Аллоҳ таоло раҳмат қилиб хотин кишидан ҳайз пайтида рўза тутишни соқит қилди ва рўзадаги шаръий манфаатни рўёбга чиқариш учун унинг қазосини тутиб беришга буюрди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Ҳоиза билан мустаҳоза ўртасидаги фарқ - Admin - 02-16-2011

Ҳоиза билан мустаҳоза ўртасидаги фарқ

Савол: Ҳоиза (ҳайз қони кўрган) аёл билан мустаҳоза (истиҳоза қони кўрган) аёлларнинг шаръий ҳукмлардаги фарқлари нима?
Жавоб: Ҳайз – хотин-қизлар ҳар ой олти ёки етти кун, баъзида бундан кўра кўпроқ ёки озроқ, ози билан бир кеча ва кундуз, кўпи билан эса ўн беш кун кўришадиган қондир. У қонни хотинлар ранги ёки кўплиги ёхуд оғриқлари ё қуйиқлиги ҳамда белгиланган вақти билан биладилар. Шу қон келганида намоз ўқилмайди, рўза тутилмайди, Қуръон ушланмайди ва тиловат қилинмайди, тавоф қилинмайди, аёл покланмагунича эри жинсий алоқа қила олмайди.
Истиҳоза эса, одат кунларидан бошқа кунлари томирдан келган, келиш муддати узоқ, аёллар озлиги ва енгиллиги, ҳиди ва одат вақтидан бошқа пайтда тинмай келиши билан ажратиб олишадиган қондир. Истиҳоза қони келаётган хотин одат (ҳайз) кунлари ичида таъқиқланган ибодатларни қилмайди, кейин эса ғусл қилиб, намозини ўқийди. Агар унинг одат кунлари маълум бўлмаса ва ҳайз қони билан истиҳоза қонини ажрата олса, унга қараб амал қилади. Агар у қонларни ажрата олмаса, ўзида ёки (таниш) хотинларда ҳайз одати энг кўп келган кунлар миқдорича таъқиқланган ибодатларни қилмайди.
Аммо истиҳоза қони келса истинжо қилади, қон келган жойга бирон нарсани қўйиб, қоннинг атрофга ёйилишидан сақланади ва ҳар бир намоз учун (алоҳида) таҳорат қилиб фарз ва нафл намозларни ўқийверади. Бундай аёл билан зино хатари бўлганидагина жинсий алоқа қилиш мумкин. (Яъни турмуш ўртоғининг бу хотин билан узоқ вақт жинсий алоқа қила олмагани боис зино қилиш хавфи туғилганида, қовушиши мумкин). Валлоҳу аълам.




Одат кунлари хина қўйиш - Admin - 02-19-2011

Одат кунлари хина қўйиш

Савол: Одат кунлари қўлим ва сочларимга хина қўйишим мумкинми?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Сизга бундай қилишингиз жоиздир. Бундаги асос – жоизликдир. Шаръан буни таъқиқлаган бирон бир ҳукм йўқдир.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




Ҳомиладор аёл ҳайз кўрадими? - Admin - 02-21-2011

Ҳомиладор аёл ҳайз кўрадими?

Савол: Ҳомиладор аёл ҳайз кўрадими ёки йўқми? Мен Оиша разияллоҳу анҳодан ҳомиладор аёлнинг ҳайз кўрмаслиги ҳақида нақл қилинган икки ривоят кўрдим. Бошқа бир ривоятда эса, яна Оиша разияллоҳу анҳонинг: «Ҳомидор аёл ҳайз қони кўрса намозни ўқимасин!» деганини кўрдим. (Айтингчи), ҳомиладор аёл ҳайз қони кўрадими ёки йўқми? (Юқоридаги) икки ривоятнинг қайси бири яхшироқ?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари, пайғамбарининг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Уламолар ҳомиладор аёлнинг ҳайз кўриши ёки кўрмаслиги ҳақида фарқли фикрлар билдирганлар. Тўғриси, аёл ҳомилдорлик даврида ҳайз кўрмайди. Чунки, Аллоҳ таоло талоқ қўйилган аёлнинг иддасини, бачадонида ҳомила бор-йўқлигини исботлаш учун, уч марта ҳайз қони кўришни шарт қилди. Агар ҳомиладор аёл ҳайз кўрса эди, бачадоннинг тозалигини исботлаш учун ҳайзни идда ўлароқ исботлаш дуруст бўлмас эди.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.




RE: Ҳайз ҳақида - Admin - 05-01-2011

Жунублик ғусли ҳайз ва нифос ғусли ўрнига ўтадими?

Савол: Жунублик ғусли жума учун ҳамда ҳайз ва нифос қонлари тўхтаганидан кейинги ғусл ўрнига ўтадими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Бировга бир ёки бир неча омиллар сабабли ғусл қилиш фарз бўлган бўлса, унинг ғусл сабабларини кетказиш, намоз ва бошқа тавоф сингари ибодатлар учун ювинишни ният қилса кифоядир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Амаллар ниятларга кўрадир. Ҳар бир киши учун ният қилган нарсаси бўлади» – деганлар (Имом Бухорий 1, Абу Довуд 1882).
Зеро, жума кунининг ғуслидан бўлган мақсад, ўша кунда рўй берган жунубликдан қилинган ғусл билан рўёбга чиқаверади.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.