Тавҳид форуми
Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5)
+--- Forum: Муносабат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=115)
+--- Thread: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида (/showthread.php?tid=382)

Pages: 1 2 3 4 5 6 7


RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - Abdulloh Salafiy - 08-09-2011

Субҳаналлоҳ, ажойиб маълумот!


RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - mutaallim - 10-23-2011

Ўзганинг ҳолатидан ибрат ола билган, ҳақиқий саодат эгасидир
Хатиб: Толаъат Заҳрон
Асл сарлавҳа: السعيد من وعظ بغيره
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Биринчу хутба

Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфорлар айтиб, ундан нафсимизнинг шумлиги ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани тўғри йўлга солувчи зот йўқдир. Мен «Ягона, шериксиз Аллоҳдан бошқа ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад Унинг бандаси ва расулидир» деб гувоҳлик бераман.
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).
«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).
«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилар. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).
Сўнг…
Дарҳақиқат, сўзларнинг рости – Аллоҳнинг Каломи, йўлларнинг яхшиси – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўли, ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат – залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтувчидир.
Сўнг…
"Эй инсонлар, Роббингиздан қўрқингиз ва яна бир кундан (яъни, Қиёматдан) қўрқингизким, (у кунда) бирон ота ўз боласи томонидан (бирон нарса) ўтай олмас ва бола ҳам отаси томонидан бирон нарса ўтай олгувчи эмасдир". (Луқмон:33). Эй инсонлар, албатта бу дунё ўткинчи ва алдамчи бир нарсадир.Охиратга куфр келтириб, Аллоҳ азза ва жалланинг ваъдасини унутган кимсагина дунё билан овора бўлиб, унга ўз қалб тўридан ўрин беради.
Хой одамлар, куни кеча рўй берган ҳодисаларда бир қанча ибратлар бор. Зеро ақлли киши – ўзгани кўриб, панд-насиҳат ола билган ва ушбу дунёга, унинг бари Аллоҳнинг мулки деган назар билан боққан кишидир. Демак куни кеча рўй берган ҳодисалардан оладиган биринчи ибратимиз: Мулкнинг бари Аллоҳ азза ва жалланики бўлиб, У Зот Ўзи хоҳлаган бандасининг мартабасини кўтариб, хоҳлаганиникини туширади. Хоҳлаганини азиз қилиб, хоҳлаганини хор қилади. Мулкини ўзи хоҳлаган бандасига бериб, Ўзи хоҳлаганидан тортиб олади. Ушбу Аллоҳ жалла ва аланинг ҳикмати ва ўлчов-тақдирики, бандаларга фақат ва фақат ишларини Аллоҳ жалла ва алага топширмоқлари лозим.
Иккинчи ибрат эса: Ўлимдан қочиб-қутулишнинг асло иложи йўқ. Чунки Аллоҳ азза ва жалла айтадики: "Қаерда бўлсангиз, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топиб олур". (Нисо:78). Ва яна айтадики: "(Эй Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)), айтинг: "Агар сизлар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар бу қочиш сизларга бирон фойда бермас, (яъни, фақат ажалларингиз битгунича ўлимдан қочишларингиз мумкин) демак, сизлар жуда оз (яъни, ажалларингиз етгунча) фойдаланурсизлар, холос". (Аҳзоб:16).
Учинчи ибрат –Аллоҳнинг бандалари, шуни билингларки- : зулмнинг оқибати аянчлидир. Зулмнинг умри ҳар қанча узун бўлса ҳам, албатта бир кун келиб ўз ниҳоясини топади. Зулм ҳар қанча шиддатли тус олиб, умри узайсада, албатта бир кун келиб битади. Золимларнинг оқибати барчага маълумдир. Аввал ўтган халқлар ва шаҳарларга бир қаранглар. Тарихда ўтган бадавлат, куч-қувватга эга бўлган халқларга бир назар ташланглар. Аллоҳ таоло уларнинг ҳолатларини тамомила аксига, ҳотиржамликларини қўрқувга, бойликларини камбағаликка алиштириб, уларни хору-зор қилди. Бу билан Од, Самуд қавми, Нуҳ, Иброҳим, Лут (алайҳимуссаломлар) ва Фиръавннинг қавмини назарда тутяпман. (Пайғамбарларнинг даъватини) ёлғон деб, зулм қилганларнинг бари (ном-нишонсиз) йўқ бўлиб кетди. Сиз улардан бирортасини кўриб, овозини эшитурмисиз?! Одамлар, зулм ном-нишонсиз йўқ бўлиб, золимларнинг оқибати барчага маълум эканини англаб етмоқлари даркор. "Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар". (Шуаро:227). Ушбу Аллоҳ азза ва жалланинг еридаги, борлиғидаги суннатидирки, тақдирга биноан рўй бериб, замонлар оша шундай бўлиб келган. Энди мағрур алданиб қолмасинки, бу Аллоҳ азза ва жалланинг борлиғидаги суннатидир.
Эй Аллоҳнинг бандалари: куни кеча рўй берган ҳодисаларга назар ташлар экансиз, хоҳ кофир ё золим ҳукмдор бўлсин, бўғизигача зулм ботқоғига ботганлар ўз жазоларини, охират у ёқда турсин, шу дунёдаёқ кўришларини англаб етасизлар. Одамларга эса сабрдан ўзга чора йўқдир. Уларга ушбу золим ҳукмдорни ағдариб ташлашга ҳаракат қилишлари жоиз эмас. Балки Аллоҳ азза ва жаллага ушбу золимни йўқ қилишини сўраб (сирран) баддуо қилишлари мумкин бўлган ишдир. Энди ҳукмдор кофир бўладиган бўлса, Аллоҳ азза ва жалладан уни йўқ қилишини сўраб дуо қилишлари ва Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам баён қилиб берганларидек, куч-қувват ва имкониятга эга бўлганларида уни ағдариб ташлашга саъй-ҳаракат қилишлари мумкин бўлади. Демак ушбу кофир ҳукмдорда, Аллоҳ таолодан очиқ ҳужжат бўлган аниқ-равшан куфрни кўришган маҳал, уни ағдариб ташлашлари лозиму-лобуддир. (Ҳали ислом доирасидан чиқиб кетмаган) золим ҳукмдорга келсак, бандаларга унинг зулмига сабр қилишдан ўзга чоралари йўқдир. Яқин келажакда Аллоҳ азза ва жалла уни йўқ қилади. Чунки бирор кишини бу дунёда бойлаб бериб қўймаган. Унинг ҳузурида ҳар бир нарсани ўлчов-миқдори ва маълум бир муддати бордир.
Кейинги оладиган ибратимиз эса Ливия халқига тегишлидир: Хой инсонлар, Аллоҳ азза ва жалла душманлари бўлмиш Фиръавнни кўз ўнгиларида ҳалок қилган Бану Исроил каби бўлманглар. "Мана бугун ўзингдан кейинг кишиларга оят-ибрат бўлишинг учун Биз сенинг жасадингни қутқарурмиз". (Юнус:92). Аллоҳ таоло жонини олгач, унинг жасадига нажот берди. Аллоҳ таоло унинг жасадига, ўз ортидагиларга яъни, Бани Исроилга оят-ибрат бўлсин учун нажот бергач, унинг жасади сув юзида қалқиб турарди. Унинг жонсиз танаси сув устида қалқиб турганини ўз кўзлари билан кўришди. Ҳа, ҳақиқатда буни кўришди. Агар улар билганларида эди, ушбу воқеа улар учун энг катта ибрат ва мавъиза бўлганди. Энди улар Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу фазлу-марҳаматини билишдими? Ушбу бўлиб ўтган ишдан ўзларига дарс ола билдиларми? Ёки Мусо алайҳиссалом билан йўл юриб, санамларга ибодат қиладиган бир қавмни кўришгач, "Эй Мусо, бизларга ҳам уларнинг илоҳлари каби худо қилиб (ясаб) бер, дедилар". (Аъроф:138). Сўнгра Фиръавн ва унинг қавмини бузоққа сиғинишидан тасирланган ҳолатда бир бузоққа ибодат қилишди. Ўғирлик билан қўлга киритган тиллоларидан Сомирий йўлдан урганидек, ундан бир бузоқ ясаб, ўшанга сиғина кетишди. Ушбу воқеадан кейинги ҳар бир ўринда Мусо алайҳиссаломни ёрдамсиз ташлаб кетишди. Ҳатто Мусо алайҳиссалом улар билан жиҳод қилиб, ерда бузғунчилик эмас балки олий бўлиш учун Аллоҳ азза ва жалланинг (динига) ёрдам қўлини чўзиш, Байтул Мақдисни фатҳ қилиб, оламлар Роббисининг фазлу-марҳамати ила ғолиб бўлган ҳолда киришни истаганларида, Мусо алайҳиссаломга шундай дейишди: "Ё Мусо, у ерда зўравон одамлар бор. То улар чиқмагунларича биз у ерга зинҳор кира олмагаймиз. Агар улар чиқиб кетсаларгина биз дохил бўлурмиз". (Моида:22). Уларга тўхтовсиз насиҳат қилинди. Аллоҳдан қўрқадиганлардан бўлган икки киши ҳам насиҳат қилди. Сўнг эса шундай дейилди: "Уларнинг устига дарвозадан тўсатдан кирингиз, агар унга кириб олсангизлар, бас, шубҳасиз, ғолиб бўлурсизлар. Агар мўмин бўлсангизлар, ёлғиз Аллоҳгагина суянинглар!", дедилар. (Қавм) айтди: "Ё Мусо, модомики, улар шу жойда экан,биз ҳеч қачон кира олмагаймиз. Бас, боргин, сен ўзинг ва Роббинг улар билан уришаверинглар. Биз эса мана шу ерда ўтириб (кутурмиз")". (Моида:23-24). Мусо алайҳиссалом уларни баддуо қилдилар: "(Мусо) айтди: "Роббим, мен фақат ўзимга ва биродарим (Ҳорунга) эгаман, холос. Бас, Ўзинг биз билан бу итоатсиз қавмнинг орасини ажратгин". Аллоҳ деди: "Энди қирқ йил мобайнида бу ер улар учун ҳаромдир. Улар ерда (саҳроларда) адашиб-улоқиб юрурлар. Сен бу итоатсиз қавм (қилмиши)дан маҳзун бўлмагин". (Моида:25-26). Аллоҳ таоло уларга хору-зорликни битди ва уларни ер юзида бошпанасиз қолдирди. Қирқ йил адашиб-улоқиб юрдилар.
Шунинг учун биз Ливиялик биродарларимизни, душманларининг ҳалокатини ўз кўзлари билан кўришгач, Аллоҳ азза ва жалланинг уларга ато этган фазлу-марҳаматини билишлари, бундан буёғига энг яхши йўлни маҳҳам тутиб, Роббилари азза ва жалланинг шариати билан ҳукм юритишлари ҳамда кофир, салибий ва яҳудлардан иборат ушбу уммат душманларига қўшилиб кетмасликлари лозим дея насиҳат қиламиз. Балки уларга Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига қайтишлари, бўлиб ўтган ишларда (билиб-билмай қўйилган хато-камчиликлардан) тавба қилишлари лозим бўлади. Агар Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига қайтиб, тавба қилишса, Аллоҳ таоло улар томондан қўйилган саҳву-хатоларни мағфират қилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни афв айлаб, даражаларини юқорига кўтариб, уларни азиз қилади. Аммо бундай қилишмаса, шуни яхши билсинларки, нусрат ва қалбларни ўзаро (бир ғам-ташвишга) жамлаш Аллоҳнинг ҳузуридандир. Афғонистондаги биродарларимизнинг яқин тарихдаги ҳолатлари, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш учун бел боғлаб киришишди. Аллоҳнинг душманлари бўлмиш русларга қарши курашишди. Аллоҳ азза ва жалла улардан нусратини дариғ тутмади. Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод ўлароқ русларни қанчасини ер тишлатиб, ўз ерларидан ҳайдад, чиқариб ташлашди. Аллоҳ азза ва жалла уларга Ўз нусратини бериб, марҳамат кўрсатди. Бироқ Аллоҳ азза ва жалла уларга қалбларнинг якдиллигини марҳамат қилмади. Уларга бу неъматни бермади, чунки улар бунга нолойиқ эдилар. Агар ушбу неъматга ҳақли бўлганларида, албатта Аллоҳ азза ва жалла уларга ушбу бирдамлик неъматини балки ундан-да кўпроқ нематларини ато этарди. Бироқ улар ушбу нематга нолойиқ эканларки, Аллоҳ азза ва жалла уларнинг қалбларини бирлаштирмади. Натижада бир-бирларини қира бошладилар. Ҳолат парчаланиш, харобалик ва вайроналикка қараб ўзгарди-қолди. Сўнг эса кечаги рус душманларига ўхшашиб кетдиган бошқа бир ёғий келди. Улар афғон мусулмонларининг ерларини босиб олиб, ўзларини қаттиқ азобга дучор этиш истагидаги салибийлардир.
Аллоҳ азза ва жалла бани Исроилга миннат қилиб айтадики: "Сизларни оғир азоблар билан қийнаган, ўғилларингизни сўйиб, хотинларингизни тирик қолдираётган Фиръавн одамларидан қутқарганимизни эсланглар! Ана ўша ишларда Роббингиз томонидан буюк синов бордир". (Бақара:49). Бироқ бани Исроил ушбу ҳолатларини бошқа нарсага алишишди. Натижада хору-зорликни бошдан кечиришди.
Хой ливиядаги биродарлар: Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига қайтинглар. Шуни яхши билингларки, ишларнинг тизгини Аллоҳнинг қўлидадир. Бирлашган миллатлар ёки бошқасини қўлида эмас. Агар Аллоҳ жалла ва аланинг йўлига қайтаркансизлар, Аллоҳнинг Ўзи сизларга нусрат беради.
Ушбу воқеалардан кейинги оладиган ибратимиз шуки: Диктатор ёки золим ҳукмдорни ағдарилгани, бўлди ишлар яхши томонга қараб ўзгарди дегани эмас. Чунки подшоҳ, раҳбар ва ҳукмдорларнинг кўпчилиги тахтдан кетди. Бири мамлакатидан қочиб кетди, бошқаси сургун қилинди, яна бири эса қамоққа ташланди, бошқаси эса қатл қилинди ва ҳаказо… Бироқ ушбу воқеалардан кейин негадир ўзгаришлар кузатилмади. Чунки одамлар Аллоҳ табарока ва таолонинг йўлига қайтувчи бўлган ҳолатда ўзларини ўзлари ўзгартирганлари йўқ. Марокаш подшоҳи Ҳасан, Жамол Абдунносир кетди. Анвар Садат нахт отиб ташланди. Бироқ булардан кейин негадир ўзгариш кузатилмади. Саддам қатл қилинди. Ироқ халқининг ҳолати эса бунданда расво ҳолатга ўзгарди. Демак золимнинг, диктаторнинг ағдариб ташланиши, ундан кейинги ҳолатлар яхши бўлиб кетишига далолат қилмас экан. Балки одамлар Унинг қўлида яхшилик тизгинлари бўлган Зот сари қайтишкандагина, бу ёғи яхши бўлиб кетади. Яхшилик тизгинлари Унинг қўлида бўлган Зот эса, ягона Аллоҳ жалла ва аланинг Ўзидир. Росул соллоллоҳу алайҳи ва саллам Роббиларига сирли нидо қилган ҳолда айтганларидек, яхшиликнинг барчаси Унинг Қўлидадир: "Яхшиликнинг бари Сенинг Қўлингдадир". Маълумки инқилоблар бирор яхшилик олиб келмайди. Чунки –юқорида айтилганидек- ҳукмдорни бадарға қилиш, ўлдириш, рад этиш ёки шунга ўхшашлардан кейин ҳаммаси яхши бўлиб кетади дегани эмас экан. Балки Аллоҳ табарока ва таолога тавба, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига қайтиш бўлгандан кейингина ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Агар Аллоҳ сари қайтилса, нусрат, бирдамлик, раҳму-шафқат ҳам бўлади. Агар Аллоҳнинг йўлига қайтилмаса, аҳвол ёмонлашгандан ёмонлашади. Тарихга бир назар ташланг. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуга қарши бош кўтариб чиқишганда, тобеъинларнинг кўплари ўзларига ўзлари зулм қилишганди. Абдуллоҳ ибн Зубайр, у киши саҳобанинг набираси –Аллоҳ таоло барчаларидан рози бўлсин-, куч-қувватга эга ҳукмдор ва мусулмонларга халифа эдилар. Қўзғалончилар у кишига қарши бош кўтаришди. Ушбу қўзғалонлари хато, тажовуз ва зулм эди. Қўзғалончилар исён кўтаришди. Бироқ куч-қувват ҳосил қилиб, бошқа кўплаб қўзғалончилар ҳам уларга келиб қўшилишди. Икки ўртада жанг бошланиб кетди. Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо хусуматгўйларининг қуввати ва жамланганини кўргач, мусулмонларнинг қони тўкилишини олдини олган ҳолатда бошқарувдан воз кечишлари лойиқ бир иш бўлган эди. Бироқ у киши ижтиҳод қилдилар ва нима бўлганда ҳам (ушбу ижтиҳодларига) ажрланадилар. Қўзғалончилар ёпирилиб келиб, Маккани қамал қилишди. Байтул Ҳарамни манжаниқлардан ўққа тутиб, Аллоҳнинг уйини бузишди. Ушбу ишга Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақофий қўл урган эди. Абдуллоҳ ибн Зубайрни ўлдиргунларича икки ўртада қинғинбарот жанг кечди. У кишини ўлдиришгач, дорга осишди. Кўплаб саҳобалар ушбу ишдан махзун бўлишди. Саҳобалар ушбу ишларда асло иштирок этишмади. Ўшанда куч-қувватга эга ҳукмдорга қарши бош кўтарган бирорта ҳам саҳоба йўқ эди. Ҳусайн розияллоҳу анҳудан, ижтиҳоддан келиб чиқиб рўй берган баъзи ишлар бундан мустаснодир. Саҳобалар розияллоҳу анҳум Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо қатл қилингач, одамларни тавба қилишга ва ушбу қўзғалонга бош бўлган, иқтидордаги АбдулМалик ибн Марвонга байъат беришга чақиришди. Мусулмонлар ушбу қўзғалонга бош бўлган кишига байъат беришди. Чунки у мусулмон ва куч-қувватга эга эди. Агарда но шаръий йўлга кўра, балки Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилиб иқтидорга келган бўлса-да –иши Аллоҳга ҳавола қилинади-,демак бирор шахс куч-қувват билан иқтидорга келса, мусулмонларнинг қони тўкилиши олдини олган ҳолда, унга байъат бериш ва унга бўйсунишдан бўйин товламаслик вожиб бўлади. Саҳобалар унга байъат беришиб, одамларга насиҳат қилишди. Одамлар ҳам ўз ўрнида Роббиларига тавба қилишиб, Эгалари азза ва жалланинг йўлига қайтишди. Тавба қилишгач, Аллоҳ азза ва жалла уларни афв этиб, қилиб ўтишган гуноҳларини мағфирт қилди. Эҳтимол баъзиларини мағфират қилгани сабабидан Умавийлар давлати оёққа туриб, куч-қувват ҳосил қилди. Румликларга қарши уруш олиб бориб, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида жиҳод қиладиган бир давлатга айланди. Мамлакатларни бирин-кетин фатҳ қилди. Аллоҳ жалла ва аланинг нусрати келганди. Чунки инсон бирор маъсиятга ёки гуноҳи кабирага қўл уриб қўйса ё бўлмаса Аллоҳ азза ва жалланинг бирор буйруғидан ғофил қолса, боринг ана кичик ширк ва бидъатларни қилиб қўйса, ҳаттоинки Аллоҳ азза ва жаллага куфр келтирса ҳам умидсизликка тушмаслиги лозим бўлади. Чунки тавба эшиги доим очиқдир. Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам айтиб кетганларидек, қуёш мағрибидан чиқмагунча тавба узилмайди.
Айтмоқчи бўлганим шуки: Мусулмонлар Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумони ўлдириб, дорга осиш ва Каъбани манжаниқлардан ўққа тутиш билан якун топган ўша маъсиятларидан кейин кўпчилик одамлар томонидан тавба қилиш кузатилди. Ушбу тавба уларга яхшилик олиб келди.
Шундан келиб чиқиб маъсиятларга билиб-билмай қўл урган ва ушбу ножоиз инқилобни уюштирган биродарларимизга насиҳат қиламизки, Аллоҳ азза ва жалланинг йўлига қайтинглар, Аллоҳ табарока ва таолога тавба қилинглар, бўлиб ўтган воқеалардан ибратланинглар. Ўз кўзларингиз билан кўриб, ўз қўлларингиз билан қилган ишларингиздан ибрат ҳосил қилинглар. Чунки ақлли, зийрак мусулмон рўй бераётган ҳодисаларга қараб, панд-насиҳат олган кишидир. Ўзганинг ҳолатини кўриб, панд-насиҳат олган-саодатманд кишидир. Аҳмоқ эса ўзини сарҳисоб қилмай, нафсини ҳавосига топшириб қўйган кимсадир. Аллоҳ таоло унга жазо ўлароқ муҳлат бериб қўяди. Бироқ асло шунчаки ташлаб қўймайди. Аллоҳ азза ва жалла кўплаб зулм йўлига кирган қишлоқларга арқонни узун ташлади. Сўнг субҳанаҳу азза ва жалла уларни азоб билан ушлади. "Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир". Аллоҳнинг бандалари, ибрат ва панд-насиҳат олинглар. Кимки панд-насиҳат олмас экан, рўбарўсида фақат Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилиш йўлинигина топади. Фақат ва фақат бало, харобалик ва касодга учрашнигина топади. Аллоҳ азза ва жалланинг шариатига, йўлига қайтайлик. Шояд Аллоҳ азза ва жалла кучайиб бораётган сионист, салибийлардан иборат ҳужум уюштираётганларни мусулмонларнинг диёрларидан даф қилса. Улар ушбу диёрларда фитна оловини аланга олдириб, инқилобларга зўр бериб, тахтларни ағдариб, қонунларни бузишяпти. Мусулмонларнинг диёрларида тартибсилик ва бўлинишни қўзғаяпти. Мусулмонлар эса ушбу бўлиниш, гуруҳланиш ва фирқа-фирқа бўлишларга лаббай деб жавоб беряптилар. Улар ғарб истакларини, барча жиҳатлари билан қоилмақом қилиб ижро этмоқдалар. Гўёки улар ғарбнинг ёлланма ишчиларига ўхшайдилар. Яҳудлар ва салибийлар истаган нарсани амалий суратда ижро этяптилар. Кечаги бўлиб ўтган воқеадан салибий, сионист ғарб олами неқадар шод-ҳуррам бўлганини кўрганингда, қўрқув ҳиссини туйишинг, ўзинг ушбу масала ҳақида бир бош қотириб кўришинг тўғри эмасми?! Улар негадир бугун хурсанд бўляптилар –ҳолбуки улар ушбу уммат душмаларидир- демак ушбу ишни бари яхшилик эмас. Балки унда ёмонлик ҳам борлигида шак-шубҳа йўқдир. Чунки улар, ишлар улар режалагани бўйича ижро этилаётгани, истаган нийятлари амалга ошаётганидан хурсанддир. Аллоҳ азза ва жалладан макр-ҳийлаларини ўзларига қайтаришини, мусулмонларни (ушбу фитналардан) саломат чиқаришини, уларни азиз қилиб, нусратини дариғ тутмаслигини сўраймиз. Албатта У бунинг тепасида бошқарувчи ва Қодир Зотдир.
Иккинчи хутба
Барча мақтовлар Аллоҳ учундир. (Одамлар орасидан) танлаб олган бандаларига саломлар бўлсин. Халқларининг яхшиси бўлган Муҳаммад мустафога, оилалари ва шон-шарафга тўла эришган саҳобаларига салавоту-саломлар бўлсин.
Сўнг –эй Аллоҳнинг бандалари- Хоҳ ҳоким бўлсин ё маҳкум, ёлғиз бўлсин ё бир тўп жамоат, ўзига ёки аҳлига ё бўлмаса ўзгага зулм ўтқазган ҳар бир золим, зўравонларнинг оқибати не кечганига бир назар ташлаши лозим бўлади. Бармакийлар оиласининг кечмиши ҳақида бир ўйлаб кўринглар. Рошид уларни қамоққа ташлаб, яна қанчасини қиличдан ўтказди. Ибн Яҳё Бармакий нолиган ҳолда хитоб қиларди –Яҳё Бармакий эса қамоқда бўлиб, унинг ўзи Ҳорун ар-Рашидни тарбия қилган ва Ҳорун ар-Рашид унга отажон деб сўз бошларди- бироқ ҳолатлар ўзгариб, кунлар чаппасига айланди. Ҳаёт бир ҳил давом этавермас экан. Ҳорун роҳимаҳуллоҳ уларни қамоққа ташлаб, жазолади. Ибн Яҳё Бармакий –у ибн Холиддир- унга қарата шундай дерди: "Эй отажон, иззат, подшоҳлик ва султонликдан кейин ҳолимиз шундай кечадими?". Шунда у айтдики: "Эй ўғлим, эҳтимол бу, тунда қилинган мазлумнинг дуосики, биз ундан ғофил қолсак ҳам Аллоҳ ундан асло ғофил қолмайди".
Шу сабабли ҳам, араб ва мусулмонларнинг ҳукмдорлари куни кеча ўз кўзлари билан кўришган ҳодисадан ибрат олишлари лозимдир. Улар суратга тушиб қолишга ошиқаётган атрофларидаги оламонга алданиб қолишмасин. Ўлдирилиб, қонга бўялган жасадлари ерда ётганида, одамлар (тирикликларида тўпланишганидан) бир неча баробар катта сонда тўпланишади. Бироқ бу сафар энди, ҳукмдорлар билан тирикликларида бирга суратга тушиб қолишга ошиқманд бўлганларга қараганда ўлик жасадларини суратга олишга кўпроқ ошиқманд бўладилар. Шояд ушбу ҳодисалардан Башар ал-Асад ҳам ибрат олиб, ўзининг куфридан қайтиб, қилганларига тавба қилар. Шояд ушбу воқеаларда ҳар бир золимга, ўзининг зулмидан қайтиб, уни ташлаши ва атрофидаги қарсак чалиб, кўкларга кўтариб, ноғора чалаётганларга алданиб қолмасликлари учун ибрат бўлган бўлса. Куни кеча ҳалок бўлган ҳам одамларга шундай деб, айтарди: "Рақсга тушиб, ноғора-ю сурнайларни чалиб, шодланинглар". Сўнг ўшалар ҳозир –у ўлдирилганидан сўнг- унинг ўлик жасади атрофида ноғора-ю, қарсакларни чалиб, хурсандликдан қичқирганларича, шодланган ҳолатда байроқларни юқорига кўтаришяпти.
Энди бошқа бир фиқҳий масала ҳақида айтиб ўтсам: Олишувда қўлга тушган тирик асирни ўлдириш жоизми? Агар қўлга тушган асир аслий кофир бўлса, уни ўлдириш жоиздир. Ундан фидя қабул қилиб, (қўйиб юбориш) ёки умуман афв этиб марҳамат кўрсатиш жоиз бўлганидек. Бу аслий кофир ҳақидаги ҳукмдир. Дарҳақиқат Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам мужрим Уқба ибн абу Муъитни қатл қилдилар. Ва яна Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам бани Қурайза яҳудларини Аллоҳ ва Росули соллоллоҳу алайҳи ва салламга хиёнат қилганлари учун сўйиб (ўлдирдилар). Набий соллоллоҳу алайҳи ва саллам Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг ҳукмларидан кейин сўйиб, қатл қилинишларига буйруқ бердилар. Қўлга тушган аслий кофирни ўлдиришдан тўсиқ йўқ. Аслий кофир деганда, мажусий, яҳудий, насроний ва булардан бошқа исломдан узоқ бўлган миллатларни назарда тутяпман. Энди қўлга тушган асир мусулмон бўлса, уни ўлдириш жоиз бўлмайди. Агарда у бундан олдин жиноятлар содир этган бўлса ҳам. Балки унинг ҳурматини риоя қилиш, жароҳат олганми ёки йўқми уни ўлдирмаслик, уни жонини сақлаш, Аллоҳ азза ва жалладан қўрқадиган, Аллоҳнинг шариатини ижро этадиган одил қозилик қўлига топшириш лозим бўлади. Энди шундан кейин жазо ўлароқ қатл қилинишга лойиқ деб топилса, уни ўлдиришдан тўсқинлик йўқдир. Демак жанг давомида қўлга тушган мусулмон асирни ўлдириш жоиз эмас –ким бўлишидан қатъий назар-. Қўлга тушган жароҳатли мусулмон асирни йўқ қилиш асло жоиз эмас. Энди муртад кофирга келсак –у аслий бўлмаган кофирдир- қўлга тушган муртад кофир шундай қатл қилиниб юборишлиги нолойиқдир. Балки уни шатакка олиб, тавбага чақирилади. Чунки Аллоҳ таоло бандалари учун асло куфрга рози бўлмайди. Демак у тавбага чақирилади, агар Аллоҳ азза ва жаллага тавба қилса, бу авло ва афзалдир. Чунки биз бирор бир бандага асло куфрни раво кўрмаймиз. Балки бизга бутун ер юзидаги барча инсонларга ислом ва иймонни раво кўришимиз ярашадиган бир ишдир. Биз –Аллоҳга қасамки- Обама, Шарон ва дунёнинг қолган бурчакларидаги кофир ва мажусийларни исломга киришларини орзу қиламиз.
Демак, аслий кофирни ўлдириш жоиздир. Муртад кофирни ўлдириш эса жоиз эмас. Чунки у қилган ишидан қайтиб, тавба қилиши мумкин –биз ҳозир асир бўлиб қўлга тушганларни айтяпмиз-, мусулмон асирни ўлдиришга келсак, бу асло жоиз эмасдир. Қайта айтаман, асло жоиз эмасдир. Шунинг учун Мўтасим ва Сайфул Исломни ўлдириш жоиз бўлмаган ишдир. Бироқ бу ёшларнинг эҳтиросига тўлган бир инқилобдир. Бироқ бунинг, эҳтимол ошкора бўлгудек бўлса, маълум бир доирадаги шахсларнинг муайян сир-асрорларини яширишни истайдиган бошқа сабаблари ҳам бордир. Аллоҳ азза ва жалланинг Ўзи билувчироқдир. Чунки ушбу қўзғалонни бошқарганларнинг кўпи, ушбу ўтган золимнинг ҳамтовоқлари эди. Улар уни бундан олдин нималар қилганини билувчироқдирлар.
Демак диққатингизни тортмоқчи бўлганим, ушбу фиқҳий масала эди.
Аллоҳ азза ва жалладан бизга манфаатли бўладиган илмни таълим беришини, бизга билдирган илмидан манфаъат ҳосил қилишимизни сўраймиз. Аллоҳим бизга ҳақни билдир ва ҳаққа қайтар, эй раҳмлиларнинг Раҳмлиси бўлган Зот. Бизга ҳақни ҳақ деб кўрсат ва унга эргашишимизни насиб айла. Ва яна бизга ботилни ботил деб кўрсат ҳамда ундан четлашишимизни насиб эт. Касалларимизга, қолаверса бутун мусулмонларнинг касалларига шифо бер. Ўлганларимизни ва мусулмонларнинг ўлганларини раҳм айла. Ерда дининга қувват бер. Унга одамларнинг қалб тўрларини очиқ қўй. Ширк ва мушрикларни хор қил. Ислом ва мусулмонларни азиз қил. Албатта сен бунинг тепасида Бошқарувчи ва Қодир Зотсан. Аллоҳим Иброҳим ва унинг оиласига салом йўллаганинг каби Муҳаммад ва унинг оиласига ҳам салом йўлла. Иброҳим ва унинг оиласига барака ато этганинг каби Муҳаммад ва унинг оиласига ҳам Барака ато эт. Албатта Сен мақталган, улуғ Зотсан.

Манба: http://www.rahek.com/vb2/showthread.php?1341-%D8%AA%D9%81%D8%B1%D9%8A%D8%BA-%D8%AE%D8%B7%D8%A8%D8%A9-(-%D8%A7%D9%84%D8%B3%D8%B9%D9%8A%D8%AF-%D9%85%D9%86-%D9%88%D8%B9%D8%B8-%D8%A8%D8%BA%D9%8A%D8%B1%D9%87-)-%D9%84%D9%84%D8%B4%D9%8A%D8%AE-%D8%B7%D9%84%D8%B9%D8%AA-%D8%B2%D9%87%D8%B1%D8%A7%D9%86&p=3677#post3677



RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - Abu Muhammad - 02-28-2012

Quote:Ҳатто, шайхимиз Солиҳ ибн Луҳайдан — ҳафизаҳуллоҳ — Суриядаги мусулмон биродарлар бошига тушган зулм ва туғённи бартараф этиш борасида бир қанча матбуот саҳифаларида эълон қилинган фатволарида уларни зулмга қарши ўз жиҳодларини давом эттиришга чақириб, ҳатто учдан икки қисм халқнинг яхшилик ва салоҳиятда яшаб қолиши йўлида учдан бирлари шаҳид бўлиб кетсалар ҳам, бу улар учун шараф бўлишини баён қилдилар. Мусулмон Уламолар Иттифоқи, шунингдек бир қанча машойихлар ва уламолар ҳам бу ҳақда баёнотлар эълон қилдилар.

Assalamu alaykum
Tepadagi iqtibosni islamnuri sahifasidan oldim, shu fatvolar haqida biorn kishida malumot bormi?


RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - mutaallim - 03-01-2012

Ва алайкумуссалам ва роҳматуллоҳ!
Шайх Солиҳ ибн Луҳайдон ҳафизаҳуллоҳ фатволари.
Савол: Аллоҳ сизга яхшили ато этсин!, Сурияда сурияликлар томонидан (олиб борилаётган) жиҳоднинг ҳукми (нима)?, (ушбу амалиёт) очиқ жиҳод ҳисобланиб, мужоҳидларнинг ажрини оладиларми?
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, бас, у Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиддир”. (“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: шижоат, қизиққонлик ва риё учун жанг қилаётган киши ҳақида қай бири Аллоҳнинг йўлида (жанг қиляпти)?, дея савол берилди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда-ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, бас, у Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиддир”, дедилар”. Яна бир ривоятда эса: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб, шундай дедик: Эй Росулуллоҳ! Бизлардан бир киши шижоат важидан жанг қилади”, деб юқоридаги ривоятда келган жумлаларни ёд этди. (Бухорий ва Муслим Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилишди ва у саҳиҳ ҳадисдир)). Киши қизиққонлик, яъни, қавми-қариндошлик важидан, уларни ҳимоя қилиш учун ёки шижоатли эканини кўрсатиб қўйиш учун ёки ғанимат-ўлжага (эришиш) учун жанг қилса, қай бири Аллоҳнинг йўлида?, дея савол берилди. (Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимда-ким Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун жанг қилса, бас, у Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳиддир”, дедилар. Кимда-ким ушбу нусайрий, фожир ва хабис (ярамас)нинг зиддига туриб жанг қилса ва бу билан ҳақ ботил устидан (ғолиб чиқсин) ва исломга ёрдам қўлини чўзаман дея қасд қилса ва (ана шу йўлда) ўлдирилса, албатта, у Аллоҳ йўлидадир. Агар ўлдирса, (ушбу мужоҳид) ўлдирган кимсалар жаҳаннамдадир. Шундай. (“Шарҳ Китаб ат-Тавҳид” дарсларидаги фатволар).
Манба:
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127006&hl=%2B%F8%A3%F8%AD%F8%AF%F8%A7%F8%AB+%2B%F8%B3%F9%88%F8%B1%F9%9A%F8%A7&fromsearch=1
Савол: Ҳурматли шайх, Аллоҳ таоло сизга яхшилик ато этсин! Ушбу киши одамлар, хоссатан толиби илм ва уламолар Шом (диёрида) шиддат билан юз бераётган воқеалар ва у ерда қон тўкилишига қандай муносабат билдиришлари лозим, дея савол беряпти.
Жавоб: Авваламбор Аллоҳдан, Унинг исм ва сифатлари ила Шом аҳлига, уларни, мусулмонларни ҳақ ва ҳидоят йўлига бошлаш билан ёрдам(ини) тезлаштиришини, ҳамда нусайрий, хабис, фожирдан ва унинг ҳизбидан интиқом-ўч олишини сўраймиз. Алавийлар деб аталадиган у ва унинг ҳизбидан ўч олишини (сўраймиз)... Ҳақиқатни олиб қарайдиган бўлсак алавийлик фақат французлар томонидан кириб келган. Улар даъво қилаётганидек алавийлар деб аталадиганлар қадимдан мавжуд бўлмаган. Ғулувга кетганлари: Аллоҳ Али суратида намоён бўлган, дейдилар. Бироқ улар фотимийларнинг бир қисмидир. Фотимийлар давлати Миср, икки ҳарам ва улар атрофидаги ерлар, Яман, Шом ҳамда Тунис ва Ливиядан тортиб Мисргача бўлган шимоли-шарқий Африкада бошқарув олиб борганлар.
Савол: Ҳозирда Суриядаги мусулмонларнинг мавқифи ва у ерда юз бераётган воқелар борасида мусулмон қандай мавқифда бўлиши лозим?
Жавоб: Одамлар қила оладиган аввалги иш дуодир. Уларнинг ҳаққига дуо қиладилар. Россия ва Хитойнинг мавқифини олсак, инсон Аллоҳдан уларга азобни тезлатишини сўраб дуо қилиши лозим. Аллоҳ таоло Америка ва ундан бошқаларисиз ҳам нусрат беришга Қодирдир. Бироқ Аллоҳ таоло айтадики: “Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур” (Муҳаммад: 7). Бироқ одамлар аксар исломий ўлкаларда шариатни қўлламай, ҳудуд-жазоларни ижро этмай, ароқхўрга дарра урмай ва ... ва … ва ... қўйишгандан кейин, ахир ҳеч ғалабага эришмаяпмиз-ку, дейдилар. Биз Аллоҳга чин дилдан ёрдам бермадик(-буйруқларига бўйинсунмадик). Акс ҳолда Аллоҳ жалла ва аъланинг ваъдаси-нусрати асло кечикмайди.
Манба:
http://www.sahab.net/forums/index.php?showtopic=127005&hl=%2B%F8%A3%F8%AD%F8%AF%F8%A7%F8%AB+%2B%F8%B3%F9%88%F8%B1%F9%9A%F8%A7&fromsearch=1

Quote:ҳатто учдан икки қисм халқнинг яхшилик ва салоҳиятда яшаб қолиши йўлида учдан бирлари шаҳид бўлиб кетсалар ҳам, бу улар учун шараф бўлишини баён қилдилар.
Бироқ биз юқорида сиз ёдга олган айни жумлаларни шайхнинг веб саҳифаларидан топа олмадик. Шунга бу ҳақда мақола таржимонидан сўраб билсангиз тўғри бўлса керак.



RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - Abu Muhammad - 03-11-2012

http://www.youtube.com/watch?v=PfqG1MtXkIU

Manashu linkdagi shayhni suzlarimikan?


RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - abu Huzayfa - 05-30-2012


Араб баҳори - 2010 йил 18 декабр ойида араб юртларида бошланган инқилобий намойиш ва норозиликлар тўлқини мажозий номланишидир. Бу инқилоблар Тунис, Ливия, Миср, Яман, Баҳрайн, Сурия ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтган.

Савол: Бугунги кундаги "араб баҳори" деган атама ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

Шайх:
Аллоҳга қасамки, биз ҳеч қандай баҳорни кўрмадик! Одамларнинг қатлидан бошқа ҳеч нарса кўрмадик, ва фитна кўрдик, ундан бошқа нарса эмас .... Бу вақт, ва ҳеч қандай баҳор эмас. Ҳа, уни (баҳор деб) фақат кофирлар шундай номлашади. Мусулмонлар эса буни баҳор дейишмайди ва лекин фитна ва ёвузлик дейишади. Шундай. Ва яна, бу кофирлар учун баҳорлиги тўғри. Чунки, у (баҳор) сабаб (кофирлар) мусулмоларга зарар еткизишяпти, ва улар мусулмонларга зарар етгани билан хурсандлар.
Ва бу улар учун "баҳор".





RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - Abu Muhammad - 06-03-2012

Қуйида уламоларнинг Сурия ҳақидаги фатволари билан танишасиз: (Араб тилида ва аудио ёзув)

1. Салиҳ Луҳайдон:

http://www.al-afak.com/showthread.php?t=7159

2. Муфтий, шайҳ Абдулазиз оли Шайҳ:

http://www.al-afak.com/showthread.php?t=7095

3. Абдул Муҳсин Аббад:

http://www.al-afak.com/showthread.php?t=7114

4. Абдул Азиз ар Рожиҳи:

http://www.al-afak.com/showthread.php?t=7081

5. Солиҳ ал Фавзон:

http://www.al-afak.com/showthread.php?t=6852

Он: Тепадаги уламолар бир овоздан Суриялик мазлумларга ёрдам беришга чақиришган.


RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - abu Huzayfa - 12-26-2012

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Суриядаги жиҳодга боришлик


Савол: Сурия ва Шомдаги биродарларимиз учун нима қилсак бўлади? Ҳозирги замонда жиҳодга чиқишлик вожиб бўладими?
Жавоб: Жиҳод валийюл амр (ҳумкдор) бунга даъвати (чақириғи) билан вожиб бўлади. Агар мусулмон ҳукмдор бунга чақирса ва қўшинни жиҳодга ҳозирласа, унда қодир бўлган боришлиги вожиб бўлади, агар ҳукмдор уни бунга буюрса. «Агар (жангга) чиқишга чорлансангиз, чиқинглар!» (Бухорий (1834) ва Муслим (1353) Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилганлар). «Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?!» (Тавба: 38). Жиҳод мусулмон ҳукмдор байроғи (яъни бошқаруви) остида бўлиши керак. Аммо алоҳида шахслар ва ҳар бири қурол сотиб олишига келсак, бу ҳеч қандай фойда келтирмайди. Бу фақат қон тўкилишига олиб келади. Бу на калималарни жамланиши (яъни сафлар якдиллиги) ва на бошқа нарсага олиб келмайди. Бу тажрибадан ўтган ва очиқ воқеликдир.
Бизга мусулмон биродарларимиз ҳаққига дуо қилишимиз вожиб бўлади, ғалаба қозонсинлар деб дуо қилишимиз, уларга тавфиқ сўраб дуо қилишлик, уларга зулм қилганларни баддуо қилишлик (вожиб бўлади). Ҳа (шундай).



RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - mutaallim - 12-26-2012

Шайх Абдулмуҳсин Аббод Ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ


Сурия жиҳодининг ҳукми

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/hukm_jihad_fi_suriya.MP3[/mp3]
Савол: Суриядаги жиҳоднинг ҳукми нима? Менга жиҳодга боришим жоизми?
Жавоб: Сурия ҳақиқатда дуога муҳтож. Инсон улар ҳаққига дуо қилишга ҳарис-(ташна) бўлиши керак. Ҳар бир инсон (у ерга) бориши масаласига келсак, (бу ерда) масала нуқсон-(одам етишмовчилиги) масаласи эмаски, одамлар у ерга жўнаб кетса. Ва у ерга боришликда Ироққа борган жамоатда юз берган ҳолат бўлиши хавотир олинади. Улардан ёмонлик ва фасод-(бузғунчилик) юз берганди.
Манба: http://al-afak.com/showthread.php?t=7464


RE: Уламолар араб ўлкаларда бўлаётган инқилоблар ҳақида - abu Huzayfa - 12-26-2012


(12-26-2012, 12:09 PM)mutaallim Wrote:
Шайх Абдулмуҳсин Аббод Ал-Бадр ҳафизаҳуллоҳ


Сурия жиҳодининг ҳукми

[mp3]http://tavhid.com/downloads/files/hukm_jihad_fi_suriya.MP3[/mp3]
Савол: Суриядаги жиҳоднинг ҳукми нима? Менга жиҳодга боришим жоизми?
Жавоб: Сурия ҳақиқатда дуога муҳтож. Инсон улар ҳаққига дуо қилишга ҳарис-(ташна) бўлиши керак. Ҳар бир инсон (у ерга) бориши масаласига келсак, (бу ерда) масала нуқсон-(одам етишмовчилиги) масаласи эмаски, одамлар у ерга жўнаб кетса. Ва у ерга боришликда Ироққа борган жамоатда юз берган ҳолат бўлиши хавотир олинади. Улардан ёмонлик ва фасод-(бузғунчилик) юз берганди.
Манба: http://al-afak.com/showthread.php?t=7464