Заиф ва мавзуъ ҳадислар - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Китоб ва Суннат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=1) +--- Forum: Ҳадис (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=7) +---- Forum: Заиф ҳадислар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=65) +---- Thread: Заиф ва мавзуъ ҳадислар (/showthread.php?tid=19) Pages:
1
2
|
RE: Заиф ва мавзуъ ҳадислар - Abdulloh Salafiy - 08-27-2010 Ассаламу алайкум! Биродар Аллоҳ ишилани ривожини берсин. аммо Юқоридаги мақолани ислом.уз сайтидан олмаганман. RE: Заиф ва мавзуъ ҳадислар - Abu Muslim - 08-27-2010 Quote:Юқоридаги мақолани ислом.уз сайтидан олмаганман. Бўлиши мумкин... аммо бу мақолани интернет учун биз тайёрлаганмиз... RE: Заиф ва мавзуъ ҳадислар - Abdulloh Salafiy - 08-28-2010 Биродар ман ўзбекчадан олмаганман. RE: Заиф ва мавзуъ ҳадислар - Муслим - 08-23-2011 "لا يؤمن أحدكم حتى يكون هواه تبعا لما جئت به"
«Сизлардан ҳеч бирингиз - токи унинг хоҳиш-истаклари мен олиб келган нарсага бўйсунмагунча, - мўмин бўла олмайди» (Нававий «Арбаиън»да 41). Ушбу ҳадисни Бағавий «Шарҳус Сунна»да 1/98 ва Нававий «Арбаиън»да 41 келтиради ва уни ҳасан-саҳиҳ ҳадис деди. Ибн Ҳажар ҳам ҳадис ровийларини ишончли деди (Қаранг: «Фатҳул Борий» 13/289). Яна ушбу ҳадисни Аҳмад Шокир ва Ҳокимий саҳиҳ деди (Қаранг: «Умдату тафсир» 1/533, «Маъариж ал-қабул» 2/422). Шайх Албоний ҳадис иснодини заиф деди (Қаранг: «Тахриж Мишкот ал-масобиҳ» 167, «Тасҳиҳ ал-ақоид» 26). Ушбу ҳадис иснодида Нуъайм ибн Ҳаммод исмли ровий мавжуд бўлиб, у кўп хато қилганлиги учун заифдир (Қаранг: «Тахриж Китабу Сунна» 15). Яна уни Ибн Асокир ва Ибн Ражаблар заиф дейишган. Бироқ шайх Ибн Боз айтадиларки: «Ҳатто ушбу ҳадиснинг исноди заиф бўлса ҳам, маъноси тўғридир» (Қаранг: «Шарҳ Китаб ат-тавҳид» 265). Шайх Усаймин ҳам худди шундай деган (Қаранг: « Мажмуъ фатава Ибн Усаймин» 16/91, 10757). Унинг маъноси Қуръонда баён қилинган: «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйинсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» (Нисо: 65). «Аллоҳ ва Унинг пайғамбари бир ишни ҳукм қилган — буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўшиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмасдир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озиш билан йўлдан озибди» (Аҳзоб: 36). Валлоҳу аълам. |