Тавҳид форуми
Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Ақида (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=44)
+--- Forum: Ақида китоблар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=6)
+--- Thread: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) (/showthread.php?tid=1248)

Pages: 1 2 3 4 5 6 7


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-01-2012

10. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиш ҳақида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир”. (Анъом/162-163).
Ва ушбу қовли: “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”. (Кавсар/2).
Али розияллоҳу анудан ривоят: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга тўрт жумла борасида сўзладилар: "Аллоҳ таоло У Зотдан ўзгаси учун жонлиқ сўйган кимсани лаънатлади. Аллоҳ таоло ота-онасига лаънат айтган кимсани лаънатлади. Аллоҳ таоло бидъатчига бошпана берган кимсани лаънатлади. Аллоҳ таоло ер ўлчов-(чегарас)ини ўзгартирган кимсани лаънатлади”. Муслим ривояти. (Муслим (3/1567)).
Ториқ ибн Шиҳобдан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Пашша сабабли бир киши жаннатга ва (яна) бир киши эса дўзахга кирди”. Улар: “Бу қандай (юз берди) эй Росулуллоҳ?”-дедилар. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки киши бир қавм олдидан ўтди. Уларни (ушбу қавмни) бир санам-(олиҳалари) бўлиб, бирор кимса унга (атаб) бирор нарса қурбонлик қилмагунча ўтиб кет(ол)масди. Шунда (қавм) бирларига: қурбонлик қил,-деди. У эса: қурбонлик қиладиган бирор нарсам йўқ,-деди. Унга қарата: бир пашша бўлса-да қурбонлик қил,-деб айтгандилар у бир пашшани қурбонлик қилди. Шунда у кишига йўлни очиб бердилар. Натижада дўзахга кирди. Бошқасига ҳам: қурбонлик қил,-дедилар. У эса: Аллоҳ азза ва жалладан ўзгасига атаб бирор нарса қурбонлик қилмайман,-деди. Шунда бошини танасидан жудо қилдилар. Натижада жаннатга кирди”,-дедилар". Аҳмад ривояти. (Аҳмад “Зуҳд” (15-16), Абу Нуъайм “Ҳиля” (1/203)).
Бобдаги масалалар:
1) “Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим,...”, оятининг изоҳи.
2) “Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлик) сўйиб-қурбонлиқ қилинг!”, оятининг изоҳи.
3) (Ҳадисда) лаънат Аллоҳдан ўзгасига жонлик сўйган кимса ила бошланганлиги.
4) Ота-онасига лаънат айтган кимсага лаънат бўлишлиги. Бирор кишининг ота-онасига лаънат айтсанг, натижада у ҳам сени ота-онангга лаънат айтишлиги ҳам шу жумладандир.
5) Бидъатчи-(жиноятчи)га бошпана берган кимсага лаънат бўлишлиги. Вожиб бўлган Аллоҳнинг ҳаққида бирор бидъат қилган кимса ўз ҳимоясига оладиган киши ҳузурида яширинишлиги ҳам шу жумладандир.
6) Ер ўлчов-(чегарас)ини ўзгартирган кимсага лаънат бўлишлиги. Ушбу ердаги сенинг ва қўшнингнинг ҳаққини ажратиб турадиган белги-(аломат)дир. Ана шуни олдинга ёки орқага ўзгартиришингдир.
7) Муайян кишига лаънат айтиш билан гуноҳкор кимсаларга умумий тарзда лаънат айтиш ўртасида фарқ мавжудлиги.
8) Ушбу буюк қиссадир. У ҳам бўлса пашша қиссаси.
9) Қасддан эмас, балки уларнинг ёмонликларидан қутулиш учун қўл уриб қўйган ушбу пашша сабабидан дўзахга кириб кетганлиги.
10) Мўминларнинг қалбларида ширкнинг нақадар (разил иш) эканини билмоқлик. Ушбу кишининг ўлимга ҳам сабр қилганига бир қаранг! Ҳолбуки улар фақатгина зоҳирий бир ишни талаб қилишларига қарамай, уларнинг талабларига рози бўлмади.
11) Дўзахга кирган кимса (аслида) мусулмон эди. Чунки кофир бўлганида: “Пашша сабабли бир киши дўзахга кирди”,-деб айтмасдилар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
12) Ушбу ҳадис бошқа бир саҳиҳ ҳадисни қўллаб-қувватлайди: “Жаннат сизлардан бирингизга пояфзалининг ипидан-да яқинроқдир. Дўзах ҳам шунинг мисличалик”. (Бухорий (6488)).
13) Қалб амали мақсадлар ичидаги энг улканидир. Ҳатто бут-санамларга ибодат қилувчилар наздида ҳам.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-01-2012

11. Аллоҳдан ўзгаси учун жонлиқ сўйиладиган ўринда Аллоҳ учун жонлиқ сўйилмаслиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг”. (Тавба/108).
Собит ибн Доҳҳак розияллоҳу анҳудан ривоят: “Бир киши “Бувана” (деган жой)да туя сўйишликни назр қилди. Бу ҳақда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўраганди, шундай дедилар: “У ерда ибодат қилинадиган жоҳилият бутларидан бирортаси бўлганмиди?". “Йўқ”,-деб айтишди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “У ерда (жоҳилият аҳлининг) йиғилишиб ўтказадиган бирор маросимлари бормиди?”,-дедилар. Улар: “Йўқ”,-дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Назрингга вафо қил! Чунки Аллоҳга маъсият бўладиган ҳамда одам боласи эга бўлмаган нарсаларда назрга вафо қилишлик йўқдир”,-дедилар”. Абу Довуд ривояти. Исноди иккиларининг шартига кўрадир. (Абу Довуд (3/607), Байҳақий “Сунан” (10/83), Табароний “Кабир” (1341), Ибн Ҳажар “Талхис” (4/180)да саҳиҳ дедилар).
Бобдаги масалалар:
1) Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), ҳеч қачон у масжидда намозга турманг”, қовли изоҳи.
2) Маъсият ерга ҳам таъсир ўтказади. Шунингдек тоат ҳам.
3) Муаммо йўқолиши учун мушкул бўлиб кўринган масалани очиқ-ойдин масалага қайтаришлик.
4) Фатво берувчи муҳтож бўлгани маҳал (ортиқча) маълумот талаб қилишлиги.
5) Назрни маълум бир ўринга хослашликда зарар йўқ. Агар (ушбу ўрин назр адо этилиши учун бўлган) тўсиқлардан холий бўлса.
6) Жоҳилият олиҳаларидан бири бўлган ўринда ундан (назрга вафо қилишдан) маън этилганлиги. Гарчи ушбу олиҳа йўқ қилиб ташланган бўлса-да.
7) Жоҳилият аҳлининг йиғин-(байрам, маросим) ўтказадиган ўринларида ундан (назрга вафо қилишдан) маън этилгани. Гарчи ушбу маросим йўқ қилинган бўлса-да.
8) Ушбу ўринларда назрга вафо қилишлик жоиз эмаслиги. Чунки у маъсият назридир.
9) Киши мушрикларга уларнинг байрамларига оид ишларда ўзини ўхшатишлигидан ҳазир бўлишлик. Гарчи ушбуни (ўзини уларга ўхшатишликни) ният қилмаган бўлса-да.
10) Маъсият ишларда назр йўқдир.
11) Одам боласига ўзи эгалик қилмайдиган нарсалар борасида назр йўқдир.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-01-2012

12. Аллоҳдан ўзгаси учун назр қилиш-(аташ)лик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Улар (ҳаёти-дунёда ўз зиммаларига олган) назрларини тўла адо қилурлар”. (Инсон/7).
Ва ушбу қовли: “Инфоқ қилган ҳар бир нафақангиз ва назр қилган ҳар бир назрингизни шубҳасиз Аллоҳ билади”. (Бақара/270).
Саҳиҳ ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Кимда-ким Аллоҳга итоат қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга итоат қилсин. Кимда-ким Аллоҳга маъсият қилишликни назр қилган бўлса, бас, Унга осийлик қилмасин”. (Бухорий (4/229)).
Бобдаги масалалар:
1) Назрга вафо қилишликнинг вожиб эканлиги.
2) Назр Аллоҳга ибодат экани аниқ бўлар экан, бас, уни Аллоҳдан ўзгаси учун қилишлик ширкдир.
3) Маъсият назрига вафо қилишлик жоиз эмас.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-01-2012

13. Аллоҳдан ўзгасидан паноҳ сўрашлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Албатта инсдан бўлган (айрим) кишилар жиндан бўлган кимсалардан паноҳ тилашиб, уларга янада ҳаддан ошишни – муттаҳамликни зиёда қилур эдилар”. (Жин/6).
Хавла бинти Ҳаким (розияллоҳу анҳо)дан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Кимда-ким бирор ерга тушиб: Аллоҳнинг мукаммал калималари ила яратган нарсаларининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман,- деб айтса то ўша манзилдан жўнаб кетгунича унга бирор нарса зарар беролмайди”. Муслим ривояти. (Муслим (4/2080)).
Бобдаги масалалар:
1) Жин (сурасидаги) оятнинг изоҳи.
2) Аллоҳдан ўзгадан паноҳ сўрашлик ширкдан эканлиги.
3) Ушбуга ҳадисни далил ўлароқ келтиришлик. Чунки уламолар ушбу ҳадисни Аллоҳнинг калималари махлуқ эмаслигига далил сифатида келтириб, айтадиларки: махлуқдан паноҳ сўрашлик ширкдир.
4) Ушбу мухтасаргина дуонинг фазилати.
5) Бирор нарса сабабли ёмонлик даф бўлиши ёки фойда жалб қилинишлигидан иборат дунёвий манфаат ҳосил бўлишлиги, ушбу иш ширкдан эмаслигига далолат қилмайди.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-01-2012

14. Аллоҳдан ўзгасига ўтиниб ёлбориш ва Ундан ўзгасига дуо қилишлик ширкдан эканлиги ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Ва Аллоҳни куйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг! Бас, агар шундай қилсангиз у ҳолда албатта золимлардандирсиз!”. (Юнус/106).
“Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур”. (Юнус/107).
Ва ушбу қовли: “Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар”. (Анкабут/17).
Ва ушбу қовли: “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!”. (Аҳқоф/5).
Ва яна ушбу қовли: “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган...”. (Намл/62).
Табароний ривояти: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларида мўминларга озор берадиган бир мунофиқ бор эди. Шунда баъзи (саҳобалар): “Қани биз билан турингларчи, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу мунофиқнинг (таъзирини бериб қўйсинлар дея) ўтиниб ёлборамиз”,-дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга ўтиниб ёлборилмайди. Балки Аллоҳ таолодан ўтиниб мадад сўралади”,-дедилар”. (Табароний “Мажмаъ Аз-Заваид” (10/159) Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилди).
Бобдаги масалалар:
1) Дуонинг ўтиниб ёлборишликка атф қилиниши-(боғланиши) умумни хосга атф қилиш-(боғлаш)дандир.
2) Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ва Аллоҳни куйиб, сизга фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсага илтижо қилманг!”, қовли изоҳи.
3) Ушбу катта ширк эканлиги.
4) Одамлар ичидаги энг солиҳ зот ўзгани рози қилиш учун ушбу ишга қўл урса, золимлардан бўлиб қолишлиги.
5) Аллоҳ таолонинг ушбу: “Агар Аллоҳ сизга бирон зиён етказса, уни фақат Ўзигина кетказа олур”, қовли изоҳи.
6) Ушбу иш куфр бўлиши билан бирга дунёда бирор фойда бера олмаслиги.
7) Ушбу: “Бас (шундай экан) сизлар ризқни (ёлғиз) Аллоҳ даргоҳидан истанглар”, оятининг изоҳи.
8) Ризқ фақат Аллоҳдан сўралишлиги лозим бўлади. Худди жаннат фақат Аллоҳдан сўралгани каби.
9) Ушбу: “Аллоҳни қўйиб, Қиёмат кунигача ҳам (дуони) мустажоб қила олмайдиган бутларга дуо-илтижо қиладиган кимсадан ҳам йўлдан озганроқ ким бор?!”, оятининг изоҳи.
10) Аллоҳдан ўзгасига дуо-илтижо қиладиган кимсадан-да йўлдан озганроқ бирор киши йўқ.
11) Ушбу (дуо қилинадиган бут, санам, қабр ва ўликлар) дуо қилувчининг дуосидан ғофил ва ундан бехабардир.
12) Ушбу дуо-илтижо, дуо қилинмишнинг дуо қилувчига кек ва адоват қилишига сабабдир.
13) Ушбу дуо-илтижонинг дуо қилинмишга қуллик бажо қилиш дея аталиши.
14) Дуо қилинмиш ушбу ибодатни рад этишлиги.
15) Ушбу иш унинг, одамларнинг энг йўлдан озгани бўлишига сабабдир.
16) Ушбу: “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган...”, ояти изоҳи.
17) Ажаблнарли ҳолат шуки, олиҳаларга ибодат қиладиганларнинг ўзлари ҳам музтар-ночор одам(нинг дуосини) фақатгина Аллоҳ таоло ижобат қилишини тан оладилар. Шунинг учун ҳам оғир дамларда динни Унга холис қилган ҳолда У Зотга дуо-илтижо қиладилар.
18) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавҳид дахлсизлигини таминлашлари ва Аллоҳ таолога нисбатан одоб сақлашликлари.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-10-2012

15. Аллоҳ таолонинг ушбу: “Ҳеч нарсани ярата олмайдиган, балки ўзи яратилувчи бўлган нарсаларни (Аллоҳга) шерик қиладиларми?! ...” (Аъроф/191-192), қовли ҳақидаги боб

Ва Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “(Эй мушриклар), сизлар У зотни қўйиб илтижо қилаётган бутларингиз эса пўстлоқча нарсага ҳам эга эмасдирлар”. (Фотир/13).
Саҳиҳ (ҳадис)да Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Уҳуд куни бошлари ёрилиб, тишлари синдирилди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Пайғамбарларининг бошини ёрган қавм қандай нажот топсин?”,-дедилар. Шунда ушбу оят нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Оли Имрон/128)”. (Бухорий (3/108), Муслим (3/1417)).
Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “У киши (Ибн Умар розияллоҳу анҳумо) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни бомдод намозининг охирги ракатида “Аллоҳ таоло Ўзига ҳамд айтган кишини эшитди. Роббимиз барча мақтовлар Сен учундир” (Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ. Роббана валакал ҳамд),-дея рукудан бошларини кўтаргач шундай деяётганларини эшитдилар: “Аллоҳим, фалончи ва пистончиларга лаънатинг ёғилсин”. Шунда Аллоҳ таоло (ушбу оятни) нозил қилди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Бухорий (3/108)).
Бир ривоятда (айтилишича): “У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Софван ибн Умайя, Суҳайл ибн Амр ва Ҳорис ибн Ҳишомларга баддуо қилдилар. Шунда (ушбу оят) нозил бўлди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”. (Бухорий (3/108), Аҳмад “Муснад” (2/93), Термизий (3004), Ибн Жарир “Тафсир”ларида (4/58)).
Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга ушбу: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”, (Шуъаро/214), ояти нозил бўлгач туриб, шундай дедилар: “Эй Қурайш жамоаси (ёки шунга ўхшаш бир сўз)! Ўзларингизни (азобдан) қутқариб олинглар. Сизларни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Эй Аббос ибн Абдулмутталиб! Сизни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Эй Софийя, Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг аммаси! Сизни Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман. Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Моли-(дунёи)мдан истаганингча сўра. Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. (Бухорий (3/272), Муслим (1/192)).
Бобдаги масалалар:
1) Юқоридаги (Аъроф сурасидаги) икки оятнинг изоҳи.
2) Уҳуд қиссаси.
3) Элчиларнинг саййиди (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) намозда қунут-(дуо) ўқишлари ва у кишининг ортларида авлиёларнинг катталари (розияллоҳу анҳум) амин деб туришлари.
4) Баддуо қилинганлар кофирлар эканлиги.
5) Ушбу (баддуо қилинганлар) аксар кофирлар қўл урмаган ишларга қўл урганликлари. Ана шулардан: пайғамбарларининг бошини ёришлари, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ўлдиришга ҳарис эканликлари ва (Уҳуд куни жангда) ўлдирилганлар амакиларининг фарзандлари бўлишига қарамай мусла-(ўлдирилган одам жасадини таҳқирлашликлари).
6) Аллоҳ таоло бу ҳақда ушбу оятни нозил қилди: “(Эй Муҳаммад), Сиз учун бу ишда (яъни бандаларга нажот бериш ёки уларни ҳалок қилиш ишида) ҳеч бир нарса (яъни инон-ихтиёр) йўқдир”.
7) Ушбу қовли: “(Аллоҳнинг ўзи) ё уларнинг тавбаларини қабул қилар ёки золимликлари сабабли азоблар”. Аллоҳ таоло уларнинг тавбаларини қабул қилди ва улар иймон келтирдилар.
8) Мусибатли дамларда (намознинг сўнгги ракатида рукудан бошни кўтаргач) қунут-(дуо) қилишлик.
9) Намозда баддуо қилинаётганларни ўз исмлари ва оталарининг исми билан номма-ном айтишлик.
10) Қунут-(дуо)да муайян кишига лаънат айтишлик.
11) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ушбу: “Ва яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огохлантиринг!”, ояти нозил бўлгандаги қиссалари.
12)У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ушбу ишга жидду-жаҳд билан киришганликлари. Ҳатто ушбу қилган ишлари сабаб у кишини ақлдан озган деб айтишди. Шунингдек, мусулмон киши бугунги кунда худди шундай қилса (уни ҳам ақлдан озган деб айтишади).
13)У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг яқин ва узоқ қариндошларга ушбу сўзни айтганликлари: “Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. Ҳатто шундай ҳам дедилар: “Эй Муҳаммаднинг қизи Фотима! Сени Аллоҳнинг бирор азобидан тўсиб қололмайман”. Инсон у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақат ва фақат ҳақни айтганларига иймон келтиради. Сўнг бугунги кунда илм аҳли дейилаётганларнинг қалбида юз бераётган кечмишларга боқсанг, тавҳид тарк этилиб, дин ғариб бўлгани ошкор бўлади.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-10-2012

16. Аллоҳ таолонинг ушбу: “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач ...” (Саба/23), қовли ҳақидаги боб

Саҳиҳ (ҳадис)да Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло самода бирор ишни ҳукм қилса-(сўзласа) фаришталар Унинг сўзига бўйинсунган ҳолда қанот қоқадилар. Гўёки у силлиқ, ҳарсанг тош устида(н юргазилган) занжир (дан чиққан овоз) кабики, ушбу уларнинг ич-ичларига кириб боради. “То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Саба/23). Шунда сўз ўғриси (бўлган шайтон-жин) ушбуни эшитади. Сўз ўғриси (бўлмиш шайтон-жинлар) ана шундай бири-бирининг устида бўлиб, (дея) Суфён ўз қўллари билан уларни сифатлаб, бармоқларини ўзаро жипслаб, ёзиб юбордилар. (Шайтон-жин) сўзни эшитиб олгач, уни ўзидан қуйида турган (шайтон-жин)га хабар қилади. Сўнг ушбу (шайтон-жин) ҳам ўзидан қуйидагига хабар қилиб, то сеҳргар ёки фолбинга хабар берадилар. Гоҳида эса ушбу хабарни етказишидан олдин унга юлдуз етади-(уради). Гоҳида эса уни (ушбу хабарни) юлдуз етиши-(уриши)дан олдин етказади. (Сеҳргар ёки фолбин) эса унга юзта ёлғонни қўшиб-чатади. Натижада: дарҳақиқат бизга (ушбу сеҳргар ёки фолбин) фалон куни шундай-шундай демаганмиди?, деб айтилади. Қарабсизки, самодан эшитиб олинган ушбу сўз-(хабар) сабаб тасдиқ этилади-(рост сўзлади дейилади)”. (Бухорий (3/247)).
Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Аллоҳ таоло бирор ишни ваҳий қилишни ирода қилса, уни сўзлайди. Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанлиги учун унинг (ушбу сўзнинг) сабабидан осмонларни титроқ (ёки қаттиқ қалтироқ) тутади. Само аҳли ушбуни (Аллоҳнинг Сўзини) эшитгач хушдан кетиб, Аллоҳга сажда қилган ҳолда йиқиладилар. Бошини биринчи кўтарадиган Жаброил бўлиб, Аллоҳ таоло унга Ўзи ирода қилган ваҳийни сўзлайди. Сўнг Жаброил фаришталар олдидан ўтиб боради. Ҳар сафар бир осмон олдидан ўтиб борар экан унинг (ушбу осмоннинг) фаришталари ундан (Жаброилдан) сўрайдилар: эй Жаброил! Роббимиз нима деди? Шунда у (Жаброил): ҳақни сўзлади. У Юксак ва Буюк Зотдир, деб айтади. Шунда барчалари Жаброил айтган сўзни айтадилар. Шундай қилиб Жаброил ваҳийни Аллоҳ азза ва жалла буюрган ўринга элтиб беради”. (Ибн Абу Осим “Сунна” (515)-рақам остида, Табарий ўз тафсирида (22/63), Ибн Абу Ҳотим “Тафсир Ибн Касир” (3/537), Ибн Хузайма “Тавҳид” (144), Байҳақий “Асмо ва Сифат” (202), Бағавий ўз тафсирида (5/290), ҳадиснинг иснодида заиф ровий бўлмиш Нуъайм ибн Ҳаммод “Таҳзиб Ат-Таҳзиб” (10/458) ҳамда мудаллис Валийд ибн Муслимлар мавжуд. “Тақриб Ат-Таҳзиб” (2/336)га қаранг).
Бобдаги масалалар:
1) Юқоридаги (Саба/23) оятининг изоҳи.
2) Ушбу оятда ширкнинг ботил эканига, хоссатан, (ўтган) солиҳ зотларга топинадиган кимсаларга (қарш) ҳужжат (қоим бўлди). Ушбу оят борасида шундай дейилган: батаҳқиқ, у қалбдан ширк дарахтининг илдизларини қўпориб ташлайди.
3) Аллоҳ таолонинг ушбу: “«Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар)”, қовли изоҳи.
4) Бу ҳақда сўраб-суриштиришларининг сабаби.
5) Жаброил шундан сўнг уларга ушбу сўзи билан жавоб қайтариши: “Шундай-шундай деди”.
6) Бошини кўтарадиганларнинг аввалгиси Жаброил дея зикр қилиниши.
7) Ундан сўраб-суриштирганлари сабабли само аҳлининг барига сўзлаши.
8) Само аҳлининг бари беҳуш бўлишлиги-(ҳушидан кетишлиги).
9) Осмонларни Аллоҳнинг Каломидан титроқ босиши.
10) Ваҳийни Аллоҳ буюрган ўринга элтиб берадиган – Жаброилдир.
11) Шайтон-(жинларнинг) сўз ўғирлик қилишлари ёд этилди.
12) Бир-бирларига миниб олишларининг сифати.
13) Юлдузларнинг отилиши.
14) Гоҳида юлдуз унга (шайтон-жинга) уни (самода эшитган сўзини) етказишдан олдин етиши-(тегиши), гоҳида эса уни (ушбу хабарни) юлдуз етишидан олдин инсдан бўлган ўз соҳибининг қулоғига етказиши.
15) Фолбиннинг сўзи баъзан рост бўлишлиги.
16) Ушбу (самодан келган хабар)га юзта ёлғонни қўшиб-чатиши.
17) У (фолбин)нинг ёлғонлари фақат осмондан эшитилган ушбу сўз сабаблигина рост деб айтилишлиги.
18) Одамлар ботил сўзни қабул қилишликлари! Ахир, қандай қилиб юзта (ёлғон)га эътибор бермай, битта (рост сўз)га лаққа тушадилар?!
19) Ушбу (осмондан келган рост) сўзни бир-бирларидан қабул қилиб олишликлари ва уни сақлаб, далил сифатида тилга олишликлари.
20) (Сифатларни) инкор қилувчи ашъарийларга хилоф ўлароқ уларни исбот қилишлик.
21) Ушбу титроқ ва беҳуш бўлишлик Аллоҳ азза ва жалладан бўлган қўрқув сабабли дея очиқ айтишлик.
22) Уларнинг Аллоҳга сажда қилган ҳолда йиқилишликлари.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-10-2012

17. Шафоат ҳақидаги боб

Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад), бу (Қуръон) билан ўзлари учун Аллоҳдан ўзга на бир дўст ва на бир оқловчи бўлмаган ҳолда Парвардигорлари даргоҳида тўпланишдан қўрқадиган зотларни қўрқитинг!”. (Анъом/51).
Ва ушбу қовли: “Айтинг: «Барча шафоат-оқлов ёлғиз Аллоҳникидир...»”. (Зумар/44).
Ва ушбу қовли: “Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди”. (Бақара/255).
Ва ушбу қовли: “Осмонларда қанчадан-қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам бирон фойда бермас, магар Аллоҳ Ўзи хоҳлаган рози бўлган кишилар учун (шафоатга) изн берганидан кейингина (у шафоатнинг фойдаси тегур)”. (Нажм/26).
Ва яна ушбу қовли: “(Эй Муҳаммад, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар) деб гумон қилган бутларингизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир. (Аллоҳ) ҳузурида фақат Унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат-оқлов фойда берур (яъни ана ўша зотларгина шафоатга эришурлар, ё ўзгаларни шафоат қила олурлар). То қачон (Парвардигор улар учун шафоатга изн бериши билан) дилларидан қўрқув кетказилгач улар (бир-бирларига): «Парвардигорингиз нима деди (яъни шафоатга ҳақиқатан изн бердими?)», деб (савол қилишиб), «Ҳақни (айтди, яъни ҳақиқатан шафоатга изн берди), У юксак ва буюк зотдир», дейишиб (жавоб қилурлар)”. (Саба/22-23).
Абул Аббос (Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Аллоҳ таоло ўзгасидан мушриклар топинадиган барча нарсани инкор қилди. Ўзгаси учун мулк-(эгалик) ёки ундан улуш-(ҳисса) бўлиши ёки Аллоҳга кўмакчи бўлишини рад этди. Энди, фақатгина шафоат қолганди. (Аллоҳ таоло) баён қиляптики, у (шафоат) Роб субҳанаҳу изн берган кишигагина фойдаси бўлади. Ўзи айтганидек: “Улар (қиёмат қойим бўлган кунда) фақат (Аллоҳ) рози бўлган кишиларнигина шафоат қилурлар – оқлай олурлар”. (Анбиё/28).
Мушриклар гумон қилаётган ушбу шафоат эса қиёмат куни рад этилади, худди Қуръон рад қилганидек. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай хабар бердилар:
“У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) келиб, Роббисига сажда қилиб, Унга ҳамд-(мақтов) айтади -аввал шафоатдан бошламайди- Сўнг у кишига: бошингизни кўтаринг, сўзланг қулоқ солинади, сўранг берилади, шафоат қилинг шафоатингиз қабул қилинади, деб айтилади”. (Бухорий (3/250), Муслим (1/184)).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Қиёмат куни шафоатингиз ила бахтли кишилар ким?”. У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Чин қалбдан Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтган киши”, дедилар”. (Бухорий (1/52)).
Ушбу шафоат Аллоҳнинг изни билан ихлос-(тавҳид) аҳли учундир. Асло Аллоҳга ширк келтирган кимса учун эмас. Унинг ҳақиқати шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ихлос аҳлига фазл-у марҳамат кўрсатиб, мукаррам айлаши ва мақталган мақомга эришиши учун шафоат қилиш изни берилган киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуолари воситаси ила уларни мағфират қилади. Қуръон инкор қилган шафоат – ширкий шафоатдир. Шунинг учун Унинг изни билан (бўладиган) шафоатни бир неча ўринда исбот қилди. Дарҳақиқат, пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни (шафоатни) ихлос ва тавҳид аҳли учунгина бўлишини баён қилдилар”. Сўзлари тугади.
Бобдаги масалалар:
1) Юқоридаги оятларнинг изоҳи.
2) Рад этилган шафоатнинг сифати.
3) Исбот қилинган шафоатнинг сифати.
4) Катта шафоатнинг ёд этилиши ва у мақталган ўриндир.
5) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиладиган ишларининг васфи шуки, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шафоатдан бошламайдилар. Балки сажда қиладилар. У кишига изн берилганда шафоат қиладилар.
6) Ушбу шафоат ила инсонларнинг бахтлилари ким?
7) Ушбу шафоат асло Аллоҳга ширк келтирган кимса учун эмас.
8) Унинг ҳақиқатини баён қилишлик.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-10-2012

18. Аллоҳ таолонинг ушбу: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз...” (Қасос/56), қовли ҳақидаги боб


Саҳиҳ (ҳадис)да Ибн Мусайяб (роҳимаҳуллоҳ)дан, у киши оталари (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади: “Абу Толибга ўлим ҳозир бўлгач Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келдилар. Унинг ҳузурида Абдуллоҳ ибн абу Умайя ва Абу Жаҳл бор эди. Шунда у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унга (Абу Толибга): “Эй амаки! Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтингки, ушбу калима сабаб Аллоҳнинг ҳузурида сизнинг фойдангизга ҳужжат қилай”,-дедилар”. Шунда анави иккиси унга: “Абдулмуталлибнинг миллатидан бош тортасанми?”,-дедилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам (калима келтиришни) қайтардилар. У иккиси ҳам (ўз сўзларини) қайтардилар. Айтган охирги сўзи Абдулмутталиб миллатида экани бўлди. Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтишдан бош тортди. Шунда пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Модомики қайтарилмас эканман, сизнинг ҳаққингизга истиғфор айтаман”,-дедилар. Шунда Аллоҳ азза ва жалла ушбу (оят)ни нозил қилди: “На пайғамбар ва на бу мўминлар — агар мушриклар қариндошлари бўлса ҳам — уларнинг дўзах эгалари эканликлари аниқ маълум бўлганидан кейин, у мушриклар учун мағфират сўрашлари жоиз эмасдир”. (Тавба/113). Аллоҳ таоло Абу Толиб ҳақида (ушбу оятни) нозил қилди: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур”. (Қасос/56)”. (Бухорий (3/273), Муслим (1/54)).
Бобдаги масалалар:
1) Ушбу: “(Эй Муҳаммад), аниқки, сиз ўзингиз суйган кишиларни ҳидоят қила олмассиз...” оятининг изоҳи.
2) Ушбу: “На пайғамбар ва на...” оятининг изоҳи.
3) Энг катта масала шуки, илмни даъво қиладиган (калом уламоларига) хилоф ўлароқ “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтингки” сўзларининг изоҳи.
4) Абу Жаҳл ва у билан бирга бўлганлар пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ деб айтингки” сўзларидан нимани ирода қилганликларини билардилар. Аллоҳ таоло диннинг аслини Абу Жаҳлчалик билмайдиган кимсани хонавайрон қилсин!
5) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакиларининг исломни қабул қилишига жидду-жаҳд билан енг шимариб киришишлари.
6) Абдулмутталиб ва ундан аввалгилари мусулмонлар эди дея даъво қилган кимсага раддия.
7) У киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам амакилари учун истиғфор айтганликлари ва у мағфират қилинмагани. Балки у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу ишдан қайтарилганликлари.
8) Ёмон шерикларнинг инсонга нақадар зарарли экани.
9) Ўтган ота-боболар ва шарафли кишиларни улуғлашликнинг зарари.
10) Абу Жаҳл ушбу (“Абдулмуталлибнинг миллатидан бош тортасанми?”)ни далил сифатида тилга олгани(дан маълумки), ушбу (сўз) ботил йўлдагиларнинг шубҳасидир.
11) Амаллар хотимаси-(якуни)га қараб (эътибор) қилинишлиги. Чунки у ушбу (тавҳид калимаси)ни айтганда, албатта, унга фойдали бўларди.
12) Залолатга оғганларнинг қалбида ушбу шубҳа нақадар катта (ўрин эгаллаганини) мулоҳаза қилишлик. Чунки ушбу қиссада у киши соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳарчанд ҳаракат қилиб, (тавҳид) калимасини такрор айтишларига қарамай, улар у киши билан фақат ушбу масала атрофида мужодала қилдилар. Ушбу (тавҳид калимаси) уларнинг наздида буюк ва аниқ-равшан эканлиги боис ушбуга чекланишди.


RE: Тавҳид китоби (Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб) - mutaallim - 05-10-2012

19. Одам болаларининг куфр келтириши ва динларини тарк этишнинг сабаби – (ўтган) солиҳ зотлар борасида ғулувга кетиш эканлиги борасида келган (ҳужжат)лар ҳақидаги боб

Аллоҳ таолонинг ушбу қовли: “Эй аҳли Китоб, динингизда ҳаддингиздан ошмангиз!”. (Нисо/171).
Саҳиҳ (ҳадис)да Аллоҳ таолонинг ушбу қовли борасида Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидагича ривоят қилинди: “Ва (ўзларига эргашган тубан-пасткаш кимсаларга): «Сизлар ҳаргиз ўз худоларингизни тарк қилманглар!» Вадни ҳам, Сувоъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ва Насрни ҳам ҳаргиз тарк қилманглар!» дедилар” (Нуҳ/23). Айтдиларки: “Ушбулар Нуҳ (алайҳиссалом) қавмидаги солиҳ кишиларнинг исмларидир. Улар вафот этишгач шайтон қавмларига: йиғилишиб ўтирадиган ўринларига уларнинг тимсолларини ўрнатинглар-да, уларнинг исми ила номланглар, дея васваса қилганди, шундай ҳам қилишди. То ўшалар (аввалги авлод) вафот этгунга қадар (уларга) ибодат қилинмасди. Ва илм унитилгач (ушбу тимсолларга) ибодат қилинди”. (Бухорий (3/316)).
Ибнул Қоййим (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Салафлардан бир қанчалари айтишдики: Вафот этишгач, уларнинг қабрлари атрофига (эътикоф) ўтириб олишди. Сўнг уларнинг тимсолларини чиздилар. Сўнг эса узоқ вақтлар ўтиши билан уларга ибодат қилишди”.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар. Балки мен қулман, бас: Аллоҳнинг қули ва элчиси, денглар”. Иккилари ривоят қилди. (Бухорий (3554, 6830)).
Ва айтдиларки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: “Ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан узоқ бўлинглар. Сизлардан олдингиларни ҳалок қилган (нарса) – ғулувдир”. (Аҳмад “Муснад” (1/215-347), Насоий “Суғро” (5/268), Ибн Можжа (2/1008), Ибн Абу Осим “Сунна” (98), Ибн Ҳиббон (1011), Табароний “Кабир” (12747), Ҳоким (1/466) икки шайх шартига кўра саҳиҳ деди ва Заҳабий унга мувофиқ бўлди, Байҳақий “Сунан Кубро” (5/127)).
Муслим Ибн Масуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шуднай дедилар: “Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди”, уч мартта қайтардилар”. (Муслим (4/2055)).
Бобдаги масалалар:
1) Кимда-ким ушбу ва бундан олдинги икки бобни уқиб олган бўлса, унга исломнинг ғариб эканлиги маълум бўлади. Ҳамда Аллоҳ таолонинг қудрати ва қалбларни буриб қўйишидаги ажабланарли ҳолатни кузатади.
2) Ер юзида юз берган аввалги ширкни билмоқлик. Ушбу (ўтган) солиҳларга тааллуқли шубҳа билан боғлиқ эди.
3) Пайғамбарларнинг дини ўзгартирилишидаги аввалги қадам ҳамда унинг сабаби ва шундай бўлишига қарамай Аллоҳ таоло уларга пайғамбар юборганлигини билмоқлик.
4) Шариат ва (соғлом) фитрат-(хилқат) рад этса-да, бидъатларнинг (одамлар) қалбидан жой олиши.
5) Ушбуларнинг барига сабаб ҳақни ботилга аралаштиришликдир. Аввалги (сабаб) солиҳ зотларга муҳаббат қўйишликдир. Иккинчиси эса илм ва диёнат аҳли яхшиликни хоҳлаб баъзи нарсаларни қилишган-да, улардан кейингилар эса улар бу билан бошқа нарсани хоҳлагандилар деб ўйлаганларидир.
6) Нуҳ сурасидаги оятнинг изоҳи.
7) Одам боласининг табиати шундайки, қалбида ҳақ нуқсонлашиб, ботил эса зиёдалашиб боради.
8) Ушбу бобда салафлардан нақл қилинган асарга шоҳид борки, бидъатлар куфрнинг сабабидир.
9) Бидъат нимага етаклашини шайтон яхши билишлиги, гарчи (ушбу бидъатни) қилувчисининг мақсади яхши бўлса-да.
10) Умумий қоида – ғулув-(ҳаддан ошишлик)дан қайтарув эканлигини ҳамда ушбу (ғулув) нимага олиб боришини билмоқлик.
11) Солиҳ амал қиламан дея қабр атрофида ўтиришлик-(эътикоф)нинг зарарлари.
12) Суратлардан қайтарув ва уни йўқ қилишликдаги ҳикматни билмоқлик.
13) Ушбу қиссанинг катта аҳамият касб этиши ва (одамлар) ушбудан ғафлатда бўлганликлари боис унга нақадар ҳожатманд эканликлари.
14) Энг ажабланарли ҳолат шуки: улар ушбу қиссани тафсир ва ҳадис китобларида ўқийдилар ва (ушбу) сўзларнинг маъносини биладилар. Уларнинг ҳолати шундайки, Аллоҳ таоло улар билан қалблари орасини эгаллаб турурки, Нуҳ қавмининг иши ибодатларнинг энг афзали дея эътиқод қилиб, Аллоҳ ва Росули қайтарган, қон (тўкилиб), мол (тортиб олиниши)ни мубоҳ-(ҳалол) қиладиган куфрга эътиқод қўйдилар.
15) Улар фақат шафоат истагида ушбу ишга қўл урганликларини очиқ баён қилишлик.
16) Суратларни чизган уламолар ушбуни ирода қилгандилар деган гумонга боришлари.
17) У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ушбу қовллари ила очиқ баён қилиб беришликлари: “Насоролар (Ийсо) ибн Марямни кўтар-кўтар қилганларидек мени кўтар-кўтар қилманглар”. Очиқ-ойдин (етарли даражада рисолатни) етказган зотга Аллоҳнинг салавоти-ю саломлари бўлсин.
18) Чуқур кетувчилар ҳалок бўлди дея бизга насиҳат қилишликлари.
19) Ушбу (суратларга) илм унутилмагунга қадар ибодат қилинмаганининг баёни. Бу билан илм мавжуд бўлгандаги қадрини ва йўқолгандаги зарарларини билиб олдик.
20) Илм йўқолишининг сабаби – уламолар вафот этишлигидир.