Instagram / Tavhid.com - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Умумий бўлим (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=5) +--- Forum: Тавҳид саҳифаси ва форуми ҳақида мулоҳазалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=27) +--- Thread: Instagram / Tavhid.com (/showthread.php?tid=2911) |
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-18-2016 Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят: «Яқин келажакда иштибоҳли ишлар бўлади. Батаҳқиқ, киши яхшиликда тобе бўлиши залолатда бошлиқ бўлишидан яхшидир» («Ибана» (1/329)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-19-2016 Аллома Ибн Боз раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Мунофиқлик аломатларидан Аллоҳни кам зикр қилиш, намозга турганда дангасалик қилиш, намозда (саждада товуқ дон чўқигандек) чўқилаш. Ашула (эшитиш) билан фитналанган кимсанинг сифатлари шундай эмаслигини жуда кам учратасиз» («Фатава» (3/415)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-21-2016 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жоним Унинг Қўлида бўлган Зотга қасамки, мен ҳақимда бирор яҳудий ва насроний эшитиб сўнг мен олиб келган нарсага иймон келтирмаса, батаҳқиқ, дўзах аҳлидан бўлади» (Муслим ривояти).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-21-2016 Яҳё ибн абу Касир раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Бандалар ўз нафсларини Аллоҳга тоат қилишга ўхшаши билан икром қилмаганлар. Ҳамда бандалар ўз нафсларини Аллоҳ азза ва жаллага маъсият қилишга ўхшаши билан хорламаганлар» («Муҳаса ан-Нафс» Ибн Абу ад-Дунё (98)).
Одамлар ўз нафсларини ё икром қиладилар ёки хорлайдилар. Кимки ибодат ва тоатда нафсига қарши курашса, дарҳақиқат, нафсини икром қилибди ва уни поклабди. Кимда-ким уни гуноҳ ва маъсиятларга ботирса, дарҳақиқат, уни хорлабди ва булғалабди. RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-21-2016 Имом Абул-Олия деди: «Мен пайғамбарларингиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнг муҳкам (нарсалар)ни ўқидим ва Аллоҳ менга икки раҳматини ато этди. Уларнинг қайси бири яхшироқ эканини билмайман: У мени Ислом йўлига йўллаганими ёки У мени хавориж қилиб қўймаганими!» (Қаранг: «ат-Табақот ал-Кубро» 7/113).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-30-2016 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, муборак ой бўлмиш Рамазон кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча бўлиб, минг ойдан яхшидир. Ким у (кеча)нинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди» (Аҳмад «Муснад» (9497)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-30-2016 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-30-2016 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (кейинги) жумагача, Рамазон (кейинги) Рамазонгача гуноҳи кабиралардан узоқ бўлса ўрталаридаги (гуноҳ)ларни каффорот қилувчидир» (Муслим (233)).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 05-30-2016 «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди» (Бақара сураси, 183-оят).
RE: Instagram / Tavhid.com - Admin - 08-29-2016 Суфён ибн Уяйна дедилар: «Қиёмат куни бўлганда Аллоҳ азза ва жалла бандасини сарҳисоб қилади ва унга рўзанинг ўзи қолгунга қадар барча амалларидаги (қилган) зулмларини билдиради. Шунда Аллоҳ азза ва жалла унинг гарданидаги қолган зулмларни Ўз зиммасига олади ва уни рўза сабаб жаннатга дохил қилади» (Байҳақий «Сунан ал-Кубро» (4/274)).
|