Тавҳид форуми
Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Савол (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=99)
+--- Forum: Саволлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=28)
+--- Thread: Мана бу ҳадислар саҳиҳми? (/showthread.php?tid=1251)

Pages: 1 2 3 4


Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - rinat80_09 - 03-17-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Мусика тугрисида битта хадис эшитдим кайси манбада эканлигини билмадим, шу хадис заиф ми ёки сахих ми? шуни аниклаштириб берсангизлар Аллох розилиги учун. Маъноси: Мусика айтилиб турган жойдан (одамга берилган химояловчи фаришта булар экан), ана шу фаришталар кочиб кетар эакн. шу тугрисида уламолар нима дейишган? Аллох рози булсин!.


Зафарон тугрисидаги хадис - rinat80_09 - 04-28-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам "Зафарон рангини ёмон курардилар" деган хадис бор ми?
2) "Зафарон" деган нима? усимлик ми ёки бирор бир ранг (цвет) нинг номига айтиладими?

Аллох рози булсин!!!


рамазон ойи хакида хадис - Абуюсуф - 07-30-2012

Ассалому алейкум азиз биродарлар.Хаммамизга рамазон ойи муборак булсин.Рамазон ойи хакида бир хадис эшитувдим.маьноси: "Ким руза ойи киришига хурсанд булса,ва чикишига хафа булса иймондандир". Шу хадис сахихлиги хакида хабар берсангиз. Барокаллоху фийкум


Илм хакида - rinat80_09 - 09-17-2012

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) "Илм олиш бешикдан то кабргача"
2) "Илмни Хитойга бориб олсангиз хам илм олинглар"
деган иборалар, хадис ми ёки хикматли суз ми? агар хадис булса сахих ми?

Аллох рози булсин!


RE: Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - Admin - 11-04-2012

«Саҳифамизга келган савол» Wrote:“Tog’ tog’ bilan uchrashsa ishoninglaru, ammo insonning hulqi o’zgardi deyilsa ishonmanglar” -degan hadis bormi, bor bosa sanadi qay darajada. Agar bu hadis mavjud bo’sa, demak men tshunishimcha inson islomga kirishidan avva qanday hulqqa ega bolsa , islomni qabulidan kegin ham uning hulqi o’zgarmidimi? Bu sozlarni tablig’ jamoatidagilar rivoyat qilib yuradilar va buni sahih deb biladilar. buni insonning hulqi o’zgarmasligiga dalil qilib keltiradilar
http://tavhid.com/kitoblar/namoz/farz-va-nafl-namozlar-orasini-ajratish-haqida#comment-1058


RE: Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - Меҳмон - 11-04-2012

assalamu alaykum, man bu hadisni sahihmi yoki zaifmi bilmimanu, lekin sheyh Alboniy rohimahuloh, bu hadisga boshqa hadislar bilan javob berib, mo'minni hulqi yahshi yoki yomon tarafga o'zgarishi albatta mumkinligi haqida aytganlarini eshitganam


bir hadisning isnodi, sahih yo zaif? - Меҳмон - 12-15-2012

Assalau alaykum va rohmatullohi va barokatuhu. birodarla mana bu hadis sahihmi? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Имом Аҳмад (раҳимаҳуллоҳ) ривоят қилган ҳадисда шундай деганлар: «Дунёсини суйган одам охиратидан зиён қилади. Охиратини суйган одам дунёсига зарар қилади. Бас, қоладиган нарсани фоний нарса устидан афзал кўринглар!» (Имом Аҳмад 18866, 18867, 19697, 19698).. bu yerda sanadi keltirilmagan ekan, baarokallohu fiykum


Бола тарбияаси хакидаги хадис - Инсон - 03-02-2013

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух
"Болага 7 ешга киргунча унга подшохга килинадиган муносабатда, 10 ешгача кулга ва балогат ешига етганда эса дустга килинадиган муомилада булиш керак" деган мазмундаги хадисни куп бора эшитганман.
Ушбу хадис сахихими? Агар асли булса, шархини хам келтириб утсангизлар.


Ақиқа ҳақидаги ҳадислар - rinat80_09 - 08-28-2013

Ассаламу алейкум ва рахматулохи ва барокатух!

Акика тугрисидаги мана бу хадислар сахих ми?

1) Ато ибн Абу Рабоҳ ақиқа борасида шундай деди: “Бўлакларга бўлиниб, туз солиб сувда пиширилади. Ўтда куйдирилмайди ва суяклари синдирилмайди”. Ибн Абуд Дунё ривояти. (75)

2) Атодан ақиқанинг гўшти аъзолари бутун қилиб кесилиши тўғрисида ривоят қилинган: “Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал: “Яъни, унинг суяги синдирилмайди. Бу мени ажаблантирди”, деган. Ибн Абуд Дунё ривояти. (82)

3) Атодан ривоят қилинади: “Оиша розияллоҳу анҳодан ақиқа тўғрисида сўрадим. Унга: “Инсон (ақиқага) эчки сўйса, нима дейсиз?” дейилди. Оиша розияллоҳу анҳо: “Суннат афзалдир”, деди”. Ибн Абуд Дунё ривоят қилган. (73)

Аллох рози булсин!


RE: Мана бу ҳадислар саҳиҳми? - rinat80_09 - 10-11-2013

Ассаламу алейкум!

мана бу хадис сахих ми? ва Жума муборак деб бир бирини табриклашга хужжат була олади ми?

1) Абу Хурайра разияллоху ъанхудан ривоят килинади:
Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам айтдилар: "Куёш чикадиган кунларнинг энг яхшиси (хайрлиси) жумъа кунидир. Одам унда (жумъа кунида) яратилди, ва унда жаннатга киритилди ва унда ундан (жаннатдан) чикарилди. Ва соат (киёмат) жумъа кунидан бошкада келмайди."
Имомлар Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ахмад, Ахмад, Молик, Шофеъий, Ибни Хиббон, Хоким, Байхакий, Абу Яъло ва Таёлисий ривоят килишган. Баъзиларнинг ривоятида жуда кичик фарклар бор.

إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ
Albatta, Biz uni muborak kеchada nozil qildik. Духон 3.

2) Авс бин Авс разияллоху ъанхудан ривоят килинади:
Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам айтдилар: "Албатта, жумъа куни кунларингизнинг афзалидандир. Унда Одам яратилди, унда (сур) пуфланади (чалинади), унда (инсонлар) кичкирикдан хушларидан кетадилар. Унда (жумъа кунида) менга саловотингизни купайтиринг. Чунки, албатта, саловотингиз менга такдим этилади (етказилади)."
Шунда сахобалар сурашди: "Ё Расулуллох! Сиз титилиб (вафот этгандан кейин чириб) кетганингиздан кейин кандай килиб Сизга саловотимиз такдим этилади (етказилади)?"
Расулуллох соллаллоху ъалайхи ва саллам айтдилар: "Албатта, Аллох ерга набийларнинг жасадларини ейишни харом (манъ) килди".

Имомлар Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ахмад, Доримий, Ибн Хиббон, Ибн Хузайма, Хоким, Байхакий, Ибн Абу Шайба ва Табароний ривоят килишган. Хоким Бухорий шартига кура сахих деган. Ибни Хиббон ва Ибн Хузайма сахихларида келтиришган.