abu Huzayfa 07-08-2013, 12:28 AM
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний роҳимаҳуллоҳ
Биз ҳақиқий мўмин бўла олдикми?!

Мусулмонларнинг фақат номи қолди. Ҳақиқий мусулмонларни тополмайсиз! Ушбу инкор қилишимдан нимани қасд қилганимни билиб турибсизлар деб ўйлайман.

Мен сизларга Аллоҳ таолонинг ушбу қовлини эслатаман: «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир. Улар беҳуда – фойдасиз (сўз ва амаллардан) юз ўгирувчи кишилардир. Улар закотни (адо) қилгувчи кишилардир. Улар авратларини (ҳаромдан-зинодан) сақлагувчи кишилардир. Магар ўз жуфти ҳалолларидан ва қўлларидаги чўриларидангина (сақланмайдилар). Бас, улар маломат қилинмаслар. Энди ким шундан ўзгани (яъни, зино ва шу каби шариати исломияда ҳаром қилинган бошқа нарсаларни) истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошгувчилардир» (Мўминун: 1-7). Яъни тажовуз қилиб, зулмга қўл урувчилардир.

Фақат ушбу хислатларни ўзини олсак-да, ушбу оятларни қўйиб, бу ўринда зикр қилинмаган бошқа хислатларни ўз ичига олган оятларга ҳали ўтмай турайлик. Бу оятлар Исломга амал қилиш атрофида айланяпти. Кимда ҳозиргина тиловат қилинган ушбу оятларда эслаб ўтилган сифатлар ҳаққирост бўлар экан, ана ўша зотлар Аллоҳ таоло уларни мана бу қовлида айтиб ўтган кишилардир: «Ана ўшалар ҳақиқий мўминлардир» (Анфол: 4).

Биз ҳақиқий мўминлармизми?!

Жавоб эса: Йўқ. Ундай бўлса, эй биродарлар, ҳали ҳовлиқманглар!

Биз бугунги кунда ушбу хислатга эга бўлган намозхонлар бўла олдикми?! «Дарҳақиқат, мўминлар нажот топдилар. Улар намозларида (қўрқув ва умид билан) бўйин эгувчи кишилардир». Биз намозларимизда хушуъ қила оляпмизми? Мен бир, икки, беш, ўн, юз, икки юз, минг, икки мингта одам ҳақида гапирмаяпман. Мен камида ушбу саволни ўзаро бир-бирларига бераётган мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Демак, мусулмонларнинг бошига тушган мусибатларни ҳал қилиш йўли нима экан? Мен ҳали охиратларини муҳим деб билмайдиган, балки шаҳватлари ва қоринларинигина ўйлайдиган кўнгилхушлик қилиб юрган фосиқ мусулмонларни айтаётганим йўқ. Мен ҳозир намозхон мусулмонлар ҳақида гапиряпман. Ушбу намозхонлар мўминун сурасининг аввалида зикр қилинган сифатлар билан сифатланишдими? Жавоб эса: умматга қараб яна йўқ деб айтамиз…
Демак:

"Нажотни умид қилибсан-ку, унинг йўлидан юрмабсан,
Кема асло қуруқликда юрмайди".
abu Huzayfa 07-06-2013, 03:42 PM
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Жомийчи ва ваҳҳобий атамаси ҳақида


Савол: Валийюл амр-(ҳукмдор)га Аллоҳнинг маъсиятидан ташқарида итоат қилишга буюрган кишини Жомийчи деб лақаблашликни ҳукми нима?
Шайх: Нима?
Савол берувчи: Жомиий.
Шайх: Қандай яхши бу (шайх) Жомий валийюл амрга итоат қилишликка буюрган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзини айтадиган, бу қандай яхши (шайх) Жомий. Бу (валийюл амрга итоат қилишни) Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган, (шайх) Жомий эмас. Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ва бунга буюрган, ва Расулдан олдин Аллоҳ буюрган. "Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон) ҳокимларга бўйинсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир." (Нисо:59). Жомий эмас бунга Аллоҳ буюрган. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтди: “Сизларни Аллоҳнинг тақвосига ва итоат қилишликка васият қиламан, ҳатто сизларга қул амир қилиб тайинланса ҳам”. Бунга Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган, Аллоҳ ва Росули буюрган бунга. Жомий эмас бунга буюрган. Бу тавҳидга буюриб ширкдан қайтарган одамни "ваҳҳобий", унга эргашманглар, бу бешинчи мазҳаб, "ваҳҳобий" дегани каби. Қандай яхши бу "ваҳҳобий" тавҳидга буюриб ширкдан қайтарган, ҳохлаганингизча номланглар!
TALABA 07-06-2013, 01:08 PM
ASSALOMU ALAYKUM AZIZ BIRODARLAR BOLA TARBIYASI HAQIDA SALAFLAR MANHAJIDA BO'LGAN KITOBLAR BO'LSA SAYTGA QO'YSANGIZLAR.ALLOH ROZI BO'LSIN!
Admin 07-05-2013, 04:06 PM
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух.илтимос мана бу хадисларни сахих еки сахих эмаслигини билиб беринглар:



Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади:
«Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: «Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман», деди».

Мужийба ал-Боҳилийя розияллоҳу анҳодан, у киши ўз оталари ёки амакиларидан ривоят қилади:
«Албатта, у (отаси ёки амакиси) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борибди. сўнгра эса бир йилдан кейин яна ҳолати ва кўриниши ўзгарган ҳолда келибди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, мени танимаяпсизми?» дебди.

«Сени нима ўзгартирди? Чиройли кўринишда эдинг?» дедилар.
«Сиздан ажраганимдан сўнг фақат кечасигина таом едим», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўзингни азобга солдинг?» дедилар-да, сўнгра: «Сабр ойи рўзасини тут ва ҳар ойдан бир кун тут», дедилар.

«Бир оз зиёда қилинг, менинг қувватим бор», деди.
«Икки кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.
«Уч кундан рўза тут», дедилар.
«Бир оз зиёда қилинг», деди.

«Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар».

Абу Довуд, Насаий ва Аҳмад ривоят қилишган.



НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ
Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).
Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».
«Рамазон ойига етказгин», деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир. Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир. Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади. Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.
Admin 07-05-2013, 03:47 PM
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Assalamu alaykum, saytingizdan shanba kuni ro'za tutish haqida o'qidim , shunga ko'ra shanba kechasi tahajjud o'qisa bo'ladimi? Olloh ilmingizga baraka bersin...
abu Huzayfa 07-05-2013, 03:09 AM
Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний раҳимаҳуллоҳ
Мусулмонлар хорлигига ҳукмдорлар айбдорми?



Мен, боя айтиб ўтганимдек, бир нарсани эслатиб қўйишни истардимки, бугунги кунда мусулмонлар ўзларини эгаллаб олган хору-зорлик сабабидан бутун мағзавани ҳукмдорларга ағдаришади. Бутун маломатни динга ёрдам қўлини чўзмаётган ҳукмдорларга тўкиб-солишади. Минг афсуслар бўлсинким, улар ҳақиқатда яҳудий, насроний ва улардан бошқалардан иборат кофирларнинг катталари томонидан хорланаётган мусулмонларга ва динга ёрдам қўлини чўзмаяптилар. Бугун мусулмонларнинг ўрталарида ана шундай шукуҳ ҳукм суряпти. Бор мағзавани ҳукмдорларга ағдариш. Ҳуддики ҳукмдорларга қилишаётган маломатлари халқнинг ўзига ҳам тегишли эмасдек! Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак ушбу маломат умматнинг барчасига, ҳоким-у маҳкумларнинг барига тегишлидир. Масала шунинг ўзи билан чекланиб қолмай, балки бу ерда дин аҳкомларини (ҳаётга) татбиқ қилмаётганлари сабабли ҳукмдорларни маломат қилаётган шундай бир тоифа борки, аслида ўшаларнинг ўзи маломатга ҳақлидир. Сабаби эса улар Аллоҳ таолонинг ушбу: «Агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар», қовлига хилоф иш тутишди.
Бу билан фақат ҳукмдорларнигина маломат қиладиган ўша мусулмонларни айни ўзини назарда тутяпман. Дарҳақиқат улар Ислом ҳукмларига хилоф иш тутишди. Мусулмонларнинг бошига тушган ушбу (қалбни эзиб юборадиган) ачинарли ҳолатни ўзгартиришда Росул соллаллоҳу алайҳи ва алиҳи ва салламнинг йўлларига хилоф келадиган йўл бўйлаб юришяпти. Биринчи мусулмонларнинг ҳукмдорларини кофир дея атрофга жар соладилар! Иккинчидан уларга қарши бош кўтариб чиқишни вожиб эканини барилла айтадилар! Қарабсизки мусулмонларнинг ўзларини ўрталарида кети узилмайдиган бир ёнғин каби фитна юз беради. Мусулмонларнинг бирлиги бузилади. Улар мен боя ишора қилиб ўтган кимсаларки, мусулмонларнинг бошига тушган ушбу хорликни ўзгартириш – бу ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан бўлади деб ўйлайдилар. Сўнг муаммо ушбу масаланинг ўзида тўхтаб қолмайди. Балки муаммо кенгайгандан кенгайиб, ҳаттоки ҳалиги ҳукмдор бир чеккада қолиб, ихтилоф мусулмонларнинг ўзларидан нарига ўтмайдиган бўлиб қолади!
Ушбу аянчли воқеликни бартараф этишда баъзи исломийлар томонидан ғулувга кетишдан иборат келишмовчилик бошланди. У ҳам бўлса, ушбу ҳолатни ўнглаш учун мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши кураш олиб бориш шарт эмиш. Ҳолат шу даражага етиб бордики, ушбу аянчли воқеликни бартараф этиш ҳукмдорларга қарши бош кўтариб чиқиш билан бўлмайди деб биладиган мусулмонлар билан анавилар ўртасида хусуматлашишгача етиб борди. Ҳақиқатда ўша ҳукмдорларнинг кўпчилиги Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб бормаётганлиги сабабли, уларга қарши бош кўтариб чиқишга ҳақлидирлар! Бироқ кофирлар томонидан мусулмонларнинг бошига тушаётган мусибатларни аритишдаги ислоҳот, анави кимсалар даъво қилганидек, мусулмонлардан иборат исломий диёрлардаги ҳукмдорларни муҳокама қилишимиз билан бўладими? Биз ўша ҳукмдорларнинг баъзиларини ҳозирги аср тили билан айтганда жўғрофий мусулмонлар деб ҳисоблаймиз.
Энди ана шу ўринда биз айтамизки: Шак-шубҳа йўқки, Ислом душманларининг эгаллаб турган мавқифи қатъий-иродалидир. Улар яҳудий, насроний ва Ислом диёрларининг ташқарисидаги худосизлардир. Уларнинг зарарлари мусулмонларнинг Аллоҳ нозил қилган ҳукм билан бошқарув олиб боришдек бир истакларига жавоб бермаётган ушбу ҳукмдорларнинг баъзиларидан келадиган зарардан қаттиқроқдир. Хоп энди мана бу мусулмонларнинг қўлларидан нима ҳам келарди? Бу гапим билан мен анави мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашиш вожиб деб жар солаётганларни назарда тутяпман. Боринг ана олдин ўзимизни ислоҳ қилиш қолиб ҳукмдорларга қарши бош кўтариш вожиб бўлди ҳам дейлик. Хоп анавиларнинг қўлларидан нима иш ҳам келарди?!
Демак (муаммони) бартараф этиш бу Росул алайҳиссалом бошлаган ишни айни ўзидир. Анавиларни эса мутлақо бирор иш қилиш қўлларидан келмайди. Воқелик бунга энг катта далилдир. Улар амалга оширмоқчи бўлган муолажа эса, яъни мусулмонларнинг ҳукмдорларига қарши курашишдан бошлашмоқ, кутилган самарани бермайди. Чунки муаммо, мен боя айтиб ўтганимдек, ҳукмдорларнинг ўзидагина эмас. Балки халқнинг ўзида ҳамдир. Шу сабабли уларга олдин ўзларини ислоҳ қилишлари вожиб бўлади. Ислоҳ қилиш масаласи эса бошқа бир баҳсга эҳтиёж сезадики, биз буни такрор-такрор айтиб ўтганмиз.
TALABA 07-02-2013, 10:10 PM
ASSALOMU ALAYKUM BIRODARLAR IMOM ZAXABIYNING ''GUNOHI KABIRALAR''KITOBINI O'QIB UNGA AMAL QILSAK BO'LADIMI?ALLOH ROZI BO'LSIN!
Subhanolloh 07-02-2013, 02:34 PM
Ассалому алайкум . Ноурин савол берган булсам аввало узур.
Бахшиларни одамлари бор дейдилар, улар кандай мавжудод?
TALABA 07-01-2013, 11:35 AM
ASSALOMU ALAYKUM BIRODARLAR MANA BU HADISGA NIMA DEYSIZ.''Allohni sevuvchilar va ibrat oluvchilar maskani'' KITOBIDAN
Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намоз икки (ракат), икки (ракат)дир. ҳар икки ракатда ташаҳҳуд ўқийсан. Хушуъ қиласан, тазарруъ қиласан, мискинлик изҳор қиласан, Роббингга икки қўлинг кафтларини юзингга қилиб кўтариб, “Ё, Робб!” дейсан. Ким шундоқ қилмаса, намози чаладир”, дедилар”.
Абу Довуд ривоят қилган. BU ERDA NAMOZ ICHIDA DUOGA TARG'IB QILINYAPTI.MANA SHU HADIS SAHIHMI? AGAR SAHIH BO'LSA QANDAY AMAL QILINADI?JAZAKALLOH!
Pages (290):    1 150 151 152 153 154 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,558
Latest member: sinoketemi
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 9 online users. 0 Member(s) | 6 Guest(s)
Bing, Google, Yandex
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.