rinat80_09 07-20-2013, 12:27 AM
Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

1) Таровех намозида хар 4 ракатдан кейин дам олиб утиришдаги айтиладиган дуога жамоатдагилар хам жур булиб кушилиб айтиши шариатда жоиз ми? ёки бидъат ми?
Муслим 07-18-2013, 07:14 PM
Рўзадор аёлини ўпиши, қучоқлаши жоиз экани

Савол: Рамазон ойи кундузида аёлини ўпган ва у билан ўйнашган киши ҳатто қўшилишлик юз бермаган бўлса ҳам гуноҳга қўл урган бўладими?
Жавоб: Агар Рамазон кундузида рўзадор ҳолатида аёлини ўпса гуноҳга қўл урмайди. Шунингдек, агар у билан ўйнашса ёки ҳазил қилса. Бироқ ўзининг ҳолатини билгани боис, агар ушбу ишни қилса уруғ тўкишини гумон қилса ёки аниқ билса, батаҳқиқ, бу унга ҳаром бўлиши, аммо бунга ўхшаш ўйнашиш ва бўса олиш билан уруғ тўкмаслигини билса, батаҳқиқ, унга бу борада ҳараж-(танглик) йўқ эканини мулоҳаза қилиб кўриши вожиб бўлади. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларнинг Аллоҳдан энг қаттиқ қўрқувчироғи ва уларнинг энг тақводорроғи бўла туриб, соллаллоҳу алайҳи ва саллам, рўзадор ҳолатларида бўса олардилар.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_1807.shtml
Муслим 07-18-2013, 06:56 PM
Кўз ёши рўзани бузадими?

[mp3]http://media.islamway.net/fatawa/othymeen/02209.mp3[/mp3]

Савол: Кўз ёши рўзани бузадими?
Жавоб: Кўз ёши рўзани бузмайди. Балки Аллоҳ азза ва жалладан қўрқув сабабли бўлса, бас, у мақтовга сазовордир. Агар кўздаги оғриқ сабабли бўлса, бас, бунда инсон чорасиздир. Агар йўқотилган (шахс ёки нарса) учун бўлса, бу инсон табиатидан. Хулоса шуки, кўз ёши қанчалик қуюлиб келмасин, батаҳқиқ, у рўзани бузмайди.

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_2637.shtml
Муслим 07-18-2013, 06:49 PM
Саҳарликни кечиктириш ва ифторни тезлатиш ҳикмати

Савол: Аллоҳ сизларга барака ато этсин! Ушбу Риёзда муқим (яшайдиган) мисрлик тингловчи айтади: Фазилатли шайх! Рамазонда ифторликни тезлатиш ва саҳарликни кечиктиришликнинг ҳикмати нима?
Жавоб: Бундаги ҳикмат бандаларга енгиллик қилиш, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳудудларига қаттиқ риоя қилиш. Чунки Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, дарҳақиқат, саҳарда овқатланишни тонг отиши маълум бўлишига чеклаб қўйди. У субҳанаҳу ва таоло деди: «Энди улар билан (рўза кечаларида ҳам бемалол) қовушингиз ва Аллоҳ сизлар учун ёзган нарсани (фарзандни) талаб қилингиз! Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача еб-ичаверинглар» (Бақара: 187). Аллоҳ таолонинг қавлини мулоҳаза қилиб кўринг. «Ва то тонгдан оқ ип қора ипдан ажраладиган пайтгача». Умматга осонлаштириш ва уларга фақат тоқатларидаги нарса таклиф қилинишига очиқ ишора намоён бўлсин учун: «Ва то тонг отгунгача» демади.
Ифторни тезлатишликка келсак, у ҳам нафсга, хоҳлаётган ва Аллоҳ азза ва жаллага тоат ўлароқ ундан тийилиб турган насибасини тезроқ беришлик учундир. Ва бунда яна шаръий ҳудудларга қаттиқ риоя қилишлик бор. Чунки Аллоҳ таоло айтадики: «Сўнгра кечгача рўзани бенуқсон қилиб тутинглар!» (Бақара: 187). Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дейдилар: «Агар кеча мана бу томондан кириб келса (дея машриққа ишора қилдилар) ва мана бу томондан кетса (дея мағриб томонга ишора қилидилар) ҳамда қуёш ботса, дарҳақиқат, рўзадор оғиз очибди».

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
http://www.ibnothaimeen.com/all/noor/article_2225.shtml
Муслим 07-18-2013, 06:11 PM
Саҳарликни тарк қилиш

[audio]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/004701.mp3[/audio]
Савол: Кўпинча муборак Рамазон ойида саҳарлик қилиш ҳақида ва масжидларда тингланадиган ҳадисларда саҳарлик қилиш барака эканини эшитамиз. Бироқ гоҳида кечки овқат сабабли нонушта қилишга иштаҳамиз бўлмайди. Ва ушбу баракани тарк этамиз. Бизга бу ишда гуноҳ борми ё йўқми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча мақтовлар Аллоҳга хосдир. Расулуллоҳга, аҳли оила, саҳобалари ва у кишининг йўлларига эргашганларга саловату саломлар бўлсин.
Сўнг:
Шак-шубҳа йўқки, саҳарлик қилиш суннат ва (Аллоҳга) қурбат ҳосил қилишдир. Чунки Расул алайҳиссалоту вассалам шунга буюриб: «Саҳарлик қилинглар! Чунки саҳарликда барака бор» - дедилар. У киши алайҳиссалоту вассалам шундай дедилар: «Бизнинг рўзамиз билан Аҳли Китоб рўзаси орасидаги ажрим-(фарқ) саҳарлик ейишдир». У киши алайҳиссалоту вассалам саҳарлик қилардилар. Саҳарлик қилиш суннатдир, вожиб эмас. Кимда-ким саҳарлик қилмаса унга гуноҳ йўқ. Бироқ (бу) суннатни тарк этишдир. Шу сабабли озгина (нарса) билан бўлсада саҳарлик қилиш лозим бўлади. Кўп бўлиши шарт эмас. Туннинг охирида муяссар қилинганича саҳарлик қилади, гарчи бир неча хурмолар билан бўлсада. Ёки муяссар қилинганича турли таомлар (билан саҳарлик қилади). Агар муяссар қилинмаса ёки таомга иштаҳаси бўлмаса озгина сут билан, камида сув билан. Муяссар бўлгунича сув сипқиради ва саҳарлик қилишни тарк этмайди. Саҳарлик қилишда барака ва кўп яхшилик бор. У рўзадор учун кундуздаги амалларига кўмак. Шу сабабли рўзадорга гарчи озгина (нарса тановул қилиш) билан бўлсада саҳарликни тарк этмаслиги лозим бўлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу қавлларига биноан: «Саҳарлик қилинглар! Чунки саҳарликда Барака бор». У киши алайҳиссалоту вассалам ана шундай дедилар. Бу барака зое қилиниши лойиқ бўлмайди. Балки мўминга гарчи озгина таом ёки ҳурмо ёҳуд сут билан бўлсада унга ҳарис бўлишлиги лозим бўлади. Бу билан кундуздаги диний ва дунёвий амалларига ёрдам олади.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
http://www.binbaz.org.sa/mat/13463
Muslim brat tvoy 07-18-2013, 12:28 PM
Ассаламу алейкум.
1)Какого положение полумесяца как исламской символики, особенно на куполах мечетей?
2)В некоторых мечетях на стенах висят или написаны имена пророка (саллаллаhу 'алейhи ва саллам) и сахабов. Можно ли молиться напротив них?
Muslim brat tvoy 07-18-2013, 12:24 PM
асСалям алейкум! Масжид томини устидаги ярим ой хамда юлдуз хакида маълумот берсангиз, куп мусульманинлар бу Ислом дини символи дийишади. Ва бундай нарсаларни масжидга урнаштириш бид'атми?
Muslim brat tvoy 07-17-2013, 04:29 AM
АсСалям алейкум. Одноклассникда Рух Узбекистан, Руслан монотеист, Алексей Самарский, хакида хам маълумот ёзинглар. улар куп ёшларни ёлдан адашдирябди. Сайт манзили Admin томонидан ўчирилди уларни сайти.
Рашад Халифани пайгамбар дийишади.

Мана бу ерда маълумоткар бор http://salaf.kz/?p=1225
TALABA 07-16-2013, 06:37 PM
Assalomu alaykum birodarlar quroni karimni planshetdan tahoratsiz holatda o'qish joizmi?Alloh rozi bo'lsin!
Муслим 07-16-2013, 12:23 AM
Мусофир учун барча нарсадан фойдаланиши жоизми?
[mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/034010.mp3[/mp3]
Савол: Мусофир учун барча нарсадан фойдаланиши жоиз бўладими? Ҳатто Рамазонда оиласи билан қўшилишлиги.
Жавоб: Ҳа. Мусофир учун Рамазонда оғзини очиши жоиздир. Агар аёли у билан сафарда бўлса, оиласи билан қўшилиши шунинг жумласидандир. У иккисига модомики сафарда эканлар қўшилишлик ҳалолдир. Худди Аллоҳ у иккисига еб, ичишни ҳалол қилиб берганидек. Бу улар сафарларини давом эттиргунларича шундай.

Шайх Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
http://www.binbaz.org.sa/mat/20212
Pages (290):    1 148 149 150 151 152 290   
Welcome, Guest
You have to register before you can post on our site.
Lost Password?
Remember me?
 
Members: 2,557
Latest member: SusanWoort
Forum threads: 2,896
Forum posts: 8,180
There are currently 9 online users. 0 Member(s) | 7 Guest(s)
Bing, Google
Latest Threads
Абдуллоҳ Бухорий (Мирзағо...
Forum: Жарҳ ва таъдил
Last Post: encounc, 07-17-2024, 04:57 AM
Replies: 24 - Views: 67,862
Танишув сайтларидан умр й...
Forum: Оила
Last Post: encounc, 06-30-2024, 09:22 AM
Replies: 4 - Views: 37,251
Рўзадор аёл шом азонидан ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-29-2020, 09:23 AM
Replies: 0 - Views: 557
Ақида ва рўза (Аҳмад ибн ...
Forum: Рўза
Last Post: Муслим, 04-28-2020, 09:30 AM
Replies: 0 - Views: 784
Коронавирус
Forum: Муносабат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:44 PM
Replies: 8 - Views: 1,497
Шаъбон ойи ўртасини нишон...
Forum: Бидъат
Last Post: Муслим, 04-14-2020, 12:42 PM
Replies: 6 - Views: 15,569
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.