Тавҳид форуми

Full Version: Жума - мискиларнинг ҳажидир
You're currently viewing a stripped down version of our content. View the full version with proper formatting.
Ассаламу алейкум!

“Жума мискинларнинг ҳажидир”, деган ҳадис сахих ми? ва исноди хакида хам маълумот берсангизлар!?

Баракаллоху фийкум!
Ва алейкумус салам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

الجمعة حج الفقرا
«Жума - фақирларнинг ҳажидир».

الجمعة حج المساكين
Бошқа ривоятда «Жума - мискиларнинг ҳажидир»

Шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ «Силсилату аҳадийсиз зоифия» 344/1 ва 345/1 да «мавзуъ» дедилар. Ровийлар орасидаги Исо ибн Иброҳим - «ўта заиф», Муқотил - «каззоб», деб кўрдилар. Жумладан ибнул Жавзий, Соғоний роҳимаҳумуллоҳлар ва бошқа муҳаддислар ўзларининг мавзуъот ва заийфот китобларида ҳадисни мавзу санашди.

Бази биродарлар Ўшлик Абдуллоҳ домлага мухлислик қилади ва ушбу https://tavhid.com сайти ҳақида «заиф ҳадисларни ишлатади», деб айтишади. Абдуллоҳ домлани ўзи айнан мана шу мавзуъ ҳадис билан жума марузасини бошлаганини эшитганмиз. Улар айтган заиф ҳадисни на https://tavhid.com сайтидан ва на форумдан топмаганмиз. Аллоҳул мустаъан.