Тавҳид форуми

Full Version: Елкаси очиқ ҳолда намоз ўқиш
You're currently viewing a stripped down version of our content. View the full version with proper formatting.
«Саҳифамизга келган савол» Wrote:Намозни майка кийиб укиса жоизми?
Намозда елкаларни очиш мумкин эмас

Савол: Намозни елкалар очиқ ҳолатда ўқилса бўладими?
Жавоб: Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг...
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган хабарларга кўра, намозхоннинг намоз ўқир экан елкалари ёпиқ туриши машруъдир: «Бировингиз икки елкасида бирон нарса бўлмай, ягона кийимда намоз ўқимасин!» (Имом Бухорий 352, Имом Муслим 516, насоий 769, Абу Довуд 626, Имом Аҳмад 2/243, Доримий 1371). Ҳадиснинг саҳиҳ эканига қарор қилинган – муттафақун алайҳ.
Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси, Фатво № 12262 - 1.

Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий