Тавҳид форуми

Full Version: Бидъатчи исмини айтиб одамларни огоҳ қилиш
You're currently viewing a stripped down version of our content. View the full version with proper formatting.
Ибнул Қоййим «Мадариж Саликин» (1/327)да шундай деди: «Салафлар ва имомлар бидъатчиларни ниҳоятда қаттиқ инкор қилишди. Ернинг турли бурчакгида бидъат аҳлини номма-ном барилла айтишди. Уларнинг фитнасидан ниҳоятда қаттиқ огоҳлантириб ўтишди. Бу ишни шундай ортиғи билан адо этишдики, ҳатто фаҳш, зулм ва тажовуз ишларига бунчалик қаттиқ инкор қилишмади. Зеро бидъатнинг зарари, динни бузиши ва динга зид келиши ана у ишлардан (фаҳш, зулм ва тажовуздан) қаттиқроқдир».
Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон ҳафизаҳуллоҳ
Бидъатчи исмини айтиб одамларни огоҳ қилиш



Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳақорат қиладиган, китобларида такфир ва ҳукмдорга қарши хуружга (қарши чиқишга одамларни) чақирадиган кимса бор. У вафот этган. Одамларга унинг ишини исмини айтган ҳолда баён қилишлик жоизми?
Жавоб: (Исмини айтиб хатосини) баён қилинишида шубҳа йўқ! Ботил (эътиқодни) ўз ичига олган асар ва унинг муаллифи (залолатлари баён қилинади).