Валид ибн Муслим раҳимаҳуллоҳ деди: “Мен Авзоий, Суфён ибн Уяйна ва Молик ибн Анас раҳимаҳумуллоҳлардан Аллоҳ таъолонинг сифатлари ва уни кўриш ҳақидаги ҳадислардан сўрадим. Улар: “Бу ҳадисларни қандай келган бўлса, шундай, кайфиятсиз ўтказинглар” — деб айтдилар”