Ибн Можишун раҳимаҳуллоҳ деди: ″Мен Молик раҳимаҳуллоҳнинг: “Ислом динида бирон бир бидъатни пайдо қилиб, уни ҳасана - чиройли ҳисоблаган одам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарликка хиёнат қилган деб даъво қилибди. Чунки Аллоҳ таъоло: “Бугун мен сизларга динингизни комил қилдим” — деди. У кунда дин бўлмаган нарса бугун дин бўлмас” — деганини эшитдим”