«(Эй Муҳаммад уларга) айтинг: «Агар билсангиз (айтинглар-чи), Ер ва Ердаги борки нарсалар кимники?» Улар тезда: «Аллоҳники» - дейдилар. Сиз: «Бас, (шундан) ибрат-эслатма олмайсизларми?» - деб айтинг. Сиз: «Етти Осмоннинг ҳожаси ва Буюк Арш соҳиби ким?» - деб айтинг. Улар тезда: «Улар Аллоҳники» - деб айтадилар. Сиз: «Ундай бўлса, Ундан қўрқмайсизларми?» - деб айтинг. Сиз: «Агар билсангизлар, айтинглар-чи, барча нарсанинг эгадорлиги қўлида бўлган, ўзи ҳомийлик қиладиган, Унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот ким?» - деб айтинг. Улар тезда: «Улар Аллоҳ» - деб айтадилар. Сиз: «Унда қандай алданиб қолмоқдасизлар?» - денг»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Кимда ким шериги йўқ бўлмиш, Яккаю Ягона Аллоҳдан ўзга сиғинилишга лойиқ маъбуд йўқлигига ва Муҳаммад Унинг бандаси ва элчиси эканлигига, ва Исо Аллоҳнинг бандаси ва Марямга юборган сўзи ва Унинг ҳузуридан бўлган Руҳи эканлигига, ва Жаннат Ҳақлигига ва Жаҳаннам Ҳақ эканлигига шаҳодат берса, унинг амаллари қанча бўлишидан қатъий назар Аллоҳ у кимсани албатта Жаннатга киритур”
(Имом Бухорий ва Муслим, Уббода ибн Сомит разияллаҳу анҳудан ривоятлари).