«Эй менинг икки қамоқ соҳибларим! Тарқоқ – турли-туман «олиҳалар» яхшироқми ёки Ягона ва Ғолиб Аллоҳми? Сизлар эса, У Зотни қўйиб, ўзларингиз ва ота-боболарингиз атаб олган номлар – бутларгагина ибодат қиласизлар. Ахир Аллоҳ уларга (ибодат қилиш ҳақида) бирон ҳужжат туширмаган-ку?»
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрни сувашдан, унинг устида ўтиришдан ва унинг устига бино қилишдан қайтардилар
Имом Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ: “Аллоҳ таъоло Ўзини Қуръон Каримда сифатлаган ҳар бир сифатнинг ўқилиши унинг тафсиридир. Уларнинг кайфияти ҳам мисли ҳам зикр қилинмайди” — деди