“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар Аллоҳдан ўзга (сохта маъбуда)ларни Унга тенг билиб, Аллоҳни севгандек уларни севадилар. Иймон келтирганларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари эса (уларникидан) кучлироқдир. Золимлар (қиёматда) азобни кўрганларида бутун куч-қудрат Аллоҳга хос эканини ва Аллоҳнинг азоби (ўта) қаттиқлигини билсалар эди!”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар: «Амаллар Аллоҳ азза ва жалла ҳузурида етти турлидир: Икки амал борки, (икки нарсани) вожиб қилади, икки амал борки, ўзининг баробарида (савоб ё гуноҳ берилади), бир амал борки, ўн баробар (савоб берилади), бир амал борки, етти юз баробар (савоб берилади), бир амал борки, унинг савобини Аллоҳ азза ва жалладан бошқаси билмайди. Вожиб қилувчи икки амал шуки, ким Аллоҳга ибодат қилиб, Унга ширк келтирмай дунёдан ўтса, унга жаннат вожиб бўлади. Ким Аллоҳга ширк келтириб дунёдан ўтса, унга дўзах вожиб бўлади. Ким бир ёмон иш қилса, битта гуноҳ ёзилади, ким бир яхши амал қилишни ният қилиб, кейин уни қилмаган бўлса, унга битта савоб ёзилади. Ким бир яхши амал қилса, унга ўнта савоб берилади. Ким молини Аллоҳ йўлида сарфласа, сарфлаган нафақаси бир дирҳами етти юз дирҳам, бир динори етти юз динор миқдорида зиёда қилинади. Аллоҳ учун рўза тутган одамнинг савобини Аллоҳ азза ва жалладан бошқаси билмайди»