PDF WORD

Саҳоба деб кимларга айтилади?

Саҳоба деб кимларга айтилади?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Аллоҳнинг Ўзигагина ҳамдлар, Унинг пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга, у зотнинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар бўлсин.

Сўнг …

Саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни, у кишига иймон келтирган ҳолда кўриб, ана шу асосда вафот этган кишидир.

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Саҳиҳ»ларида (3/1333) шундай дедилар: «Мусулмонлардан бўлган бирор киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамсуҳбат бўлган бўлса ёки у кишини кўрса, у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг саҳобаларидандир».

Ҳофиз ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Бухорий ишонч билан айтган ушбу қовллари Аҳмад ва муҳаддисларнинг жумҳур уламолари сўзидир. Бухорийнинг «мусулмонлардан бўлган», деган сўзлари билан у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ҳамсуҳбат бўлган ёки кўрган кофирлар (ушбу таъриф остига) кирмайди. У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг вафотларидан кейин Исломга кирганларга келсак, «мусулмонлардан бўлган», деган сўзларига мувофиқ келса-да, бироқ у ушбу (саҳобий деган) сифат остига дохил бўлмайди. Ана шу таянса (арзийдиган сўздир)» («Фатҳул Борий» (7/4)).

Ҳофиз Ироқий роҳимаҳуллоҳ саҳобийга таъриф бера туриб шундай дедилар: «Қаршиликка учрашдан саломат бўлган қовл шуки: Саҳобий – Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга мусулмон бўлган ҳолатда йўлиқиб, сўнгра Исломда вафот этган кишидир. (Ушбу сўзимиз билан) муртад бўлиб, кофир бўлган ҳолатда вафот этган кимса (саҳобий таърифи остига) дохил бўлмайди.

«Мусулмон бўлган ҳолатда», деган сўзим билан у киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни кофир бўлган ҳолида кўриб сўнгра соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Исломга кирган киши борасида эҳтиёткорлик билан ёндашдим. Чунки у машҳур сўзга кўра Қайсарнинг (ўша вақтдаги Рум диёрининг подшоси) элчиси каби саҳобий эмасдир» («Шарҳ ат-Табсиро ва ат-Тазкиро» (205)).

«Ушбу шартимиз билан яна Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни мусулмон бўлган ҳолида кўрган ва Исломда вафот этган ёки Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни вафот этганларидан кейин, бироқ дафн қилинишларидан олдин кўрган киши (ҳам саҳобий таърифи остига) дохил бўлмайди.

Дарҳақиқат ушбу воқеа Абу Зуайб Хувайлид ибн Холид ал-Ҳанзалийда юз берди. Чунки у соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳамсуҳбат (бўлиш шарафига етишмади).

Ва яна ушбу (шартимиз билан) у кишини мусулмон бўлган ҳолатда кўрган-у, бироқ муртад бўлиб, муртадликда вафот этган кимса (ҳам) Ибн Хоттал каби (саҳобий таърифи остига дохил бўлмайди)» («Тадриб ар-Ровий» (2/191)).

Дарҳақиқат ушбу саҳобий тарърифи ҳақидаги қовлни Ибн Ҳажар «Нузҳатун Назор» (88)да ва Суютий «Тадриб ар-Ровий» (2/191)да ихтиёр қилишди.

Валлоҳу аълам.

Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.

Манба: Тавҳид форуми

Фикр билдиринг