“Яҳудийлар: “Аллоҳнинг қўли боғлиқ (бахил)” — дедилар. Ўзларининг қўллари боғланиб қолгай ва айтган гаплари билан лаънатга учрагайлар. — Йўқ! У Зотнинг ҳар икки қўли очиқдир ва Ўзи хоҳлаганидек инфоқ қилади”
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: ”Учта масжиддан ўзгага саёҳат қилмангиз. Масжид Ал-Ҳарам (Маккадаги Каъба), менинг масжидим ва Масжид Ал Ақсо”
Юнус ибн Абдул Аъло шундай деди: Имом Шофеийни шундай деяётганини эшитдим: “Аллоҳ азза ва жалланинг Исмлари ва Сифатлари бордир. Аллоҳ азза ва жалланинг бу Исм ва Сифатлари исбот қилинганидан кейин, ҳеч ким бу Исм ва Сифатларни раддига бора олмайди. Ҳар ким бу Исм ва Сифатлар исбот қилинганидан кейин, далилга қарши келса, у кофирдир. Ҳужжат келмасидан аввал эса, жоҳилликда маъзурдир. Чунки Исм ва Сифатлар ҳақидаги илм, қарашлар билан, фикрлаш билан ўрганилмайди. Чунки бу сифатлар далил билан исбот ва нафй қилинади. Айнан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Ўзи ҳақида ташбеҳни нафй қилгани каби деймиз: “Унга ўхшаш ҳеч нарса йўқдир. У Самиъ ва Басирдир”