«(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушрикларга) айтинг: «Сизлар Аллоҳдан ўзга (илоҳлар деб) гумон қилган бутларинигизга дуо-илтижо қилаверинглар-чи, (улар сизларга ижобат қила олармиканлар)! Улар на осмонларда ва на Ерда бир зарра вазнича (нарса)га эга эмасдирлар ва улар учун (осмонлар ва Ерда Аллоҳга) шериклик ҳам йўқдир ҳамда (Аллоҳ) учун улардан бирон ёрдамчи ҳам йўқдир (яъни, Аллоҳ таъоло ҳеч қандай шерикка муҳтож бўлмаган Ёлғиз Маъбуди Барҳақдир). (Аллоҳ) ҳузурида фақат унинг Ўзи изн берган кишиларгагина шафоат наф қилади»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон ҳаловатини тотибди: Аллоҳ ва унинг Расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса, бирон кишини Аллоҳ учун яхши кўрса ҳамда куфрга қайтишни Аллоҳ қутқазганидан сўнг, жаҳаннамга ташланишни ёқтирмаганидек ёқтирмаса”
Исҳоқ ибн Рохавайҳ раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида шундай деди: “Илм аҳллари: “Аллоҳ таъолонинг Арш устига кўтарилгани ва ернинг еттинчи қаватининг остидаги ҳар бир нарсани билиб туришига” иттифоқ қилдилар”