“Ахир улар самовот ва Ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?! Ундан (Қуръондан) сўнг (яъни, унга ишонмаганларидан кейин) яна қандай гапга ишонадилар-а?!”
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бир киши бошқа бировни фосиқлик ва куфр билан айбласа. Агар у кофир ёки фосиқ бўлмаса айтган сўзи ўзига қайтади”
Имом Абу Ҳотим ал-Ҳанзалий ар-Розий раҳимаҳуллоҳ деди: “Бидъатчиларнинг белгиси — ҳадис аҳлини айблаб ғийбат қилиб юриш, зиндиқларнинг белгиси — ҳадис аҳлини салафлардан келган хабарларни бекор қилган “хашавийлар” деб аташлари, жаҳмийларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “мушаббиҳалар” (Аллоҳни махлуқларга ўхшатувчилар) деб, қадарийяларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “мужаббиралар” деб, муржиаларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “мухолифа”, нуқсонийя” деб, рофизаларнинг белгиси — салаф йўлида юрган кишиларни “носибалар” деб аташларидир. “Аҳлус-сунна”нинг бир исми бор. “Аҳлус-сунна”ни юқоридаги барча номлар билан номлаш хато, балки маҳолдир″.