«Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларини (яъни мушрикларни) сизлар билан жанжаллашишлари учун васвасага солурлар. Агар уларга бўйсунсангизлар, ҳеч шак-шубҳасиз мушриклардан бўлиб қолурсизлар»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мен сизларга икки нарсани қолдирдим. Агар уни маҳкам ушласангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг Китоби ва менинг суннатимдир”
(Саҳиҳ ҳадис. Бу ҳадисни Ҳоким “ал-Мустадрак” китобида ривоят қилди. Шайх Албоний “Мишкот” китобида бу ҳадиснинг саҳиҳ эканини баён қилди).
Абдуллоҳ ибн Умар разиаллоҳу анҳумо бидъатларни инкор этишда, суннатга эргашишда саҳобаларнинг қаттиқ турадиганларидан эди. У акса урган бир кишининг: “Алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ” (Аллоҳга ҳамдлар, Расулуллоҳга салавот ва саломлар бўлсин) деб айтганини эшитди ва унга: “Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам бизга бундай ўргатмаган эдилар. Балки, “Сизлардан бирингиз акса урса ″Алҳамду лиллаҳ″ десин” — дедилар. ″Алҳамду лиллаҳ вассолату вассаламу ала Росулиллаҳ″ деб айтмадилар” — деди