«У Бизга «Чириб битган суякларни ким ҳам тирилтира олур?» деб, мисол келтирди-ю, (аммо) ўзининг (бир томчи сувдан) яралганини унутиб қўйди. (Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), айтинг: «У (чириган суяк)ларни дастлаб (бир томчи сувдан) пайдо қилган зотнинг Ўзи қайта тирилтирур. У (Ўзи яратган) барча халқни билувчидир»
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “(Ўзида) уч нарса бўлган кимса иймон ҳаловатини тотибди: Аллоҳ ва унинг Расули унга бошқалардан кўра севимлироқ бўлса, бирон кишини Аллоҳ учун яхши кўрса ҳамда куфрга қайтишни Аллоҳ қутқазганидан сўнг, жаҳаннамга ташланишни ёқтирмаганидек ёқтирмаса”