PDF WORD

Исломнинг қисқача таърифи

المملكة العربية السعودية

وزارة التعليم العالي

الجامعة الإسلامية بالمدينة المنورة

عمادة البحث العلمي

قسم التـرجمة

ИСЛОМНИНГ ҚИСҚАЧА ТАЪРИФИ

تعريف موجز بالإسلام

(باللغة الأوزبكية)

بسم الله الرحمن الرحيم

Раҳмдил Раҳмон Аллоҳнинг номи билан бошлайман!

Бутун оламнинг роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, элчиларнинг имоми пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга ва у кишининг аҳлларига ва ҳамма асҳобларига салом ва саловотлар бўлсин.

Шундан сўнг …

Ислом кишининг Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг элчиси деган эътиқодга қалби, тил ва бутун борлиғи билан гувоҳлик беришлик бўлиб иймоннинг олти асосига ишониш, исломнинг беш асосларига амал қилиш ва шу асосларни чиройли адо қилишни ўз ичига олади.

Ислом – илоҳий рисолаларнинг охиргиси бўлиб, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло томонидан пайғамбарларнинг сўнгиси ва элчиларнинг якунчиси Муҳаммад ибни Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тушурилгандир. У шундай ҳақ динки, Аллоҳ ундан бошқа динни қабул қилмайди. Аллоҳ бу динни қийинчилик ва машаққатсиз енгил қилиб қўйди, бу динга эргашаётган кишиларга кучлари етмаган нарсани вожиб қилмади, тоқатлари кўтармаган нарсага буюрмади.

Бу диннинг асос-ўзаги Аллоҳни яккалашдир, шиори тўғриликдир, моҳияти адолатдир, борлиги ҳақиқатдир ва руҳи раҳматдир.

Ислом шундай буюк динки, инсонларни дунё ва охиратлари учун фойдали ҳамма яхши ишларга йуллади ва дунё охиратлари учун зарарли ҳамма ишлардан қайтарди.

Ислом шундай бир динки, Аллоҳ у дин билан эътиқодларни, аҳлоқларни, дунё ва охират ҳаётини ислоҳ қилди ва у билан парчаланаган қалбларни, бўлинган ҳавои нафсларни боғлади, уларни ботилнинг зулматидан қоронғулигидан озод этиб, ҳақни кўрсатди ва тўғри йўлга етаклади.

Ислом ҳамма ҳукмларида ва берган хабарларида ниҳоятда метин-мустаҳкам ёрқин динки, агар солиҳ амаллар, тўғри эътиқодлар, фазилатли ҳулқлар ва юқори маданиятлар ҳақида хабар берадиган бўлса тўғри ишончни лозим тутди, қайси бир ҳукмни жорий этган бўлса яхшилик ва адолат байроғин кўтарди.

Ислом рисоласи қуйидагиларни бажариш билан ҳосил бўлади:

1) Инсонларни уларни яратган роббиларининг тенгсиз чиройли исмлари ва мислсиз олий баркамол сифатлари ва нуқсонсиз амаллари билан таништиришлик билан;

2) Бандаларни ширк келтирмасдан якка Аллоҳнинг ўзига ибодат қилишликка ва улар учун Аллоҳнинг китобида ва расулининг суннатида буюрилган вазифаларни ва қайтарилган ишларни дунё ва охиратлари обод булиши учун бажаришликка чақиришлик билан;

3) Вафотларидан кейинги уларни борадиган ўринлари ва аҳволлари, қабрларида, қайта тирилтирилганларида ва ҳисоб қилинганларида уларни кутаётган нарсалар, дўзах ёки жаннатга қараб юришларини эслатиш билан.

Ислом чақириғини ушбу бандларда қисқача айтиб ўтиш мумкин:

Биринчи банд – Иймон арконлари

Бу иймоннинг олтита арконига ишониш билан бўлади, бу олти рукн қуйидагилардир:

1 – Аллоҳга иймон келтириш.

У қуйидагиларни бажариш билан бўлади:

а) Аллоҳнинг рубубиятига иймон келтириш, яъни: у зотни яратгувчи, мураббий, молик, жамий ишларнинг тадбирчиси деб билиш.

б) Аллоҳнинг улуҳиятига иймон келтириш, яъни: у зот ягона ҳақ илоҳ, ундан бошқа ибодат қилинган нарсаларнинг ҳаммаси бекор ва ботилдир.

в) у зотнинг исми ва сифатларига иймон келтириш, яъни: Қуръон ва суннатда ворид бўлган унинг гўзал баркамол исмлари ва олий нуқсонсиз сифатларига иймон келтиришдир.

2 – Малоикаларга (фаришталарга) иймон келтириш.

Малоикалар Аллоҳнинг улуғ бандалари бўлиб ёлғиз у зотга ибодат қилишади ва унинг доимий итоатида бўлишади.

Уларни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло ҳар хил ишларни бошқаришга тайин қилган.

Улардан:

а) Жаброил ваҳий ташиш билан тайин қилингандир. Аллоҳдан ваҳийни олиб Аллоҳ хоҳлаган пайғамбар ва элчига элтиб беради.

б) Мийкоил ёмғир ёғдириш ва ўсимликларни ундиришга буюрилган.

в) Исрофилга қиёмат куни олдидан халқларнинг ҳаммасини ўлиши ва қайта тирилиши учун чалинадиган сур топширилган.

г) Ўлим фариштаси ўлим пайтида кишиларни руҳини олишга буюрилган.

3 – Китобларга иймон келтириш.

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло ўз элчиларига ҳидоят, яхшилик ва ислоҳ келтирадиган китобларни туширди. Улардан бизга маълум бўлганлари:

а) Таврот – Аллоҳ Таъоло уни Мусо алайҳиссаломга туширган бўлиб у бани Исроил қавмининг буюк китобидир.

б) Инжил – Аллоҳ Таъоло уни Ийсо алайҳиссаломга туширган.

в) Забур – Аллоҳ Таъоло уни Довуд алайҳиссаломга туширган.

г) Суҳуф – Иброҳимга туширилган.

д) Қуръони Карим – Аллоҳ Таъоло уни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга туширган ва Қуръон билан ундан олдинги китобларни насҳ қилди (яъни бекор қилди) ва уни сақлашликни ўз зиммасига олди, чунки у ҳамма халқлар устига ҳужжат бўлиб қиёмат кунигача қолади.

4 – Элчиларга – пайғамбарларга иймон келтириш.

Аллоҳ ўз бандаларига адашганларида тўғри йўлга бошловчи элчилар жўнатди. Уларнинг аввалгиси Нуҳ ва охиргиси Муҳаммад алайҳиссаломлардир ва ҳамма пайғамбарлар шу жумладан Ийсо ва Узайр алайҳиссаломлар рубубият хислатларига эга бўлмаган инсондирлар.

Улар Аллоҳнинг қуллари бўлиб Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло уларни ўз рисоласи билан тақдирлаб мартабаларини улуғ қилди.

Аллоҳ ўз рисолаларини Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга жўнатган рисоласи билан якунлади ва у кишини инсону жинларнинг ҳаммаларига элчи қилиб жўнатди. У зотдан сўнг ҳеч қандай пайғамбар бўлмайди.

5 – Охират кунига иймон келтириш.

Қиёмат куни шундай бир кунки Аллоҳ инсонларни ўз қабрларидан турғизиб амалларига яраша жаннатнинг кўз кўриб қулоқ эшитмаган ноз-неъматларига ёки дўзахнинг шиддатли азобларига йўллайди. Охиратга иймон келтиришлик ўлгандан кейин бўладиган барча нарсаларга қабрда бўладиган неъмат ёки азоб, ундан сўнг қайта тирилиш ва ҳисоб майдонига йиғилиш ва ҳисоб, сўнгра эса жаннат ёки дўзахга киришга ишониш билан бўлади.

6 – Қадарга иймон келтириш.

Қадар – Аллоҳ Таъоло коинотларни тақдир қилгани ва махлуқотларни яратганига ва бу нарсаларнинг барчаси Аллоҳнинг азалий илми ва ҳикматига асосланган ҳолатда бўлганига иймон келтиришдир. Ҳар бир иш Аллоҳга маълум ва У зотнинг олдида ёзиб қўйилгандир. Аллоҳ ўша нарсаларни хоҳлади ва яратди.

Иккинчи банд – Ислом арконлари

Ислом беш аркон-асосга қурилган бўлиб инсон бу асосларга тўла иймон келтириб амалда татбиқ қилмагунча ҳақиқий мусулмон бўлмайди, бу асослар қуйидагилардир:

Биринчи асос: Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бандаси ва пайғамбари эканлигига иймон келтириш. Бу асос ислом калити ва пойдевордир.

Ла илаҳа иллаллоҳ (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деган сўзнинг маъноси:

Аллоҳдан бошқа ягона ҳақ илоҳ йўқдир, у ҳақ илоҳдир, ундан бошқа ҳамма олиҳалар ботилдир. Илоҳ сўзининг маъноси ибодат қилинувчи ёки сиғинилувчи демакдир.

Муҳаммадур Росулуллоҳ (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг бандаси ва элчиси)нинг маъноси:

У Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг берган хабарларини тасдиқлаш, буйруқларига бўйинсуниш ва қайтарган нарсаларидан қайтишликдир.

Иккинчи асос:  Намоз

У бир кунда беш марта такрорланадиган ибодат бўлиб Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таъоло уни бандалирга улар ўз устидаги ҳақларини адо қилишликлари, роббиларининг уларга берган неъматларига шукр қилишликлари ва роббилари билан боғланишликлари учун фарз қилди. Намозда банда ўз роббисига муножот қилади, унга дуо қилади. Бир вақтнинг ўзида намоз Аллоҳ рози бўладиган Ҳолда адо этилса у фаҳш ва гуноҳ ишлардан қайтаради.

Дунё ва охират яхшиликлари, иймоннинг салоҳияти ва дунё-ю охиратдаги Аллоҳ берадиган ажру савобларнинг калити уни адо қилишликдадир.

Банда Аллоҳ фарз қилган намозни адо қилар экан дунё ва охират саодатини бахш этувчи руҳий ва моддий бир роҳат ҳосил бўлади.

Учинчи асос: Закот

Бандаларнинг бойликлари маълум бир миқдорга етиб бир йил давомида шу миқдордан камаймаса шу молда камбағалларга бир улуш беришлик вожиб бўлади ва бу ҳақ закот деб аталади, белгиланган миқдорни эса нисоб деб аталади.

Закот моли нисоб қадрига етмаган кишиларга вожиб бўлмайди, балки у моли нисобга етиб шу миқдордан бир йил давомида камаймаган кишиларга вожиб бўлади.

Закот чиқариш билан бандаларнинг динлари тўлади, ҳулқлари гўзаллашиди, моддий аҳволлари яхшиланади, гуноҳлардан покланишади, камбағал муҳтожларга ёрдам бўлади ва уларнинг ҳоллари билан шуғулланишади.

Тўртинчи асос: Рўза

У йилда бир марта келадиган ҳижрий ойларнинг тўққизинчиси Муборак Рамазон ойида мусулмон кишининг озиқ-овқатга бўлган иштиёқларини ва аёлларга бўлган хирсларини субҳ вақтидан қуёш ботгунга қадар тарк қилишдир.

Аллоҳ уларнинг бу қилган ишлари эвазига ўз фазли ва карамидан уларнинг динлари ва иймонларини тўлдиради ва уларни янада камолотга етказади. Бундан ташқари рўза учун боғланган дунё ва охиратдаги катта яхшиликларга муваффақ этади.

Бешинчи асос: Ҳаж

У Аллоҳнинг байти бўлмиш ҳарами шарифни ҳаж ойларида маълум манисиқларни бажариш учун қасд қилишдир. Аллоҳ ҳажни қодир бўлганларга умрида бир марта ба-жаришликни фарз қилди.

Ҳажда мусулмонлар ер юзининг ҳар жойидан йиғилишиб ернинг энг яхши ва пок ерига тўпланишади ва бир хил либосда, ҳоким ва маҳкум, бою камбағаллар, оқ ва қоралар бир сафда туриб ягона Аллоҳга ибодат қилишади. Белгиланган маносиқлар (ҳаж амаллари)ни бажаришади.

Бу маносиқлар Арафотда туриш ва мусулмонларнинг қибласи бўлган Каъбаи  Мушаррафани тавоф қилиш (айланиш) ва Сафо ва Марво тоғлари орасида саъй қилишликдир.

Ҳажда ҳожиларга сон-саноқсиз чексиз чегарасиз диний ва дунёвий фойда манфаатлар бор.

Учинчи банд – Эҳсон

Эҳсон Аллоҳга иймону-ислом билан у зотни кўриб тургандек ибодат қилишлигингиздир, ваҳоланки у зотни кўрмасангиз ҳам у зот сизни кўриб туради.

Ислом ўзига буйинсунган кишиларни Аллоҳ ўз бандаларига қўйган шахсий ва ижтимоий ҳаёт низомига йуналтиради. Уларга дунё ва охират саодатини баҳш этади. Оила қуришни ҳалол этиб унга тарғиб қилади, фоҳиша ва жинслар ўртасидаги алоқага ўхшаш жинсий бузуқликлардан қайтаради ва оила аъзолари ва қариндошлар ўртасида алоқалар ўрнатишликка буюрди.

Камбағал бечораларнинг аҳволлари билан шуғулланишга чақирди.

Ҳамма яхши ҳулқларга чақириб тарғиб этганидек ҳамма ёмон разил ҳулқлардан ҳам қайтариб ҳаром қилди. Уларни тижорат ёки идора каби ҳалол касбларга тарғиб этиб, рибо ёлғон яшириқ аралашган тижоратларни ҳам ҳаром қилди.

Шунингдек Ислом кишиларнинг Аллоҳнинг ҳукмига амал қилишликда ва ўзидан бошқаларнинг ҳуқуқларини риоя қилишликда ҳар хил бўлишлигини назарда тутган ҳолда диндан қайтиш, маст қилувчи ичимликларни ичиш ва фоҳишага ўхшаш Аллоҳнинг ҳаққига тажовуз бўладиган гуноҳларга, ёки кишиларнинг жони ва обрўсига таъаллуқли ҳар қандай ҳуқуқларига тажовуз қиладиган ўлдириш, ўғирлик, фаҳш ишлари билан туҳмат қилиш, калтаклаш, озор бериш, ноҳақ молларни олишга ўхшаган гуноҳларга қарши жазоларни жорий қилди. Бу жазоларнинг даражаси қилинган жаримага муносибдир.

Яна Ислом ўз низомида маҳкумларнинг ҳокимларга бўлган алоқаларини чегаралаб ва уларни ўз ҳокимларига Аллоҳга гуноҳ бўлмаган ишларда итоат қилишлигини вожиб қилди, уларга қарши чиқишликни шахслар ва жамиятга зиён бўлишлиги учун уни ҳаром қилди.

Якун охирида ушбу нарсаларни айтишимиз мумкинки:

Албатта Ислом бандалар ва роббилари ўртасидаги, шунингдек инсоннинг жамият билан бўладиган ҳамма муносабатидаги яхши алоқа  ва тўғри амални ўз ичига олди.

Ҳамма яхши алоқалар ва муомалаларга буюрди ва тарғиб қилди. Ва ҳамма ёмон ҳулқлар ёмон муомалалардан огоҳлантириб қайтарди. Натижада эса бу диннинг ҳар томондан комил нуқсонсиз ҳусни намоён бўлди.

Бутун оламларнинг роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Фикр билдиринг