PDF WORD

Исломни бузувчи амаллар

Исломни бузувчи амаллар

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ

Мусулмон дўстим, билингки, Аллоҳ субҳонаҳу ва таъоло ислом динига кириш ва уни маҳкам ушлашни барча одамларга фарз қилиб, унга хилоф бўлган нарсадан огоҳлантирди. Аллоҳ таъоло ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни шу динга даъват этиш учун юборди ва унга эргашган киши ҳидоят топган, юз ўгирган киши эса адашган эканидан хабар берди. Аллоҳ таъоло кўп оятларда, уламолар эса «Муртадлик ҳукмининг боби» да муртадлик сабаблари, ширк ва куфр турларидан огоҳлантирдилар. Дарҳақиқат, мусулмон баъзида моли ва қонини ҳалол қиладиган кўплаб бузувчи амал турларини қилиш билан Ислом динидан чиқиб, муртад бўлиши мумкин. Бу бузувчиларнинг энг хатарлиси ва энг кўп содир бўладигани ўнтадир.[1]

Биз қуйида сиз саломат қолишингиз ва бошқаларни ҳам огоҳлантиришингиз керак бўлган ўнта бузувчини мухтасар қилиб, баъзи изоҳлар билан эслатиб ўтамиз:

1. Аллоҳ таъолога ибодат қилишда шерик қилиш.

Аллоҳ таъоло деди:

«Аллоҳ ўзига шерик қилинишини кечирмайди. Ундан бошқа барча гуноҳларни хоҳлаган бандаси учун кечиради» (Нисо: 48 ва 116).

«Албатта, Аллоҳ Аллоҳга шерик қилган кишига жаннатни ҳаром қилди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Золимларнинг ёрдамчилари йўқдир» (Моида: 72).

Вафот этган кишилардан эҳтиёж ва ёрдамларни сўраш, уларга қурбонликлар сўйиш ва назрлар қилиш ҳам шулар жумласидандир.

2. Аллоҳ билан ўзи ўртасида воситачилар қилиб, уларга дуо, таваккул қилган ва улардан шафоат сўраган киши кофир бўлади .

3. Мушрикларни кофир деб ҳисобламаган, ёки уларнинг кофир эканлигида шубҳа қилган, ёки уларнинг йўллари ва оқимларини тўғри деб ҳисоблаган киши кофир бўлади.

4. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа кимсанинг йўли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан кўра мукаммалроқ, ҳукми Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмидан кўра гўзалроқ» – деб эътиқод қилган киши кофирдир. Тоғут (Золим махлуқлар)ларнинг ҳукмларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларидан афзал кўрган кишилар шу бузувчи остига кирадилар.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган таълимотларнинг баъзисини, гарчи ўзи унга амал қилса-да, ёмон кўрган киши кофир бўлади. Аллоҳ таъоло деди:

«Сабаби, улар Аллоҳ нозил қилган нарсаларни ёмон кўрдилар. Натижада, Аллоҳ уларнинг қилган амалларини бекор қилди» (Муҳаммад: 9).

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб келган дин ва шу диндаги савоб ва жазолар устидан масхара қилган киши кофир бўлади. Аллоҳ таъоло деди:

«Айтинг: «Сизлар Аллоҳ, Аллоҳнинг оятлари ва пайғамбари устидан масхара қилаяпсизларми? (Энди) узр айтманглар. Иймон келтиргандан сўнг кофир бўлдинглар» (Тавба: 65 – 66).

7. Сеҳр.

Эрнинг хотинига байлантириш, ёки одамни ёқтирмаган нарсасига шайтоний йўллар билан яхши кўрадиган қилиш учун қилинган ишлар. Бу ишларни қилган ёки бу ишларнинг бўлишига рози бўлган ҳар бир киши кофир бўлади. Аллоҳ таъоло деди:

«У (икки фаришта) кимга таълим берсалар: «Биз бир имтиҳонмиз, сен кофир бўлма» – дер эдилар» (Бақара: 102).

8. Мусулмонларга қарши душманларига ёрдам бериш куфрдир.

Аллоҳ таъоло деди:

«Сизлардан у (яҳуд ва насоро) ларни дўст тутган одам – улардан биридир. Шубҳасиз, Аллоҳ золим  халқларни ҳидоят қилмайди» (Моида: 51).

9. «Баъзи одамларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллаам олиб келган шариатдан чиқиш ҳуқуқлари бор» – деб эътиқод қилган киши кофирдир .

Аллоҳ таъоло деди:

«Исломдан бошқа динни талаб қилган одамдан қилган амаллари қабул қилинмайди ва у охиратда зиёнкорлардан бўлади» (Оли Имрон: 85).

10. Аллоҳнинг динидан юз ўгириш: уни ўрганмаслик ва унга амал қилмаслик.

Аллоҳ таъоло деди:

«Роббисининг оятлари билан эслатилгандан сўнг, улардан юз ўгирган кишидан кўра золимроқ одам борми? Биз жиноятчи кимсалардан интиқом олгувчидирмиз» (Сажда: 22).

Бу бузувчилар амалларда жиддий, ҳазиллашиб ёки қўрқиб айтган кишилар ўртасида фарқ йўқдир. Фақат бундан мажбурланган кишиларгина мустаснодир.

(Юқорида эслатиб ўтганимиздек), бу ўнта бузувчи энг хатарли ва мусулмонлар ҳаётида кўп содир бўлади. Шунинг учун ҳам, мусулмон булардан эҳтиёт бўлиши ва қўрқиши керак.

«Одамлар қурган тузум ва қонунлар Ислом шариатидан кўра афзалроқ, ёки Ислом низомини ҳозирги – йигирманчи асрда татбиқ қилиш мумкин эмас, ёки уни татбиқ қилиш мусулмонларнинг қолоқлигига сабаб бўлади, ёки Ислом банда билан Аллоҳ ўртасидаги шахсий алоқаларга хос бўлиб, унинг инсон ҳаётининг бошқа тармоқларига алоқаси йўқ», бундан ташқари, «ўғрининг қўлларини кесиш, ёки уйланмаган зонийни савалаш каби жазоларни қўлламаслик керак», -деб эътиқод қилиш ҳам тўртинчи қисмдаги бузувчилар қаторига киради.

Бундан ташқари, бу қисмга: «Гарчи шариат ҳукмидан афзал деб тушунмаса-да, муомалалар, жиноятлар ва бошқа ишларда шариат ҳукмларидан бошқа қонунлар билан ҳукм қилиш жоиз» -деб эътиқод қилиш ҳам киради. Банда бу эътиқоди билан Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилган бўлади. Зеро, ҳаромлиги диндан экани маълум бўлган зино, маст қилувчи ичимликлар, судхўрлик ва Ислом шариатидан бошқа ҳукмлар билан ҳукм қилиш мусулмонлар иттифоқи билан куфр ишдир.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таъолодан ғазабининг сабабчилари ва аламли азобларидан паноҳ сўраймиз.

Аллоҳ пайғамбаримизга, унинг оиласи ва саҳобаларига салавот ва саломлар йўлласин!

Манба: Ислом Нури


[1] Шайх Сулаймон Тамимий ва бошқа илм аҳллари буни ўз асарларида баён қилдилар.

Фикр билдиринг