PDF WORD

Динларни бирлаштириш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳи роббил аламийн, вассолату вассаламу ала хотамил анбияи вал мурсалин, Муҳаммадин ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ва ман табиаҳум бииҳсанин ила явмиддин.

Аммо баъд:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ушбу мақола ҳозирги фитналар кўпайган даврда дин душманлари тарқатаётган бузуқ фикрлардан бирининг моҳиятини очиб берган. Уни ўзбек тилига ўгиришни ўзимнинг диний бурчим деб билдим. Шояд Аллоҳ Таоло уни манфаатли қилса… Менинг тавфиқим Аллоҳнинг Ўзидадир. Унинг Ўзига таваккул қилдим. У улуғ арш соҳибидир.

Ва соллаллоҳу васаллама ала хойри холқиҳи Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин.

Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Абу Абдуллоҳ

Динларни бирлаштириш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала ман ла набийя баъдаҳ, ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ва ман табиаҳум бииҳсанин ила явмиддин. Аммо баъд:

Илмий баҳслар ва фатволар бўйича доимий кенгаш ”Динларни бирлаштириш“ ислом дини, яҳудлар дини ва насронийлар динини бирлаштириш ҳамда бунинг кўриниши сифатида институтлар, аэропорт ва умумий иш жойларида бир доирада масжид, черков ва синагогалар қуриш, Қуръони Карим, Инжил ва Тавротни бир ғилофда чоп этиш ҳақида қилинаётган  даъватлар ҳамда шу мақсадда дунё бўйлаб ташкил этилаётган конференция, кенгаш ва йиғилишлар тўғрисида ўзига келган ҳамда ахборот воситаларида тарқатилаётган фикр ва мақолаларни кўриб чиқди.

Ушбу нарсаларни ўрганиб чиқиб, лажна қуйидагиларни қарор қилади:

Биринчи: Исломдаги диндан ўз-ўзидан маълум ва мусулмонлар ижмоъ қилишган эътиқод асосларидан бири шуки, ер юзида ислом динидан бошқа ҳақ дин йўқ, ислом динларнинг охиргиси ҳамда ўзидан аввалги барча динлар ва шариатларни мансух қилган, ер юзида исломдан бошқа амал қилса бўладиган дин қолмаган. Аллоҳ Таоло айтади: )

”Ким исломдан бошқа динни истаса, ундан ҳеч қачон қабул қилинмайди ва у одам охиратда зиён кўрувчилардан бўлади” ﴾Оли Имрон: 85﴿. Ислом Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар қилиб жўнатилганларидан кейин у киши олиб келган ягона диндир.

Иккинчи: Исломдаги эътиқод асосларидан яна бири – Аллоҳ Таолонинг китоби.

Қуръони Карим оламларнинг Парвардигори томонидан туширилган китобларнинг энг охиргиси, у ўзидан аввалги барча китоблар – Таврот, Инжил ва бошқа Китобларни мансух қилган ҳамда уларга ҳукм қилувчидир. Қуръондан бошқа у билан Аллоҳга итоат қилинадиган бирон китоб қолмаган. Аллоҳ Таоло айтади:

”Биз сизга Китобни ҳақ билан ўзидан аввалги китобларни тасдиқлагувчи ва уларга ҳукм қилувчи қилиб туширдик. Бас, сиз уларнинг ораларида Аллоҳ туширган нарса билан ҳукм қилинг, ўзингизга келган ҳақни қўйиб уларнинг ҳаволарига эргашиб кетманг” ﴾Моида: 48﴿.

Учинчи: Таврот ва Инжил Қуръони Карим билан мансух қилинган ҳамда улар қўшимча қўшиш ва олиб ташлашлар сабабли бузиш ва ўзгартиришга дучор бўлган деб иймон келтириш вожиб. Бу ҳақдаги оятлардан:

”Аҳдларини бузганликлари сабабли биз уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб ташладикки, улар сўзларни ўз ўринларидан ўзгартирадилар ва ўзларига эслатилган нарсаларнинг баъзиларини эсдан чиқардилар. Сиз улардан доим бир хиёнатни кўриб турасиз. Бундан уларнинг озгиналаригина мустаснодир” ﴾Моида: 13﴿.

”Озгина пул қўлга киритиш учун, китобни ўз қўллари билан ёзиб олиб кейин уни бу  Аллоҳнинг ҳузуридан дейдиган кимсаларга вайл бўлсин. Уларга қўллари ёзган нарсалардан ҳам, касб қилиб топаётган нарсаларидан ҳам вайл бўлсин” ﴾Бақара: 79﴿.

”Уларнинг орасида сизлар Китоб ﴾Таврот﴿дан деб ўйлашингиз учун китобни тиллари билан ﴾ўқиб нотўғри маънога﴿ бурадиганлари бор. Лекин у китобдан эмас. Ва, бу – Аллоҳнинг ҳузуридан, дейишади, лекин у Аллоҳнинг ҳузуридан эмас. Ва Аллоҳга билиб туриб ёлғон тўқишади” ﴾Оли Имрон: 78﴿.

Шунинг учун бу китобларнинг ичида тўғри бўлганлари мансух, бошқалари эса бузилган ва ботилдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан собит бўлганки, у киши Умар ибн Хаттобнинг қўлларида Тавротдан бир парча бўлган қоғозни кўрганларида ғазабланиб шундай деганлар:

”Сен ҳали шубҳадамисан, эй Хаттобнинг ўғли?! Мен буни оппок тиниқ қилиб олиб келмадимми? Агар биродарим Мусо тирик бўлганида унга менга эргашишдан бошқа нарса қолмас эди” (Аҳмад, Доримий ва бошқалар ривоят қилишган).

Тўртинчи: Исломда эътиқод асосларидан яна бири – пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам барча набий ва расулларнинг охиргисидирлар. Аллоҳ Таоло айтади:

”Муҳаммад сизларнинг эр кишиларингизнинг бирортасини отаси бўлмади, балки Аллоҳнинг расули ва набийларнинг охиргиси бўлди” ﴾Аҳзоб: 40﴿.

Бас, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин эргашишлик вожиб бўладиган бошқа биронта пайғамбар қолмади. Агар Аллоҳнинг бирон бир набий ёки расули тирик бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишдан бошқа нарса мумкин бўлмас эди, ҳамда фақат мана шу эргашишлигигина ﴾яъни, фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишлик﴿ мумкин бўлар эди. Чунки,  Аллоҳ Таоло айтадики:

”Аллоҳ набийларнинг аҳдини олди — Мен сизларга Китоб ва Ҳикмат берсаму кейин сизлардаги нарсаларни тасдиқлагувчи бир расул келса, албатта унга иймон келтирасизлар ва ёрдам берасизлар. Кейин Аллоҳ уларга: ”Иқрор бўлдингларми, бунга менинг аҳдимни олдингларми?” — деди. Улар: ”Ҳа, иқрор бўлдик” — дейишди. Аллоҳ: ”Гувоҳ бўлинглар, Мен ҳам сизлар билан бирга гувоҳман” — деди” (Оли Имрон: 81).

Аллоҳнинг пайғамбари Ийсо алайҳиссалом охири замонда тушганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тобеъ бўладилар ва у кишининг шариати билан ҳукм қиладилар. Аллоҳ Таоло яна айтади:

”Улар шундай ﴾китоб эгаларики﴿, ўз ҳузурларида Таврот ва Инжилда ёзиб қўйилган ҳолда топадиган — уммий расул ва набийга эргашадилар” Аъроф: 157﴿.

Шунингдек, исломдаги эътиқод асосларининг яна бири, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликлари барча одамлар учун умумийдир. Аллоҳ Таоло айтади:

”Биз сизни  барча одамларга ﴾жаннат ҳақида﴿ хушхабар берувчи ва ﴾дўзахдан﴿ огоҳлантирувчи қилибгина пайғамбар қилдик. Лекин одамларнинг кўпчилиги билмайдилар” ﴾Сабаъ: 28﴿.

”Эй одамлар, мен сизларнинг барчаларингизга Аллоҳнинг элчисиман” — деб айтинг” ﴾Аъроф: 158﴿.

Бешинчи: Ислом асосларидан яна бири — Исломга кирмаган яҳуд, насоро ва улардан бошқаларни кофир деб эътиқод қилиш ва шу ном билан номлаш, уларни Аллоҳ, расули ва мўъминларнинг душмани ҳамда дўзах аҳлидан деб эътиқод қилиш вожиб. Чунки Аллоҳ Таоло айтади:

”Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар ўзларига очиқ-ойдин ҳужжат келмагунича ажралишмаган эдилар” ﴾Баййина: 1﴿.

Аллоҳ жалла ва аъло яна айтади:

”Аҳли китоб ва мушриклардан бўлган кофирлар жаҳаннам ўтидадирлар. У ерда абадий қоладилар. Улар одамларнинг энг ёмонларидирлар” ﴾Баййина: 6﴿.

Яна бошқа оятлар ҳам бор. Саҳиҳи Муслимда собит бўлганки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ”Жоним кўлида бўлган зотга қасамки, мени бу умматдан бирон киши — яҳудийми ёки насронийми эшитсаю кейин мен олиб келган нарсага иймон келтирмасдан ўлса, шак-шубҳасиз дўзах аҳлидан бўлади”.

Шунга кўра: Кимки яҳуд ва насороларни кофир демаса, унинг ўзи кофирдир.

Шаръий қоида айтадики: ”Ким кофирни кофир демаса, унинг ўзи кофирдир”.

Олтинчи: Ушбу эътиқодий асослар ва шаръий ҳақиқатлар олдида ”Динларни бирлаштириш”, уларнинг орасини яқинлаштириш ва бир қолибга солишга бўлган даъват хабис ва маккор даъватдир. Бундан мақсад — ҳақни ботил билан аралаштириб ташлаш, исломни парчалаш ва унинг устунларини йиқитиш, ислом аҳлини умумий муртадликка етаклашдир. Бу Аллоҳ субҳанаҳунинг ушбу сўзида ўз тасдиғини топган:

”Улар сизлар билан, агар қодир бўлсалар, динларингиздан қайтармагунича урушаверадилар” ﴾Бақара: 217﴿.

Яна бир оят:

”Улар сизларнинг  ўзларига ўхшаб кофир бўлиб улар билан баб-баробар бўлишликларингизни хоҳлайдилар” ﴾Нисо: 89﴿.

Еттинчи: Бу ифлос даъватнинг мақсадларидан яна бири — Ислом  билан куфр, ҳақ билан ботил ва маъруф билан мункар орасидаги фарқларни олиб ташлаш, ҳамда мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги нафрат тўсиғини синдиришдир. Валоъ ﴾Аллоҳ йўлида яхши кўриш﴿ ва бароъ ﴾Аллоҳ йўлида ёмон кўриш﴿ни, ер юзида Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун курашишни ва жиҳодни йўқ қилишдир. Аллдох Таоло эса бундай дейди:

”Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирмайдиган, Аллоҳ ва расули ҳаром қилган нарсани ҳаром санамайдиган ва ҳақ динни қабул қилмайдиган — китоб берилган (яҳуд ва насоролар)га қарши то улар хор бўлган ҳолларида  бўйинсуниб жизъя бермагунларича урушинглар” ﴾Тавба: 29﴿.

Яна Аллоҳ Таоло айтади:

”Сизларнинг ҳаммаларингизга қарши уруш қилаётганидек мушрикларнинг ҳаммаларига уруш қилинглар ва билингларки, Аллоҳ тақво қилгувчи кишилар билан биргадир” ﴾Тавба: 36﴿.

Саккизинчи: ”Динларни бирлаштириш”га даъват агар мусулмон одамдан содир бўлса, бу очиқ-равшан исломдан қайтиш ­— муртадлик деб ҳисобланади.

Чунки бу даъват эътиқод асосларига бутунлай қарама-қарши: Аллоҳ азза ва жаллага кофир бўлишликка рози бўлади, Қуръоннинг тўғри ва ўзидан аввалги барча китобларни мансух қилганини, Исломнинг ўзидан аввалги барча шариат ва динларни йўқ қилганини бекорга чиқаради. Шунга биноан, бу даъват шаръан рад қилинган ва Исломдаги Қуръон, суннат ва ижмоъдан иборат барча шариат ҳужжатлари билан қатъан ҳаром қилинган.

Тўққизинчи ва ҳамда юқорида ўтганларга асосан:

1 — Аллоҳни раббим, Исломни диним ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни набий ва расулим деб иймон келтирадиган мусулмонга бу фикрни қабул қилиш ёки унинг кенгаш ва йиғилишларида иштирок этиш у ёқда турсин, бу нарсага бошқаларни чақириш, шижоатлантириш ва уни мусулмонлар орасида ёйиш жоиз эмас.

2 — Мусулмон кишига Таврот ва Инжилни алоҳида чоп этиш мумкин эмас. Қандай қилиб қилиб Қуръони Карим билан бир ғилофда чоп этиб бўлади?! Ким бу ишни қилса, ёки шунга чақирса узоқ залолатда бўлади. Чунки бу, Ҳақ — Қуръони Карим билан бузилган ёки мансух бўлган Таврот ва Инжил орасини бирлаштиришдир.

3 — Шунингдек, мусулмон кишига масжид, каниса ва синагогани бир жойда қуришга бўлган даъватни қабул қилиш жоиз эмас. Чунки бу —Исломдан бошқа Аллоҳга ибодат қилинадиган дин бор деб эътироф этиш, Исломни барча динлар устидан зоҳир бўлганлигини инкор этиш, динларни, учта, ер юзидаги одамлар улардан хоҳлаганини қабул қилса бўлади, уларнинг ҳаммаси баробар, Ислом ўзидан аввалги динларни мансух қилмаган дейишга бўлган даъватдир. Шубҳасиз, буни тан олиш, шундай эътиқод қилиш ёки шунга рози бўлиш куфр ва залолат. Сабаби бу очиқдан-очиқ Қуръони Карим, суннати мутаҳҳара ва мусулмонлар ижмоъларига қарши чиқиш, ҳамда яҳуд ва насороларнинг ўзгартиришлари Аллоҳ ҳузуридан деб эътироф этишдир ﴾Аллоҳ бундан олий﴿. Шунингдек канисаларни ”Аллоҳнинг уйи”, уларнинг аҳли уларнинг ичида Аллоҳга саҳиҳ, қабул қилинадиган ибодат қилади дейиш жоиз эмас. Чунки бу исломдан бошқа ибодат билан ибодат қилишдир. Аллоҳ Таоло айтади:

”Ким Исломдан бошқа динни истаса ундан ҳеч қачон қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўрган кимсалардан бўлади” ﴾Оли Имрон: 85﴿.

Тўғрироғи, улар Аллоҳга кофир бўлинадиган уйлар. Аллоҳдан куфр ва унинг аҳлидан паноҳ беришини сўраймиз. Шайхулислом Ибн Таймийя ”Мажмуъул фатово”да ﴾22/161﴿ шундай деганлар: ”Черков ва ибодатхоналар Аллоҳнинг уйлари эмас, Аллоҳнинг уйлари масжидлардир. Балки у уйлар Аллоҳга кофир бўлинадиган уйлар, агарчи Аллоҳ уларда зикр қилинса ҳам. Уйлар аҳлларининг даражасида бўлади. У уйларнинг аҳллари кофирлар, шунинг учун улар кофирларнинг ибодат уйларидир”.

Ўнинчи: Билиниши лозим нарсалардан бири шуки, кофирларнинг ҳаммасини, хусусан аҳли китобларни исломга даъват қилиш мусулмонлар устида Китобу суннатдаги далиллар билан вожиб. Лекин бу нарса фақат тушунтириш ва чиройли йўл билан мунозара қилиш орқали ҳамда ислом буйруқларидан биронтасидан воз кечиб турмаган ҳолатда бўлади. Бундан мақсад эса уларнинг исломга қаноат ҳосил қилиб, унга киришларига эришиш ёки уларнинг зарарига ҳужжатни барпо қилиш. Тоинки ҳалок бўлганлар ҳужжатни кўриб ҳалок бўлиши ва тирик-саломат қолганлар ҳужжатни кўриб саломат қолишлари учун. Аллоҳ Таоло айтади:

”Айтинг (эй Муҳаммад соллаллаҳу алайҳи васаллам), эй аҳли китоблар, биз билан сизнинг орангизда баробар бўлган калимага келинглар: Аллоҳнинг Ўзигагина ибодат қилайлик, Унга бирон нарсани шерик қилмайлик ва бир-биримизни Аллоҳни қўйиб худо қилиб олмайлик. Агар улар юз ўгириб кетсалар, бизлар мусулмон эканлигимизга гувоҳ бўлиб қўйинглар, деб айтинглар” ﴾Оли Имрон: 64﴿.

Аммо улар хоҳлаган жойларидан воз кечиш, уларнинг мақсадларини рўёбга чиқариш ва Ислом ҳамда Иймон асосларини синдириш учун улар билан мунозара қилиш ва учрашувлар ўтказиш эса Аллоҳ, расули ва мўъминлар бош тортадиган ботилдир. Аллоҳнинг Ўзи улар сифатлаётган нарсалардан ёрдам сўралинадиган зотдир. Аллоҳ Таоло айтади:

”Уларнинг Аллоҳ туширган нарсаларнинг баъзисидан сизни буриб юборишларидан огоҳ бўлинг” ﴾Моида:49﴿.

Лажна бу нарсаларни қарор қилиб, уларни одамларга баён қилар экан мусулмонларни умумий равишда ва аҳли илмни хусусий равишда Аллоҳ Таолодан тақво қилиш ва Уни кўз ўнгиларида тутишга, исломни ҳимоя қилиш ва мусулмонлар ақидасини залолатдан, куфр ва унинг аҳлидан сақлашликка чақиради. Уларни бу залолат ва куфрий ”Динларни бирлаштириш” даъватининг тўрига тушиб қолишдан огоҳлантиради. Аллоҳдан ҳар бир мусулмонни бу залолатни исломий ўлкаларга олиб келиш ва тарқатишдан паноҳ беришини сўраймиз. Аллоҳ субҳанаҳудан гўзал исмлари ва олий сифатлари билан барчаларимизни адаштирувчи фитналардан сақлашини ва бизларни ҳидоят топган ҳидоят даъватчилари қилишини, Раббимиз тарафидан бўлган ҳидоят ва нур билан Исломнинг то Унга У биздан рози бўлган ҳолатда йўлиққунимизча ҳимоячилари қилишини сўраймиз. Барча ишларга муваффақ қилиш Аллоҳни Ўзининг қўлидадир. Ва соллаллоҳу васаллама ала набиййина Муҳаммад ва ала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Қуръон оятларини мақола таржимони ўгирган.

www.alharamain.org сайтидан, 1422 ҳижрий жумодус соний, 24 сон.

Манба: Ислом Нури

3 та мулоҳаза

  1. Ҳайратдаман → 13.04.2012 йил

    Энди бунисига ҳайрон қолмасликнинг умуман иложи йўқ. Оли Сауд ва муфти Оли Шайхнинг бутун дунё динларини бирлаштириш халқаро конференциясида нима деганларини кўрдингизларми, уларнинг бу гаплари наҳот очиқ куфр бўлмаса! Бу мақолада динларни бирлаштиришга уриниш куфр дейилганку, ёки бу мақолани адашиб чиқариб юбордингларми, а?!

  2. Ҳайратдаман → 13.04.2012 йил

    Биламан менинг бу мулоҳазаларимни чиқармайсизлар, аммо ҳеч бўлмаса жаноб модераторга ҳақни етказарман деган умидда ёзяпман…

  3. Administrator → 18.04.2012 йил

    Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
    Ҳурматли саҳифамиз меҳмони, сиз назарда тутган видео аслида қалбаки экани исботланган. Барча мусулмонлар бундан хабари бор аллақачон. Бу борада қуйидаги манзилдан қисқача маълумот олишингиз мумкин:
    Монтаж ролика про “объединение религий”
    Аллоҳ таоло бу каби жирканч услублар билан мусулмонларни кофирга чиқараётганларни ўзи ҳидоят қилсин!

Фикр билдиринг