Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Одам фарзандларининг барчаларининг қалблари Раҳмон (Аллоҳ) нинг икки бармоғи ўртасида бир қалб кабидир. У (Аллоҳ) уни хоҳлаганидек айлантиради”
Абдуллоҳ ибн Умар разиаллоҳу анҳумо бир масалага жавоб берганида бир киши: “Сизнинг отангиз бундан ман қилган эди-ку!” — деди. Абдуллоҳ ибн Умар разиаллоҳу анҳумо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрлари эргашишга лойиқроқми ёки отамникими?” — деди