Pages (4): 1 2 3 4   
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 01:45 PM
#1
بسم الله الرحمن الرحيم

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг гўёки сен кўриб турганингдек такбирдан саломгача бўлган сифатлари


Китоб муқаддимаси
Бандаларга намозни фарз қилган ва уни қоим қилиб чиройли адо этишни уларга буюрган Аллоҳга мақтовлар бўлсин! Омад ва нажотни намоздаги “хушуъ”(қўрқув)га боғлаган, намозни иймон билан куфрнинг орасини ажратувчи қилган ҳамда намозни фаҳш ва “мункар”(ёмон) ишлардан қайтаргувчи қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!
Пайғамбаримиз Муҳаммадга салоту саломлар бўлсин! Ул киши шундай зотки, Аллоҳ Таоло қуйидаги сўзи билан хитоб қилгандир:
(وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ)
Маъноси: “Одамларга Роббилари ҳузуридан туширилган (Қуръон)ни баён қилиб беришингиз учун дарҳақиқат Биз сизга Зикр(Қуръон)ни туширдик. (“Яъни сиз уларга “ижмолий” (умумий) суратда бўлган (оят)ларни батафсил баён қилиб беришингиз ҳамда мушкул ўринларни ечиб шарҳлаб беришингиз учун Аллоҳ сизга Қуръонни туширди”(1). Ибни Касир тафсиридан қисқартирилган ҳолда таржима қилинди – тарж.изоҳи. Курсивда – энгаштирилган шрифтда ёзилган сўзлар таржимон изоҳидир.)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу вазифани кераклигича ва ҳақиқий адо этдилар. Ул кишининг одамларга – ҳам сўз, ҳам феъл жиҳатидан– баён қилган нарсаларнинг энг улуғларидан бири намоз эди. Ҳаттоки, ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир марта минбар устида ҳам намоз ўқидилар. У ерда қиёмда тик турдилар ва рукуълар қилдилар. Кейин эса саҳобаларга айтдиларки:
"إِنَّمَا صَنَعْتُ هَذَا لِتَأْتَمُّوا وَلِتَعَلَّمُوا صَلَاتِي"
Маъноси: “Менинг мана шундай (намоз) ўқиб беришим фақат сизларнинг менга эргашишларингиз ва менинг намозимни таълим олишларингиз учундир”. (2)
Кейин яна намоз ўқишда ул кишига эргашишимизни бизга вожиб қилиб айтдиларки:
"صَلُّوا كَمَا رَأَيْتُمُونِي أُصَلِّي"
Маъноси: “Мени қандай намоз ўқиётганимни кўрганингиз каби, сизлар ҳам шундай намоз ўқинглар”.(3)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари каби намоз ўқиган кишига, Аллоҳ ҳузурида уни жаннатга киритиши борасида аҳд борлиги ҳақида башорат қилиб айтдиларки:
"خَمْسُ صَلَوَاتٍ افْتَرَضَهُنَّ اللَّهُ تَعَالَى مَنْ أَحْسَنَ وُضُوءَهُنَّ وَصَلَّاهُنَّ لِوَقْتِهِنَّ وَأَتَمَّ رُكُوعَهُنَّ وَخُشُوعَهُنَّ كَانَ لَهُ عَلَى اللَّهِ عَهْدٌ أَنْ يَغْفِرَ لَهُ وَمَنْ لَمْ يَفْعَلْ فَلَيْسَ لَهُ عَلَى اللَّهِ عَهْدٌ إِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُ وَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُ" رواه أبو داود.

Маъноси: “Беш маҳал намоз борки, Аллоҳ азза ва жалла уларни фарз қилган. Кимки уларнинг таҳоратини чиройли қилса, уларни ўз вақтида ўқиса, рукуъ, сажда ва хушуъларини (қалбнинг ҳозир бўлиши ва оромли бўлишини) тўлиқ қилса, Аллоҳнинг зиммасида уни кечириш борасида аҳд бор. Кимки мана шундай қилмаса, Аллоҳнинг зиммасида у учун бирон аҳд йўқ. Аллоҳ хоҳласа, уни кечиради, хоҳласа, азоблайди”. (4)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг оилалари, ҳамда тақводор ва содиқ саҳобаларига салоту саломлар бўлсин! Улар шундай зотларки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ибодатлари, намозлари, сўзлари ва феълларини бизларга нақл қилишди. Шу билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу ишларини ўзларига ягона мазҳаб ва намуна қилиб олишди. Қиёмат кунигача саҳобаларнинг изларига эргашган, уларнинг йўлидан юрган кишиларга ҳам Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин!
Мен Ҳофиз Ал-Мунзирийнинг, Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин, “Ат-Тарғиб ват-тарҳиб” китобидан намоз бобини ўқиганимдан сўнг ва уни тўрт йил давомида баъзи салафий (яъни, салафларимиз манҳажидаги) биродарларимизга дарс берганимдан кейин, намознинг исломда қанчалар мартабаси ва ўрни борлигини, ҳамда намозни қоим қилган ва чиройли адо этган кишига қанчалар мукофот, фазилат ва икром бўлиши бизнинг биродарларимизга намоён бўлди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларига қанчалик яқин ёки узоқ бўлиш нисбати билан намознинг савоби кўп ёки оз бўлиши ҳам турлича бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шунга ишора қилиб айтдиларки:
"أِنَّ العَبْدَ لَيُصَلِّي الصَّلاَةَ مَا يُكْتَبُ لَهُ مِنْهَا إَلاَّ عُشْرُهَا, تُسْعُهَا, ثُمْنُهَا, سُبْعُهَا, سُدْسُهَا, خُمْسُهَا, رُبْعُهَا, ثُلْثُهَا, نِصْفُهَا".

Маъноси: “Албатта банда намоз ўқийди. Унга намозидан фақат ўндан бири, тўққиздан бири, саккиздан бири, еттидан бири, олтидан бири, бешдан бири, тўртдан бири, учдан бири, ёки ярмиси ёзилади”. (5)
Шунинг учун мен биродарларга эслатдимки, биз намозни ҳақиқий адо этиш ёки ҳақиқий адо этишга яқинроқ бўлишимиз имкони фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг сифатини батафсил билишимиз билан, унда қандай вожиблар, одоблар, ҳайъат (ҳолат)лар, дуолар ва зикрларни билишимиз билангина бўлади. Кейин биз бу нарсаларни амалий татбиқ қилишга қизиқдик. Чунки шунқдагина биз умид қиламизки, намозларимиз бизни фоҳишабозлик ва мункар ишлардан қайтаради ва намоз хусусида келган ажру савоблар бизга ёзилади.
Одамларнинг кўпчилигига - ҳатто уламоларнинг кўпчилигига – муаййян бир мазҳабга чекланганликлари сабабли ушбу нарсаларни батафсил билиш қийиндир. Покиза суннат хизмати билан машғул бўлган ҳар бир киши билади ва тушунадики, мазҳаблардан бир мазҳабда бор бўлган суннатлар бошқасида йўқ ва мазҳабларнинг барчасида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари ва феълларига нисбат берилган носаҳиҳ (ривоятлар) бор. Ушбу ҳолат кўпроқ мутааххир (кейинги олим)ларнинг китобларида топилади.(6) Улар носаҳиҳ ривоятларни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга аниқ (жазм билан) нисбат бериб келаётганини кўп кўрамиз!(7) Шунинг учун ҳадис уламолари, Аллоҳ уларга чиройли мукофот берсин, кейингиларнинг машҳур бўлган китобларнинг баъзиларига тахриж китобларини ёзишди ва шу хусусда қоидаларни келтиришди. Тахриж китоблари у фиқҳий (китоблар)даги келган ҳадисларнинг саҳиҳ-заиф ёки тўқилганлик ҳолатларини баён қилди. Масалан, “Ал-Инаяту би маърифати аҳодисил-ҳидояти”, “Ат-Туруқу вал-васааилу фи тахрижи аҳодиси хулосатид-далоили”. Ушбу икки китоб ҳам шайх Абдулқодир бин Муҳаммад Ал-Қуроший Ал-Ҳанафийникидир ва “Насбур-рояти ли аҳодисил-ҳидояти” ҳофиз Аз-Зайлаъийники. Унинг мухтасари Ҳофиз Ибн Ҳажар Ал-Асқалонийнинг “Ад-дироя” ва “Ат-Талҳиисул-ҳабииру фи тахрижи аҳодисир-рофиъий ал-кабир” китоблари. Ва бундан бошқа китоблар борки, бу ўринда келтириш сабабли гап чўзилиб кетади.
Мен айтаманки, (намознинг сифатларини) одамларнинг кўпчилигига батафсил билиш қийин бўлгани учун уларга ушбу китобни ёздим, токи улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам намозларининг қандайлигини таълим олсинлар ва ул зотнинг намоз хусусидаги йўналишларида ҳидоят топсинлар. Мен Ал-Мавло Субҳанаҳу ва Таъолодан Ул Зотнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам тили билан ваъда қилган нарсани умид қиламан. Ул зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларки:
" مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنْ الْأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لَا يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيْئًا".

“Кимда ким бир ҳидоятга чақирса, унга эргашган кишиларнинг ажрларича ажр олади ва унинг олиши уларнинг ажрларидан бирор бир нарсани камайтирмайди”. Бу ҳадисни Муслим ва у кишидан бошқалар ривоят қилишган. “Ал-Аҳодисус-Саҳиҳаҳ” китобида 863-рақам билан чиқарилган.

----------------------------------------------------------------------------
1. “Наҳл-44-оят”
2. Бухорий ва Муслим ривоятлари. “Қиём” рукнида тўлиқ ҳолда келади.
3. Бухорий, Муслим, Аҳмад ривоятлари. Бу ҳадис “Ирвоул-ғолил” китобидан 213-рақам билан чиқариб келтирилган.
4. Мен айтаманки, бу саҳиҳ ҳадисдир. Уни бир неча имомлар саҳиҳ дейишган. Мен уни “Саҳиҳи Абу Довуд” китобидан чиқарганман.
5. Саҳиҳ ҳадис. Ибнул-Муборак “Зуҳд” китобида, Абу Довуд ва Насоий “жаййид” санад билан ривоят қилишган. Мен уни “Саҳиҳа”да 761-рақам билан чиқарганман.

6. Абул-Ҳасанат Ал-Лукнавий ўзларининг "Кичик жомеъни мутолаа қилувчига ката фойда" номли китобларида Ҳанафий фиқҳи китобларининг мартабаларини, улардан қайсиларига суянилмаслигини зикр қила туриб, 122-123-саҳифаларда шундай дейдилар: "Биз зикр қилиб ўтган китобларнинг тартиблари албатта уларнинг фиқҳий масалалар тартиби бўйича бўлиб, набавий ҳадислар бўйича эмас. Қанчадан-қанча суяниладиган китоблар ва фатволар бўлиб, уларда мавзуъ (тўқима) ҳадислар тўлиб ётибди. Кўпдан-кўп буюк фуқаҳолар уларга суянгандир. Агар мана шу китоб ва фатволарга чуыурроы назар солсак, уларнинг соҳиблари гарчи комил инсонлар бўлсалар ҳам хабарларни нақл қилишликда бепарволик қилганликлари кўринади".
Мен айтаманки (Албоний): Анна шундай буюкларнинг китобларида келадиган мавзуъ-ботил ҳадислардан бири: "Кимки Рамазоннинг охирги жумасида фарз намозларни ўқиса, умри давомида етмиш йиллик ўқимаган намозларнинг ўрнини босади" деган ҳадисдир. Ал-Лукнавий раҳимаҳуллоҳ ўзларининг "Мавзуъ хабарлардаги марфуъ асарлар" номли китобларининг 315-саҳифасида шу ҳадисни келтириб шундай дейдилар: "Али ал-Қорий "Катта ва кичик мавзуълар" номли китобларида: "Қатъий ботилдир. Чунки у "бирон бир ибодат ўтиб кетгна йиллардаги бажарилмаган ибодатларнинг ўрнини қопламайди" деган ижмоъга тескаридир. Сўнг "Ҳидоя" китобининг шарҳи бўлмиш "Ан-Ниҳоя" китобининг соҳиби бу (мавзуъ ҳадис)ни нақл қилишлигининг эътибори йўқдир. Худди шунингдек бошқа шарҳларда ҳам буни келишининг эътибори йўқдир. Чунки улар муҳаддис олимлар эмаслар ва уни бирорта муҳаддисларнинг китобига боғламадилар ҳам" деди (Али Ал-Қорий). Шавконий ҳам ўзларининг "Мавзуъ ҳадислар ҳақидаги жамланган фойдалар" номли китобларида ҳам шу каби сўзларни айтиб, бундай дедилар: "Бу шак-шубҳасиз мавзуъдир. Мен уни мавзуъ ҳадислар жамланган китобларнинг бирортасида топмадим. Лекин у бизнинг манна шу асримизда Санъо шаҳридаги фуқаҳоларда машҳур бўлиб, кўпчиликлари уни қиладиган бўлдилар. Мен билмадим, Ким уни тўқиб чиқардикин? Аллоҳ каззобларни лаънатласин!" (54-саҳифа).
Сўнгра Ал-Лукнавий шундай дедилар: "Мен ривоятлар ва вазифалар ёзилган китобларда турли лафзларда, қисқартирилган ва кенгайтирилган ҳолда ақлий ва нақлий далиллари билан келтирилган бу ҳадиснинг тўқима эканини исботлаб, "Рамазоннинг охирги жумасидаги бидъатлардан биродарларни сақлаш" номли рисола ёздим. Ва унда зеҳнларни очадиган ва унга қулоқ солинадиган фойдаларни келтирдим. Бас. Уни қўинглар, чунки бу бобдаги фойда бебаҳо ва юксакдир".
Мен айтаманки (Албоний): Мана бу каби ботил ҳадисларни фиқҳ китобларида келиши ана шу китобларда келган ва бирорта мўътабар ҳадис китобларга боғланмаган бошқа ҳадисларга бўлган ишончни йўқотади. Али Ал-Қорийнинг сўзларида шу маънога ишора бор. Мусулмонга вожиб иш шуки, у ҳадисни шунга мутаҳассислиги бўлган ҳадис аҳлидан олишлиги керак. Зеро, қадимдан шундай гап бор: "Мака аҳли у ердаги тоғ дараларни билувчироқ ва уй эгаси ўз ҳовлисида нима бор эканини билувчироқдир".

7. Имом Ан-Нававий раҳимаҳуллоҳ "Ал-мажмуъ шарҳ ал-муҳаззаб" номли китобларининг 1/60 саҳифасида қисқача шундай дейдилар: "Аҳли ҳадис ва бошқа муҳаққиқ (тадқиқотчи) уламолар айтадиларки: Агар ҳадис заиф бўлса, у ҳолда бу ҳадис ҳақида "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар", ёки "шундай қилдилар", ёки "шунга буюрдилар", ёки "бундан қайтардилар" каби қатъий шаклдаги ибораларни айтиб бўлмайди. Балки бундай ўринларда "у кишидан ривоят қилинишича", ёки "нақл қилинишича", ёки "ривоят қиладиларки" деган иборалар ишлатилади. Қатъий иборалар фақат саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар учун бўлиб, иккилантирадиган иборалар эса булардан бошқаларига ишлатилади. Акс ҳолда инсон у киши ҳақида ёлғон гапирганга ўхшаб қолади. Мана шу одоб асҳобларимиз ва бошқа китоблар ёзган уламолар ва жумҳур фуқаҳоларнинг одобидир. Балки баъзи сохта муҳаддисларни эътиборга олмаганда – мутлақо – илм эгаларининг одобларидир. Сохта дейишимга сабаб улар қаттиқ бепарволикка йўл қўядилар ва кўпинча саҳиҳ ҳақида гапирганда "ривоят қилинишича" деган иборани ишлатиб, заиф ҳадисда эса "айтдилар" ки "фалончи ривоят қилди", деб айтадилар. Бу эса хатоликдир".

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 02:30 PM
#2
Китоб услуби


Китобдан кўзланган мақсад Набий соллалоҳу алайҳи вассалламнинг намоздаги кўрсатмаларини баён қилиш бўлгани учун ҳам, ўз-ўзидан юқорида зикр қилинган сабабларга кўра уни ёзишлигимда бирор бир мазҳабга қайд қилиб қўймаслигим ва фақатгина Набий соллалоҳу алайҳи вассалламдан саҳиҳ йўл билан собит бўлган нарсаларнигина келтиришимни зарур деб топдим. Мана шу ишимда мусулмонлар жамоати ичидан қадимги ва хозирги муҳаддисларнинг мазҳабини8 лозим тутдим(9). Бу борада Ал-Ҳасан бин Муҳаммад айтган мана бу мисралар қандайин гўзал:

Аҳлул ҳадис - аҳли Расулуллоҳ
Ўзларига ҳамроҳ бўлмасаларда
нафасларига бўлдилар ҳамроҳ.10

Шунинг учун ҳам бу китоб иншаоллоҳ кўплаб ҳадис ва фиқҳ – турли хил мазҳабларнинг шу мавзуга тегишли - китобларнинг қаърига бўлиниб кетган нарсаларни жамлагувчи китоб бўлади. Ва бу китобда жамланган ҳақни бошқа бирор бир китоб ва мазҳаб жамламайди. Ва иншаоллоҳ бу китобга амал қилган киши Аллоҳ ҳидоятлаган кишилардан бўлади. (Сўнгра Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни улар ихтилоф қилган Ҳақ Йўлга йўллади. Аллоҳ Ўзи истаган кишиларни Тўғри Йўлга ҳидоят қилади.) 11
Сўнг, мен ўзимга ушбу услубни танлаганимда – у ҳам бўлса, саҳиҳ суннатни ушлаш – ва мана шу китобимда ҳамда, иншаоллоҳ, одамлар орасида тарқалишидан умидда бўлинган бошқаларида ҳам ушбу услубни қўллаётганимда ҳамма тоифалар ва мазҳаблар бунга рози бўлмасликларини яхши билардим. Балки уларнинг баъзилар ёки кўплари мен томонга таъна тилларини ва маломат қаламларини йўналтирадилар деб билардим. Ва бу нарсаларни ўзим учун хеч қиси йўқ деб билдим. Чунки, мен билардимки одамларни рози қилишлик эришиб бўлмайдиган ғоядир. Ҳамда, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассаллам: “Ким одамларни Аллоҳни ғазаблантириб бўлса ҳам рози қилса, Аллоҳ уни одамларнинг ўзларига топшириб қўяди.” – дегандилар. 12
(مَنْ أَرْضَى النَّاسَ بِسَخَطِ الله وَكَلَهُ الله إِلَى النَّاسِ)
Қуйидаги мисраларни айтган кимсани Аллоҳ мукофотласин:

Таъначининг таънасидан хеч ким бўлмас омонда
Ғор ичига беркинса ҳам баланд тоғлар томонда
Бирор кимса бўлармикин инсонлардан омонда
Гар ғоиб бўлса ҳам бургут яшар томонда

Аллоҳ Таоло мўминларни буюрган ва Расуллар саййиди пайғамбаримиз Мухаммад соллалоҳу алайҳи вассаллам баён қилиб кетган энг тўғри йўл мана шу деб эътиқод қилишимнинг ўзи менга кифоядир. Ва бу йўл сахобалар, тобеъинлар ва улардан кейингиларнинг йўли бўлиб, улар ичида ҳозирги кунимизда жумҳур (кўпчилик) мусулмонлар ўзларини нисбат бераётган мазҳабларнинг тўрт имомлари ҳам бордир. Уларнинг ҳаммалари суннатни маҳкам ушлашлик ва ҳар бир масалада унга мурожат қилишлик вожиблигига ва унга хилоф бўлган сўз ҳар қандай улуғ кишининг сўзи бўлишидан қатъий назар уни тарк қилишлик зарурлигига иттифоқ қилишгандир. Чунки, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи вассалламнинг шаънлари улуғроқ ва йўллари эса тўғрироқдир. Шунинг учун ҳам мен уларнинг (яъни, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейинги имомларнинг) йўлларига иқтидо қилиб, изларидан бордим ва агар сўзларига хилоф бўлса ҳам ҳадисларни маҳкам ушлашлик кераклиги ҳақидаги буйруқларига амал қилдим. Зеро, ушбу тўғри услуб-йўналишни танлашлигимда ва кўр-кўрона тақлиддан юз ўгиришимда бу буйруқларнинг ниҳоятда катта таъсири бор. Аллоҳ Таоло уларни менинг номимдан Ўзи мукофотласин!
(Ушбу манҳажни бизга нақл қилган ҳурматли устоз, муҳаддис олим Албонийга ҳам Аллоҳ таоло бизлар номимиздан чиройли мукофотлар ато этсин! – тарж.изоҳи.)

-----------------------------------
8. Абул-Ҳасанат Ал-Лукнавий “Калом имоми имом орқасидаги қироатга тааллуқли масаласи хақида” номли китобнинг 156 саҳифасида шундай дейдилар: “Ким ўзини ўзи мажбурлашдан четланган ҳолда инсоф назари билан қараб, фиқҳ ва усул денгизларига шўнғиса, уламолар ихтилофлашган асосий ва иккинчи даражали масалаларнинг кўпида муҳаддислар мазҳаби бошқаларидан кўра кучли эканини кўради. Мен ҳар қачон ихтилоф йўлакларида сайр қилганимда муҳаддислар сўзларини инсофга энг яқин ҳолда топаман. Аллоҳ уларга савобларини кўпайтирсин ва уларга қилган хизматлирига яраша мукофотлар берсин! – ҳа, аслида мана шудай – қандай ҳам ундоқ бўлмасин ахир улар Набий соллалоҳу алайҳи вассалламнинг ҳақиқий меросхўрлари-ку ва шариатдаги ноиблари-ку?! Аллоҳ барчамизни уларнинг жамоатида тирилтирсин ва уларга муҳаббат қилган ҳолда уларнинг сийратларида вафот топдирсин!”

9. Ас-Субкий “Ал-Фатава” китобининг 1/148 да шундай дейдилар: “...сўнг, албатта мусулмонларнинг энг муҳим ишларидан бири намоздир. Шунинг учун ҳам ҳар бир мусулмонга унга эътибор қилиш, уни сақлаш ва шиорларини қоим қилиш вожибдир. Намозда ижмо қилинган ва уни четлаб ўтиш мумкин бўлмаган амаллар, ҳамда олимлар вожиб ва вожиб эмаслиги ҳақида ихтилоф қилишган амаллар бўлиб, бундай масалаларга тўғри ёндошишнинг икки йўли бордир. Бири, имкон қадар ихтилофдан чиқишга интилиш ва иккинчиси эса, Набий соллалоҳу алайҳи вассалламдан қилинган ривоятларнинг сахихини топиб уни лозим тутишликдир. Бас, ким шундай қилса унинг намози тўғри ва солиҳ амал бўлади ва Аллоҳ Таолонинг қуйидаги оятига дахилдор бўлади: “Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин”
Шу ўринда мен айтаманки: “Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, бундай ҳолатда иккинчи йўлни тутиш авлороқ балки вожибдир. Чунки биринчи йўлни тутишликда – кўп масалаларда имкон топилмаслиги эътибори билан – Набий соллалоҳу алайҳи вассалламнинг “Мен намоз ўқиганимни кўрганингиздек намоз ўқинг!” деган буйруқларига амал бўлмай қолади. Чунки, биринчи йўлни тутишлиги билан унинг намози Набий соллалоҳу алайҳи вассалламнинг намозларига тескари бўлиб қолиши мумкин.

10. Ҳасан бин Муҳаммад Ан-Насавийнинг мисралари. Бу мисраларни хофиз Зиёвуддин Ал-Мақдисий “Ҳадис ва унинг аҳлининг фазли” номли китобнинг бир қисмида келтирганлар.

11. Бақара сураси 213 оят

12. Ат-Термизий, Ал-Қузаъий, Ибни Бишрон ва бошқалар. Мен бу ҳадиснинг санадлари ҳақида “Таҳовия ақидасининг шарҳи” китобининг ҳадисларини тахриж қилаётганимда ва “Ас-Саҳиҳа” да 2311 рақами остида гапириб ўтганман. Ва бу ҳадисни мавқуф деганларнинг гаплари бу ҳадисга зарар бера олмаслигини ва Ибни Хиббон уни сахих деганини баён қилганман.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 03:02 PM
#3
Суннатга бўйсуниб эргашиш хусусидаги имомлар сўзлари ва унга қарама-қарши бўлиб қолган сўзларини тарк этиш ҳақида

Ушбу ўринда имомларнинг биз хабардор бўлган баъзи сўзларини келтиришимиз фойдали ишлардан бўлади. Шояд бунда насиҳат бўлса ва шояд у имомларга тақлид қилган кишиларга, балки у (имом)лардан пастроқ мавқедаги кишиларга кўр-кўрона(13) даражада тақлид қилган кишиларга эслатма бўлса. Тақлид қилганлар имомлар мазҳабларини ва сўзларини шундай мустаҳкам тутишадики, гўёки бу нарсалар осмондан тушгандек.
Аллоҳ азза ва жалла Аъроф сурасининг 3-оятида айтадики:
اتَّبِعُوا مَا أُنْزِلَ إِلَيْكُمْ مِنْ رَبِّكُمْ وَلَا تَتَّبِعُوا مِنْ دُونِهِ أَوْلِيَاءَ قَلِيلًا مَا تَذَكَّرُونَ

(Ибни Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятни тафсир қилиб айтдиларки: “Аллоҳ таоло оламга хитоб қилиб айтади: “Роббиларингиз томонидан сизларга туширилган нарсага эргашингиз. Яъни уммий пайғамбар йўлларидан юриб борингиз. Бу пайғамбар сизларга барча нарсаларнинг Роббиси ва Молики томонидан китоб келтирди. Бу кишидан бошқа авлиёларга эргашмангиз”. Яъни Расулуллоҳ сизларга келтирган нарсалардан чиқиб бошқасига эргашмангиз-ки, у ҳолда сизлар Аллоҳнинг ҳукмидан бошқанинг ҳукмига бурилиб кетган бўласизлар. “Сизлардан жуда оз одам насиҳатни қабул қилади”. Бу сўз Аллоҳнинг: “Сиз ҳар қанча қизиқсангиз, хоҳласангиз ҳам, одамларнинг кўпчилиги мўмин бўлмайди” деган оятига ўхшайди.)

1-Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ.
Тўрт имомнинг аввали имом Абу Ҳанифа Ан-Нуъмон бин Собит бўлади. Аллоҳ у кишини раҳматига олсин. Бу кишидан соҳиблари-ўқувчилари турли сўзлар ва ҳар хил ибораларни ривоят қилишганки, уларнинг ҳаммаси бир нарсага олиб боради. У ҳам бўлса – ҳадиснинг қабул қилиб олинишнинг вожиблиги ва имомларнинг унга қарама-қарши бўлиб қолган фикрларига тақлид қилишни тарк этишдан иборат.

1. " إذا صح الحديث فهو مذهبي "
“Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, демак у менинг мазҳабимдир”. (14)

2. " لا يحل لأحد أن يأخذ بقولنا ما لم يعلم من أين أخذناه"
“Сўзимизни қаердан олганимизни билмаган ҳар қандай инсонга бизнинг сўзимизни олиши ҳалол бўлмади”. Бир ривоятда: “Менинг далилимни билмасдан менинг сўзим билан фатво берувчи кишига (менинг сўзим) ҳаромдир” дейилган. Бошқа ривоятда қуйидаги қўшимчаси ҳам бор: “Биз, шубҳасиз, башар-одаммиз. Бугун бир сўзни айтиб, эртага ундан қайтамиз”. Яна бир ривоятда эса: “Эй Яъқуб (бу Абу Юсуфдир), сенга раҳмат бўлсин! Мендан эшитаётган ҳар бир гапимни ёзаверма, чунки мен бугун бир фикрни тўғри деб билиб, эртага уни тарк этаман. Ёки эртага бир фикрни тўғри деб билиб индинига уни тарк этаман”. (16)

3. “Қачонки мен Аллоҳ таолонинг Китоби ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабарларига тескари бир сўз айтган бўлсам, менинг сўзимни тарк этинглар”. (17)

2-Молик бин Анас раҳимаҳуллоҳ.

1. Имом Молик бин Анас айтганларки: “Мен фақат одамман холос. Хато ҳам киламан, тўғри ҳам қиламан. Сизлар эса менинг фикримга қаранглар. Китоб ва Суннатга мувофиқ келган барча сўзларимни олинглар, Китоб ва Суннатга мувофиқ келмаган барча сўзларимни эса тарк этинглар”. (18)

2. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин ҳар қандай инсон борки, унинг баъзи сўзлари олинса, (баъзилари) тарк этилади. Фақат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинггина барча сўзлари олинади. (19)

3. Ибни Ваҳб айтади: “Таҳорат қилишда оёқ бармоқларининг орасини ҳилол қилиш ҳақида Моликдан сўралганида, унинг: “Одамларга буни қилиш шарт эмас”, деганини эшитдим. Одамлар (у кишининг атрофида) камайгунча Моликни (ўз ҳолига) қўйиб турдим-да, кейин унга: “Бу ишни қилишда бизда суннат бор” дедим. У киши: “Қандай суннат?” – деб сўради. Мен айтдим: “Лайс бин Саъд, Ибни Луҳайъа ва Амр бин Ал-Ҳорис (бу уч киши) Язид бин Амр Ал-Муофирийдан, у эса Абу Абдурроҳман Ал-Ҳубалийдан, у эса Ал-Муставрид бин Шаддод Ал-Қурошийдан ривоят қилди, айтадики: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни оёқларининг бармоқлари орасини жимжилоқлари билан ишқалаётганлари қўрганман”. Шунда Молик: “Бу чиройли ҳадис экан, мен уни фақат шу соатдагина эшитдим” деди. Шундан кейин Молик ушбу масала ҳақида сўралганида, (оёқ) бармоқлари орасини ҳилол қилишга буюраётганини эшитдим (дейди Ибни Ваҳб)”. Ибн Абу Хотимнинг "Жарҳ ва таъдилга муқаддима" китоби, 31-32-с.

3-Аш-Шофеъий раҳимаҳуллоҳ.
Имом Шофеъий раҳмаҳуллоҳга келсак, бу борада у кишидан нақл қилинган сўзлар кўпроқ ва чиройлироқдир.(20) Бу кишининг мазҳабларида бошқаларга нисбатан бу масалага эргашганлари кўпроқ ва бахтлироқдир. Бу нақллардан баъзилари:

1. “Ҳар қандай инсон борки, ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари кетиб ундан махфий қолади. Мен нимаики айтган бўлсам, ёки бирон асл-асос қўйган бўлсам-у, шу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг менинг сўзимга қарама-қарши ҳадислари бўлса, охирги сўз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сўзлари бўлади ва менинг сўзим ҳам мана шудир”. (21)

2. “Мусулмонлар ижмоъ (иттифоқ) қилишдики, агар бир кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан келган суннат аниқ-равшан бўлса, бирор кимсанинг сўзи туфайли у суннатни тарк этиши унга ҳалол бўлмайди”. (22)

3. “Қачон менинг китобимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига қарма-қарши (сўз) топсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларини гапирингиз ва менинг айтган сўзимни тарк этингиз”. (Бир ривоятдаSmile “Ўша суннатга эргашингиз ва бирор кишининг сўзига илтифот қилмангиз”. (23)

4. “Ҳадис саҳиҳ бўлса, бас, у менинг мазҳабимдир”. (24)

5. "Сизлар(25) ҳадисни ва рижол (ровийларини) мендан кўра кўпроқ биласизлар. Шунинг учун, агар ҳадис саҳиҳ бўлиб, у Кўфаданми, Басраданми, Шомдан бўладими, менга хабарини беринглар ва агар саҳиҳ бўлса, мен уни далил сифатида олай". (26)

6. "Агар мен бир масала хусусида сўз айтган бўлсам-у, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган саҳиҳ хабарга тўғри келмаса ва шундай бўлганини ҳадис аҳли аниқласа, мен тирик бўлсам ҳам, вафот этган бўлсам ҳам, ўша сўзимдан қайтаман". (27)

7. "Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳ (ҳадис)ларига тескари сўз айтаётганимни кўрсангизлар, билингларки, ақлим мени тарк этибди". (28)

8. "Нимаики айтган бўлсам-у бу сўзларим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳиҳлиги аниқланган ҳадисларидан фарқ қилса, сизлар менинг сўзларимга тақлид қилманглар! Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари муҳимроқдир". (29)

9. "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ҳар бир ҳадис менинг ҳам тасдиқлаган сўзимдир, ҳаттоки уни мендан эшитмаган бўлсангизлар ҳам". (30)

4- Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ.
Имом Аҳмадга келсак, бу киши имомлар орасида суннатни энг кўп жамлаган ва уни мустаҳкамроқ тутган киши эдирлар. Ҳатто бу киши фикрларни ўз ичига олган китоб ёзишни ёмон кўрардилар. Шунинг учун айтган эдиларки:

1- «Менга тақлид қилма, Молик, Шофиъий, Авзоъий ва Саврийларга ҳам тақлид қилма. Улар қаердан олган бўлишса, ўша жойдан олгин». (31)
Бир ривоятда: «Сен динингни бу одамлардан бирортасига эргаштирма. Пайғамбар صلى الله عليه و سلم ва саҳобаларидан нимаики келган бўлса, дарҳол уни ол. Улардан кейинги тобиъинлардан келган нақлларда эса кишида танлаш ихтиёри бор». (32)

2. «Авзоъийнинг фикри, Моликнинг фикри ва Абу Ҳанифанинг фикри - буларнинг барчаси фикрдир холос. Мен учун (фикрлар) баробардир. Ҳужжат фақат асарлар (ҳадислар)дадир». (33)

3. "Кимда-ким Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг бирон бир ҳадисларини рад этса, демак у ҳалокат ёқасига туриб қолибди". (34)
Ҳадисни мустаҳкам тутиш ва (асоссиз) илмсизлик билан имомларга тақлид қилмаслик хусусидаги имомлар сўзлари мана шулардир. Аллоҳ Таоло улардан рози бўлсин. Бу сўзлар шундай аниқ ва равшанки, бирор бир тортишув ва таъвил (маънони бошқа тарафга буриш)ни қабул қилмас. Бинобарин, ушбу сўзлардан шу нарса тушуниладики, агарда бир инсон саҳиҳ суннатда келган барча нарсаларга мустаҳкам риоя қилса ва бу билан имомларнинг баъзи сўзларига тескари бўлса ҳам, у имомларнинг мазҳабларидан ажралмаган ва уларнинг йўлидан чиқиб кетмаган бўлади. Аксинча бундай инсон уларнинг барчаларига эргашган ва ҳеч қачон бўшашмайдиган мустаҳкам боғич (Иймону Ислом)ни қаттиқ ушлаган ҳисобланади. Аммо имомлар сўзларига тескари бўлгани учунгина саҳиҳ суннатни тарк этувчи кимса эса бу инсон каби эмасдир. Чунки бундай қилган кимса имомларга осий ва уларнинг юқорида ўтган сўзларига мухолиф бўлади. Аллоҳ Таоло айтадики:
{فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا (النساء: 65) }
Маъноси: «Йўқ, (Эй Муҳаммад صلى الله عليه و سلم ) Роббингизга қасамки, одамлар ораларида пайдо бўлган барча масалаларда Сизни ҳакам қилмагунларича ҳеч қачон мўмин бўла олмайдилар. Бундан ташқари улар ўз қалбларидан Сиз чиқарган ҳукм хусусидаги ҳар қандай ҳараж-норозилик, ёқтирмасликни йўқ қилмагунларича ҳамда мутлақо таслим бўлмагунларича мўмин бўла олмаслар» (Нисо сураси, 65-оят).
Яна Аллоҳ Таоло айтадики:
{فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَنْ تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ (النور:63)}
Маъноси: «Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг ишлари-йўллари, манҳажлари, суннатлари ва шариатларига тескари бўлувчилар бошларига фитна келишидан (яъни қалбларига куфр, нифоқ ёки бидъат келишидан) ёки бошларига аламли азоб тушишидан (яъни дунёда қатл қилиниш, ҳад урилиш, қамалиб қолиш ёки шу кабиларга мубтало бўлишдан) огоҳ бўлишсин». (Ибн Касир тафсири асосида таржима қилинди.)
Ҳофиз Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳу таоло айтади: «Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم амрлари (ишлари, суннатлари, буйруқлари) етган ва уни билган ҳар бир кишига уни умматга етказиши вожиб бўлади. Шунингдек, умматга насиҳат қилиши ва суннатга эргашишни уларга буюриши ҳам вожибдир, гарчи у суннат уммат орасидаги улуғ инсоннинг фикрига қарама-қарши бўлса ҳам. Чунки хато қилиб (янглишиб) баъзи ишларида Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم га қарши бўлиб қолган ҳар қандай улуғ инсоннинг фикридан кўра Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг суннатларини улуғлашлик ва эргашишга Ул зот ҳақлироқдирлар. Мана шу ўринда саҳобалар ва улардан кейингилар саҳиҳ суннатга тескари бўлувчи ҳар бир кишини рад этишарди. Баъзан қаттиқроқ ҳам рад этишарди(35). Рад этаётганда ўша инсонни ёмон кўрганлари сабабли эмас, аксинча у одам улар орасида севимли, кўнгилларида улуғланган инсон бўларди. Лекин улар учун Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم севимлироқ ва у кишининг суннатлари ҳар бир яралмишнинг ишидан кўра юқорироқ даражада эди. Қачонки Расулуллоҳнинг суннатлари бошқа бир кишининг ишига қарама-қарши бўлиб қолса, Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг суннатлари устун қўйилишга ва эргашишга авлороқдир. Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم га тескари бўлиб қолган киши, гарчи (хатоси сабабли) кечирилган бўлса ҳам, унинг улуғлиги бунга тўсқинлик қила олмайди(36) . Аксинча, Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг ишлари кечирилган бу мухолиф кишининг ишига тескари эканлиги очиқ-ойдин бўлганидан сўнг одамларнинг унга қарама-қарши йўл тутишларини у ёмон кўрмайди”.(37)

Мен айтаманки: Қандай бу нарсани ёмон кўришсин, ахир юқорида ўтгандек уларнинг ўзлари эргашувчиларга суннатга эргашишни амр қилишган ва ўзларининг суннатга мухолиф бўлиб қолган сўзларини тарк этишни вожиб қилишган. Балки Шофиъий раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ суннатни, ҳатто гарчи у суннатни Шофиъийдан олмаган бўлишса ҳам, ёки у киши ўша суннатга қарши бўлиб қолган бўлсалар ҳам, ўзларига нисбат беришларни асҳобларига-ўқувчилари ва эргашувчиларига амр қилганлар. Шунинг учун муҳаққиқ олим Ибн Дақиқил-Ийд раҳимаҳуллоҳ тўрт мазҳаб имомларидан алоҳида ҳар бирларининг ёки ҳаммаларининг саҳиҳ ҳадисга қарши бўлиб қолган масалаларини катта бир китобга жамлаганлар ва унинг аввалида айтганларки: “Ушбу масалаларни мужтаҳид имомларга нисбат бериш ҳаромдир. Уларга тақлид қилувчи фақиҳларга ушбу масалаларни билиш вожиб бўлади. Токи уларни имомларга нисбат бериб қўйиб уларнинг шаънига ёлғон гапириб қўйишмасин”. (38)

--------------------------------------------------------------
13. Имом Таҳовий ушбу тақлидни назарда тутиб айтадики: “Фақат асабий (бир нарсага ёпишиб олиб ўшанга рози бўлиб қолган киши) ёки бепарво одамгина тақлид қилади”. Бу сўзни Ибни Обидийн “Расмул-Муфтий” рисоласининг 1-жузъ 32-саҳифасида келтиради.

14. Ибни Обидийн “Ал-Ҳошия” рисоласининг 1-жузъ 63-саҳифасида ва “Расмул-Муфтий” рисоласининг 1-жузъ 4-саҳифасида нақл қилган ҳамда шайх Солиҳ Ал-Фуланий “Ийқозул-Имамий” китобининг 62-саҳифасида ва булардан бошқалар нақл қилишган. Ибни Обидийн “Шарҳул-Ҳидоя” китобидан Ибнул-Ҳумомнинг шайхи бўлмиш Ибну Шаҳна Ал-Кабирдан қуйидаги сўзларни нақл қилади:
“Агар ҳадис саҳиҳ бўлиб ҳанафий мазҳабга қарама-қарши бўлса, ҳадисга амал қилинади. Шунда бу Абу Ҳанифа мазҳаби бўлади. Саҳиҳ ҳадисга амал қилгани учун Абу Ҳанифага тақлид қилган киши мазҳабдан чиқиб кетмайди. Чунки ҳақиқатда Абу Ҳанифадан саҳиҳ ривоят борки, у киши: “Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, демак у менинг мазҳабимдир” деб айтганлар. Ушбу сўзни имом Ибн Абдулбарр Абу Ҳанифа ва бошқа имомлардан ҳикоя қилади.
Мен айтаманки (Албоний): “Бу уларнинг илмлари комиллиги ва тақволарининг тўлиқлигидандир. Шу жиҳатданки, у имомлар бу сўзлари билан суннатнинг барчасини қамрамаган, билмаганликларига ишора қилишдир. Имом Шофеъийнинг буни очиқ айтганлиги тўғрисидаги нақл кейинроқ келади. Баъзан имомларга етиб келмаган суннатга улардан қарама-қарши сўзлар ҳам содир бўлиб қолади. Шунда улар бизни суннатни мустаҳкам тутишга ва суннатни уларнинг мазҳаблари қилиб олишимизга буюриб кетишган. Аллоҳ таоло уларнинг барчаларини ўз раҳматига олсин!”.

15. Ибн Абдулбарр “Ал-Интиқоу фи Фазоилис-Саласатил-Аимматил-Фуқаҳои” китобининг 145-саҳифасида, Ибнул-Қоййим “Иъламул-Муваққиъийн” китобининг 2-жузъ 903-саҳифасида, Ибни Обидийн “Ал-Баҳрур-Роъиқ” китобининг ҳошиясида ва бошқалар нақл қилишган (тахриж қисқартирилди –тарж.изоҳи).

16. Мен айтаманки (Албоний): Абу Ҳанифанинг бундай дейишининг сабаби бу имом кўп сўзларини қиёс устига бино қилар эдилар. Агарда у кишига кучлироқ бошқа бир қиёс маълум бўлса, ёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис етиб келса, дарҳол уни олиб, олдинги сўзни тарк этардилар. Аш-Шиъроний “Ал-Мийзон” китобининг 1-жузъ 62-саҳифасида бундай дейди, унинг қисқача сўзи:
“Имом Абу Ҳанифа – Аллоҳ у кишидан рози бўлсин – шаънлари хусусида бизнинг эътиқодимиз ва барча инсофлилар эътиқоди шуки, агар у киши шариат девонлашганидан кейин (яъни китобларга тартибланигандан кейин) ва ҳадис ҳофизларининг юртлар кезиб шариатни жамлаб зафарга эришганларидан кейин яшаганларида (жамланган суннатларни) олиб қилган барча қиёсларини тарк этган бўлардилар. Шунда у кишининг мазҳабида ҳам бошқа мазҳабдаги каби у кишига нисбат берилган қиёслар оз бўларди. Лекин бу кишининг асрларида шариат далиллари тобеъинлар ва уларга эргашганлар билан бирга шаҳарлар, қишлоқлар ва минтақаларда тарқоқ бўлгани сабабли ўз-ўзидан маълум бўладики, бошқа мазҳабдан кўра бу кишига нисбат берилган қиёс бу кишининг мазҳабида кўпайиб кетди. Бунинг сабаби қиёс қилган масалаларида у кишида далил бўлмаганлигидандир. Бошқа имомларда эса унинг аксинчаси содир бўлди. Чунки уларнинг замонларида ҳадис ҳофизлари ҳадислар талаби ва уларни жамлаш учун шаҳарлар ва қишлоқларни кезиб ҳадисларни жамлаб тартиблашди. Шунда шариат ҳадислари бир-бирларига жавоб берадиган бўлди. Мана шу (Абу Ҳанифа) мазҳабидаги қиёсларнинг кўп бўлганлиги ва бошқа мазҳабларда унинг оз бўлганлиги сабабидир”.
Аш-Шиъронийдан бу гапларнинг энг кўп қисмини Абул-Ҳасанот “Ан-нафиъул-Кабир” китобининг 135-саҳифасида нақл қилиб, бу гапларни қувватлайдиган ҳамда баён қиладиган сўзларини унга илова қилганлар. Хоҳлаган киши у китобга мурожаат қилсин.
Мен айтаманки (Албоний): саҳиҳ ҳадисларга Абу Ҳанифадан беқасд қарама-қарши содир бўлиб қолиш ҳолатларининг узри шу экан, бу узр қатъий қабул қилингандир. Чунки Аллоҳ таоло бирор нафсга кучи етмаган юкни юкламайди. Шундай экан баъзи жоҳил кимсалардан содир бўлгани каби Абу Ҳанифани таъна қилиш мумкин эмас. Балки у кишига одоб билан муомала қилиш вожиб бўлади, чунки у киши мусулмонларнинг имомларининг бири бўлади. Манна шу имомлар сабабли бу дин сақланиб бизларгача етиб келган. Шу Билан бирга унинг фуруълари-бўлаклари ҳам етиб келгандир. Абу Ҳанифа ҳар қандай ҳолда ҳам ҳоҳ тўғри қилган бўлсинлар, ҳоҳ хато қилган бўлсинлар, ажр олган ҳисобланади. Шунингдек у кишини улуғлайдиганларга у кишининг ҳадисларга қарама-қарши содир бўлиб қолган сўзларини мустаҳкам тутишликда давом этиш жоиз бўлмайди. Чунки бу қарама-қарши сўзлар, сиз кўриб турган далилларга асосан, у кишининг мазҳабидан эмасдир. Шундай экан, булар бир водийда бўлса, анна улар эса бошқа водийда. Ҳақ булар билан улар орасидадир.
"ربنا اغفر لنا ولإخواننا الذين سبقونا بالإيمان ولا تجعل في قلوبنا غلا للذين آمنوا ربنا إنك رءوف رحيم"
(Мазкур оят маъносини Саъдий раҳимаҳуллоҳ тафсиридан қисқача шарҳлаймиз: “Эй Роббимиз, биз ва биздан олдин Иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қил ва бизнинг қалбларимизда, Иймон келтирган кишиларга нисбатан ғиллу ғаш, гинаю адоват ва ҳикду ҳасад бўлишига йўл қўйма! Эй Роббимиз, Сен меҳрибон, раҳмли зотсан!”)

17. Ал-Фуланий “Ал-Ийқоз”нинг 50-саҳифасида нақл қилганлар ушбу сўзни Имом Муҳаммадга ҳам нисбат берганлар. Кейин айтганлаки: “Бу сўзлар ёки шу каби сўзлар мужтаҳид олимга эмас. Чунки у имомларнинг бундай сўзларига муҳтож эмас. Балки бу сўзлар тақлид қилгувчига тааллуққлидир”.
Мен айтаманки (Албоний): Ушбу сўзларга Аш-Шиъроний ўзининг “Ал-Мийзон” китобида (1-жузъ 26-саҳифаси) айтган қуйидаги сўзлари ҳам бино қилинади: “Агар имомим вафотидан кейин саҳиҳ ҳадислар бўлиб уларни имом олмаган бўлса, мен нима қилишим керак?" деган савол қўйсангиз, жавоб шуки: “Ўша саҳиҳ ҳадисларга амал қилиш сизга лозим бўлади. Чунки агар сизнинг имомингизга у ҳадислар етиб унинг наздида ҳам саҳиҳ топилганида, балки у киши сизни у ҳадисларга буюрган бўларди. Зеро имомларнинг барчалари шариат қўлидаги асирлардир. Кимки мана шундай қилса, икки қўли билан яхшиликни эгаллаган бўлади. Кимда ким мен фақат имомим олган ҳадисгагина амал қиламан, бошқасига эмас, деса, бундай одам кўп яхшиликлардан қуруқ қолади. Бу эса худди мазҳаб имомларига тақлид қилган кўпчилик кабидирлар, аммо буларга имомларидан кейинги ҳар бир саҳиҳ ҳадисга амал қилиш яхшироқ бўларди. Шундагина булар имомларининг васиятларига амал қилган бўлишарди. Чунки у имомлар тўғрисидаги бизнинг эътиқодимиз шуки, агар улар ҳозир тирик бўлганларида, улардан кейин келган саҳиҳ ҳадисларни олиб унга амал қилишган ва қилган қиёсларини ҳамда айтган сўзларини тарк этган бўлишарди”.

18. Ибн Абдулбарр “Жомиъ” (2/32)да ривоят қилган.

19. Ушбу сўзни Моликка нисбат берилиши кейинги уламоларда машҳур бўлган. Буни Ибн Абдулҳодий саҳиҳ йўл билан “Иршодиус-Салик” китобининг 1-жузъи 227-саҳифасида ва бошқалар ривоят қилган.

20. Ибн Ҳазм "Усул Ал-Аҳкам" 6-ж. 118-саҳифада айтади: “Дарҳақиқат, ўша тақлид қилинган фақиҳлар тақлид қилишни ботилга чиқарувчи зотлар бўлишган ва асҳоб-ўқувчиларини ўзларига тақлид қилишдан қайтаришган. Улар орасида бу масалада энг қаттиққўл бўлганлари Шофиъийдир. Бу киши (раҳимаҳуллоҳ) саҳиҳ ҳадисларга эргашишга ва ҳужжат вожиб қилган нарсаларни олишга қилган таъкидлари сабабли етук фақиҳ эдилар ва улардан бошқаси бундай мартабага ета олмаган. Бу киши тақлид қилинишдан батамом воз кечганлар ва буни эълон қилганлар. Аллоҳ у кишига бу қилган ишлари учун марҳаматини зиёда қилсин ва ажрини улуғ қилсин. Бу киши ҳақиқатда кўп яхшиликка сабабчи бўлганлар”.

21. Ҳоким Шофиъийга боғланган санади билан ривоят қилган. Буни “Тариху Димашқ” китобида (3/1/15) Ибн Асокир ривоят қилган.

22. Ибнул-Қоййим (2/361) да ва Ал-Фуланий 68-саҳифада ривоят қилишган.

23. Ал-Ҳаровий “Заммул-Калом” (3/47/1)да, Ал-Хотиб “Ал-Ихтижажу биш-Шафиий” (8/2)да ва бошқалар ривоят қилишган.

24. Ан-Нававий (1/63), Аш-Шиъроний (1/57) ва Ал-Фуланий 107-саҳифада ривоят қилишган. Аш-Шиъроний айтади: “Ибн Ҳазм айтадики: “Яъни Шофиъий наздида саҳиҳ бўлса ёки у кишидан бошқа имомларда саҳиҳ бўлса”.
Мен айтаманки (Албоний), “Ан-Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Бизнинг асҳобларимиз (яъни Шофиъий раҳимаҳуллоҳ мазҳабининг уламолари) ушбу асарга амал қилишди. Бу Шофиъий мазҳабининг китобларида маълумдир. Бизнинг бурунги асҳобларимиз бир масалада ҳадис кўрган бўлишса-ю, Шофиъий мазҳабида унга қарама-қарши сўз бўлса, ҳадисга амал қилишган ва фатво бериб айтишганки: “Ҳадисга мувофиқ бўлган нарсалар Шофиъий мазҳабидир”.

25. Аҳмад ибн Ҳанбалга мурожаат.

26. Ибн Абу Ҳотим "Ал-адаб аш-Шофиъия" (94-95), Абу Нуъайм "Ҳилйатул-авлиё" (9/106), Ал-Хотиб "Ал-Иҳтижажу биш-Шофиъия" (8/1), Ибн Асокир (15/9/1), Ибн Абдулбарр "Ал-Интиқоъ" (75), Ибнул-Жавзий "Ал-Манақиб биш-Шофиъий" (499) ва Ҳаравий (2/47/2). Учта санад орқали Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбалдан, у эса отасидан, Шофиъий унга шуни айтганини хабар беради. Демак, бу Шофиъийдан келган саҳиҳ хабардир. Шунинг учун Ибнул-Қоййим "Иъламул-Муваққиъийн" (2/325)да бу гапни тўғридан-тўғри унга (Шофиъийга) тегишли деб айтганлар. Яна Ал-Фуланий "Иказ" (152-с.)да ҳам бу гапни келтириб, айтадиларки: "Байҳақий айтадики: "Шунинг учун ҳам у (Шофиъий) Ҳижоз, Шом, Яман ва Ироқдаги илм аҳлларидан ҳадисларни оларди. У нимаики саҳиҳ бўлса, қабул қиларди ва бунда ўзи яшаётган ердаги мазҳаблардан фарқ қилган ҳақиқат ошкор бўлса, ўша мазҳабларга асосланмас ва қарамас эди. Ундан олдин баъзи (олим)Лар эса фақат ўша жойнинг мазҳабининг асосларига таяниб, ўз мазҳабларига қарама-қарши бўлган саҳиҳ хабарларни ҳатто тасдиқ ҳам қилишмасди, Аллоҳ ҳаммамизни кечирсин!".

27. Абу Нуъайм (9/107), Ҳаравий (47/1), Ибнул-Қоййим "Иъламул-Муваққиъийн" (2/363) ва Ал-Фуланий (104-с.)

28. Ибн Абу Хотим "Ал-Адаб" (93-с.), Абул-Қосим Самарқандий "Ал-Аммалия"да Абул-Ҳафс Ал-Муаддабдан келтиради (234/1), Абу Нуъайм (9/106), Ибн Асокир (15/10/1) саҳиҳ санад билан.

29. Ибн Абу Хотим, Абу Нуъайм ва Ибн Асокир (15/9/2) саҳиҳ санад билан.

30. Ибн Абу Хотим (93-94-с.).

31. Ибнул-Қоййим, “Иъламул- муваққиъийн” 2/203.

32. Абу Довуд "Масаил Имам Аҳмад" (276-277-с.).

33. Ибн Абдулбарр "Жомиъул-баёнул-илм ва фазлихи" (2/149).

34. Ибн ал-Жавзий "Маноқиб" (182-с.)да.

35. Мен айтаманки: ҳаттоинки агар оталари ва уламолари бўлса ҳам. Бу борада Таҳовий “Шарҳи маъонийл-осор” китобининг 1-жуз 372-саҳифасида ва Абу Яъло "Муснади"нинг 3-жуз 1317-саҳифасида ўзининг ишонарли ровийлари санади билан Солимдан ривоят қилишади, у киши айтадики:
إني لجالس مع ابن عمر في المسجد إذ جاءه رجل من أهل الشام فسأله عن التمتع بالعمرة إلى الحج فقال ابن عمر حسن جميل قال فإن أباك كان ينهى عنها فقال ويلك فإن كان أبي نهى عنها وقد فعله رسول الله صلى الله عليه وسلم وأمر به، فبقول أبي تأخذ أم بأمر رسول الله صلى الله عليه وسلم؟! قال: بأمر رسول الله صلى الله عليه وسلم، ققال: فقم عني.
Мен Ибн Умар билан масжидда ўтирган эдим, шунда Шом аҳлидан бир киши у кишининг олдига келиб, умрани ҳажга қўшиб адо этиш, яъни таматтуъ ҳажи тўғрисида сўради. Ибн Умар: "Бу чиройли, гўзал ҳаждир" дедилар. Сизнинг отангиз бундай ҳажни қилишдан қайтарар эди, деди ҳалиги киши. Шунда Ибн Умар: "Сенга қайғу бўлсин, агар отам ундан қайтарган бўлса ҳам Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم уни қилганлар ва унга буюрганлар. Отамнинг сўзини оласанми ёки Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг суннатлариними?" У эса: "Расулуллоҳ صلى الله عليه و سلم нинг суннатларини", деди. Кейин Ибн Умар унга: "Тур менинг олдимдан кет", дедилар. Ушбу хабарни Аҳмад (5700) ва Термизий ҳам келтириб саҳиҳ дейишди. (Шарҳ китобларида келтиришича, Умар ва Усмон розияллоҳу анҳумолар ҳаж таматтуъдан кўра, ҳаж-ифродни афзал деб ҳисоблашган. "Саҳиҳул-Бухорий"нинг №732, 741 ҳадислар шарҳига қаранг.)
Яна Ибн Асокир (7/51/1)да Ибн Абу Зиъбдан қуйидагини келтирадилар: "(Буюк саҳобий Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳунинг ўғли) Саъд бин Ироҳим бир киши хусусида фатво чиқарди. Бунда Робиъ ибн Абу Абдурраҳмоннинг фикрига асосланган эди. Мен (Ибн Абу Зиъб) эса унга бу чиқарилган фатвога тескари келадиган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ҳақида хабар бердим. (Шунда) Саъд Робиъга: "Бизда Ибн АБу зиъб борки, у ҳурматга сазовор одам, қайсики менинг фатвоимга зид келадиган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини айтди", деди. Робиъ эса: "Сен барча ҳаракатингни қилдинг, ва фатво чиқиб бўлди", деди. Бунга Саъд хитоб қилиб: "Во ажаб!!! Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарорини эмас, Саъднинг қарорини юритаманми?! Йўқ, ундай эмас! Мен Саъднинг, онасининг ўғли бўлмиш Саъднинг қарорини бекор қилдим ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарорларини юритдим!" – деди ва ёзилган фатвони келтиришни буюрди. Сўнг уни йиртиб ташлаб, бошқатдан қарор чиқарди".

36. Аслида у одам ҳатто мукофот ҳам олади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: "Агар ҳукм қилувчи ижтиҳод қилиб ҳукм қилса-ю, тўғри топса, унга иккита ажр бўлади. Агарда ижтиҳод қилиб ҳукм қилганда хато қилса, битта ажр бўлади". (Бухорий, Муслим ва бошқалар.)

37. "Иказ ал-Ҳимам" (93-с.).

38. Ал-Фуланий (99-с.)

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 03:16 PM
#4
Имомларнинг баъзи сўзлари (суннатга хилоф бўлиб қолганда) уларнинг издошлари бу сўзларини суннатга эргашиб тарк қилганликлари ҳақида

Юқоридагиларга биноан имомлар издошлари – аввалгилардан кўпчилик, кейингилардан озчилик – имомларининг ҳар бир сўзларини (далил қилиб) олишмаган. Балки суннатга хилоф келиб қолгани уларга аён бўлганидан сўнг уларнинг кўп сўзларини тарк қилишган. Ҳатто икки имом: Муҳммад ибнул-Ҳасан ва Абу Юсуф, Аллоҳ уларни раҳматига олсин, шайхлари Абу Ҳанифага мазҳабнинг тахминан учдан бир қисмида(39) хилоф қилишган. Фуруъ (фиқҳ) китоблари бунинг баёнига кафилдир. Худди шунингдек, Имом Музаний(40) ва Имом Шофиъийнинг бошқа издошлари ҳамда бошқа (имом)ларнинг издошлари ҳақида ҳам шунга ўхшаш сўзлар айтилган. Агар бунга мисолларни келтирадиган бўлсак, сўзимиз чўзилиб, бу баҳсимизда қисқа (баён қилиш) мақсадимиздан четга чиқиб кетамиз. Шунинг учун иккита мисол келтириш билан чегараланамиз:
1. Имом Муҳаммад "Муватто"(41) китобларининг 158-бетида айтдилар: "Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ёмғир сўралганда намоз ўқилмайди деб ҳисоблардилар. Аммо бизнинг наздимизда имом одамлар билан икки ракат намоз ўқиб кейин дуо қилиб кийимини тескари қилиб (астарини ташқарига ўгириб олиб) кийиб олади". (42)
2. Исом ибн Юсуф ал-Балҳий (исмли) Имом Муҳаммад ибнул-Ҳасаннинг соҳиби(43) ва Имом Абу Юсуфнинг мулозими (ҳамроҳи)(44) "Абу Ҳанифанинг сўзларига хилоф бўлган фатволарни чиқарар эдилар, чунки (Абу Ҳанифа)нинг далилларини билмай, бу кишига бошқанинг далили маълум бўлиб қоларди ва шунга асосан фатво берардилар".(45) Шунинг учун ҳам бу киши "рукуъ олдин ва рукуъдан кейин қўлларини кўтарардилар"(46). Чунки бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳйи васалламдан мутавотир даражадаги (санаднинг ҳар бир босқичида тўрт ва ундан кўп ровий бор) ҳадислар келган. Уч имом (Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад)нинг бу (қўл кўтариш)га хилоф иш тутишгани (Исом ибн Юсуфни) бу (ссуннат)га амал қилишдан тўса олмади. Ҳар бир мусулмон ҳам шундай иш тутиши вожиб бўлади, чунки юқорида келтирилганидек тўрт имом ва бошқалардан бу ҳақда кўрсатмалар келган.

Хулоса: Мен умид қиламанки, имомларнинг эргашувчилари бу китобдаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини фақатгина мазҳабларига тўғри келмаслиги учун уни тарк этиб, китобнинг услубини дарҳол қоралашга ўтиб кетишмас. Балки аксинча, Суннат (ҳадислар)га амал қилиш лозимлиги ва ижтиҳодлари Суннатга хилоф келиб қолса, уларни олмаслик ҳақидаги имомларнинг биз юқорида келтирган буйруқларини эслашар деб умид қиламан. Мен яна умид қиламанки, бу (китобнинг услубини қораламоқчи бўлган киши) тушуниб етадики, бу услубни қоралаш ўзи эргашаётган ўша имомларнинг қай бирига бўлса ҳам таъна етказиш бўлади холос. Юқорида баён қилинганидек, биз бу манҳаж (услуб)ни фақат шу имомлардан олдик. Энди кимда-ким бу ишда имомлар(нинг буйруқлари)га эргашмаса, у кимса катта хавф-хатардадир. Чунки бу иш билан у Суннатдан юз ўгиради. Ахир биз Аллоҳ Таоло айтгани каби келишмовчилик пайтида Суннатга мурожаат қилиб унга суянишга буюрилганмиз: «Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, одамлар ораларида пайдо бўлган барча масалаларда Сизни ҳакам қилмагунларича ҳеч қачон мўмин бўла олмайдилар. Бундан ташқари улар ўз қалбларидан Сиз чиқарган ҳукм хусусидаги ҳар қандай ҳараж-норозилик, ёқтирмасликни йўқ қилмагунларича ҳамда мутлақо таслим бўлмагунларича мўмин бўла олмайдилар» (Нисо сураси, 65-оят).
Билъакс, Аллоҳдан сўраб қоламанки, бизни Ўзи қуйидаги оятларида зикр қилган бандалардан қилсин: "Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи "эшитдик ва итоат этдик" демоқдир. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. Ким Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига бўйсунса ва Аллоҳдан қўрқиб тақво қилса, бас, ана ўшаларгина бахт-саодатга эришувчилардир" (Нур сураси, 51-52-оятлар).
Димашқ, 13 Жумода ал-Охир 1370 ҳ.й.

--------------------------------------------------
39. Ибн Обидийн "Ал-Ҳошия" (1/62)да ва Ғаззолийнинг "Ан-Нафиъал-Кабир"ида Лукнавий унинг манбасини кўрсатганлар.
Яна мисол: Абу Юсуф "Китобул-Ҳирож" асарларида устозлари Абу Ҳанифа ва Ибн Абу Лайло (роҳимаҳумуллоҳ)ларнинг рай (фикр)ларига хилоф қилиб, буни қуйидаги сўзлар билан ифодаладилар: "Мен, Абу Юсуф, эса айтаманки ...", "Мен, Абу Юсуф, бундай дейман..." ва ҳоказо.

40. Бу киши ўзларининг "Мухтасар фиқҳ аш-Шофиъий" китобларининг кириш қисмида шундай деб ёзадилар: "Ушбу китобда Муҳаммад ибн Идрис Аш-Шофиъий (роҳимаҳуллоҳ)нинг илми ва сўзларининг таъвили хоҳлаган кишининг тушуниб фаҳмлаши учун тўплангандир. Аммо шу билан бирга унинг ёки бошқа имомнинг сўзларига тақлид қилишдан (Имом Шофиъий) қайтарганликларини унутмасин. Чунки бу одам буларнинг сўзларини тиришқоқлик билан динига солиштирмоғи даркор".

41. Бу китобда (Имом Муҳаммад) Имом Абу Ҳанифа (раҳимаҳумаллоҳ) Билан тахминан 20та масалада хилоф қилганликларини тушунтирадилар. №42, 44, 103, 120, 158, 169, 172, 173, 228, 230, 240, 244, 274, 275, 284, 314, 331, 338, 355, 356 – "Таълиқ ал-Мумажжад ала Муватто Муҳаммад" бўйича келтирилди.

42. "Саҳиҳул-Бухорий"нинг №503, 509 ва "Саҳиҳул-Муслим"нинг №894 ҳадисларнинг шарҳига қаранг.

43. Ибн Обидийн (Исом)ни улар қаторида "Ал-Ҳошия"да (1/74) ва "Расм ал-Муфти" (1/17)да ҳам зикр қилган. Қуроший уни "Ал-Жаваҳир ал-Маъдия фи тобақот ал-Ҳанафия"да (347-с.) зикр қилиб бундай деган: "У ҳадис ровийлари орасида сиқот (ишончли)дир. У ва унинг укаси Иброҳим ўзларининг даврларида Балҳнинг икки шайхи эдилар".

44. "Ал-Фавоид ал-Баҳия фи тарожум ал-Ҳанафия" (116-с.).

45. "Ал-Баҳр ар-Роиқ" (6/93) ва "Расм ал-Муфтий" (1/28).

46. Ал-Фавоид ал-Баҳия фи тарожум ал-Ҳанафия" (116-с.). Сўнгра "Ал-Фавоид..." муаллифи Абдулҳайй Лукнавий (1264-1304 ҳ.й.) қуйидаги изоҳни берадилар: "Макҳул (орқали) келтирган ҳикояда гўёки Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ): "Кимки намозида қўлини кўтарса, нмаозини барбод қилибди" деган ривоят ёлғон эканлиги ушбу ҳабардан хулоса қилинади. Мана шу (Абу Ҳанифага нисбат берилган) сўз Олий Мирза Ал-Итқонийни янглишиб фатво чиқаришга сабаб бўлган. Бу ҳақда унинг таржимаи ҳолида келтирилгандир…".


«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 04:45 PM
#5
Шубҳалар ва уларга жавоб

Бу мен бу рисолани ушбу китобнинг биринчи бор чиқишидан сўнг ўнг йилдан кейин ёзганман. Бизга бу орадаги вақт ичида бу китобнинг ёш мўминларнинг сафларига яхши таъсири борлиги маълум бўлди. (Мазкур таъсир) уларни динларида ва ибодатларида Исломнинг соф манбаъсига, яъни Қуръон ва Суннатга қайтишларининг вожиблигига йўналтирди. Уларнинг ичида, алҳамдулиллаҳ, Суннатга амал қилувчилар ва Суннатга асосан ибодат қилувчилар кўпайди. Ҳатто улар бу билан танилиб қолди, фақат мен улардан баъзиларини суннатга амал қилишдан тийилиб турганларини кўрдим. Суннатга қайтиш ҳақида оятлар ва имомларнинг хабарлари билан озиқланганимиздан сўнг бунинг вожиб эканлигига шак қилганларидан эмас, балки тақлид қилувчиларнинг баъзи шайхларидан баъзи бир шубҳаларни эшитаётганлари учундир. Шунинг учун мен ўша шубҳаларни эслатиб, сўнгра уларга раддия айтишни маъқул кўрдим, шояд мана шу билан ўша баъзи (шайх)лар бундан кейин Суннатга амал қилишга унга амал қилувчилар билан бирга интилишсин ва Аллоҳнинг изни билан фирқаи нажиядан бўлишсин.

1. Баъзилар айтдиларки: Динимиз ишларида Набий соллалоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига қайтишнинг вожиблигига шак-шубҳа йўқ, айниқса у аниқ-хос ибодат бўлса, унда фикр ва ижтиҳодга ўрин йўқ, чунки у (ибодат) тавқифийдир (яъни қандай кўрилган бўлса, шундай бўлади, ижтиҳодсиз қабул қилинади). Масалан, намоз ўқиш каби. Лекин биз тақлид қилувчиларнинг биронта шайхларидан буни буюраётганини деярли эшитмаяпмиз. Аксинча унинг тескарисини қарор қилаётганларини топмоқдамиз. Улар бу нарса уммат учун кенглик деб гумон қилишади. Бунга улар ҳадисни ҳужжат қилишади. Ҳозирга қадар Суннат ёрдамчиларига раддия берувчилар бунга ўхшаш муносабатларда бу (ҳадис)ни такрорлайверади: “Умматим ихтилофи раҳматдир”. (Сўнгра айтишадикиSmile “Бизга шундай туюладики, бу ҳадис сен чақираётган манҳажга ҳамда сен ёзган бу ва бошқа китобларингга хилофдир, бунга нима дейсан?”
Бунинг жавоби икки жиҳатдан бўлади:
Биринчидан, бу ҳадис саҳиҳ эмас, балки у ботил ва унинг асли йўқдир. Аллома Субкий айтдилар: “Мен бунга саҳиҳ ҳам, заиф ҳам ва на мавзуъ ҳам санад топмадим”. Мен айтаман (Албоний): У фақатгина мана шундай лафз билан ривоят қилинади: “Асҳобларим ихтилофи раҳматдир” ҳамда “саҳобаларим юлдузлар каби, қайси бирига эргашсангизлар, ҳидоят топасизлар”. Уларнинг иккаласи ҳам саҳиҳ эмас: бири жуда заиф, иккинчиси мавзуъ (тўқима) ҳадисдир. Мен буни “Силсилатул-аҳодисиз-заифа вал-мавзуъаҳ”да таҳқиқ қилдим (№58, 59, 61).
Иккинчидан, бу ҳадис заифлиги билан бирга Қуръони Каримга мухолифдир. Албатта Қуръонда келган динда ихтилофдан қайтариш ва иттифоққа буюриш ҳақида оятлар уларни зикр қилишга ҳожатсиз равишда машҳурдир. Лекин уларнинг баъзиларини мисол учун келтиришимизда зиён йўқдир. Аллоҳ Таоло айтди:
(ولا تنازعوا فتفشلوا وتذهب ريحكم)
“Бир-бирларингиз билан тортишманглар, руҳларингиз тушиб кучларингиз кетади” (Анфол-46).
(ولا تكونوا من المشركين من الذين فرّقوا دينهم وكانوا شيعاً كل حزب بما لديهم فرحون)
“Динларини бўлиб ташлаб фирқаларга бўлиниб кетган мушриклар каби бўлмангиз. Ҳар бир ҳизб ўзидаги нарсаси билан қувониб туради” (Рум-31-32).
(ولا يزالون مختلفين. إلا من رحم ربّك)
“Улар ихтилоф қилишдан тўхтамайди, фақатгина Роббинг раҳм қилганлар (ундай эмас)” (Ҳуд-118-119).
Агар "Роббинг уларга раҳм қилганлар" ихтилоф қилмайдиган бўлса ва фақатгина ботил аҳли ихтилоф қиладиган бўлса, унда қандай қилиб ихтилоф раҳмат бўлиши ақлга сиғади?
Шундай қилиб, бу ҳадиснинг санади ҳам, матни ҳам саҳиҳ эмаслиги собит бўлди(47) . Ваҳоланки, очиқ–равшан баён қилинмоқдаки, имомлар буюрган Китоб ва Суннатга амал қилишдан тўхташ учун шубҳа сифатида бу (ҳадис)ни ушлаш жоиз эмас.

2. Бошқалар айтди: агар динда ихтилоф қилиш қайтарилган бўлса, унда саҳобалар ва улардан кейинги имомларнинг ихтилофи ҳақида нима дейсизлар? Уларнинг ихтилофи ва улардан бошқа "мутааххиринлар" (кейинги давр уламолари)нинг ихтилофи орасида бу ерда фарқ борми?
Жавоб: Ҳа. Бу икки ихтилоф орасида катта фарқ бор. Бу икки ишда кўринади:
Биринчиси: сабабида. Иккинчиси: таъсирида.
Саҳобаларнинг ихтилофига келсак, бу зарурий ихтилоф бўлиб, фақатгина тушунчадаги табиий ихтилоф эди. Хилоф қилишга уларнинг хоҳишлари-қасди бўлмаган. Бунинг устига уларнинг замонларидаги бошқа ҳолатлар бўлган(48). Уларнинг ихтилофи лозим бўлиб, улардан кейин бу ихтилофлар йўқ бўлиб кетган(49). Бундай ихтилофдан умуман қутулиш мумкин эмас ва у (ихтилоф)нинг аҳли юқорида келган оятлар ва унинг маъноси билан маломатга учрамайди, чунки уларда (маломатга) тегишли бўладиган шарт йўқдир: у ҳам бўлса (ихтилофга) қасд қилиш ёки қайсарлик билан давом этиш.
Аммо тақлид қилувчиларнинг (ҳозирги кунда) мавжуд бўлган ихтилофига келсак, кўп ҳолда уларга узр йўқдир. Чунки уларнинг баъзиларига Китобу Суннатдан ҳужжат баён қилинган бўлса ҳам, (улар қарасаки) бу ҳужжатлар улар одат қилган мазҳабдан бошқа мазҳабни қўллаб-қувватлайди. Шунда улар ҳужжатларни фақатгина мазҳабига хилоф бўлгани учун тарк этади. Бундай одамнинг наздида гўёки унинг мазҳаби асл-асосдир ёки (унинг мазҳаби) Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган диндир, бошқа мазҳаб эса бошқа мансуҳ бўлган диндир!
Улардан яна бошқалари эса бунга тескари равишда - мазҳаблар кенг ихтилоф жумласидан деб баён қилинганидан сўнг – бу мазҳабларни баъзи мутааххиринлари очиқ-ойдин айтгани каби турли шариатлар каби кўришади(50): "Мусулмон киши учун мазҳаблардан хоҳлаганини ушлашликда ва хоҳлаганини ташлашда зиён йўқ, чунки уларнинг ҳаммаси шариатдир!" Булар ва ана у (юқорида айтилган гуруҳ) ҳам ихтилофда давом этишларига ушбу ботил ҳадисни ҳужжат қилишади: “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”. Биз эшитган кўпчиликлари бунга мазкур (ҳадис)ни далил қилишади!
Баъзилар шу ҳадисни қуйидагича тушунтириб уни: “Албатта ихтилоф фақатгина раҳматдир, чунки унда уммат учун кенглик бор” деган гап билан эътиборга олишади (ҳурмат қилишади)! Бу тушунтириш олдинда ўтган оятларнинг ва имомларнинг юқоридаги сўзлари маъносига зид келиши билан бирга баъзи (имом)лардан уларнинг раддиясига очиқ сўзлар келган.
Ибнул-Қосим айтдилар: Молик ва Лайс Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам асҳобларининг ихтилофи ҳақида: “Бу ерда одамлар айтганидек "унда кенглик бор" эмас. У ёки хато, ё тўғриликдир” дейишганини эшитдим".(51)
Ашҳаб айтдилар: "Моликдан Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам асҳобларидан сиқот (ишончли) томонидан айтилган ҳадис ҳақида сўрашди: “Сиз уни кенглик деб ҳисоблайсизми?” Молик айтди: “Аллоҳга қасамки, йўқ! Ҳатто ҳақни топмагунича (изланади), дарҳақиқат, ҳақ биттадир. Иккита бир-бирига хилоф сўзнинг ҳаммаси тўғри бўладими?! Ҳақ ва тўғрилик фақат биттадир”.(52)
Имом Шофиъийнинг соҳиби Музаний дедилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари (гоҳида) ихтилоф қилишди ва уларнинг баъзилари баъзиларини хатога чиқаришди. Баъзилари бошқаларнинг сўзларига қараб уларга мулоҳаза билдиришди. Агар уларнинг наздида сўзларининг барчаси тўғри бўлса эди, у ҳолда бундай қилишмасди. Убай ибн Каъб ва Ибн Масъуд бир кийимда намоз ўқишда ихтилоф қилишганида Умар ибн Хаттоб ғазаб қилдилар. Убай айтдиларки: “Бир кийимда намоз чиройли ва яхшидир” Ибн Масъуд эса: “Бу фақатгина (илгари) кийимнинг камлигидан бўлган” дедилар. Умар ғазаб қилган ҳолда чиқдилар ва: “(Одамлар) уларга қарайдиган ва улардан (ибрат-далил) оладиган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳобларидан икки киши ихтилоф қилишди! Албатта Убай тўғри гапирди ва Ибн Масъуд ҳам бепарволик қилмади. Лекин бундан сўнг бу ўрнимда бирон бир киши ихтилоф қилганини эшитмайин. Бўлмаса, фалон ва фалондақа қилиб (жазолайман)”.(53)
Имом Музаний яна айтдилар: “Агар икки олим бир ҳодисада ижтиҳод қилса, бири ҳалол деса-ю, иккинчиси ҳаром деса. (Шуларнинг) ҳар бирини ижтиҳодида ҳақни топган деб ҳисоблаган ва ихтилофни жоиз қилган одамга айтилади: “Буни аслга асосан айтингми, ёки қиёсга асосанми?” Агар: “Аслга асосан” деса, унга айтилади: “Қандай қилиб асл бўлсин, ахир Китоб (Қуръон) ихтилофни инкор қилса?” Агар: “Қиёсга асосан десанг”, унда айтиладики: “Қандай қилиб асллар ихтилофни инкор этса-да, сен у (асллар)га асосан қиёс қилиб ихтилофни жоиз десанг? Буни олим у ёқда турсин, ақлли киши ҳам жоиз демайди”.(54)
Агар бир киши айтсаки: “Сен Имом Моликдан келтирган ҳақ битта бўлиб бир неча бўлмаслиги ҳақидаги (гапинг) устоз Зарқонинг “Мадхолул-фиқҳий”да (1/89) келган нарсага хилофдир: “(Халифа) Абу Жаъфар Мансур (754-775 м.й.), ундан кейин (халифа Ҳорун) Ар-Рошид (786-809 м.й.) Имом Моликнинг мазҳаби ва унинг “Муватто” китобини Аббосий давлатининг қозилик қонуни қилишни ният қилишди. Молик иккаласини ҳам бундан қайтардилар ва: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари фуруъда ихтилоф қилишди ва шаҳарларда тарқалиб кетишди. Уларнинг ҳаммаси (ҳақни) топгандир” - дедилар.
Мен айтаман (Албоний): Бу қисса Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан маълум ва машҳурдир. Лекин охиридаги “уларнинг ҳаммаси (ҳақни) топгандир” деган сўзининг аслини ривоятлар ва масдарлардан биронтасида топмадим(55). Аллоҳим, фақатгина Абу Нуъайм “Ҳилйа”(6/332)да келтирган биргина ривоят бор. Унинг санадида Миқдам ибн Довуд мавжуд, у Заҳабий “Зуъафо” (“Заифлар”) китобида зикр қилганлардан биридир. Бу (ривоят заифлиги) билан бирга: “Ҳар бири ўзича (ҳақни) топди” – деган (бошқача) лафз билан келгандир. Демак, “ўзича – ъинда нафсиҳи” деган сўз “Мадхол” ("Кириш") китобидаги ривоят “мадхул” (киритилган, қўшиб қўйилган) эканлигига далолат қилади. У қандай қилиб ҳам шундай (заиф ва қўшилган) бўлмасин?! Ахир юқорида баён қилинганидек у Имом Моликдан сиқот (ишончли ровийлар) келтирган "ҳақ битта ва у бир неча бўлмаслиги" ҳақидаги сўзларига тескари бўлса?! Шунингдек, саҳоба ва тобеъинларнинг имомлари, тўртта мужтаҳид имом ва улардан бошқалар ҳам мана шу (ҳақ бита ва у бир неча бўлмаслиги ҳақидаги) сўзда бўлишган.
Ибн Абдулбарр айтдилар (2/88): “Агар ҳақ бир-бирига тескари икки томонда бўлганида эди, салафларнинг айримлари баъзи бирларининг ижтиҳодлари, қазо-ҳукмлари ва фатволарини хатога чиқаришмасди. Бир нарса ҳамда унинг зидди ҳаммаси тўғри бўлишини ақл ҳам инкор этади. Дарҳақиқат сўзларнинг гўзали:
إثبات ضدين معاً في حال أقبح ما يأتي من المحال
"Биттада жамлаш икки тескари нарсани
Амри маҳол нарсаларнинг энг ёмони”.

Агар айтилсаки: Агар Имомдан бўлган бу ривоят ботил экани собит бўлса, унда нима учун Мансурнинг одамларни “Муватто” китобларига жамлашидан Имом бош тортдилар ва буни унга вожиб қилмадилар?
Мен айтаман (Албоний): Моликдан келган ривоятлардан энг гўзалини Ҳофиз Ибн Касир “Шарх ихтисори улумул-ҳадис”да (31-с.) зикр қилади. Имом (Молик) айтадилар: “Одамлар жамладилар ва биз топмаган нарсаларни топдилар”. Бу эса у кишининг илми ва инсофининг комиллигидан.
Хилоф бўлишнинг ҳаммаси ёмонлик, раҳмат эмаслиги собит бўлди. Лекин (бу ихтилоф орасида) киши айбдор деб ҳисобланадигани, у ҳам бўлса, мазҳабга бўлган таассуб кабидир. Ҳамда бу (хилоф қилишдан) киши айбдор деб ҳисобланмайдигани бор, у ҳам бўлса саҳобалар ва уларга эргашган имомлар ихтилоф қилган нарсалари каби. Аллоҳ бизларни уларнинг жамоасида (маҳшарда) тўпласин ва уларга эргашишликка муваффақ қилсин!
Демак, маълум бўлган нарса шуки, саҳобалар ихтилофи тақлид қилувчиларнинг ихтилофи каби эмасдир.
Хулоса:
Ҳақиқатан, саҳобалар мажбурликдан ихтилоф қилишди, аммо улар (шу билан бирга) ихтилофни инкор қилишарди ва агар йўл (илож) топишса, ундан (ихтилофдан) қочишарди.
Аммо тақлид қилувчиларга келсак, ихтилофнинг кўп қисмида бундан халос бўлиш имкониятлари бўла туриб ҳам иттифоқ қилмайдилар ва иттифоққа ҳаракат ҳам қилмайдилар, балки ихтилофда тўхтаб уни тўғри деб биладилар. Шундай қилиб икки гуруҳ ихтилоф орасида қолади.
Бу уларнинг сабаб жиҳатидан фарқидир.
Энди таъсир жиҳатидан фарққа келсак, у янада равшанроқдир. Чунки саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, фуруъда маълум бўлган ихтилофлари билан бирга бирлик кўринишларини қаттиқ муҳофаза қилишарди, сўзларини ҳамда сафларини бўлувчи ҳар қандай нарсадан узоқ бўлишарди. Масалан, улардан бисмиллоҳни овозни чиқариб айтиш машруъ деб ҳисоблайдиганлари ва машруълигини инкор этадиганлари бор эди, рафъул-ядайн (намозда рукндан рукнга ўтганда қўлни кўтариш)ни мустаҳаб деганлари ва ундай эмас деганлари бор эди. Шу билан бирга улар бир имомнинг орқасида жамоат бўлиб намоз ўқишарди. Улардан биронтаси мазҳабий ихтилоф сабабли имом орқасидан намоз ўқишдан бош тортмасди.
Аммо тақлид қилувчиларга келсак, уларнинг ихтилофлари бунинг тамоман тескарисидир. Буларнинг ихтилофлари таъсиридан мусулмонлар икки гувоҳликдан кейинги энг катта рукн бўлган намозда бўлиниб кетишди. Улар бир имомнинг орқасидан намоз ўқишдан бош тортадилар ва бунга ҳужжат қилиб имомнинг мазҳаби буларга хилоф бўлса, унинг намози ботил ёки камида макруҳ бўлади, деган (даъвони) келтиришади. Буни биз эшитдик ва кўрдик, худди биздан бошқалар ҳам буни кўрганидек(56). Қандай қилиб бундай эмас (дейилсин), ахир баъзи машҳур мазҳаб китобларида (бундай намознинг) кароҳияти ва ботиллиги ҳақида матнлар келган бўлса?! Бунинг натижасида жомеъ масжидда тўртта урушувчини топасиз, бирин-кетин намоз ўқувчи имомларни ва бошқа имом намоз ўқиётган пайтда ўз имомларини кутиб турган одамларни топасиз!
Бу хилоф баъзи тақлидчилар наздида бундан ҳам қаттиқроқ нарсага бориб етди. Масалан, ҳанафий ва шофеъийлар орасида никоҳни ман қилиш. Кейин ҳанафийларнинг “муфтий сақолайн” (инсу жин муфтийси) деб лақаб қўйишган баъзи машҳурларидан фатво чиқди-да, у ҳанафий эркакни шофеъий аёлга уйланишни жоиз қилди ва бунга қуйидагини далил қилди: تنزيلاً لها منزلة أهل الكتاب "Шофеъий аёл никоҳ ҳукмида аҳли китоб аёлининг ўрнига тушади" - деди!(57) Бундан тушуниладиган нарса ва уларнинг наздида мўътабар китоблардан тушуниладиган нарса шуки бунинг тескариси жоиз эмас, яъни худди китобий эркакнинг муслима аёлга уйланиши жоиз эмаслиги каби шофеъий эркакнинг ҳанафия аёлга уйланиши мумкин эмас. Мана бу мутааххиринларнинг ихтилофи ва ихтилофдаги қайсарлиги олиб келган ва ақлли кишига бунинг ёмон натижали таъсирларин очиқ-ойдин кўрсатадиган кўпгина мисоллардан бўлган икки мисолдир. Ушбу нарса салафларнинг ихтилофига зиддир, чунки уларнинг ихтилофи умматга бирон бир ёмон таъсир олиб келмаган. Улар динда тафриқаланишдан қайтарган оятлар остига тушиб қолмаслик йўлини (паноҳини) тушунишди. Аммо мутааххиринлар эса бунинг тескарисидир – Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлига бошласин!
Қани энди (мтааххиринларнинг) бу ихтилофлари фақатгина ўзлари орасидаги зарар билан чекланса ва даъват умматидан бошқаларга ўтиб кетмаса эди, баъзи нарсаларнинг мусибати ундай катта бўлмасди. Лекин, афсуски, ихтилофларининг зарари кўпгина шаҳарлар ва мамлакатлардаги кофирлардан бўлмиш бошқаларга ҳам ўтиб кетди ва шу сабабли Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб киришдан тўсишди! Фазилатли устоз Муҳаммад Ғаззолий “Золаамул-минал-Ғарб” (200-с.) китобида шундай дедилар:
“Америкадаги Принстон шаҳрида ўтказилган анжуманда бир сўзга чиқувчи шарқшунослар ва исломий юртларни ўрганувчилар даъват қилинаётган Исломни аниқлашлари-чегаралашлари учун кўпинча берадиган саволни берди: "Мусулмонлар оламга қайси таълимот билан мурожаат қилишади? Суннийлар тушунадиган ислом таълимоти биланми? Ёки шиалардан бўлган имомийлар ва зайдийлар тушунадиган таълимот биланми?”
Албатта бу иккаласи ўзаро фарқлидир. Гоҳида улардан бир гуруҳи бир масалада "илғор" чекланган фикрини юритса, бошқалари эса қадимги жиддий фикр билан ўйлайди.
Хулоса шуки, даъватчилар даъват қилинаётганларни ҳайратда қолдирмоқда, чунки у (даъватчи)ларнинг ўзлари ҳайратдадирлар”.(58)
Аллома Муҳаммад Султон Маъсумий раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадятул-султон ила муслимии билаадил-Жаабаан” китобининг муқаддимасида:
“Узоқ Шарқдаги Япониянинг Токио ва Осакадаги мусулмонлардан менга савол келди.
Унинг маъноси: [Ислом динининг ҳақиқати нима? Мазҳабнинг маъноси нима? Ислом дини билан мушарраф бўлган (яъни Исломга кирган) кишига тўрт мазҳабдан бирини ихтиёр қилиш лозимми? Яъни моликий, шофеъий, ҳанафий ёки ундан бошқа бўлиши (лозимми) ёки лозим эмасми?]
(Бу саволнинг берилишига) сабаб у ерда катта ихтилоф ва хавфли низо содир бўлди. (Япон) зиёлиларининг бир гуруҳи Ислом динига кирмоқчи ва иймон шарафи билан мушарраф бўлмоқчи бўлди ва бу таклифлари билан (Токиодаги) “Коинот” деб номланган жамъиятга мурожаат қилишди. Шунда ҳинд аҳлидан бўлган бир жамоат айтдики: “Имом Абу Ҳанифанинг мазҳабини ихтиёр қилиши керак, чунки у имомларнинг чироғидир”. Индонезия (Ява) аҳлидан бўлган бир жамоат эса: “Шофеъий бўлиши лозим!” деди. Японлар уларнинг сўзларини эшитганларида жуда ажабланишди, қасд қилган нарсасида иккиланиб қолишди ва мазҳаблар масаласи уларнинг исломга кириш йўлига тўсиқ бўлди!”

3. Бошқалар: Суннатга эргашишга ва имомларнинг гаплари Суннатга хилоф бўлса у гапларни ушламасликка бўлган чақириқнинг маъноси имомларнинг сўзларини ушлаш, уларнинг ижтиҳод ва райларидан фойдаланишни мутлақо ташлашдир, деб гумон қилди.
Мен айтаман (Албоний): бу гумон - ҳақдан энг узоқ бўлган нарса. Балки бу юқорида айтилган сўзлардан равшан бўлганидек, ботиллиги кўриниб турган ботилдир. Балки буларнинг ҳаммаси унинг хилофлигига далолат қилади. Биз чақираётган нарсанинг ҳаммаси фақатгина шуки, мазҳабларни дин қилиб ушлаб олмаслик ҳамда Китобу Суннат ўрнига уларни қўймасликдир. Шунга биноан тортишув пайтида ҳамда фавқулодда (кутилмаган, ногаҳон) ҳодисалар учун ҳукмларни чиқариш ирода қилинганида худди замонимизнинг фуқаҳолари қилгани каби (мусулмонлар) мазҳабларга мурожаат қилишади. Никоҳ, талоқ ва ундан бошқа шахсий ҳолатларда тўғрини хатодан, ҳақни ботилдан ажратиш учун (масалани) Китобу Суннатга қайтариш ўрнига янги ҳукмлар шу (мазҳаблар) устига қурилади. Бу нарса фақатгина “ихтилофлари раҳмат” деган йўлга қурилган! Ва улар рухсат, енгиллик ёки - улар гумон қилганидек – фойдага эргашишади. Сулаймон Таймий раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари қандай ҳам гўзал: “Агар сен ҳар бир олимнинг рухсатини олганингда эди, сенда ёмонликнинг барчаси йиғилган бўларди”. Ушбу сўзга Ибн Абдулбарр: “Бу ижмоъдир. Бунга бирор бир қарама-қаршиликни билмайман” - деб қўшиб қўйдилар. (“Жамиъу байанил-илм ва фазлихи”, 2/91-92.)
Бу биз инкор қилаётган нарса ҳам - кўриб турганингиздек - ушбу ижмоъга мувофиқдир.
Аммо (имомлар) сўзларига мурожаат қилиш ва улардан фойдаланиш, Китобу Суннатда насс (очиқ-ойдин матн) бўлмаган ҳолда ихтилофли масалада ҳақни тушунишда уларнинг сўзларидан ёрдам сўраш ёки (бирон бир масалани) аниқлаштиришга ҳожат бўлганида уларнинг сўзларидан фойдаланишни биз инкор қилмаймиз, балки унга буюрамиз ва шунга чақирамиз. Чунки Китобу Суннатнинг ҳидояти йўлида юрганга унинг фойдаси умид қилинади.
Аллома Ибн Абдулбарр раҳимаҳуллоҳ айтдилар (2/172): “Эй биродарим, сенга аслларни сақлаш (ёдлаш) ва уларга эътибор бериш лозим бўлади! Билгинки, кимки суннатларни ва Қуръон ҳукмларини ёдласа, ҳамда фуқаҳоларнинг сўзларига назар солиб, ўз ижтиҳодида уларнинг сўзларидан ёрдам олса, назар қилиб қараш (муҳокама, мубоҳаса) йўлида ўзига калит қилиб олса, суннатларнинг эҳтимолли маъноси бор (яъни, ҳар хил маъно келиб чиқиши мумкин бўлган) жумлаларида тафсир қилиб олса, ва назар (мубоҳаса, муҳокама) қилишдан бошқа ҳамма ҳолларда суннатларга вожиб бўлган тақлидга ўхшаш тақлидни улардан (фуқаҳолардан) биронтасига қилмаса; уламолар ёдлаган ва тадаббур қилган суннатлардан юз ўгирмаса, баҳс, фаҳмлаш ва назарда уларга эргашса, уларнинг фойда бериш ва эътибор қаратишдаги ҳаракатларига шукр қилса; сўзларининг кўпи тўғрилик бўлгани учун уларга ҳамд айтса; худди улар ўзларини хатодан пок демаганларидек уларни хатодан пок демаса, бу одам салафи солиҳлар ушлаган (йўл)нинг толиби ва ушлагувчисидир. Бу киши уларнинг ҳиссасига етишувчи, рушд-ҳидоятларининг гувоҳи, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига ва саҳобалар розияллоҳу анҳум ҳидоятига эргашувчисидир.
Энди кимки ўзини назар солишликдан тийса ва биз зикр қилган нарсаларга қўл силтаса, суннатларга ўз райи билан қарши чиқса, Суннатларгаю ўз райи билан қарши чиқса, ана шу одам адашгандир ва адаштиргувчидир. Бунинг устига яна кимки бундан жоҳил-бехабар бўлса ва илмсиз равишда фатво беришга журъат қилса, у кўрларнинг кўри, йўлдан энг қаттиқ адашгандир”.
Бу махфий қолмаган ҳақдир,
Мени бўлиниб кетган йўллардан узоқ қил.

4. Яна баъзи тақлидчиларда кенг тарқалган ваҳм (нотўғри гумон) борки, у уларни Суннатга эргашишликдан тўсади. Уларга мазҳаблар Суннатга қарама-қаршилиги очиқ-равшан бўлганида: “Суннатга эргашиш мазҳаб соҳибини хатокорга чиқаришни лозим қилади” деб гумон қилишади. Уларнинг наздида хатога чиқариш имомга таъна етказиш дегани. (Улар айтадикиSmile мусулмонларнинг биронтасига таъна етказиш жоиз эмас экан, имомлардан бир имомга қандай қилиб таъна етказиш жоиз бўлади?
Жавоби: Бундай маъно ботилдир ва унинг сабаби эса Суннатни тушунишдан ўгирилишдир. Бўлмаса қандай қилиб ақлли мусулмон бундай гапни айтади? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтгандирлар:
“Агар ҳоким ҳукм қилса-ю, ижтиҳод қилиб тўғри топса, унга икки ажр бўлади. Агар ҳукм қилганда ижтиҳод қилиб хато қилса, битта ажр олади”. Бухорий, Муслим (ривоят қилишган). Бу ҳадис (боягилар тушунган) маънони рад қилади ва ойдек очиқ-равшан қилиб берадики: “Фалончи хато қилди” деган сўзнинг шаръий маъноси: “Фалончи битта ажрни олди” дегани бўлади. Демак "фалончи хато қилди" деган одамнинг тушунчасида ўша фалончи ажр олган экан, қандай қилиб уни хатокорга чиқариш билан унга таъна етказилган деб гумон қилиб бўлади? Шак-шубҳа йўқки, бу гумон ботил иш бўлиб, бу гумонда турган одам ундан қайтиши вожиб бўлади. Акс ҳолда у бир оддий мусулмонга эмас, балки имомларнинг катталарига: саҳобалар ва тобеъинлардан бўлган имомларга, улардан сўнг мужтаҳидлардан бўлган имомларга ва бошқа имомларга таъна етказаётган бўлади. Биз аниқ ишонамизки, ана шу буюк имомлар баъзилари баъзиларини "хато қилган" дейишарди, айримлари айримларига раддия беришарди(59). Ахир ақлли одам: “Албатта баъзилар баъзиларни таъна қилмоқда” деб айтадими? Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадис собит бўлганки, ул зот Абу Бакр розияллоҳу анҳуни бир киши кўрган тушининг таъвилида хатога чиқардилар ва унга: "Баъзисида тўғри топдинг, баъзисида эса хато қилдинг" - дедилар. Бухорий ва Муслим (ривояти). Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўз билан Абу Бакрга таъна етказган бўлдиларми?!
Ушбу гумоннинг ўз эгаларига бўлган ажабланарли таъсирларидан бири – ўша гумон мазҳабларига мухолиф бўлган Суннатга эргашишдан уларни тўсади. Чунки уларнинг наздида Суннатга эргашишлари имомга таъна етказиш деган маънони чиқаради. Аммо Суннатга хилоф бўлса ҳам мазҳабига эргашишнинг маъноси эса у имомни эҳтиром қилиш ва улуғлаш экан! Шунинг учун улар ўша гумон қилинган таънадан қочиб унга тақлид қилишда қайсарлик қилади.
Лекин улар унутиб қўйишдики – бепарволик қилишди (ёки ўзларини унутганга солишди) демайман – мана бу гумон сабабли ўша қочишган нарсаларидан ҳам ёмонроқ нарсага дуч келиб қолишди. Агар уларга бир киши айтсаки: “Демак, (сизнингча) эргашишлик ўша эргашиладиган зотни эҳтиром қилишлик экан ва унга мухолиф бўлиш эса, унга таъна етказишлик дегани бўлса, қандай қилиб ўзларингизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатига мухолиф бўлишликни жоиз қилдинглар ва мазҳаб имомига эргашишлик учун Суннатга эргашишликни тарк қилишни жоиз қилдинглар? Ваҳоланки, бу имом хатодан ва гуноҳдан сақланган эмас ва у кишига таъна етказиш куфр ҳам эмас! Агар сизларнинг наздингизга: Имомга мухолиф бўлишлик - унга таъна етказишлик, деб тушуниладиган бўлса, унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мухолиф бўлишлик, Ул зотга таъна қилиш эканлиги бундан ҳам очиқроқ-равшанроқдир. Йўқ, бу айнан куфрдир, Аллоҳ бундан асрасин!” Агарда уларга бир киши шу сўзларни айтса, улар бунга жавоб беришга қодир бўлмайди, Аллоҳим! Фақатгина бир сўзни айтишлари мумкин ва ҳалигача буни уларнинг баъзиларидан эшитяпмиз. Бу сўз: “Биз мазҳаб имомига ишониб суннатни тарк қиляпмиз, чунки у биздан кўра суннатни билгувчироқдир”.
Бу сўзга бизнинг жавобимиз кўп томонлама бўлиши мумкин эди, аммо бу билан муқаддимадаги сўзларкўпайиб кетади, шунинг учун фақат бир томонлама жавоб беришлик билан кифояланаман ва бу, Аллоҳнинг изни билан, очиқ баён қилиб ажратиб берувчи жавоб бўлади.
Мен айтаманки: фақатгина мазҳабингиз имоми сизлардан кўра Суннатни билувчироқ эмас. Балки ундан бошқа ўнлаб, балки юзлаб имомлар борки, улар ҳам сизлардан кўра Суннатни билувчироқ. Агар саҳиҳ суннат мазҳабларингга хилоф бўлиб келса, албатта у (суннат)ни ўша имомлардан биронтаси ушлаган бўлади. Унда сизларнинг наздларингизда имомнинг сўзини ушлаш лозимдир. Аслида ҳам ҳолат шундай. Сизларнинг ("имомнинг сўзини ушлаш лозим" деган ушбу) сўзларингиз бу ерда фойда бермайди, чунки сизларга мухолиф одам айтади: “Биз бу суннатга фақатгина имомимиз уни олгани учун ва унга ишонганимиздан эргашдик”. У ҳолда бу (суннатни олган) имомга эргашиш суннатга қарши бўлган имомга эргашишдан кўра яхшироқ (авлороқдир). Бу эса очиқ-равшан бўлиб, бирон одамга махфий эмас, иншааллоҳ.
Шунинг учун мен айта оламан: албатта биз бу китобни ёздик ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намоз сифатида собит бўлган суннатларни жамлаган. Унга амал қилишни тарк қилишлик учун эса ҳеч кимга узр йўқ. Чунки унда уламолар тарк қилишда иттифоқ қилган нарса йўқ. Аллоҳ уларни бундан Ўз паноҳида асрасин! Балки шундай масалалар келадики, уларни уламолардан бўлган тоифа тасдиқлаб айтган бўлади. Бордию бундай демаган олим бўлса, у маъзурдир ва бир ажр олган ҳисобланади. Бунинг сабаби эса: унга мутлақо ҳужжат келмаган бўлиши, ёки унинг наздида ҳужжатга яроқли бўлмайдиган йўл билан келган бўлиши, ёки бўлмаса уламолар наздида маълум бўлган бошқа узрлардан бир узри бўлиши мумкин. Аммо бу (имом)дан кейин кимга ҳужжат ворид бўлса, унга тақлид қилишликка узр йўқдир. Балки хатодан сақланган (зотдан келган) ҳужжатга эргашишлик вожиб бўлади. Мазкур муқаддимадан бўлган мақсад ҳам шудир. Аллоҳ азза ва жалла айтади: “Эй имон келтирганлар, сизларни ҳаёт бўладиган нарсага (яъни Аллоҳ Таолога ибодат қилишга, Унга ва Расулига давомли итоат қилишга) чақирганида Аллоҳ ва Расулига ижобат қилинглар. (Аллоҳнинг амри келган биринчи заҳоти рад қилишдан ҳазир бўлинглар ва) билингларки, (у амрга бундан сўнг қайтмоқчи бўлсангизлар, у (амр)нинг ва сизларнинг ораларингиз тўсилиб қолади, қалбларингиз иккиланиб қолади) албатта Аллоҳ киши ва қалби орасини тўсиб туради (қачон ва қаерга хоҳласа қалбини ўзгартириб юборади) ва сизлар албатта Унга қайтасизлар” (Анфол-24. Саъдий раҳимаҳуллоҳ тафсиридан). Аллоҳ ҳақни сўзлайди, У йўлга ҳидоят қилувчи, У қандай яхши Мавло ва қандай яхши ёрдам берувчидир. Муҳаммадга, унинг оиласи ва асҳобларига салоту саломлар бўлсин! Бутун оламлар Роббисига ҳамдлар бўлсин!

Димашқ 20-5-1381 ҳ.й. (1960 м.й.) Муҳаммад Носириддин Албоний

----------------------------------------------
47. Кимга тафсилот керак бўлса, юқорида келган масдарга мурожаат қилсин.

48. Уларнинг замонида ҳали Қуръон нозил бўлиб турарди ва ҳукмлар тартибланмаган эди. Ёки ҳар бир саҳобий ўзи эшитган ва кўрган ҳадисга амал қиларди ва бошқалар ҳам шундай қилишарди.

49. Ибн Ҳазмнинг “Иҳкам фи усулил-аҳкам”, Деҳлавийнинг “Ҳужжатуллоҳил-баалиғоҳ” ёки унинг бу баҳсга хос бўлган рисоласи “Ақдул-жаййид фи аҳкамил-ижтиҳад ват-тақлид”га мурожаат қилинг.

50. Қаранг: Мунавийнинг “Файзул-Қодир”и (1/209), ёки “Силсилатул-аҳодисиз-заифа” (1/76, 1/77).

51. Ибн Абдулбарр “Жомиъул-баёнил-илм”да (2/81-82).

52. Олдинги масдар (2/82, 88, 89).

53. Олдинги масдар (2/83, 84).

54. Олдинги масдар (2/89).

55. Ибн Абдулбаррнинг “Интиқо”(41)си, Ҳофиз Ибн Асокирнинг “Кашфул-муғто фи фазли-л-Муватто”(7)си ва Заҳабийнинг “Тазкиротул-ҳуффоз”(1/195)ига мурожаат қилинг.

56. “Намозда хилоф қилиш жоиз бўлмаган нарсалар” китобининг “Саккизинчи фасли”га мурожаат қилинг (65-72 с.), мен ишора қилган нарсаларнинг кўпини топасиз, уларнинг баъзилари “Ал-Азҳар” уламоларидан содир бўлган.

57. “Баҳрур-роиқ”.

58. Мен айтаман (Албоний): Имом Ғаззолийнинг охирги кунларда ёзган кўп китобларини кўриб чиқдим. Масалан, "Ас-Суннату ан-Набавия байна аҳлил-фиқҳи ва аҳлил-ҳадис" деган китобини. Менга шу нарса маълум бўлдики: Бу кишининг ўзлари ўша ҳайратда қолганларнинг бирлари экан. Биз олдинда ҳам бу киши келтирган ҳадисларда ёки Бирон-бир масалада баҳс юритганида хатоларни топардик. Шунингдек, Яна бошқа китобларида кишини ҳайратда қолдирадиган сўзларини айтиб ўтарди ваш у билан СУннатдан четга чиқишлигини намоён қиларди. Бу китобларида ҳадисларни саҳиҳ ёки заифлигини аниқлаш учун ақлини ҳоким қиларди ва бу ишида ҳадис илмининг қоидаларига мурожаат қилмас эди. Ҳеч бўлмаганда ўша ҳадис илмидаги қоидаларни биладиганга ҳам мурожаат қилмас эди. Балки нима унга ёқса, ўшани саҳиҳ дерди, гарчи у заиф бўлса ҳам ва нимани ёқтирмаса, уни заиф дерди, гарчи у "муттафақун алайҳ" бўлган ҳадис бўлса ҳам. Буларни мен (Муҳаммад Ғаззолийнинг) "Фиқҳус-сийра" деган китобига ёзган муқаддимамда очиқ-ойдин баён қилганман. Бу ўша китобни тўртинчи марта нашр қилганда ундаги ҳадисларни текшириб қилган хулосам эди. Бу ишни, яъни ҳадисларни "тахриж" (текшириб) беришлигимни Ал-Азҳардаги биродарим орқали ўзи мендан сўраганди. Мен бунга дарҳол шошилдим, чунки (унинг) Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига эътибори кучайибди ва Суннатга бўлган ҳирси ошиб, китобига бирон бир Суннатдан бўлмаган нарса қўшилиб қолмасин, деган фикрда, деб ўйладим. Чунки у "тахриж" қилишлигимни қаттиқ бир тарзда сўраб, бу ишимга хурсанд бўлишини изҳор қилганди. "Ҳавла аҳадис ҳазал-китоб" ("Бу китобнинг ҳадислари ҳақида") деган боб остида нима учун заиф ҳадисларни қабул қилиб саҳиҳларини олмаганлиги ҳақидаги ўзининг манҳажини баён қилиб фақатгина ҳадиснинг матнига қараб туриб ажратганлигини айтди ва бу билан ўқувчига айтмоқчики: Ҳадисларни аҳли ҳадислар каби илмий текширишликнинг мутлақо қиймати йўқдир, модомики ҳадисга назар солган киши танқид қила олса. Аммо одамларнинг назар солишликлари фарқлидир. Яъни бир шахс бошқача назар солса, иккинчиси эса бошқачароқ назар ташлайди ва шунда ҳадис кимнингдир наздида мақбул бўлса, кимнингдир наздида қабул бўлмай қолади, ёки аксинча бўлади. Бу билан дин ҳавои нафсга айланиб, Бирон бир қоидаси ва шарти бўлмаган ва қандайдир бир шахснинг назарига эргашиладиган нарса бўлиб қолади. Яъни: "Дин нима?" – дейилса, у шахснинг назари бўлиб қолади-ку! Аммо мусулмонлар уламоларининг барчаси бу ишга қаршидирлар. "Албатта иснод диндир. Агар иснод бўлмаганда, ким хоҳласа, нимани хоҳласа гапираверади" (Абдуллоҳ ибн Муборакнинг сўзлари). Худи мана шу ишга Ғаззолий қўл урди, яъни хоҳлаганини гапирди, Аллоҳ уни ҳидоят қилсин! Кўпгина сийрат китоблари "мурсал" (санадда саҳобий келтирилмаган) ва "муъзал" (икки ва ундан кўп ровий санаддан тушиб колган, масалан, тобаа тобеъин тўғридан-тўғри пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган, ёки тобаа тобеъиндан пастроқдаги ровий тўғридан-тўғри пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёки саҳобийдан ривоят қилган, ёки тобаа тобеъингача бўлган санадда икки ва ундан кўп ровий тушиб қолган) ҳадислар билан тўлиб ётибди ва у ердаги ривоятлар заиф иснод билан келтирилган бўлиб саҳиҳ эмас. Буни билмоқчи бўлганлар манна шу китобларига бўлган тахрижимга қарашсин. Мен у ерда нима учун ўша ҳадислар заиф эканлигини кўрсатганман. Лекин шунга қарамасдан юқоридаги унвон остида бу киши айтадиларки: "Қўлимдан келганича ижтиҳод қилиб ўрта манҳажни ушлашликка ҳаракат қилдим ва бу ишимда ҳурматли масдар-негизларга суяндим. Ўйлайманки, чиройли бир нарсага эришдим. Мен шундай хабар (ҳадис-асар)ларни жамладимки, бу хабарлардан кўзи очиқ бўлган олимларнинг нафси қониқади". Ҳа, шундай деди, бошқача эмас. Агар у кишидан: "Бу ижтиҳодингизда қайси қоидага суяндингиз? У суянган қоидангиз ҳадс илмининг усули, яъни ҳадисларни саҳиҳ ёки носаҳиҳга ажратадиган ягона йўл бўлган усул эдими?" – деб сўралса эди. У кишининг жавоби: "У қоида менинг шахсий назарим эди", - деган сўз бўларди. Аммо шахсий назарга суянишликда эса юыорида айтилган фасод рўй беради. Бизни бундай танқидий сўзларимизга сабаб ва нима учун бундай дейишлигимизга далил шуки: у киши саҳиҳ иснод билан келмаган ҳадисларни саҳиҳ дед ива икки шайх (Бухорий ва Муслим) ривоят қилган саҳиҳ ҳадисларни эса заиф деди. Мен буни юқорида зикр қилинган китобига ёзган муқаддимамда қайси ҳадислар ҳақида гап кетаётганлигига ишора қилганман. Унинг "Фиқҳус-сийра" китоби тўртинчи марта чоп этилганида ўша муқаддима бор эди. Кейин димашқдаги "Дорул-қалам" нашриётида ва бошқаларида Чоп этиб чиқаришганида эса бояги муқаддима олиб ташланган эди. Баъзи бир одамларнинг айтишига қараганда китобига муқаддимани ёздиришликдан бўлган талаби – китобини машҳурлаштириб, ўқувчиларини кўпайтиришга бўлган хоҳиши эди холос. Кўпаядиган бу ўқувчилар аслида Суннатга хизмат қиладиган, Суннатга хизмат қиладиганларнинг хизматини қадрлайдиган, Суннатни ҳимоя қиладиганларнинг ишини қадрлайдиган, саҳиҳдан заифни илмий қоидалари билан ажрата оладиган ва илмий қоидалар асосида Суннатни ҳимоя қилишда хизмат қилувчи кишиларнинг ҳаракатларини қадрлайдиган ўқувчилар бўлади. Ҳа, айнан илмий қоидалар билан, лекин Ғаззолий бу китобида қилгани каби шахсий назарлар билан ва турли хилдаги ҳавои нафслари асосида эмас. Аллоҳ уни ҳидоят қилсин!
Охирги "Ас-Суннату ан-Набавия байна аҳлил-фиқҳи ва аҳлил-ҳадис" деган китобида эса (Муҳаммад Ғаззолий) инсонларга манҳажи мўътазилий эканлиги намоён қилди. Яъни бу киши учун ҳадис уламоларининг неча-неча йиллар давомида саҳиҳни заифдан ажратишдаги бўлган ишлари, фақиҳ уламоларнинг тузиб кетган қоидалари ва мана шу қоидаларни бўлакларга бўлиб берганлари унинг наздида ҳеч қандай қийматга эга эмаслигини намоён этди. Чунки у хоҳлаганини олиб, хоҳлаганини ташлайди ва бунда ҳеч бир уларнинг асл-негиз бўлган қоидаларига суянмади. Кўпгина фазилатли уламолар, Аллоҳ уларни мукофотласин, унга раддия беришликкка бел боғлашди ва ҳайратда бўлиб, Суннатдан четга чиқиб кетган сўзларини очиқ-ойдин дона-дона қилиб тушунтириб беришди. Мана шундай раддияларнинг ичида энг чиройлиси деб топганим биродаримиз доктор Робиъ ибн Ҳодий Ал-Мадхалийнинг Афғонистонда чиқадиган "Ал-Мужоҳид" журналининг 9, 10, 11-сонларидаги раддиясидир. Яна бир фазилатли биродаримиз Солиҳ ибн Абдулазиз ибн Муҳаммад Оли Шайхнинг "Ал-Меъяр фи ъилмил-Ғаззолий" деб номланган раддияси ҳам шунинг жумласидан.

59. Имом Музанийнинг ва Ҳофиз Ибн Ражабнинг олдин айтилган сўзларига қаранг (62-с.).


«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 04:56 PM
#6
Каъбага юзланиш

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар фарз ва нафл намозларда Каъбага юзланардилар,(60) ҳамда ул зот соллалоҳу алайҳи васаллам шунга буюрардилар ва “намозини ёмон ўқиган”га айтдилар: “Агар намозга турсанг, таҳоратингни яхшилаб ол, кейин қиблага юзланиб такбир (яъни “Аллоҳу акбар” деб) айт”(61). “Ул зот соллалоҳу алайҳи васаллам сафарда нафл намозни туяларида ўқирдилар, у қаерга қараб кетаётган бўлса ҳам (шарққа ёки ғарбга)”.(62) Шунга ҳам Аллоҳ Таолонинг қуйидаги сўзи нозил бўлганSad63)
(فأينما تولّوا فثم وجه الله) [البقرة115].
Баъзан “агар нафл ўқимоқчи бўлганларида қиблага юзланиб такбир айтардилар-да, кейин уловлари қаерга қараб кетаётган бўлса ўша ерга қараб намоз ўқирдилар”.(64)
“Рукуъ ва саждани уловларида бошлари билан имо-ишора қилардилар, ҳамда саждалари рукуъларидан энгашишда пастроқ бўларди”.(65)
“Агар фарз намозни ўқимоқчи бўлсалар, уловдан тушиб қиблага юзланардилар”.(66)
Қаттиқ хавф намозида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига “оёларида тик турган ҳолда ёки уловда қиблага ёки бошқа тарафга юзланиб” намоз ўқишни суннат қилиб бердилар.(67)
Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар (одамлар билан) аралашиб кетсангизлар, (намоз) фақат такбир ва бош билан ишора қилишдир” дедилар.(68)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтардилар: “Қибла машриқ ва мағриб орасида”.(69)
Жобир розияллоҳу анҳу айтди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда ёки сарияда эдик. Осмонимиз булут бўлди. Қиблани излаб унда ихтилоф қилдик. Ҳар биримиз ўз топгани билан намоз ўқиди. Ҳар биримиз жойини билишимиз учун олдидан чизиқ чизиб қўйди. Тонг отганида чизиққа қарасак, қибладан бошқа тарафга намоз ўқибмиз. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишди. [Ул зот бизларга намозни қайта ўқишга буюрмадилар](70) ва айтдиларки: “Намозингиз мукофотланди”.(71)
قد نرى تقلب وجهك في السماء فلنولينك قبلة ترضاها فولّ وجهك شطر المسجد الحرام) [سورة البقرة(196)]

Ояти тушишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Байтул-Мақдисга қараб намоз ўқирдилар [Каъба эса олдиларида бўларди]. Бу оят нозил бўлганида Каъбага юзландилар. Шу вақтда Қубо масжидида одамлар эрталабки намозни ўқиётган эди. Уларга бир киши келиб: “Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга тунда Қуръон нозил бўлди ва ул зот Каъбага юзланишга буюрилдилар. [Огоҳ бўлинглар,] Каъбага юзланинглар” деди. Уларнинг юзлари Шомга қараб турганди, улар Каъбага бурилдилар [уларнинг имоми ҳам Каъбага юзлангунича бурилди]. (72)

-----------------------------------------------
60. Бу тавотир (санаднинг ҳар бир занжирида тўрт ва ундан кўп ровийлари бор, шунинг учун ҳам ёлғонга келиша олинмайдиган) хабарлар сабабли қатъий бўлган нарсадир. Унинг далиллари кейин келади.
61. Бухорий, Муслим, Ас-Сирож, “Ирво”да (269) чиқарилган.
62. Бухорий, Муслим, Ас-Сирож.
63. Муслим ривоят қилди, Термизий уни саҳиҳ деди.
64. Абу Довуд, Ибн Ҳиббон “Сиқот”да (12/1), Аз-Зиё “Мухтарот”да ҳасан санад билан, Ибнус-Сакан уни саҳиҳ деди, Ибнул-Мулқин “Хулосатул-бадрул-мунир”да (1/22), ундан олдин Абдулҳаққ Ишбилий “Аҳком”ида (№ 1394 менинг таҳқиқим билан), Ибнул-Ҳоний “Масоил”ида (Имом) Аҳмаддан ҳам шуни ривоят қилди (67/1).
65. Аҳмад, Термизий. Термизий уни саҳиҳ деган.
66. Бухорий, Аҳмад.
67. Бухорий, Муслим. “Ирво”да (577) чиқарилган.
68. Байҳақий “Саҳиҳайн” санади билан.
69. Термизий ва Ҳоким ривоят қилиб уни саҳиҳ дейишди. “Ирвоул-ғолил фи тахриижи аҳодиси Манарис-Сабийл” (292)да чиқардим. (Яъни Мадинада турган кишининг чап томони шарқ, ўнг томони ғарб бўлса, қиблага, яъни жанубдаги Маккага юзланган бўлади.)
70. Квадрат қавсларда турли ривоятларда келадиган қўшимчалар келтирилган.
71. Дорақутний, Ҳоким, Байҳақий, Термизий, Ибн Можа, Табароний, “Ирво”да (292) чиқарилган.
72. Бухорий, Муслим, Аҳмад, Ас-Сирож, Табароний (2/108/3), Ибну Саъд (243/1), “Ирво” (290).



«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 05:02 PM
#7
Беморнинг ўтирган ҳолдаги намози

Имрон бин Ҳусайн розияллоҳу анҳу айтади: “Менда бавосир[77] касаллиги бор эди. Шу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дан сўрадим. Ул Зот айтдиларки: “Тик турган ҳолда намоз ўқи. Агар қурбинг етмаса, ўтириб ўқи. Агар ўтиришга ҳам кучинг етмаса, ёнбошлаб ўқи”.[78]
Яна Имрон айтдики: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ўтириб намоз ўқувчи ҳақида сўрадим. Ул Зот айтдилар: “Кимки туриб намоз ўқиса, бу афзалроқдир. Кимки ўтириб намоз ўқиса, унга тик туриб намоз ўқиган кишининг ярим ажри бўлади. Кимки ётган ҳолда намоз ўқиса, унга ўтириб намоз ўқиган кишининг ярим ажри бўлади”.[79] Бу ерда беморнинг намози мақсад қилинган. Анас розияллоҳу анҳу айтдики: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам беморлик сабабли ўтириб намоз ўқиётган одамлар олдига чиқиб айтдиларки: “Ўтирувчининг намози(га) тик турувчи намозининг (ажридан) ярмиси бўлади”.[80]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир бемордан хабар олганларида унинг ёстиқ устига (бош қўйиб) намоз ўқиётганини кўрдилар-да, уни олиб улоқтирдилар. Шунда бемор бир ёғочни олиб унда намоз ўқимоқчи бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни ҳам олиб улоқтирдилар. Кейин айтдиларки: “Агар қурбинг етса, ернинг устида (сажда қилган ҳолда) намоз ўқи, йўқса, имо-ишора билан намоз ўқи. Саждангни рукуъингдан пастроқ қил”.[81]

----------------------------
[77] Бавосир босур сўзининг кўплик шаклидир. Инсоннинг орқа аъзосининг ички томонида шиш бўлиб унда бузуқ яра бўлади. Шу шиш бор экан давони қабул қилмайди. “Фатхул-Борий” китобида ҳам мана шу таъриф берилган.
[78] Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари.
[79] Бухорий, Абу Довуд ва Аҳмад ривоятлари. Ҳаттобий айтдики:
“Имроннинг ҳадисидан мақсад, фарз намозини ўқувчи бемор бўлиб у машаққат билан тик туришга имкони бор. Шунда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам ўтириб ўқувчининг ажрини тик туриб ўқувчи ажрининг ярмиси қилдилар. Ўтириб ўқиш (бу ҳолда) жоиз бўлса-да, тик туришга тарғиб қилдилар”.
[80] Аҳмад ва Ибн Можа саҳиҳ санад билан.
[81] Табароний, Баззор, Ибнус-Самок ва Байҳақийлар ривоят қилишди. “Саҳиҳа”да мен уни баён қилганимдек бу хадиснинг санади саҳиҳдир.

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 05:04 PM
#8
Кемада намоз
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламдан кемадаги намоз ҳақида сўрашди. Ул зот айтдилар: “Унда (кемада) туриб ўқи, агар чўкиб кетишдан қўрқмасанг”.[82]
Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам ёшлари улғайганларида намозда таёққа суянардилар.[83]

------------------------------
[82] Ал-Баззор (68), Дорақутний, Абдулғани Мақдисий «Мажмуъ»ида (2/82), Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди.
[83] Абу Довуд, Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий уни саҳиҳ дейишди. “Саҳиҳ”да келтирилган (319).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 05:06 PM
#9
Тунги намозни тик туриб ва ўтириб ўқиш

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг тунги намозлари узоқ туриб ўқирдилар ва узоқ ўтириб ўқирдилар. Туриб ўқиганларида рукуъни ҳам туриб қилардилар, ўтириб ўқисалар, рукуъни ҳам ўтириб қилардилар.[84]
Айрим вақтларда ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб ўқирдилар ва ўтириб қироат қилардилар, кейин 30-40 оят қолганида шу қолган оятларни туриб ўқиб тугатардилар, сўнгра рукуъ ва сажда қилардилар. Иккинчи ракаатда ҳам шундай қилардилар.[85]
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг охирида қариганларида нафлни ўтириб ўқирдилар ва бу вафотларидан бир йил олдин бўлган.[86] Ҳамда чордана қуриб ўтирардилар.[87]

--------------------------------
[84] Муслим ва Абу Довуд.
[85] Бухорий ва Муслим.
[86] Муслим, Аҳмад.
[87] Насоий ва Ибн Ҳузайма “Саҳиҳ”да (2/107/1), Абдулғани Мақдисий “Сунан”ларида (1/80). Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.


«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Abdulloh Salafiy   01-30-2012, 06:04 PM
#10
Оёқ кийимда намоз ўқиш ва шундай ўқишга буйруқ

Баъзан оёқ кийимда ва баъзан оёқ кийимсиз ўқиганлар.[88] Буни (оёқ кийимда намоз ўқишни) умматларига мубоҳ қилиб айтдилар: “Сизлардан бирон одам намоз ўқиса, оёқ кийимини кийиб олсин ёки уни ечиб оёқларининг орасига қўйсин, токи бошқаларга оёқ кийимларининг зиёни тегмасин”.[89]

Гоҳо улар (саҳобалари)га буни таъкидлаб (буюриб) айтардилар: “Яҳудларга хилоф (тескари) иш тутинглар. Улар оёқ кийимда ҳам, махсида ҳам намоз ўқишмайди”.[90]

Баъзан намозда туриб оёқ кийимларини ечардилар ва ва намозни давом эттирардилар, худди Абу Саъид Ал-Худрий айтганларидек: “Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан намоз ўқиб турган эдилар, намознинг ичида оёқ кийимларини ечиб чап томонларига қўйдилар. Одамлар буни кўриб оёқ кийимларини ечишди. Намозларини тугатганларида айтдилар: “Сизларга нима бўлди, оёқ кийимларингизларини ечдингизлар?” Улар: “Сиз оёқ кийимингизни ечганингизни кўриб биз ҳам ечдик” дейишди. Ул зот айтдилар: “Менга Жаброил келиб оёқ кийимда нажосат - ёки зиён дедилар - (бошқа ривоятда ифлослик) борлигини айтди ва мен уни ечдим. Сизлардан биронтангиз масжидга келса, оёқ кийимига қарасин, агар нажосат - ёки зиён дедилар - (бошқа ривоятда ифлослик) кўрса, оёқ кийимини артсин-да, шу (оёқ кийим)да намоз ўқисин”.[91]

Оёқ кийимларини ечганларида чап томонларига қўярдилар[92],
ва айтар эдиларки: “Сизлардан биронтаси намоз ўқиса, ўнг томонга оёқ кийимини қўймасин ва чап томонига қўймасин, чунки бу ҳолда у бошқа бировнинг ўнг томонида туриб қолади; фақат агар чап томонида биров турмаса (чап томонига қўйсин). Ёки оёғинининг орасига қўйсин”.[93]

---------------------------------
[88] Абу Довуд ва Ибн Можа. Таҳовий уни мутавотир дедилар.
[89] Абу Довуд, Ал-Баззор (53), Ҳоким. Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[90] Абу Довуд, Ал-Баззор (53), Ҳоким ва Заҳабий саҳиҳ дейишди.
[91] Абу Довуд, Ибн Ҳузайма, Ҳоким. Ҳоким,Заҳабий ва Нававий саҳиҳ дейишди. “Ирвоул-ғолил”да келтирилган (284).
[92] Абу Довуд,Насоий, Ибн Ҳузайма саҳиҳ санад билан (2/110/1).
[93] Абу Довуд, Ибн Ҳузайма. Ҳоким,Заҳабий ва Нававий саҳиҳ дейишди. “Ирвоул-ғолил”да келтирилган (284).

«Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши ваъз билан чақир, ҳамда улар билан энг гўзал услубда баҳс қилгин» (Наҳл: 125).
«Албатта Аллоҳ Ўзига (бирон нарсанинг) шерик қилинишини кечирмас. Шундан бошқа гуноҳларни Ўзи хоҳлаган бандалари учун кечирур» (Нисо: 48).
Pages (4): 1 2 3 4   
  
Users browsing this thread: 1 Guest(s)
Powered By TAVHID.COM, © 2002-2024 Tavhid Forum.
Made with by Curves UI.