Тавҳид форуми
Аёл киши намозларни овоз чиқариб (жаҳрий) ўқиши - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Намоздаги қироат, дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=78)
+---- Thread: Аёл киши намозларни овоз чиқариб (жаҳрий) ўқиши (/showthread.php?tid=917)



Аёл киши намозларни овоз чиқариб (жаҳрий) ўқиши - Salafiy.uz - 11-07-2011

Ассаламу алайкум! Маълумки, аёл киши ҳам қуйидаги ҳадисга биноан, намозни эркак киши билан бир хил ўқийди. “Мен қандай намоз ўқиётганимин кўрган бўлсангиз, ҳудди шундай намоз ўқинг!” ал-Бухорий 631, 6008. Жаҳрий намозларда яъни, бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтоннинг аввалги 2 раъкатларида аёл киши ҳам овоз чиқариб қироат қиладими?


RE: Аёл кишининг жаҳрий намозлари - Муслим - 11-10-2011

(11-07-2011, 05:38 PM)Salafiy.uz Wrote: Ассаламу алайкум!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(11-07-2011, 05:38 PM)Salafiy.uz Wrote: Жаҳрий намозларда яъни, бомдоднинг фарзида, шом ва хуфтоннинг аввалги 2 раъкатларида аёл киши ҳам овоз чиқариб қироат қиладими?
Хотин кишининг намозни товуш чиқариб-жаҳрия ўқишининг ҳукми

Савол: Хотин киши намоз ўқир экан, товушини эшитиладиган даражада чиқариши жоизми? Ҳолбуки, бу жаҳрия-товуш чиқариб ўқиладиган намозларда эмас, балки суннат ва махфий-ичда ўқиладиган намозлардадир. Унинг бундай қилишига сабаб, атрофида эркак ва хотин йўқ бўлсада, хушуъли ва адашишдан узоқ бўлиш учундир.
Жавоб: Қоронғи тушгандаги намозларда улар ҳоҳ фарз ва ҳоҳ нафл бўлсин, товушидан фитналаниши мумкин бўлган ажнабий эркаклар эшитмайдиган жойда экан, товушли-жаҳрия ўқиши - мустаҳабдир. Тунги намоз-таҳажжудда, модомики бошқаларга малол келмас экан, товушли ўқиши керак. Агар бошқаларга зарар бўлса товушсиз ўқийди.
Кундузги намозларда хотин киши қироатни ичида қилади. Ўзигина эшитадиган даражада товуш чиқаради. Кундузги намозларда, суннатга зид бўлгани учун, товуш чиқариб ўқиш мустаҳаб эмасдир.

Шайх Солиҳ ибн Фавзон ибн Абдуллоҳ Фавзон

Жаҳрия (товуш чиқариб ўқиладиган) намозларда хотин кишининг товуш чиқаришининг ҳукми

Савол: Хотин киши ҳеч ким бўлмаган пайтда, намозида товушини чиқариб қироат қилиши мумкинми?
Жавоб: Агар хотин кишининг ўқиётган намози фарз бўлиб, пешин ва аср каби махфий ўқиш керак бўлган намозларда товуш чиқариб қироат қилиши мумкин эмас. Бироқ шом, ҳуфтон ва бомдод каби жаҳрия намозларда товуш чиқариб қироат қилишига, менимча, монеълик йўқ. Бундан ташқари, нафл намозларда ҳам, менимча, товуш чиқариб қироат қилишида бирон бир монеълик йўқдир. Агар хотин кишининг олдида номаҳрам ёки товуши билан қийналадиган бемор, уйқудаги одам ёхуд Қуръонни ёддан ўқиётган одам бўлса ва хотиннинг қироати унга зарар берса, қироатни ичида қилиб, бошқаларга зарар бермаслиги керак.

Шайх Ибн Маниъ