Тавҳид форуми
Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+--- Thread: Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш (/showthread.php?tid=869)



Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш - Меҳмон - 10-05-2011

Assalomu alaykum!
Namoz o`qib yurgan inson masiyatlarga berilib ancha vaqt namozlarini tark qilsa so`ng Allohning hidoyati sababli yana namozni qoim qilishni boshlaydi. Shariatga muvofiq u o`tgan qazo namozlarini qanday o`qiydi?



Қазо қилган намозларни ўқиши шарт эмас - Муслим - 11-08-2011

(10-05-2011, 06:00 PM)Бот Wrote: Assalomu alaykum!
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(10-05-2011, 06:00 PM)Бот Wrote: Namoz o`qib yurgan inson masiyatlarga berilib ancha vaqt namozlarini tark qilsa so`ng Allohning hidoyati sababli yana namozni qoim qilishni boshlaydi. Shariatga muvofiq u o`tgan qazo namozlarini qanday o`qiydi?
Қазо қилган намозларни ўқиши шарт эмас

Савол: Мен илгари намоз ўқимас эдим. Энди, Аллоҳ таоло менга ҳидоятни насиб қилиб, намозларни адо этишга иштиёқлиман. (Айтингчи), қазо қилган намозларимни ўқишим шартми ёки йўқми?
Жавоб: Инсон узоқ йиллар давомида намозни тарк қилган, кейин тавба қилиб, намозларни вақтида ўқий бошлаган бўлса, ўқимаган намозларининг қазосини ўқиши шарт эмас. Агар шарт қилинса эди, кўпчиликни тавбадан нафратлантирган бўлар эди.
Тавба қилган одам эса, келажакда намозларни вақтида ўқиши, нафл намозлари, тоат-ибодатлар, Аллоҳ таолога яқинлик ва Ундан қўрқишни зиёда қилиши керак.

Шайх Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Жибрин



RE: Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш - Меҳмон - 11-09-2011

Assalamu aleykum va rohmatulloh,
lekin ba'zi ulamolar qazosini o'qiydi, diyishadi. Ularning ham dalillarida asos yo'qmi?
Misol uchun shu ma'nodigi hadis:
Kim namozidan uxlab qolsa, uyg'onganida o'qiydi. Kim namozidan g'ofil qolsa, esiga tushkanida o'qiydi.
Shu yoki shu ma'nodigi hadis edi?


RE: Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш - Abu Solih - 11-10-2011

Намозни ухлаб қолгани ва эсидан чиқаргани сабабидан ўқимаган одам эсига тушиши билан ўқиб қўяди. Бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида ворид бўлган.

Аммо намозни бирор сабабсиз қолдирган одам қазосини ўқиши ҳақида уламолар ўртасида ихтилоф бордир.

Aввлаги ва кейинги олимлардан кўпчиликлари сабабсиз қолдирилган намозларни қазоси ўқиб берилмайди, балки астойдил тавба қилади, дейишган. Бу фикрни кўпгина саҳобалар айтишган, улардан Умар ибн ал-Хаттоб, Ибн Умар, Саъд ибн Ваққос, Салмон Форсий ва Ибн Масъуд розяллоҳу анҳум. Улар сабабсиз қолдирилган намозлар қайта ўқилмайди, дейишган. Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бу масалада саҳобалардан бирортаси уларга қарши гап айтганини билмаймиз.” (ал-Муҳалла 2/235)

Бу фикрни кўпгина тобеъинлар ҳам айтишган, улардан ал-Қосим ибн Муҳаммад, Муҳаммад ибнСирин, Ҳасан ал-Басрий, Умар ибн Абдулазиз ва Муътариф ибн Абдуллоҳ.

Бу фикрни айтган имомлардан ал-Ҳумайдий, ал-Жузжоний, Барбахарий, Ибн Батто, Довуд, Изз ибн Абдуссалом, Ибн Таймия, Ибнул Қойюм, Шавконий, Албоний, Ибн Бозз, Ибн Усайминлардир. (Мажмуъл фатава 40/22, ал-Инсоф 1/443, Найлул Автор 2/31б Саҳифиқҳ сунна 1/258)

Имом Ибн Батто айтадилар: “Маълумки намозни ўз вақти бор. Кимки уни вақтидан олдин адо қилса ундан қабул қилинмайди. Худди шундай вақти ўтганидан кейин ўқиса ҳамқабул бўлмайди.” (Фатҳул Борий 5/147, Ибн Ражаб)

Имом Барбахарий айтдилар: “Аллоҳ фарз намозларини фақат ўз вақтидагина қабул қилади. Бундан фақат унутган одам мустасно, чунки унинг узри бор. У эсига тушгани заҳоти ўқиб олади.”(Фаиҳул Борий 5/148)

Шайхул Ислам Ибн Таймия айтадилар: “Сабабсиз намозни ўтказиб юборган одамга уни ўқиб қўйиш буюрилмаган. Буни қазосини ўқиши қабул бўлмайди. У киши кўпроқ нафл намозларни ўқимоғи лозим. Бу фикр салафлардан бир жамоатнинг фикридир!” (Ихтиярат 34)
Шайх Албоний айтадилар: “Билиб туриб, бирор сабабсиз қолдирган намозларни қазосини ўқишни шарт дейдиганлар бирор далилга асосланишмайди. Бундай намозларни қазосини ўқиш бирор маънога эгамас, чунки намозларниўз вақтидан бошқа вақтда ўқиш худди уни вақтидан олдин ўқиш кабидир. Бунда бирорфарқ йўқ!” (Силсила заифа 3/414 ва Силсила саҳиҳа1/682)

Намозларни қазоси ўқилмайди дейдиган олимларнинг сўзлари бир неча сабабли кучлироқдир.

Биринчидан. Аллоҳ таоло ҳарбир намоз учун ўз вақтини белгилади. Аллоҳ айтди: “Албатта намоз мўъминларга белигланган вақтда фарз қилинди”. (Нисо сураси 103-оят)

Иккинчида. Аллоҳдан ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўтиб кетган намозларни ўқиб бериш ҳақида бирор буйруқ йўқ. Бу маслани ухлаб қолган ва эсидан чиқарган одам намозларини қазосини ўқиб бериши масаласига қиёс қилиш нотўғри. Чунки ухлаб қолган ва эсидан чиқарган одам қазосини ўқиши намозни тўлиқ адо қилишдек бўлади. Намозни сабабсиз ўтказиб юборган эса ўрнини тўлдирган бўлмайди.

Учинчидан. Агар сабабсиз намозни қолдирган одам қазосини ўқиб бериши шарт бўлганида эди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ухлаб қолган ва эсидан чиқарган одам эсига тушганида ўқийди, деб фақат ухлаб қолган ва эсидан чиқарганни қайд (алоҳида ажратишни) қилишларида маъно бўлмас эди.

Тўртинчида. Қазони қилиш ва тўлдириш бу шариат буйруқларидандир. Бу масалада Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам фарз қилмаган нарсани одамаларга фарз қилиш рухсат берилмайди. Ахир қолдирилган намозларни ўқиш ҳақида бирор ҳужжат йўқку, Аллоҳ таоло айтади: “Сизни Роббингиз (бирор нарсани) эсидан чиқармайди!” (Марям сураси 64-оят)

Бешинчидан. Қолдирилган намозларни ўқиш бу фақат қазо масаласи эмас, балки бу иши Аллоҳнинг ҳузурида қабул бўлиши масаласи ҳамдир! Чунки қолдирилган намозни ўқиш ибодатга киради. Ҳар қандай ибодат эса аслида мумкин эмас фақатгина шариатда далил келган ибодатларгина бажарилади.

Қолдирилган намозларни ўқишга буюраётганлар буни Аллоҳ ва Росули соллаллоҳу алайҳи васаллам буюришган деб айта оладиларми? Албатта йўқ, чунки Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам бунга бирор буйруқ йўқ. Агар улар айтсаларки: Аллоҳ бунга буюрмади, буни эҳтиёт шарт ўқиб қўйиш керак десалар, бу фикрга кўпгина уламолар қўшилмайдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким Бизнинг бу ишимизга (Динга) ундабўлмаганнарсани олиб кирса, у иши мардуддир (қайтарилади)!” (Муслим1/224)



RE: Узрсиз тарк қилинган намозлар қазосини ўқиш - Меҳмон - 11-11-2011

Baarokallohu fiykum



Намозни қасддан тарк қилиб тавба қилиш - Муслим - 02-06-2013

Намозни қасддан тарк қилиб тавба қилиш

Савол: Намозни қасддан тарк қилиб тавба қилган одам, тарк қилган намозларнинг қазосини ўқиши керакми?
Жавоб: Намозни қасддан тарк қилгач Аллоҳга тавба қилган ва Аллоҳга қайтган одамнинг, тарк қилган намозларининг қазосини ўқиши ёки ўқимаслиги ҳақида уламолар фарқли фикрлар билдирдилар.
Менимча, бу бобда, шайхулислом ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳнинг: «Намозни вақти чиққунига қадар қасддан тарк қилган одамга бу намознинг қазосини ўқиш фойда бермайди» – деб айтган фикри маъқулроқдир. Чунки вақти белгиланган ибодат, белгиланган вақтида ўқилиши керак. Унинг вақтидан илгари ўқилиши ҳам мумкин эмас. Чунки Аллоҳ қўйган чегаралар – инобатлидир. Аллоҳ таоло бизга бу намозларнинг вақтини фалон пайтдан фалон пайтгача, деб фарз қилиб қўйди. Бундан ташқари, намозларни намозлар учун тайинланмаган жойларда ва замонларда ўқиш ҳам дуруст эмас.
Намозни тарк қилган одам кўп истиғфор айтиб, тавба ва солиҳ амаллар қилиши керак. Шундагина Аллоҳ таолонинг уни афв этиб, қасддан намоз ўқимаганини мағфират қилиши мумкин.
Муваффақият Аллоҳнинг қўлидадир.

Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн
Манбаъ: «Мажмуъу фатава ва расааилил-Усаймийн,
Китабус-солаҳ», 12– жилд, эллик тўртинчи савол.



Казо Намоз - rinat80_09 - 07-26-2013

Ассаламу алейкум!

2) Умуман дини Исломда куп вактлар давомида колган 1 йилдан бошлаб 20-30 йиллар давомида укимаган намозни укиш хакида кандай хужжат бор?

3) Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам исломга кеч кирган (яъни 30-40 ёшларида) сахобаларга намознинг казосини укиб кел демаган ку деб айтилса: Сахобаларнинг вактида намоз хали фарз булмаган эди, бизнинг давримизда тугилгандан бери намоз фарз ку дейб жавоб беришади баъзи илми толиблар, бу фикрга кандай раддия берса булади!?

Аллох рози булсин!