Тавҳид форуми
Аёл киши намозга азон айтадими? - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Азон ва иқомат (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=113)
+---- Thread: Аёл киши намозга азон айтадими? (/showthread.php?tid=844)



Аёл киши намозга азон айтадими? - Меҳмон - 09-11-2011

Assalomu alaykum!
Ayollar jamoatida namozga azonni ayol kishi aytishi joizmi?


RE: Муслима аёл азон айтиши жоизми? - AbuZaynab - 09-11-2011

Шайх Албоний роҳимаҳуЛлоҳ “ Тамамул минна “ 153-154 да қуйидаги ҳадисни келтирганарлар : Оиша родияЛлоҳу анҳодан ривоят қилинади “ шуники улар азон ва иқомат айтдилар сўнг аёлларга имомликка ўттилар ва уларнинг ўрталарида турдилар ( аёллар сафининг ўртасида).” Ал- Байҳақи 1/408 ва ал-Ҳоким 1/203. Бу ҳадиснинг саҳиҳлигини имом ан-Навави “ ал- Мажмуъ” да 4/199 рақам остида айтиб ўтганлар.

Бундан ташқари Ваҳб ибн Қойсандан ривоят қилинади” “ибн Умардан аёл киши азон ва иқомат айтишининг ҳукмини сўрашди, шунда улар(ибн Умар родияЛлоҳу анҳу) ғазаб қилган ҳолда айтдилар :” Мен Аллоҳни зикр қилишдан маън қиламанми?!” ибн Аби Шайба 1/223. Шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деганлар.

Муъмар ибн Сулаймон оталаридан ривоят қиладилар:” Биз Анасдан аёл киши азон ва иқомат айтиши шартми деб сўрадик. У (Анас родияЛлоҳу анҳу):” Йўқ , лекин айтса Аллоҳни зикр қилган бўлади”даб жавоб берди” Ибн Аби Шайба 2317, ибн ал-Мунзир 3/53. Исноди саҳиҳ “Саҳиҳ фиқҳус-Сунна”1/275.

Катта имомларимиздан аш-Шофеъ ўзларининг “ал-Умм” 1/84 да, ибн Қудома “ал-Муғни” 1/142 Имом Аҳмаддан ва ибн Ҳазм “ ал-Муҳалла” 3/129 да аёлларга азон ва иқомат айтиш мумкинлиги зикр қилиб ўтишган.

ВаЛлоҳу аълам.




RE: Муслима аёл азон айтиши жоизми? - Меҳмон - 09-11-2011

Barakallohu fiykum!



RE: Муслима аёл азон айтиши жоизми? - Меҳмон - 12-11-2014

Ассаламу алейкум уа рохматулЛах.

Quote:Савол: Мени уйимдан масжид узоқ бўлгани сабаб, фарз намозларни уйда ўқиман. Хар бир намозга азон ва иқомат айтишлик мен учун фарзми? Ёки азон, ёки иқомат айтмай намоз ўқисам жоизми?

Жавоб: Азон ва иқомат айтишлик сиз учун Суннатдир. Буларни (азон ва иқоматни) фарзлигига келсак, бу борада уламолар орасида хилоф бор. Лекин, далиллар умумийлаштирилгани учун, сиз учун азон ва иқомат айтишлик хавфсизроқдир.

Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз роҳимаҳуллоҳ
"Фатава Исламия" тўплами, 1 - 254.

Аёл киши учун хам хукм айни эркакларга азон уа икомат айтиш вожиблиги ихтилофли булиб, хафсизлироки уни айтиш лозимми?

Еки Анас родиялЛаху анху жавобларига кура зикр булиб имкон кадар хар намоздан олдин айтиши ёки айтмаслиги мумкунми?

Quote:Муъмар ибн Сулаймон оталаридан ривоят қиладилар:” Биз Анасдан аёл киши азон ва иқомат айтиши шартми деб сўрадик. У (Анас родияЛлоҳу анҳу):” Йўқ , лекин айтса Аллоҳни зикр қилган бўлади”даб жавоб берди” Ибн Аби Шайба 2317, ибн ал-Мунзир 3/53. Исноди саҳиҳ “Саҳиҳ фиқҳус-Сунна”1/275.

Азон уа икомат уммуман кандай айтилмоги лозим, яъни азон намоз вакти кириб келмасидан анча олдин булиб, икомат эса айни намоз вакти кириб келганидами?

ДжазакумулЛаху хойр!


RE: Муслима аёл азон айтиши жоизми? - Telegram - 01-14-2018

ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатух. аёл киши намоз вактида уйда азон чакирадими?


RE: Муслима аёл азон айтиши жоизми? - Дилмурод Абу Муҳаммад - 01-14-2018

Аёл киши намозга азон айтадими?

Дилмурод Абу Муҳаммад


[audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/savol_javob/ayol_kishi_namozga_azon_aytadimi.mp3[/audio]
Юклаб олиш