Бомдод намозида қунут ўқиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Намоздаги қироат, дуо ва зикрлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=78) +---- Thread: Бомдод намозида қунут ўқиш (/showthread.php?tid=809) |
Бомдод намозида қунут ўқиш - SALIHAN - 08-15-2011 Ассаламу алайкум! Муслим & Муслималар! Бомдод намозида қунут ўқиладими? Ханафийлар ўқимас экан. Шофеъийлар ўқиркан. Суннат қайси? RE: Бомдод намозида қунут ўқиш - SALIHAN - 08-26-2011 Субҳаналлоҳ! Ёзган постим 70 мартадан ортиқ кўрилибди. Лекин, ҳеч ким жавоб ёзмабди. Сизлар ўқийсизларми ёки ўқимайсизларми? RE: Бомдод намозида қунут ўқиш - Муслим - 08-30-2011 (08-15-2011, 04:49 PM)SALIHAN Wrote: Ассаламу алайкум! Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! (08-26-2011, 09:01 AM)SALIHAN Wrote: Субҳаналлоҳ! Ёзган постим 70 мартадан ортиқ кўрилибди. Лекин, ҳеч ким жавоб ёзмабди. Сизлар ўқийсизларми ёки ўқимайсизларми? Биродар, бу ерда бирор ким форумда берилган саволларга жавоб бериш масъулиятини бўйнига олмаган. Агар саволингиз бўлса ёзинг, форумдаги биродарларнинг бирорталари унга жавобни билишса, бу масалада бирор олимнинг қавлини топишса сиз билан баҳам кўришади иншааллоҳ. Аммо форумда савол қолдириб, унинг иштирокчиларидан жавобни талаб қилиш, жавоб берилмаса уларга қўпол муомала қилиш умуман лойиқ иш эмас. Қолаверса ушбу форум саволларга фатво беришга эмас, балки мусулмонларни жамлашга, улар ўртасида маълумот алмашиш учун ташкил қилингани борасида гаплар айтилган. (08-15-2011, 04:49 PM)SALIHAN Wrote: Бомдод намозида қунут ўқиладими? Ханафийлар ўқимас экан. Шофеъийлар ўқиркан. Суннат қайси? Савол: Витр намози ракаатида, рукудан тургандан кейинги қунут дуосининг ҳукми нима? Яна бомдод намозида, иккинчи ракаатида, рукудан тургандан кейин (қунут дуосини ўқишнинг ҳукми нима)? Дуо учун афзал ҳолат қайси? Жавоб: Витр намозидаги қунут дуосига келсак, бу суннат ҳисобланади ва уни рукудан аввал ўқилади. Яна бу ишда давомий бўлиш макруҳ. Бироқ уни баъзида ўқиб, баъзида тарк этиш керак. Бомдод намозида рукудан кейинги қунут дуосига келсак, жумҳур уламоларнинг айтишича, бундай қилишлик жоиз эмас. Фақатгина мусулмонлар учун мусибат ва қийинчилик ҳолатида ўқиш жоиз бўлади. Агар мусулмонларда мусибат содир бўлса, масжид имомлари Аллоҳга, У зот мусибатни бартараф қилиши учун, ушбу дуо билан дуо қилишлиги жоиз бўлади. Бу каби эҳтиёжсиз бундай қилишлик жоиз эмас. Бунга шариатда кўрсатма йўқ. Чунки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни ҳар доим қилмаганлар. Шунингдек у зотдан кейин халифалар ҳам қилишмаган, Аллоҳ улардан рози бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони бомдод намозида ушбу дунёни тарк этгунларича ўқиганларига кўрсатма берувчи ҳадисга келсак, бу ҳадис далил бўлишга ярамайди. Бу борада имом Ибнул Қоййимнинг «Зодул Маъод» китоби, масала № 11 га мурожаат қилинг. Шайх Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
«Фатволар тўплами», № 45. Савол: Фарз намозларида қунут дуосини ўқишнинг ҳукми нима? Яна мусулмонларга бахтсизлик ёки мусибат етганда ушбу дуони ўқишнинг ҳукми нима? Жавоб: Қунут дуосини фарз намозларида ўқишлик жорий бўлмаган ва уни ўқишлик макруҳ. Аммо агар уни имом ўқиса, унга эргашинглар. Чунки имомга хилоф қилишлик ёмонликдир. Агар мусулмонларда бахтсизлик содир бўлса, уларга мусибат етса, бундай ҳолатда баъзида Аллоҳга, У зот мусибатни аритиши учун, ушбу дуо ёрдамида дуо қилишлик жоиз бўлади. Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин
«Фатава аҳкамул Ислам», савол № 278. Валлоҳу аълам. Кунут дуоси хакида - rinat80_09 - 04-12-2014 Ассаламу алейкум! 1) Шофеий мазхабида Кунут дуоси Бомдод намозида укилар экан шу хакикат ми? ёки бу хукм Шофеий мазхабидаги бидъатчиларнинг чикарган хукмими? 2) Бомдод намозида Кунут буосини укиган Имом оркасида намоз укимасдан намозни бузиб алохида укиш керак деган хукм Ханафий мазхабида хакикатдан хам бор ми? 3) Шофеий мазхабида хакикатдан хам иккита аёл уртасидан утса, ёки аёл кишига кули тегса тахорат бузилади деган хукм бор ми, агар бор булса Имом Шофеий Куръондаги оят нотугри таъвил килган буладими? Аллох рози булсин! |