Тавҳид форуми
Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12)
+---- Forum: Жамоат намози (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=52)
+---- Thread: Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш (/showthread.php?tid=803)



Таровеҳ намози - rinat80_09 - 09-24-2010

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!
Рамазонда масжидга кириб келганда, жамоат тарових намозини укиб турган булса, олдин хуфтонни (суннати билан) укиб, кейин таровихга ният килиб жамоатга кушиладими? ёки хуфтонга ният килиб тарових укиб турган имомга иктидо килиб укиса буладими хуфтон намозини? бизнинг мазхабда (Ханафий) хукмини айтиб утсангизлар далиллари билан албатта? Аллох рози булсин!!


RE: Нафл намозга ният клиш - Меҳмон - 09-25-2010

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳуфтон намозига кеч қолиб таровиҳ ўқилаётганда келди

[mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/namoz/jamoat_namozi/jamoat_namozi_001_hufton_namoziga_kech_qolib_tarovih_oqilayotganda_keldi.mp3[/mp3]
Юклаб олиш [mp3]

Савол: Одамлар Рамазонда таровиҳ намозини ўқиётган вақтда иккинчи жамоатни қоим қилишнинг ҳукми нима? Чунки мен баъзи одамлар буни бидъат деб айтганини эшитдим. Баъзилари айтишдики, (Рамазон ойининг охирги) ўн кунлигида (бундай қилишнинг) зарари йўқ экан. Аммо бошқалари буни, Рамазоннинг аввалида бўлсин ёки ўртасида, бидъат дейишди.
Жавоб: Тўғриси, агар инсон масжидга кирса, хоҳ у ёлғиз бўлсин хоҳ жамоат билан бўлсин, ва одамлар таровиҳ намозини ўқишаётган бўлса, улар имом билан ҳуфтон намози нияти билан (намозга) қўшилишади. Имом салом берса улар ҳуфтон намозидан қолганини адо қилиб қўйишади. Буни ҳар бири алоҳида адо этади, жамоат бўлиб эмас. Мана шу тўғридир.
Аммо битта масжидда иккинчи жамоатни қоим қилишга келсак, бу шубҳасиз машруъ бўлмаган иш. Лекин айтамизки: ҳуфтон намози нияти билан имомга қўшил.
Биров айтсаки: нафл намози ўқиётган одам ортидан фарз намозини ўқиш тўғрими? Айтамизки: ҳа, тўғри. Бу ҳолат Набий алайҳиссолату вассалам даврида содир бўлган. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва аъла алиҳи ва саллам билан бирга ҳуфтон намозини ўқир эди, сўнг қавмларига бориб айни (ҳуфтон) намозни бирга (имомлик қилиб) ўқир эди. Бу унга (яъни имомлик қилган Муозга) нафл, улар учун эса фарз намози эди. Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврида эди. Аллоҳ азза ва жалла буни тасдиқлади. Балки зоҳири шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни билиб, эътироф этдилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ёзишларича, агар киши имом таровиҳ намози ўқиётганида (масжидга) кирса, унда у (намозга) ҳуфтон намози нияти билан қўшилади. Ҳа (шундай).

Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ ал-Усаймин



Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш - rinat80_09 - 08-12-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Нафл намоз укиб турган имомга Фарз намозга ният килиб иктидо килиш тугрисида, Сахоба Муоз ибн Жабалнинг вокеасини тулик ёзсангизлар ва ундан бошка хам хадис борми? шу вокеанинг анигини элай олмай турибмиз, Аллох розилиги учун!!!


RE: Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш - Муслим - 08-13-2011

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Мусулмон киши фарз намозини ўқиётган имом ортида туриб нафл намозни ният қилиб ўқишида ҳеч қандай хатолик йўқ. Шунингдек, бунинг акси бўлган ҳолатда ҳам, яъни нафл намозини ўқиётган имом ортидан фарз намозини ният қилиб ўқишнинг зарари йўқ, баъзи имомлар буни қоралаган бўлсалар ҳам.
Бунинг далиллари кўп:
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Кунларнинг бирида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобалари билан масжидда ўтирганларида бир киши кириб келди. Бу вақтда намоз ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Орангизда у билан бирга намоз ўқишлик билан унга садақа қиладиган одам борми?» Шунда ўтирганларнинг бири туриб у билан бирга намоз ўқиди» (Аҳмад 3/45, Термизий 220, Абу Довуд 574. Саҳиҳ ҳадис. Қаранг: «Саҳиҳ ал-жомиъ» 2652).
Бу ҳадис фарз намозини ўқиётган кимса ортидан нафл намозни ният қилиб ўқиш жоиз эканига далил бўлади.
Жобир ривоят қилади: «Одатда Муоз ибн Жабал ҳуфтон намозини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан бирга ўқир эди. Сўнг (ўз қавми олдига) қайтар ва шу намозни қавми одамлари билан ўқир эди» (Ибн Ҳузайма 1634, Байҳақий 2/162. Саҳиҳ ҳадис. Унинг асоси Бухорий ва Муслимда келган).
Бу ҳадис эса нафл намоз ўқиётган одам ортидан фарз намозни ният қилиб ўқиш жоиз эканига далил бўлади.
Ҳофиз Ироқий деди: «Ушбу ҳадисни имом Шофиий ва Аҳмад нафл ўқиётган ортида фарз нияти билан ўқиганнинг намози, ҳамда худди шундай фарз ўқиётган ортида нафл ўқиганнинг намози ҳақиқий эканига далил қиладилар» (Қаранг: «Тарҳ ат-тасриб» 2/242).
Бу каби амал жоиз эмас эканини таъкидловчиларнинг баъзилари бу одамлар имом қандай ният билан ўқиган бўлса шу ният билан иқтидо қилишган дейишди. Бироқ ҳадисларни бундай тушунишлик очиқ хатодир. Чунки у шариатдаги машҳур ҳолатга зид, у ҳам бўлса: битта фарз намозини икки марта ўқимаслик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бир намозни икки марта ўқима» (Абу Довуд 579, Насоий 1/162. Имом Ибн ас-Сакан, Ибн Ҳазм, имом Нававий ва шайх Албоний ҳадисни саҳиҳ деган).
Валлоҳу аълам.



RE: Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш - rinat80_09 - 08-13-2011

Ассаламу алейкум ва рахматуллахи ва баракатух!

Аллох рози булсин! Катта Рахмат


Таровеҳ намози - SALIHAN - 07-20-2013

Assalamu alaykum! Bir kishi Xuftonning farziga ulgurmay, kelsa, imom taroveh o'qiyotgan bo'lsa, imomga farzga niyat qilib, jamoatga qo'shilib olaveradimi yoki o'zi alohida farzni o'qib keyin qo'shiladimi?


RE: Нафл намози ўқиётган имомга фарз намози нияти билан иқтидо қилиш - Admin - 07-01-2015

Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Юқорида саволингизга жавоб келтирилган.
Баракаллоҳу фийкум.