Таровиҳда Қуръон хатм қилган қорига пул бериш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Таровиҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=111) +---- Thread: Таровиҳда Қуръон хатм қилган қорига пул бериш (/showthread.php?tid=4313) |
Таровиҳда Қуръон хатм қилган қорига пул бериш - CVxxx67ueRof - 10-27-2016 Бизда кори боллар таровех намозларига хатм куръон укиб беришади ва у учун жамоат ёки имомлар куръон хатм булгач пул беришади, бу жоизми, кори болларнинг аксари толибул илмлар. Ва хозирги пайтда бизни диёрларда (киргизстонда) кенг таркалаётган амал закотни толибул илмларга ва мадрасаларни таом бн таъминлашга ёки мадраса устозларига ойлик катори беришади, шуларнинг хукми. RE: Таровиҳда Қуръон хатм қилган қорига пул бериш - Admin - 05-30-2017 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Саволингизга жавоб қуйидаги манбада келтирилган: https://tavhid.com/forum/showthread.php?tid=994 Савол: Мен Ҳаримлода Қуръони Карим мударриси бўлиб ишлайман. Аллоҳ таолонинг Китобини ёд олганман. Рамазон ойида биз томондаги масжид имоми шунга ўхшаш келишув асосида ҳар йили Абҳога сафар уюштиради. Ва ўзининг масжидида таровиҳ намозига мени қўйиб кетади. Сафаридан қайтгач олдиндан шартлашилмаган ҳолда ўзи раво кўрганича менга мукофот беради. Менга ушбу мукофотни олишим жоизми? Чунки мен ушбуни жоиз эмас деб эшитдим. Масжид имомини қаноатлантиришим учун қандай далил бор? Аллоҳ таоло сизларга бизнинг номимиздан яхшилик билан мукофотласин.
Жавоб: Ҳолат (юқорида) зикр қилингандек бўлса, бу борада бирор хараж-(танглик) йўқ. Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммадга, оила аъзолари ва саҳобаларига саловат-у саломлар йўлласин. Илмий изланишлар ва фатво бериш доимий қўмитаси
Раис: Абдулазиз Ибн Абдуллоҳ Ибн Боз Раис ноиби: Абдурраззоқ Афифий Аъзолар: Абдуллоҳ Ибн Ғудаён Абдуллоҳ Ибн Қоъуд Манба: http://alifta.net/Fatawa/FatawaDetails.aspx?View=Page&PageID=5532&PageNo=1&BookID=3#P99 |