Тавҳид форуми
Саҳарлик ва ифторлик дуолари - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Саҳарлик ва ифторлик дуолари (/showthread.php?tid=35)



Саҳарлик ва ифторлик дуолари - Меҳмон - 08-21-2009

Assalamu alaykum.
Ramazon taqvimida keltirilgan sahargi va iftorgi duolar haqida qanday ma'lumotlar bor?

Ikkinchi savol: Niyat vaqtida "Inshaalloh" deb niyat qilsa bu niyatga o'tadimi?


RE: Рўзага оид саволлар - Abdulloh Salafiy - 08-21-2009

Ифтор вақтида айтиладиган дуо
ذَهَبَ الظَّمَأُ، وَابْتَلَّتِ الْعُرُوقُ، وَثَبَتَ الأَجْرُ إِنْ شَاءَ اللَّهُ
1 – Чанқоқ кетди, томирлар хўлланди ва худо хохласа ажр собит бўлди. (Абу Довуд ривояти).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِرَحْمَتِكَ الَّتِي وَسِعَتْ كُلَّ شَيْءٍ أَنْ تَغْفِرَ لِي
2 – Эй Аллоҳ! Мен Сендан барча нарсадан кенг бўлган раҳматинг билан сўрайман: Менинг гуноҳларимни кечиргин. (Абдуллоҳ ибн Амр розияллоху анҳунинг дуоларидан). (Ибн Можа ривоят қилган).

Бирор хонадонда ифтор қилинганда айтиладиган дуо
(أَفْطَرَ عِنْدَكُمْ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ، وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ الْمَلائِكَةُ).
Хонадонингизда рўзадорлар ифтор этсин. Таомларингизни яхшилар есин ва фаришталар сизларни дуо қилсин. (Абу Довуд, Ибн Можа ва Насоий ривояти).

Алоҳида саҳарликка доир дуони билмаймиз.

2.
"Кимда ким кечаси рўза тутишни ният қилмаса, унга рўза йўқдир" [имоми Абу Довуд, Ибн Хузайма, Ал-Байҳақий, Насоий ва Термизийлар ривоят қилишган, саҳиҳ]

Ният қалб амали
Шайхул ислом Ибни Таймия ўзларининг ал-Ихтиярат номли китобларида айтадилар:
"Агар кишининг ҳаёлидан эртаси куни рўза тутишлик ўтар экан, у ният қилган бўлади" [191 бет]

Сизнинг ҳолатингизда киши айнан рўза тутишликни ҳаёлидан ўтказган ҳолатда иншаАллоҳ дейди. Аллоҳ سُبْحَانَهُ وَ تَعَال ўзи билгувчироқдир.


RE: Рўзага оид саволлар - Меҳмон - 08-22-2009

1. Ўша дуони матнини келтиринг иложи бўлса.
2. "Ният вақти" дейишлик ўзи ғалати. Рўзага саҳарлик қилишга турдингизми, шуни ўзи ният. Махсус "Ният қилдим ..." деган гапларни айтиш бидъат.

Шайх ул-Ислом ибн Таймиядан сўрадилар: “Намоз, рўза, ва ҳоказо ибодатларни қилишдан аввал тил билан “Намоз ўқишга ният қилдим” ёки “рўза тутишни ният қилдим” ва ҳоказо сўзларни айтиш билан ният қилиш тўғрими?”
У киши шундай жавоб қилдилар:
Тахорат, ғусл, таяммум, намоз, рўза, закот, каффорат тўлаш ва ҳоказо ибодатлар учун тил билан гапириб ният қилиш шарт эмас. Ният юракда (қалбда) бўлади. Бунга барча уламолар иттифоқ қилганлар. Агар киши қалбида бирор нарсани ният қилсаю, лекин тили билан бошқа нарсани айтиб юборса ҳам қалбидаги ҳисоб бўлади, тилидаги эмас.
Бу масалада ҳеч ким иҳтилоф қилмаган. Шофъеий мазҳабининг баъзи уламолари дилдаги ниятни тил билан тасдиқлаш керак деган фикрни билдирганларида мазҳаббоши имомлар бу нарсанинг нотўғри эканлигини айтганлар”
Дилдаги ниятни тил билан тасдиқлаш бидъатдир. Сабаби бу ҳақида Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ёки саҳобаи икромлардан ёки уларнинг издошларидан бирортаси бундай қилмаган ёки бошқаларни шундай қилишга ундамаганлар. Агар бундай қилиш керак бўлганида, Расулаллоҳ с.а.в. дан саҳобалар етказган бўлардилар, сабаби ният туну-кун қилинадиган ҳар бир ибодатдан аввал қилинувчи амаллардандир.
Аслида мантиқий ўйлаб қаралса ҳам дилда қилинган ниятни тил билан тасдиқлашнинг ўзи ғалати ва ақлга тўғри келмайдиган амал. Мисол учун бирор киши овқат ейиш учун “Қўлимни ушбу лаганга солиб, овқатдан бир бўлак олиб, оғзимга солиб чайнашни ва ютишни токи қорним тўйгунига қадар шундай қилишни ният қилдим” деб ният қилмайдику. Бу ҳам кулгули ҳам аҳмоқона бир амал бўлар эди.
Ният бу кишининг онгига боғланган амал. Агар киши нима қилаётганини англаса демак шунга ният қилган бўлади.Агар нима қилиш кераклигини англай олмаса демак ният ҳам йўқ.
Ниятни тил билан овоз чиқариб айтишни ва ҳар бир амалдан аввал такрорлашни барча имомлар шариатда йўқ эканлигини тасдиқлаганлар. Аксинча мана шундай қилишга одатланган кишиларни бундан қайтарганлар, сабаби бу биринчидан Аллоҳнинг ибодатига бидаът амал киритиш иккинчидан ён атрофдагиларнинг ҳаёлини бўлиш ҳамдир. (Ал-Фатава ал-Кубро, 1/214, 215).

Валлоҳу аълам ...