Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +--- Thread: Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати (/showthread.php?tid=3132) |
Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати - Admin - 08-22-2013 Дилмурод Абу Муҳаммад Рўза ва Рамазонга оид турли мавзулар Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати [audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/roza_ramazonga_oid_turli_mavzular/ramazon_oyi_va_rozasining_fazilati.mp3[/audio] Юклаб олиш RE: Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати - Admin - 05-30-2016 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Дарҳақиқат, муборак ой бўлмиш Рамазон кириб келди. Аллоҳ сизларга унинг рўзасини фарз қилди. Унда жаннат эшиклари очилиб, дўзах эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда бир кеча бўлиб, минг ойдан яхшидир. Ким у (кеча)нинг яхшилигидан маҳрум бўлса, ҳақиқатда маҳрум бўлибди» (Аҳмад «Муснад» (9497)).
RE: Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати - Admin - 05-30-2016 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимда-ким Рамазонда (рўзанинг фарз эканига) иймон келтириб, (ажрини Аллоҳдан) умид қилган ҳолда қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади» (Бухорий (37), Муслим (759)).
RE: Рамазон ойи ва рўзасининг фазилати - Admin - 05-30-2016 Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (кейинги) жумагача, Рамазон (кейинги) Рамазонгача гуноҳи кабиралардан узоқ бўлса ўрталаридаги (гуноҳ)ларни каффорот қилувчидир» (Муслим (233)).
|