Тавҳид форуми
Сигарет ва чилим чекишнинг ҳукми - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Руҳий тарбия (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=19)
+--- Forum: Ёмон хулқлар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=77)
+--- Thread: Сигарет ва чилим чекишнинг ҳукми (/showthread.php?tid=3075)



Сигарет ва чилим чекишнинг ҳукми - Меҳмон - 09-04-2009

Сигарет ва чилим чекишнинг ҳукми

Савол: Сигарет ва чилим чекишнинг ҳукми нима?
Жавоб: Сигарет ва чилимнинг ҳукми – улар таркибида кўплаб ифлослик ва зарарлар бўлгани учун, ҳаром қилинган нарсалар жумласига киради. Аллоҳ таоло бандаларига пок (тоза) нарсаларни мубоҳ қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қилган. Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга:

{ يَسْأَلُونَكَ مَاذَا أُحِلَّ لَهُمْ قُلْ أُحِلَّ لَكُمُ الطَّيِّبَاتُ }

«(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мўминлар) Сиздан ўзлари учун нималар ҳалол қилинганини сўрайдилар. Айтинг: «Сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди» (Моида: 4) деган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни тавсифлар экан:

{ وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ }

«У пайғамбар (уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради) ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади» (Аъроф: 157) деган.
Чекиладиган барча нарса таркибидаги кўп зарарли туфайли пок нарсалар қаторига эмас, нопок нарсалар қаторига киради ва улар Аллоҳ рухсат берган пок нарса эмасдирлар.
Чекишдан воз кечиш, ундан йироқ туриш, бу борада нафс билан курашиш лозим. Чунки, нафс доимо ёмонликка чорлайди. Мўъмин одам ўзига зарар берадиган бу ва бундан бошқа нопок нарсалардан воз кечиш учун нафси билан жиҳод қилиши керак.

Аллома Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн Боз
Манбаъ: «Мақолалар ва фатволар девони», 7– жилд, Фатво: 8.