Фарз ва нафл рўзалардаги ният - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +--- Thread: Фарз ва нафл рўзалардаги ният (/showthread.php?tid=27) |
Фарз ва нафл рўзалардаги ният - Меҳмон - 08-20-2009 Фарз ва нафл рўзалардаги ниятнинг ҳукми
Барча ҳамду-санолар Аллоҳ учундир. Биз У Зотга ҳамдлар айтамиз ва У Зотдангина ёрдам сўраймиз ва У Зотгагина (гуноҳларимиз сабабли) истиғфор сўраймиз. Аллоҳдан нафсларимиз ва амалларимизнинг ёмонлигидан паноҳ истаймиз. Дарҳақиқат, кимники Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса, ҳеч ким уни залолатга йўллай олмас ва кимники Аллоҳ залолатда қилган бўлса, ҳеч ким уни ҳидоят қила олмас. Мен Яккаю ягона, шериги йўқ бўлган Аллоҳдан ўзга сиғинишликка лойиқ барҳақ илоҳ йўқлигига шаҳодат бераман ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг қули ва расули эканлигига гувоҳлик бераман. Фарз рўза тутишликда (Рамазоннинг бошланишида) бомдод намозидан аввал ният қилишлик вожибдур. Рамазоннинг бошланиши ёки янги ойнинг ҳилолини кўришлик билан, ёки (Шаъбон ойининг 29-куни ҳилол кўрилмаган бўлса) Шаъбон ойининг 30 кунини тўлдиришлик билан аниқ бўлган бўлса, Аллоҳ ва Расули томонидан бўлган шариатга мувофиқ рўза тутишлиги шарт бўлган ҳар бир мусулмонга бомдоддан аввал ният қилишлиги шартдур. Бунга далил, имом Абу Довуд, Ибн Ҳузайма, Байҳақий, Насоий ва Тирмизийда ривоят қилинган ҳадисга биноан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: ( مَنْ لَمْ يُجْمِعْ الصِّيَامَ قَبْلَ الْفَجْرِ فَلا صِيَامَ لَهُ ) “Кимда ким фажрдан (бомдод киришидан) аввал ният қилмас экан, унга рўза (ажри) йўқдур” (Саҳиҳ ҳадис). Бошқа бир ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: ولفظ النسائي (2334) : ( مَنْ لَمْ يُبَيِّتْ الصِّيَامَ مِنْ اللَّيْلِ فَلا صِيَامَ لَهُ ) . صححه الألباني في صحيح الترمذي (583) . “Кимда ким кечаси рўза тутишликни ният қилмаса, унга рўза йўқдур” (Имом Насоий 4/196, Байҳақий 4/202 ва Ибн Ҳазм 6/162. Саҳиҳ ҳадис). Шайхулислом Ибн Таймия ўзларининг “ал-Иҳтиярат” номли китобларида айтадилар: “Агар кишининг ҳаёлидан эртаси куни рўза тутишлик ўтар экан, у ният қилган бўлади” (191 бет). Бошқа фикрга кўра: ” وذهب بعض أهل العلم: إلى أن ما يُشترط فيه التتابع تكفي النية في أوله ما لم يقطعه لعذر فيستأنف النيّة ، وعلى هذا فإذا نوى الإنسان أول يوم من رمضان أنه صائم هذا الشهر كلّه فإنه يجزئه عن الشهر كلّه ما لم يحصل عذر ينقطع به التتابع ، كما لو سافر في أثناء رمضان ، فإنه إذا عاد يجب عليه أن يجدد النيّة للصوم . وهذا هو الأصح ، لأن المسلمين جميعاً لو سألتهم لقال كل واحد منهم أنا نويت الصوم أول الشهر إلى آخره ، فإذا لم تتحقق النيّة حقيقة فهي محقّقة حكماً ، لأن الأصل عدم القطع ، ولهذا قلنا إذا انقطع التتابع لسبب يبيحه ، ثم عاد إلى الصوم فلا بد من تجديد النيّة ، وهذا القول هو الذي تطمئن إليه النفس .” الشرح الممتع ج/6 ص/369-370 “Баъзи аҳли илмларнинг фикрича, агар ибодат такрор ҳолда содир бўладиган бўлса, у кимсага ўша ибодат бошланишидан аввал ният қилишлик кифоя қилади. У ибодат узилиб қолмаса бўлди, агар узилиб қолса, янгидан ният қилмоқ керак бўлади. Шунинг учун агар киши сафар ёки бошқа сабаблар билан (рўза) тутмай узилиб қолмаса, Рамазон ойининг биринчи кунида бутун ой рўза тутаман деб қалбида ният қилишлиги бутун ойга кифоя қилади. Агар узилиб қоладиган бўлса, қачон яна улашликни ният қилган пайтида қалбида ният қилиб рўзасини давом эттирса бўлади. Мана шу энг тўғри фикрдир. Чунки агар мусулмонларнинг ҳаммасидан сўрасангиз, барчалари “Мен бутун ойни бошидан охиригача тутишликка ният қилганман” дейишади. Ният (Рамазон ойининг ҳар кечасида) ҳақиқатдан ҳам айтилмаган бўлса ҳам, амалда бордир. Бунга асосий сабаб ибодатни узулиб қолмаганлигидир. Шунга кўра, айтамизки: “Агар бирон бир шаръий сабаблар билан рўза узилиб қолган бўлса, унда ниятни (қачон рўзани давом эттиришлик вожиб бўлганда) қайтадан қилинади. Мана шу фикр қалбга таскинлик беради” (аш-Шарҳ ал-Мумтиъ (6/369-370). Нафл рўза тутишлик учун бўлган ният масаласи Юқоридаги келтирилган ҳадислар фақат фарз рўзалари учун хосдир. Нафл рўза тутишликда эса Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисга биноан, нафл рўза тутишлик учун бомдоддан аввал ният қилишлик шарт эмас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша онамизнинг олдиларига бир кун келиб: “Овқатинг борми? Агар бўлмаса мен рўза тутаман” деган эканлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисдан келиб чиқадики, агар кимса Рамазон ойидан бошқа ойда эрталаб овқат топа олмаса ва ўша пайтдан бошлаб қуёш ботгунча рўза тутишликка ният қилса, у кимсанинг рўзаси саҳиҳдир. Ниятни тил билан баланд товушда айтишликнинг ҳукми Дарҳақиқат, ният бу қалбда содир бўладиган бир ҳодисадир. Мусулмон киши рўза тутишлик қарорини қалбида амалга ошириши керак. Баъзи бидъат аҳлларига ўхшаб, овозини баландлаб: “Мен рўза тутишликни ният қилдим” ёки “Мен эртага рўза тутаман” ва шунга ўхшаш бошқа сўзларни айтиши шарт эмас ва бундай ният қилишлик биъдат ва залолатдур - агар инсонлар бу амални яхши амал деб ҳисоблашсалар ҳам. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: ” مَنْ عَمِلَ عَمَلاً لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدٌّ ” رواه مسلم “Кимда ким бизнинг динимизда бўлгамаган амални қилса, у (амал) мардуддур (яъни ўз-ўзидан рад қилиниши шарт бўлган амалдур)“ (Имом Муслимнинг Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан қилган ривоятлари). ” مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ فِيهِ فَهُوَ رَدٌّ رَوَاهُ ” رواه البخاري ومسلم “Кимда ким бизнинг динимизда бўлмаган амални ўйлаб топса, у (амал) мардуддур” (Имом Бухорий ва Муслимнинг Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан қилган ривоятлари). Ундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирон бир ибодатни қилаётганларида “Мен намоз ўқишни ният қилдим”, “Мен рўза тутишни ният қилдим” “Мен таҳорат қилишга ният қилдим” деб баланд товушда айтмаганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга эргашган саҳобалар ҳам бундай ният қилишмаган. Балки саҳиҳ ҳадисларда шу собитки, ниятнинг макони қалбдир ва Аллоҳ қалбларни билгувчи Зотдур ва бизнинг тилимиз билан баланд товушда ният қилишлимизга муҳтож эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: ( إِنَّمَا الأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ ، وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى ) . رواه البخاري (1) ومسلم (1907) “Дарҳақиқат, ҳар бир амал ният биландир. Ва ҳар бир кимса ниятига яраша (ажр-савоб ё жазо) олади …” (Имом Бухорий ва Муслимнинг Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳудан қилган ривоятлри). Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи Билгувчироқдир. |