Арафа куни рўза тутиш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14) +---- Forum: Нафл рўзалар (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=93) +---- Thread: Арафа куни рўза тутиш (/showthread.php?tid=2280) |
Арафа куни рўза тутиш - Меҳмон - 10-10-2013 RE: Арафа куниниг рўзаси 2 йиллик гуноҳлар ҳаммасини каффорат қиладими? - Меҳмон - 10-10-2013 RE: Арафа рўзаси 2 йиллик барча гуноҳлар учун каффоратми? - Admin - 09-24-2015 Дилмурод Абу Муҳаммад Рўза ва Рамазонга оид турли мавзулар Арафа куни рўза тутиш [audio]https://tavhid.com/downloads/maruza/dilmurod/fiqh/roza_ramazonga_oid_turli_mavzular/arafa_kuni_roza_tutish.mp3[/audio] Юклаб олиш RE: Арафа куни рўза тутиш - Admin - 09-11-2016 Арафа куни рўзаси катта гуноҳларни каффорот қиладими? [audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/ibodat_mavsumi/arafa/arafa_002_arafa_kuni_rozasi_katta_gunohlarni_kafforot_qiladimi.mp3[/audio] Юклаб олиш [mp3] Савол: Аллоҳ устингиздан яхшилик ёғдирсин! Арафа куни рўзаси катта гуноҳларни каффорот қиладими?
Жавоб: Расул соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларининг зоҳири шуки, у олдинги ва кейинги йилдаги катта гуноҳларни каффорот қилади. Бироқ уламоларнинг раҳимаҳумуллоҳ кўпчилиги: катта гуноҳларни каффорот қилмайди, дедилар. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Беш вақт намоз, жума жумагача, Рамазон Рамазонгача модомики катта гуноҳларга қўл урмаса орадаги нарса-(гуноҳ)ларни каффорот қилади», дедилар. (Уламолар): агар фарз қилинган намоз бадан амалларининг афзали бўла туриб гуноҳи кабирани тарк этгандагина каффорот қилса, бас, ундан бошқаси авлороқдир, дедилар. Шунга кўра: Арафа кунининг рўзаси ўзидан олдинги ва кейинги йилдаги фақат кичик гуноҳларни каффорот қилади. Катта гуноҳларга келсак, унда алоҳида тавба бўлишидан ўзга чора йўқ. Quote: RE: Арафа куни рўза тутиш - Муслим - 08-31-2017 Арафа куни рўза тутиш ҳукми
[audio]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/ibodat_mavsumi/arafa/arafa_003_arafa_kuni_roza_tutish_hukmi.mp3[/audio] Савол: Зулҳижжа (ойи)нинг тўққизинчи куни рўза тутиш ҳукми нима?
Жавоб: Тўққизинчи куни (рўза тутишлик) суннат. (Бу) Арафа куни (бўлиб), барча одамларга Арафа куни рўза тутишлик суннат. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Арафа куни ҳақида сўралганида, (у зот) соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ ўтган йил ва келгуси йил (гуноҳлари) учун каффорат қилади», дедилар. Арафа куни эркагу аёллар рўза тутишлик суннат бўлади, илло Ҳаж қилаётган одам, у рўза тутмайди. Ким Ҳаж қилаётган бўлса, у Арафа куни рўза тутмаган ҳолатда (Арофат тоғида) туради, мана шу суннатдир. Аммо ҳожилардан бошқаларга келсак, бунга муяссар бўлсалар (Арафа куни) рўза тутишлари суннат. Quote: |