Аёл кишининг намоздаги аврати - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Намозхон либоси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=90) +---- Thread: Аёл кишининг намоздаги аврати (/showthread.php?tid=1792) |
Аёл кишининг намоздаги аврати - mutaallim - 10-26-2011 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! Ибн Боз роҳимаҳуллоҳга савол беришяпти "Йўлдаги ёғду" радио дастурида. [mp3]http://www.binbaz.org.sa/audio/noor/050316.mp3[/mp3] Савол: Мен фақат бурқамни (ниқоб ечиб) ясан-тусан қилган ҳолатда намоз ўқишим жоиз бўладими? Намоз давомида менга номаҳрам эркакнинг кўзи тушса, ушбу намозни ҳукми нима бўлади? Жавоб: Сатрланиш вожибдир. Ясан-тусан қилиш дегани бу чирой ўринларини зоҳир қилишдир. Аёл киши чирой ўринларини зоҳир қилган ҳолатда намоз ўқиши жоиз эмас. Балки унга юзидан бошқа барча ерини ёпиши вожиб бўлади. Энди юзида сурма ёки бундан бошқа зийнат турлари бўлса, бунинг ҳечқиси йўқ. Бироқ эркаклар олдида юзини ҳам ёпади. Демак олдида номаҳрам эркак бўлса, албатта юзини тўсади. Ҳудди шундай унинг олдидан бирор киши чиқиб қолса, қўлидан келганча юзини тўсишга ҳаракат қилади. Демак аёл киши намозда бўлганда бирор киши олдидан ўтиб қолса юзини тўсади. Энди икки кафти очилиб қолса зарари йўқ. Бироқ икки кафтни ҳам тўсиш афзал ва эҳтиётлироғидир. Манба: http://www.binbaz.org.sa/mat/18226 RE: Аёл кишининг намоздаги аврати - Admin - 11-15-2013 (10-26-2011, 05:48 PM)mutaallim Wrote: Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ! |