Тавҳид форуми
Саҳарликка ухлаб қолса - Printable Version

+- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum)
+-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10)
+--- Forum: Рўза (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=14)
+--- Thread: Саҳарликка ухлаб қолса (/showthread.php?tid=1435)



Саҳарликка ухлаб қолса - Абуюсуф - 08-09-2012

Ассалому алейкум азиз биродарлар.Агар киши (рамазон ойи рузасида) ухлаб колиб тонг ёришиб булганда турса,яъни сахарликка улгурмаса унинг уша кунги руза тутиши хукми кандай булади?Аллох устингиздан барокатлар ёгдирсин.


RE: сахарликсиз колиш - Муслим - 08-09-2012

(08-09-2012, 11:16 AM)Абуюсуф Wrote: Ассалому алейкум азиз биродарлар.
Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
(08-09-2012, 11:16 AM)Абуюсуф Wrote: Агар киши (рамазон ойи рузасида) ухлаб колиб тонг ёришиб булганда турса,яъни сахарликка улгурмаса унинг уша кунги руза тутиши хукми кандай булади?
Агар инсон рўзадан аввал саҳарлик қилмаган ёки саҳарликка ухлаб қолган бўлса, ушбу рўзаси хоҳ фарз рўза бўлсин, хоҳ нафл бўлсин, бу унинг рўзасига таъсир қилмайди ва уни бекор қилмайди. Бунинг сабабидан рўзани тўхтатишлик мумкин эмас.
Тўғри, саҳарликнинг муҳимлиги ва фазилатига далолат қилувчи кўпгина саҳиҳ ҳадислар келган. Аммо бундан келиб чиқиб уламолар саҳарликни вожиб деб айтишмаган. Имом Ибнул Мунзир саҳарлик қилиш мустаҳаб экани ҳақида ижмоъ бор эканини айтганлар (Қаранг: "ал-Ижмо" 52).
(08-09-2012, 11:16 AM)Абуюсуф Wrote: Аллох устингиздан барокатлар ёгдирсин.
[Image: ameen.gif]


RE: Саҳарликка ухлаб қолса - abu Huzayfa - 07-11-2013

Шайх Абдуллоҳ ал-Ғудаян роҳимаҳуллоҳ
Саҳарлик қилмай рўза тутиш

Савол: Савол берувчи айтадики: Овқатланмай рўза тутиш жоизми? Агарда мен саҳарлик ёки бомдод намозига тура олмаган бўлсам, ейишликни давом эттираманми ёки ўша кунда рўза тутаманми?

Жавоб: Жавоб шуки, унга рўзасини давом эттириши ва ўша кун (рўзасини) қазо қилиши вожиб бўлади. Чунки унда ўрнида, субҳи содиқ пайдо бўлишидан аввал, (шарт бўлган рўза) нияти йўқ эди. Лекин, агар фараз қилсакки, бирор шахс бомдод намозидан аввал уйқуга кетган, яъни хуфтон намозидан кейин уйқуга кетган бўлса ва лекин келаси кун рўзасини тутишни ният қилган бўлса, (аммо) у зуҳо вақтида (қуёш чиққанидан сўнг) уйғонса, у одамнинг рўзаси тўғри бўлади. Чунки у келаси кун субҳи содиғи келишидан аввал нияти бўлган. Бу мана шу саволга жавобдир.