Намозда қалб ҳозир бўлишлиги - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +--- Thread: Намозда қалб ҳозир бўлишлиги (/showthread.php?tid=1288) |
Намозда қалб ҳозир бўлишлиги - muhammad - 05-17-2012 as-salamu alaykum, namozda allohni umuman eslamagan kishining namozi buzuladimi, uni qaytadan oqishi keremi? RE: namozda allohni eslamaslik - Abu Solih - 06-15-2012 بسم الله الرحمن الرحيم السلام عليكم ورحمة الله وبركاته الحمد لله والصلاة والسلام على رسول الله أما بعد Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм, Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу ъала Росулиллаҳ, ва баъд Ассалам алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ. Шайх Муҳаммад ибн солиҳ ал-Усайминдан сўралди. Савол: Намозда қалб ҳозир бўлишлиги суннат деб эшитдим, инсонга намозидан фақат ақли намозда бўлган жойигина қабул қилинади. Бу ҳолат қандай бўлади, қалб намозда ҳозир бўлмаса намоз ботил бўладими? Жавоб: Уламолар қалб намознинг кўп қисмида ҳозир бўлмаган ҳолат ҳақида ихтилоф қлишди, намоз ботил бўладими ёки йўқми? Баъзи уламолар айтишди: Агар васваслар, ҳаёллар намознинг кўп қисмида содир бўлса намоз ботил бўлади. Аммо жумҳур олимларнинг сўзи: Намоз ботил бўлмайди, гарчи васваслар намознинг кўп қисмида бўлса ҳам. Жумҳур олимлар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини далил қилишди: "Шайтон инсонга намоз вақтида келади ва: Бундай кундаги бундай-бундайларни эслагин, дейди. Ҳатто инсон қанча (ракаъат) намоз ўқиганини билмай қолади." Бу ҳадис васвасалар намозни ботил қилмаслигига далилдир. Бу ҳукм инсонлар учун энг енгил сўздир ва шариат тақозо қилган нарсага, енгилликка энг яқиндир. Агар биз инсоннинг намози ғафлат вақтда ва қалби ҳозир бўлмаганида ботил бўлади, деб айтсак кўпгина инсонларнинг намози ботил бўлиб кетади. Бу инсонларга катта қийинчилик туғдирган бўларди. Бизга аниқ бўлгани шуки, жумҳурнинг сўзи ҳақдир. Инсон намозида қалби ҳозир бўлмаса унинг намози мақбулдир, аммо намозда қанчалик ғафлатда бўлган бўлса шу даражада намози нуқсонли бўлади. Манба: http://www.4shared.com/mp3/eQrcpdHD/Huzur_al-Qolb_Utheymeen.html [mp3]https://tavhid.com/downloads/fatvolar/namoz/xushu/namoz_xushu_003_namozda_qalb_hozir_bolishligi.mp3[/mp3] |