Аёл кишининг намозда қадамлари очилиб қолиши ҳақида - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +---- Forum: Намозхон либоси (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=90) +---- Thread: Аёл кишининг намозда қадамлари очилиб қолиши ҳақида (/showthread.php?tid=1238) |
Аёл кишининг намозда қадамлари очилиб қолиши ҳақида - abu_bilal - 04-22-2012 Ассаламу алайкум ва рахматуллохи ва баракатух! Аллох сизларни килаётган харакатларингизга баракотлар берсин, жазакАллоху хайрон. Аёл кишининг намоз вактида оёгига пайпок кийишилиги хакида бирор хужжат борми? Ёки шундай килса дурусрок буладими? Аллох рози болсин сизлардан. БаракАллоху фикум! RE: Аёл кишининг намозда қадамлари очилиб қолиши ҳақида - Муслим - 12-18-2012 Шайх Солиҳ ибн Муҳаммад Луҳайдан ҳафизаҳуллоҳ
Аёл кишининг қадами авратми? Савол: Аёл кишининг қадами авратми ва аёллар қадамларини ёпиб юришлари керакми?
Жавоб: Ҳа, у қадамини ёпиб юриши керак ва намозда юзидан ташқари баданидаги барча жойларини ёпиши керак. Агар намозда икки қадами очилиб қолса, бу намозни бекор қилмайди. Чунки ушбу масалада ихтилоф бор. Баъзи фуқаҳолар айтишдики, агар у (аёл)нинг намозда қадами очилиб қолса, унинг намози бекор бўлмайди. Бироқ у намоз вақтида у (қадам)ларини ёпиқ туришини қаттиқ сақлаши лозим. Ҳа (шундай). |