Сафарда намозни жамлаш - Printable Version +- Тавҳид форуми (https://tavhid.com/forum) +-- Forum: Фиқҳ (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=10) +--- Forum: Намоз (https://tavhid.com/forum/forumdisplay.php?fid=12) +--- Thread: Сафарда намозни жамлаш (/showthread.php?tid=1217) |
Сафарда намозни жамлаш - ibn komil - 04-10-2012 assalamu alaykum, safarda namozni faqat bittasini jamlasa buladimi, masalan peshin bilan asrni jamlanmi, uz voqtida uqiladide, shom bilan hufton jamlanadi, jazakallohu xoyr RE: Сафарда намозни жамлаш - Admin - 04-10-2012 Валейкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. (03-24-2012, 05:57 PM)mutaallim Wrote: “Мусулмон киши таҳминан саксон км ёки кўпроқ масофага сайр, ов ёки булардан бошқа мубоҳ сабаблар учун сафар қилса, унга (намозларини) қаср қилишлиги жорий қилинган. Тўрт (ракатли намозларни) икки (ракат) ўқийди. Унга яна пешин ва аср ўртасинини ҳамда шом ва ҳуфтон орасини жам тақдим ёки жам таъхир қилиб жамлашлиги жоиз бўлади. (Жам тақдим ёки жам таъхирни) ўзига қай бири қулай бўлса шундай ади этади. Агар (бирор жойга) тушиб, қўним топган бўлса жамлаб (ўқишни) тарк этишлиги афзалроқдир. Натижада ҳар бир намозни ўз вақтида қаср қилиб ўқийди. Чунки пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча сафарларида пешин, аср ва ҳуфтонни икки ракатдан ўқирдилар ва юришда давом этсалар жамлардилар. Аммо (бирор жойга) тушиб, қўним топсалар, кўп ҳолатларда жам қилмай, ҳар бир намозни ўз вақтида ўқирдилар. Видолашув ҳажида “Абтоҳ” (жой номи) ва Минога тушиб ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиб, жам қилмаганларидек. Бу эса у киши соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (рўй берган) икки ишнинг охиргисидир. Ва у киши (соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) Табук ғазотида жам қилганлари ҳам собит бўлган. У киши (маълум бир жойга) тушиб (қўним топгандилар). Ва бу ҳижратнинг тўққизинчу йили бўлганди. Аллоҳ таоло барчамизга тавфиқ берсин”.Манба: http://forum.tavhid.com/showthread.php?tid=1115 |